×
Хулосайи калом, қодиёнийлар нима деб ўзларини оқламасинлар, қандай фалсафий сўзлар билан ҳимояланмасинлар бари бир уларнинг кофирликлари аллақачон исботлангандир.

Жажжигина мамлакатимизга ҳар қандай дайди оқимлар ва секталар кириб келгани сайин диёримиз хавфсизлигига путур етаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ислом дини ҳақида дийдиёлар-у далили заиф масалалардан бўлак нарсаларни эшита олмаган мусулмонларнинг ақлини ҳозирги кунда ўшандай дайди оқимларнинг нисбатан фалсафий ва муайян институтлар тарафидан инсон руҳиятига ёқимли тарзда тайёрланган ташвиқотлари кўпроқ қаноатлантирмоқда. Ўшандай иш олиб борган оқимлардан бири Аҳмадия ёки Қодиёния ҳаракатидир. Бу оқимга 1889- йилда Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятига қарашли Қодиён қишлоғида туғилган Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний асос солган. Мирзо Ғулом Аҳмад муқаддас Қуръон оятларини бузиб тафсир қилгани, ўзини пайғамбар деб эълон қилгани ва шу билан ҳам чекланмасдан «мен пайғамбарларнинг энг улуғидирман» деб даъво қилгани учун дунёдаги барча Аҳли Сунна уламолари тарафидан диндан чиққан (муртад) деб эълон қилинган. 1974-йилда эса, Покистон ва Ҳиндистондаги Сунний уламоларнинг қатъий талабларининг натижасида Покистон Ислом Жумҳуриятининг парламенти қодиёнийларга «мусулмон эмас озчилик» деб расмий баҳо берган. Мирзо Ғулом Аҳмаднинг хурмача қилиқларидан яна бири у кунлардан бирида ўзини «Ал Масиҳ ал мавъуд» (кутилаётган Исо) деб эълон қилган. У ўзини халқ томонидан иқболга олиниши учун ҳар қандай ҳийлаларни қўллаган. Унинг ўшандай ҳийлаларидан бири Ҳиндистонда тарқалган вабо касалидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уринишидир. У халққа «кимда- ким менинг уйимга кириб олса олса вабо юқмайди. Кимда-ким менга эргашмаса ўлатдан қутула олмайди» деган мурожаат билан чиқиб, бу маънолар Қуръону Каримда хабар берилган деб даъво қилган ва мана бу “оятни” ўқиган:
«Албатта, Аллоҳ менинг ҳақимда ёмон фикрларини ўзгартирмагунларича вабо касалини (ҳеч кимдан) қайтармагайман деб (менга) ваъда қилди»
Бу сатрлар Мирзо Ғулом Аҳмаднинг Қуръону Каримдаги «Раъд» сурасининг 11 оятига ёзган «тафсири» эди. Энди худди мана шу оят маъноларининг бузилмаган таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

«Аллоҳ бирон-бир қавмдаги нарсани ўзгартмагай, токи улар ўз нафсларидаги нарсани ўзгартирмагунларича»

Мирзо Ғулом очиқдан-очиқ «менга Аллоҳ ваҳий қилди» деб даъво қилган. Мана унга келган «ваҳийлардан» бири:

« (Эй, Мирзо Ғулом!) Мен такаббурларча бўй кўтариб юрганлардан бошқа сенинг уйингни бошпаноҳ тутган одамларни вабодан сақлагайман! Раҳмон-у Раҳим – Аллоҳ тарафидан сенга салом бўлгай!»
Бироқ, бу «ваҳий» ўнгидан келмади. Юқумли вабо Ғулом Аҳмаднинг сўзига лаққа ишониб, унинг уйига тўлиб олган лақмаларни ҳам ўз чангалига олди. Буни кўрган айёр Қодиёний «ўзига тушган ваҳийни» энди бошқачароқ йўсинда яъни, хаспўшлаб тушунтира бошлади:

«Сизлар –деди у – менинг уйимнинг ичи деганда тупроқ ва ғиштдан қурилган мана бу уйимни тушунманглар. Аксинча, ким менинг изимдан юрса у менинг руҳоний уйим ичида бўлар»

«Ваҳийлар» бари бир ўзини оқламади. Вабо касали унинг «руҳоний уйига» кирганларни гина эмас, ҳатто унинг ўзини ҳам танимади. Сохта пайғамбар 1908-йилнинг 26-май санасида вабо касали сабабли нариги дунёга равона бўлди.

* * *

Таассуфлар бўлсинки, шу кунларда диёримизнинг бир неча кечаги мусулмонлари, ҳатто баъзи бир зиёли одамлар ҳам дунёдаги ёлғиз ҳақиқат қатори Қодиёния динини қабул қилаяптилар ва бу билан иймон калимасининг «Муҳаммадур – Расулуллоҳ» деган иккинчи қисмига мункир бўлиб, кофирликга юз буриб кетмоқдалар. Улардан баъзилари «Йўқ. Биз Муҳаммад алайҳис саломни инкор қилмаймиз» деганлари билан, аслида Мирзо Ғуломни тан олиш Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлиш демакдир! Ҳолбуки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Ўз Китобида:

«Аммо, (Муҳаммад) Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг энг охиргисидир» деган. (Аҳзоб – 40)
Мирзо Ғулом Аҳмад эса ўзини на фақат пайғамбар, балки пайғамбарларнинг энг улуғи деб даъво қилади. У ўзининг « Қимматли гавҳар» китобида мана бундай шеърини эълон қилган:

«Аллоҳ берди уларга
Пайғамбарлик шаробин.
У шаробни фақат мен
Тубига қадар ича олдим.
Демак, Ғулом – пайғамбар
Ҳеч биридан кам эмас.
Ишонмаса ким менга
Лаънатласин Худо, бас!»

Мана бу шеърида эса, у ўзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам юқори даражага қўйгандир:

«Қўл силтади ойга қараб,
Улуғ элчи Муҳаммад.
Ой ёрилиб, икки бўлак,
Бўлди унинг устида.
Бироқ, Ғулом рози бўлмас,
Ёрилсада икки ой,
Қодёнийнинг Муҳаммаддан
Улуғлиги – ушбу да!»

Хулосайи калом, қодиёнийлар нима деб ўзларини оқламасинлар, қандай фалсафий сўзлар билан ҳимояланмасинлар бари бир уларнинг кофирликлари аллақачон исботлангандир.