×
Ўрта Осиё халқларининг ислом динини қабул қилгани ҳақида сўз кетгенда, Қутайба ибн Муслим деган машҳур исмни ёдга олиб ўтмаслик мутлақо мумкин эмас. Чунки, бу одам Сўғдиёна (ҳозирги Хоразм области) тупроғига илк бор қадам қўйган ислом лашкарбошисидир.

Ўрта Осиё халқларининг ислом динини қабул қилгани ҳақида сўз кетгенда, Қутайба ибн Муслим деган машҳур исмни ёдга олиб ўтмаслик мутлақо мумкин эмас. Чунки, бу одам Сўғдиёна (ҳозирги Хоразм области) тупроғига илк бор қадам қўйган ислом лашкарбошисидир. Қутайба ибн Муслим мийлодий 710 – йилда Хуросон ва Маворауннаҳр (ҳозирги Ўрта Осиё) чегарасини ҳатлаган бўлса, 715 – йилда то Қашқаргача етиб бориб, Буюк Хитой императорига элчи жўнатишга улгурган. Хитой ва араб солномачилари ёзган тарихга биноан Қутайба Ибн Муслим шахсияти ғайратли, уддабуррон лашкарбоши, адолатли пешво, хиёнатни севмаган, ўжар табиатли ва илм – урфонга, шеъриятга яқин нозиктаъб инсон сифатида гавдаланади. Аммо, Совет Иттифоқи таълим тизимларининг рус – яҳуд тарихчилари уни қонхўр, золим, адолатсиз ва илм – фан, маданиятнинг ашаддий душмани сифатида таърифлаганлар. Афсуски, бизнинг Ўрта Осиёлик тарихчилар ислом динининг бу ерларга тарқалиши масаласини ёритишликда ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, рус – яҳуд материалист тарихчиларининг изидан боришиб, арабларнинг дунёга чиқишига босқинчилик, талончилик юришлари деб баҳо берганлар. Аммо, қай тарзда? Улар (Ўрта Осиё маҳаллий тарихчилари) тарих ёзганда хитой ёки араб тилидаги асил манбаъларга таяниб, гапнинг тўғри маъносида “игна билан қудуқ қазишди” деб ўйлайсизми? Йўқ! Асло! Улар фақат рус – яҳуд оғаларининг рус тилида ёзилган ва Москвадаги материалист тарихчиларнинг диалектик материализм рамкаси (таҳрири) остида босилиб чиққан китоблардан юзлаб иқтибосларни келтириш билангина диссертациялар ёзиб, “илм чўққиларига кўтарилиб” юришган. Фикримизга шубҳа билан қараганлар марҳамат, ўша “олимлар” ўз “илмий ишларида” фойдаланган тарих китобларининг рўйхатига қарасинлар: Абрамзон, Бартольд, Вишневский, Литвинский, Зеймоль, Ремпель, Снесарев, Петраш каби, ва ҳоказо рус ва яҳудий исм – шарифлардан бошқани ўқимайдилар. Хўш? Нима учун биз – мусулмон фарзандлари ўз тарихимизни худосиз ва яҳудий тарихчилардан ўрганишимиз керак?! Улар асли – наслидан ислом душманлари эмасми? Улар бизга тарих ҳақиқатларини бузмасдан, ўз ҳоҳишларига мос тарзда, қизил тусга бўямасдан бермаганига ким кафолат беради?! Нега тарихчилаимиз ёзган илмий ишларнинг библиографиясида (рўйхатида) Табарий, Наршахий, Ибн Касир, Ибн Халдун каби ислом тарихчиларининг исм – шарифлари учрамайди? Хуллас, бузилган манбаълардан “сув ичган” тарихчиларимиз ўз “илмий ишларида” “Ўрта Осиё халқлари қилич тиғи билан қўрқитиб, исломга мажбуран киритилган” деб ёзадилар. Каминанинг бу мақолани ёзишлигига ҳам бир “тарихчи” опамизнинг тубандаги сатрларини ўқиб қолишлигим сабаб бўлди. Тарихчи опамиз ёзаяпдилар: «Арабы захватили весь Хорасан, левережную часть Тахаристана проникли глуб Мавераннахра. Если город сопротивлялся, то агрессоры взяв его, казнили мужчин, а женшин и детей уводили с собой…»     «Одним из стимулов завоевательных войн арабов в средней Азии, в том числе и в Согде, было погоня за рабами. Кутейба Ибн Муслим из Хорезма увез 100 тыс. рабов. А согласно договору между Ним и Согдийским царем Гуреком последный выплатил дань 30 тыс рабов-молодых и здоровых мужчин…»     Агар биз бу “тарихчининг” сўзларини рост деб ишонсак, Қутайба ибн Муслим биргина Хоразмнинг ўзидан бир юзу ўттиз минг (!) қул йиғиб, Арабистонга юборган бўлса, ва биз ана шу мантиқни давом эттирсак, ундан кейин ўзига бўйинсундирган Самарқанд, Кеш (Тошкент), Фарғона ва Ахсидан тортиб, то Еттисув, Қора Буғро, Турпон ва Қашқар каби подшоҳликлардан, вилоятлардан яна ўртача юз мингдан қул ўлжа қилиб, уларни Арабистонга юборган бўлса, имом Қутайба бир миллиондан ошиқ қулларни ўз ватанига жўнатган бўлади. Бу ҳозирги даврдаги кичкина бир мамлакат аҳолисининг сонига баробар халқ демакдир. Ажабо, имом Қутайба шунча қулни қаёққа гумдон қилди экан?! Чунки, бир миллион аҳоли бир минг тўрт юз йил мобайнида камида йигирма беш миллионга кўпаяди. Қани ҳозир Арабистонда шунча туркий халқ?!     Яқинда Москванинг “ОРТ” каналининг “Вокруг света” редакцияси Бразилиядаги қора танлилар вилояти ҳақида ҳужжатли кўрсатув беришди. Маълум бўлишича, бу халқлар ўрта асрларда Европалик қул жаллоблар тарафидан Африкадан юз минглаб ўғирлаб келиб сотилган қулларнинг авлодлари экан. Орадан бешгина аср ўтиб, кўпайиб, алоҳида провинция (вилоят) бўлишибди. Гўёки Африканинг бир қисмидек, ўз тиллари, маданиятлари ва урф-одатлари билан яшаб келишаяпти эканлар. Инсон экан, имом Қутайба “жўнатган” қуллар каби йўқолиб, гумдон бўлиб кетишмабди. Агар Қутайбанинг Араб диёрига юз минглаб қуллар жўнатгани рост бўлса, қайси араб диёрида турк вилояти бор? Ҳаттоки, Аббосийлар вақтида ҳокимиятни эгалаб олган ва асосан туркий миллатлардан ташкил топган юз минглаган мамлуклардан ҳам ҳозирги кунда бир вилоят бўлгудек авлодлар қолмаган! Ваҳоланки, мамлуклардан чиққан Ойбек, Қутуз, Баракатхон, Бейбарс ва уларнинг сулолалари роппа – роса уч аср ҳокимият тепасида бўлсалар ҳам!     Ислом олами ва мусулмонлар орасида номи ҳурмат билан тилга олиниб, даъватчи, олим, шоир ва уддабуррон лашкарбоши сифатида танилган Қутайба ибн Муслим ҳазратлари ҳақида ҳалиги тарихчи опамиз яна мана бундай деб ёзадилар: «...Он целеустремленно уничтожил книги, писцов, ученных и жрецов храмов огня»     Табииийки, бу сўзларни ўқиган ўқувчи “ие, имом Қутайба Ўрта Осиёга келганда бу ерда илм, маданият гуллаб, илмий китоблар ёзилиб, катта-катта олимлар чиқиб турган эканда... кейин Қутайба келиб, ҳаммасини ер билан яксон қилибди, афсус!” деб ўйлаши турган гап.     Ҳа. Ўқувчи онгига худди мана шундай тушунча солиш даҳрий тарихчиларнинг вазифаси эди! Дарвоқеъ, ҳақиқат қандай эди? Ростдан ҳам ислом келгунга қадар Ўрта Осиё диёрларида илм-фан равнақ топган, олимлар етишиб чиққан ва одамлар ўз эътиқод-ақидалари билан бахтиёр эдиларми?     Гапни аввало эътиқод масаласидан бошласак. Қутайба ибн Муслим ислом лашкарлари билан Хуросон чегарасига етиб келган вақтда ўрта Осиё халқлари мушрикийлик ва шомонлик ақидасида яшар эдилар. Халқлар асосан “Тангри” деб аталмиш бош худога ва унга қўшиб, “Ер-сув”, “Буюрт”, “Ҳумо” каби майда худоларга ва ўлган буюкларнинг арвоҳларига сиғинишар, илоҳликни улар орасига тақсимлаб берган эдилар. Бу эса худди қадимги Римликларнинг Юпитерни бош худо Уран, Нептун, Плутонларни ёрдамчи худолар сифатида талқин қилишига ва қадимги юнонларнинг Зевсни бош худо, Афродита, Фортуна, Посейдон ва бошқаларни майда худолар деб тасаввур қилишига ўхшар эди. Аммо, халқ орасидаги баъзи ақл соҳиблари бу ўта содда ақидадан кўнгиллари тўлмай, бошқа ақида излашар, атрофдан келаётган ислом, христианлик, буддийлик, маздакийлик, монийлик каби ақидаларни ўзларича таҳлил қилар эдилар. Бу масала ўша вақтда машҳур бўлган турк ҳоқони Билгехонни ҳам бехавотир қолдирмаган ва ўзининг вазири ҳамда қайнотаси ҳисобланмиш донишманд Тўникўк (баъзи манбаъларда Тўнюқуқ) билан маслаҳатлашган эди. Ўшанда Тўникўк айтади: “Бу дин (Буддийлик) одамларни ҳаддан ташқари мулойимликга ва таркидунёчилик, демакки, фақирликга чақирар экан, демак, туркларнинг ботир, жангари табиатига лойиқ эмасдир. Агар биз бу динни қабул қилсак, кўп сонли хитой босқинчиларига бардош бера олмай қоламиз”     Шундай қилиб Билгехон бошчилигидаги юрт оталари барча динларни бирма-бир тарозуга қўйиб, исломий элчилар ва даъватчилар тарафидан тавсия қилинган ислом динини танлаб оладилар.     Энди илм-маърифат ҳақида. Ислом Дини келган вақтларда Ўрта Осиёда қайси илм ривожланган ва қайси олим бор эди. “Қутайба олимларни қирди” деб ёзган даҳрий тарихчилар ақалли биргина мазлум олимнинг номини зикр қилмайдилар. Ажиб! Нима учун масалан, христиан инквизицияси тарафидан қирғин қилинган олимларнинг номлари (Бруно, Галилей ва ҳоказо) тарих варақларида дона-дона ёзилиб қолади-ю, ислом “мустабидлари” қириб юборган олимларнинг номлари сақланмайди?! Ҳа. Албатта! Чунки, мусулмонлар ҳеч қандай олимларни қирғин қилмаган. Ўрта Осиёда улар келган вақтга қадар илм ва олимлар бўлганлиги ҳам шубҳали масала. Аксинча, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий каби бутун жаҳонга донғи кетган Ўрта Осиёлик алломалар ислом тарбияси соясида ва Қутайба сингари ислом амирларининг ҳомийлиги остида етишиб чиққанлар. Ҳомий бўлмаса на илм на фан, на маданият ривожланмаслигини бугуннинг одамлари жуда яхши биладилар. Йўқ. Атеист “тарихчилар” “Қутайба қириб юборган” биронта шомон олимининг номини зикр қила олмайдилар! Чунки, улар тарқатган маълумотларнинг тўқсон тўққиз фоизи сароб маълумотлардир!     Қутайба ибн Муслим золим бўлган эмас! Ҳа, тўғри. У ибодатга лойиқ, яккаю ягона зот – Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолога сиғиниш ўрнига аллақандай арвоҳларга сиғинадиган нодонларни ёмон кўрган. Ваҳоланки, бу ҳиссиёт ҳар бир мусулмон учун фарзу айн ҳисобланади. Ҳа, тўғри. Қутайба ибн Муслим душманга аёвсиз бўлган. Акс ҳолда, беш йил оралиғида Эрондан Қашқарга қадар ерларни ислом тасарруфига киргиза олмаган бўларди. Балки, баъзи бир мушрик подшоҳлардан енгилиб қолса, биз ҳамон чукчалар каби арвоҳ чақириб яшарми эдик... Имом Қутайба жанггоҳдаги душмангагина шафқатсиз бўлган. Аммо, тинч аҳолига ҳеч қачон адолатсизлик қилмаган. Ўша давр ҳолати ҳақида тарихчи Усмон Турон мана бундай ёзади:     “Шарқда уйғур хони монийлик динини давлат дини даражасига кўтариб, бошқа динларнинг ҳуқуқини ҳам таниган бўлса, ғарбда Хазар хонлиги яҳудий динини расман қабул қилган эди. Аммо, бу диёрларнинг (Ўрта Осиёнинг) халқи эса, оммавий равишда ислом ва насор динларига кирган эдилар. Ўша вақтларда шомонлик (тангричилик) дини ҳам ҳеч бир қаршиликсиз давом этаверган” (“Туркий халқлар мафкураси” китоби. 68-бет)     Биз бу мақола билан Қутайба ибн Муслимнинг шахсиятини муқаддаслаштирмоқчи эмасмиз. Фақат, у зотнинг пок руҳини ғаразгўй даҳрий тарихчилар ёзган уйдирма ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиб, тарихий ҳақиқатларни бир оз бўлсада қарор топишига ҳисса қўшмоқчимиз, холос. Осиё халқларида “сен менга дўстингнинг кимлигини айтсанг, мен сенга ўзингнинг кимлигингни айтиб бераман” деган ҳикматли сўз бор. Биз ҳам ҳозир Қутайба ибн Муслим шахсияти билан янада яқинроқ танишиш учун у кишининг икки дўсти ҳақида баъзи маълумотларни келтирмоқчимиз.     Биринчи дўсти ўша даврдаги мусулмонларнинг амири – халифа Абдул Малик ибн Марвондир. Чунки, у ўзининг дўсти ва яхши таниган, яқин одами сифатида имом Қутайбани Хуросон вилоятига ноиб қилиб тайинлаган эди. Абдул Малик ибн Марвон ҳақида биз Муҳаммад Фарид Вуждийнинг “йигирманчи аср энциклопедияси” номли китобида тубандаги маълумотларни ўқиймиз: “Абдул Малик ибн Марвон умавий халифаларидан бири. Тўлиқ номи: Абдуллоҳ ибн Марвон ибн Ҳакам ибн Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абду Маноф ал Умавийдир. Абдул Малик тақводор обид бўлган. Ибн Саъднинг хабар беришича, у аввал Мадинайи мунавварага амир қилиб тайинланган. Ўшанда у ўн олти ёшдаги йигитча эди. У Усмон ибн Аффон, Абу Ҳурайра, Абу Саид, Умму Салама ва Муовия каби улуғ одамларнинг насиҳатларини эшитган. Унга қадар мусулмонлар орасида Абдул Малик деган ном бўлмаган. Абу Занод айтади: “Мадинада тўрт фақиҳ бор. Улар: Саъд ибн Мусайяб, Абдул Малик ибн Марвон, Урва ибн Зубайр ва Кабиса ибн Зуайблардир”. Ибн Умар айтади: “барча одамлар бола бўлиб туғиладилар. Фақатгина Ибн Марвон ота бўлиб туғилгандир”. У халифалик тахтига ўтирганида (золимлиги билан машҳур) Ҳажжожга мана бундай хат ёзган эди: “менга етган хабарларга қараганда, сен жуда кўп қон тўкар ва мулкни кўп исроф қилар экансан. Мен бу қабиҳ ишларга тоқат қила олмайман.” ...Абдул Малик ибн Марвон даврида шахсан унинг буйруғи билан араб ёзуви чегирилган тангалар муомалага чиқарилган. Илмий мерослар бошқа тиллардан арабчага таржима қилина бошлаган. У одамларни Қуръон – Суннат ҳукмларини маҳкам ушлашга, адолатли ва ҳақиқатпарвар бўлишга чақирар эди” (М. Ф. Вуждий. “Йигирманчи аср энциклопедияси” (араб) 9-том. 386-387-бетлар.)     Даҳрий тарихчилар “китобларни куйдирган, олимларни ўлдирган” деб сифатлаган Қутайба ибн Муслимни Хуросон вилоятига мана шу – маърифатпарвар, адолатпарвар, халқпарвар Абдул Малик ибн Марвон волий қилиб тайинлаган эди. Сиёсат тарихи ва табиатидан маълумки, ҳар бир давлат бошлиғи муҳим мансабларга ўзига ҳамфикр одамларни тайинлайди. Халифа Абдул Малик ҳам Мадинайи мунавварадаги тўрт алломанинг бири, илм-маданият жонкуяри бўлароқ, ўзи каби дунёқарашга эга бўлган Қутайба ибн Муслимни Хуросон вилоятига волий қилиб танлаган эди. Қутайба ибн Муслимнинг иккинчи дўсти Абдул Малик ибн Марвоннинг ўғли ва меросхўри, ундан кейинги амийрул муъминийн Валийд ибн Абдул Малик эди. Қутайбанинг бу дўсти ҳақида Байрутдан чиқадиган “Аль Мунжид” энциклопедияси мана бундай маълумот беради: “Туғилган йили: 668. Вафот этган йили: 715. Умавийларнинг иккинчи халифаси. Унинг халифалик даврида мамлакат фаровонликга эришган. Қутайба ибн Муслим етакчилигидаги ислом лашкарлари Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона ўлкаларини, Муҳаммад ибн Ҳосим Ҳиндистонни, Ториқ ибн Азиз эса Андалусияни (ҳозирги Испания ва Италиянинг бир қисми) фатҳ қилишган. Валийд ибн Абдул Малик Дамашқдаги машҳур “Умавий” ва Қуддусдаги масжидларини таъмирлаган. Унинг даврида ислом тарихидаги энг дастлабки шифохоналар очилиб, иш бошлаган.”     Демак, Валийд ҳам отаси Абдул Малик каби маърифатпарвар бўлган. Шунинг учун Қутайба ибн Муслим бу ота-болага меҳр қўйиб, садоқат билан хизмат қилган. Аммо, 715-мийлодий йилнинг иккинчи ярмида халифа Валийд вафот этиб, ҳокимият унинг укаси Сулаймон қўлига ўтганида Қутайба ибн Муслим унга хизмат қилишдан бош тортган. Чунки, у отаси ва оғаси каби маърифатпарвар, олим ва донишманд эмас, табиийки, Қутайба у билан ҳеч бир масалада келиша олмас эди. Бундан ғазабланган Сулаймон ўша йилнинг охирида махсус жаллод юбориб, Фарғона шаҳрида Қутайба ибн Муслимни ва унинг оиласидаги он бир кишини қатл қилдирган ва кейинроқ бу қилмишидан пушаймон чеккан эди! Бу воқеалар хусусида араб шоири Жарир: Бир яралган Қутайбани ўлдирдилар, Жони учиб кетгандан сўнг ўкиндилар! Дунёдаги бу пушаймон ҳеч нарсамас, Охиратда “аттанг!” деган ёмон бўлар! деб ёзган эди.      Қутайба ибн Муслимнинг туғилган йили номаълум.     Шундай қилиб, тўлиқ исми-шарифи Амир Қутайба ибн Муслим ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Робия ибн Холид ибн Усайд Аль-Хайр бўлган улуғ лашкарбоши мийлодий 715-йилда нодон халифа Сулаймон ибн Абдул Малик тарафидан ўлимга буюрилган. Аллоҳ унинг охиратини обод қилсин! Биз – Ўрта Осиё халқлари бизга Ислом нурини олиб келган имом Қутайба ибн Муслимнинг ҳақига дуолар қилиб, фақат яхшилик билан ёд олишгагина бурчлимиз!