×
Танишим ошхона сотиб олган. Ошхона пулини ойма-ой тўлаб боришга келишилиб имзо чекилган. Лекин ўша пайтда ошхона эгаси бир шарт қўйган. Яъни ошхона номиини ишлатгани учун ўн йил ичида ҳар ой яна алоҳида маълум миқдорда пул тўлаб туришга келишилган. Лекин ошхона эгасининг бу ишни қилишга қонун тарафидан асоси бўлмаган. Энди орадан бир йил ўтиб, ошхона пули тўлаб бўлингандан кейин ҳар ой тўланадиган пул масаласи кўтарилган. Ҳамкасбим сотувчини судга бериб ноқонуний йўл билан тўланган пулларни қайтариб олмоқчи. Лекин у бошида ҳамма нарсага рози бўлиб қўл қўйган. Исломда шу масаланинг ечими қандай бўлади?