Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси
Категориялар
Full Description
Мустафо
саллаллоҳу алайҳи ва салламга
нусратнинг юз василаси
] Ўзекча [
مائة وسيلة لنصرة المصطفى صلى الله عليه وسلم
[باللغة الأوزبكية ]
Мустафо саллоллоҳу алайҳи ва саллам нусратлари учун тузилган оламий кенгаш
اللجنة العالمية لنصرة خاتم الأنبياء صلى الله عليه وسلم
Таржима : Шамсуддин Ҳакимзода ва Шамсуддин Дарғомий
ترجمة: شمس الدين حكيم زادة وشمس الدين درغامي
Риёз шаҳри, Рабва диний тарғибот идораси
المكتب التعاوني للدعوة وتوعية الجاليات بالربوة بمدينة الرياض
1429 – 2008
Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳийм
Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга нусратнинг юз василаси
Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар ва барча пайғамбарларнинг улуғи, шарафлиси пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлғай!
Муаззам исломимизнинг энг аввалги рукни “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг элчиси ва қулидир” деб гувоҳлик бермоқдир. Икки калимадан иборат бу шаҳодатнинг тенг ярми бўлган “Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деган қисми тубандаги ишларни бажариш асносидагина амалда рўёбга чиқажак:
Биринчидан: пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиқлаш. Бу хабарларнинг аввалгиси у жанобнинг Қуръон ва Суннатдан иборат ваҳйни (Ислом динини) барча инсу жинсга еткизиш учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳақ пайғамбар эканлигидир. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу диндан бошқасини қабул қилмагай.
Иккинчидан: у зотга комил итоатда ва ҳукмларига рози бўлиш. Суннатларига тўла амал қилиб, бўйсуниб, суннатдан бошқа амалларни тарк қилиш.
Учинчидан: ҳар ким у зотни ота онасидан ва ҳатто ўзидан ҳам кўпроқ севишлиги, ҳурматлашлиги ва ҳар лаҳзада у зотни мудофаа қилишга тайёр туришлиги.
Бас, иймонининг саҳиҳлигини изҳор қилиш ва иймон калимасининг иккинчи қисмини рўёбга чиқариш учун ҳар бир мусулмон банда мана шу маъноларни бажо қилиш йўлида ҳаракат қилиши лозим бўлади. Илло, тубандаги оятда зикри келган мунофиқлар каби шаҳодатларимиз мақбул бўлмагай! Аллоҳ № улар ҳақида айтган эдики:
{ نشهد إنك لرسولُ الله والله يعلمُ إنك لرسولُهُ واللهُ يشهدُ إنَّ المنافقين لكاذبون} {المنافقون : 1}
“(Мунофиқлар дедилар: эй, Муҳаммад!) Биз сенинг Аллоҳ элчиси эканлигингга гувоҳлик берамиз, Аллоҳ билар сен Унинг элчиси эканлигингни”. Аммо, Аллоҳ эса мунофиқлар ғирт ёлғончи эканлигига гувоҳлик беради”[1]
Бу оятдан кўриниб турибдики, мунофиқларнинг шаҳодатлари қабул бўлмади. Чунки, улар бу шаҳодатни амалда рўёбга чиқармаган эдилар.
Тубанда эса, биз унга ота онамиз, мол дунёмиз ва ҳатто жонимизни қурбон қилишга тайёр бўлган, шахсийятига қабиҳона ҳужум бўлаётган расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан шаҳодатимизнинг тасдиғи ва муҳаббатимизнинг рамзи сифатида баъзи бир ишларни таклиф қиламизки, шояд ҳар ким ўз мавқеига яраша, масъулиятини ҳис қилиб, имкон қадар уларни амалга оширишга ҳаракат қилса...
Ҳар шахсдан матлуб нарсалар:
1. Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг барча оламлар Роббисининг элчиси эканлиги ва бу элчиликнинг асоси Қуръону Карим эканлиги хусусидаги ҳамда у зотнинг пайғамбарчилигининг ростлиги ҳақидаги қатъий далиллар устида тафаккур қилиш.
2. Қуръон Суннат ва Ижмоъдан пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга итоат ва иқтидо қилишнинг вожиблиги ҳақидаги далилларни ўрганиш.
3. Ҳар бир одам Аллоҳ № расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини даҳрлар оша сақлаб келаётганлигини билиши. Аммо, бу нарса (ўз ўзидан бўлмади, балки) ҳар бир асрдаги илм аҳлларининг ҳаракати ва саҳиҳ ҳадисларни носаҳиҳларидан ажратишлиги ҳамда бу умматни бошқа умматлардан ажратиб турадиган даражада дақиқ усуллар билан жамлашлиги натижасида вужудга келди.
4. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суврат ва сийратидаги улуғ сифатларини зикр қилиш сабабли у зотнинг муҳаббатини қалбларга сингдириш, таржимайи ҳоллари ва шамойилларини ўқиб ўрганиш ҳамда у зотнинг суврат ва сийратида барча башарий камолотлар мужассам бўлганлигини билиш.
5. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам барча инсонлардан афзаллигини тасаввур қилиш. Чунки, айнан ана шу зот бизларга Аллоҳнинг динини мукаммал сувратда етказиб берганлар, умматга насиҳат қилганлар ва амонатни тўла адо этганлар.
6. Ўзимиз эришган барча дунёвий ва ухровий яхшиликни Аллоҳ №дан кейин у зотга боғлашлик. Чунки, у яхшиликларга бизни расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бошлаганлар.
7. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни инсонлар орасидаги энг раҳмдили, умматларига энг куюмлиси деб тасаввур қилиш. Аллоҳ № айтганки:
النبي أولى بالمؤمنين من أنفسهم
8. “Пайғамбар мўминларга нисбатан ўзларидан ҳам авлороқдир”[2]
9. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг роббиси олдидаги улуғ манзилатларига, Аллоҳга энг маҳбуб инсон эканлигига ва Аллоҳ у зотни камоли эҳтиром билан ҳурмат қилишлигига далолат қилган оят ва ҳадисларни ўрганиш.
10. Аллоҳ № бизларга у зотни севишни буюрганлигини билиш ва буни лозим тутиш. Балки, биз у зотни ўзимиздан ҳам авлороқ севишлигимиз лозимдир. Зеро, у зот деганларки:
( لن يؤمن أحدكم حتى أكون أحب إليه من نفسه وولده ووالده والناس أجمعين)
“Сизлардан ҳеч бирингиз мен унга ўзидан, болаларидан ва ота оналаридан ҳам севимлироқ бўлмагунимча иймонли бўла олмас”
11. Яна шуни билиш муҳимки, Аллоҳ № бизларга расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан муомалада одобли бўлишни лозим қилган. Аллоҳ таоло деди:
{ يا أيها الذين آمنوا لا ترفعوا أصواتكم فوق صوت النبي ولا تجهروا له بالقول كجهر بعضكم لبعض أن تحبط أعمالكم وأنتم لا تشعرون }
“Эй, иймон келтирган бандалар! Овозингизни пайғамбарнинг овозидан баланд кўтарманглар ва унга бир бирингизга гапиргандек бақириб гапирманглар!”[3]
12. Аллоҳ №нинг расулуллоҳни ҳар қандай таҳқир ва азиятдан ҳимоя ҳамда мудофаа қилиш ҳақидаги буйруғига бўйин суниш. Аллоҳ таоло деди:
( لتؤمنوا بالله ورسوله وتعزروه وتوقروه)
“Аллоҳга ва расулига иймон келтиришлигингиз,............ва ҳурматини риоя қилишлигингиз учун”
13. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг нусратига ва у зот учун ҳар нарсага тайёр туришга ҳозиру ният бўлишлик.
14. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламни севишлигини амалда рўёбга чиқарган одам учун охиратда у зот билан олий даражадаги шерикликда мужассам бўлган улуғ савоб ато қилинишлигини аниқ билишлик. Зеро, расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам “мен Аллоҳ ва расулини севаман” деган кишига жавобан: “сен севган одаминг билан бирга бўлгайсан” дедилар.
15. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бизнинг устимиздаги ҳаққи адо қилиб бўлмас даражада буюк бўлгани ва савоби улуғ бўлгани сабабли азон вақтида, жумъа кунларида ва у зотнинг муборак исми зикр қилинган ҳар бир лаҳзада салавот ва саломлар айтишга ҳарис бўлишлик.
16. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ сийратларини ўқиш, нафақат ўқиш балки, ҳар бир ҳодиса олдида тўхтаб, тафаккур қилиб, ибрат олиш ва олинган тасаввурларни ҳаёт воқеълигига боғлашлик.
17. Эътиборли илм аҳллари тадқиқ қилган саҳиҳ ҳадисларни ўқиш, уларни фаҳмлаш орқали суннатни таълим олиш ва у таълимот зимнидаги мўътабар аҳкомлар, беқиёс ахлоқлар, Аллоҳга тўлиқ бўйсуниш ва комил ибодат қилиш усулларини ўзлаштириш.
18. У жанобнинг барча суннатларини бошқа ҳар қандай таълимотдан авло билиш ва у суннатларга тамомий сувратда тобеъ бўлиш.
19. У зотга барча мустаҳаб амалларда эргашишга ҳарис бўлиш. Пайғамбарга саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир нарсада эргашаётганимизни изҳор қилиш учун мустаҳаб амални умримизда бир марта бўлса ҳам адо қилишга тиришиш.
20. У зотнинг суннатларидан бирортасини мазахлашликдан эҳтиёт бўлиш.
21. Муборак суннатлари халқлар орасига оммавийлашиб кетаётганлигидан севиниш.
22. Баъзи одамлар тарафидан баъзи суннатлар тарк қилинаётганлигидан маҳзун бўлиш.
23. У зотни танқид қилган ҳар қандай шахсдан нафратлниш.
24. У зотнинг аёллари ва зурриётидан иборат аҳли байтини севиш. Расулуллоҳга қариндошлиги ва исломга кирганлиги туфайли уларни севиш ва шу сабабли Аллоҳга тақарруб ҳосил қилиш.
25. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байти ҳақида уч бора қайталаб: “мен аҳли байтим ҳақида огоҳлантириб, сизларга Аллоҳни эслатаман” деган васиятига амал қилиш.
26. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини севиш, эҳтиром қилиш ва уларнинг илми ва Аллоҳ ҳузуридаги маконати кейингилардан афзал деб этиқод қилиш.
27. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг меросига алоқадор бўлганлари сабабли, уламоларни ҳурматлаш. Чунки, улар пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар ва уларни ҳурматлашлик пайғамбарларни ҳурматлашликнинг аломатидандир.
Ҳар бир оила ва жамиятдан матлуб нарсалар:
28. Фарзанларни расулуллоҳни севиш руҳида тарбиялаш.
29. Фарзандаларни барча ҳолатларида пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш руҳида тарбиялаш.
30. Уларга сийрат китобларини намуна қилиш.
31. Уларга сийрат кассеталарини намуна қилиш.
32. Тарбия соҳасида муҳим бўлган филмлардан танлаб кўрсатиш.
33. Оиланинг барча аъзолари жамъланиб, ақалли ҳафтасига бир маротаба махсус сийрат дарсларини ўтказиш.
34. Оила бошлиғи (эр) оиласига муомалада пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиши.
35. Болаларни пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан мерос дуоларни ёдлашга қизиқтириш.
36. Фарзанларни ўзларига ажратилган кундалик маблағларидан баъзи қисмини етимларга ғамхўрлик ва муҳтожларга ёрдам бериш каби юмушларга ишлатишга ўргатиш.
37. Фарзандларни ўзаро оғзаки муомалаларида пайғамбаримиздан мерос машҳур ҳикматли сўзларни истеъмол қилишга одатлантириш. Масалан: “иймонли киши зийрак бўлар”, “иймонли киши икки карра алданмас” каби.
38. Оилада пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига оид илмий мусобақа ташкил қилиб туриш.
39. “Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уйида бир кун” ва шу каби бошқа унвонлар остида мусулмон оилаларга расулуллоҳнинг оилавий ҳаётини ўргатадиган дастурларни тайёрлаш ва ижро қилиш.
Таълим тарбия соҳасида ишлаганлардан матлуб нарсалар:
40. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати зиммасидаги беқиёс ҳаққини изҳор қилиш орқали талабаларнинг юракларига расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни севиш ҳиссини экиш.
41. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг таржимайи ҳолларидан у зот шахсиятининг буюклигини ифодалаган лавҳаларни ўз ичига олган маърузаларни кўпайтириш.
42. Таълим тарбия соҳасидаги масъул шахсларни инсоний мутахассислик, исломий дарслардан иборат таълим программасига сийрат моддаларини кўпроқ қўшишга ундашлик.
43. Ғарбнинг машҳур илмий даргоҳларида расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан дарс бериладиган махсус соатлар ажратиш учун маблағ топишга ҳаракат қилиш.
44. “Мағозий”, “Шамойил” ва “Раҳийқул махтуум” каби сийрат асарларни таълиф қилиш учун мутахассис олимлар орасида илмий мусобақалар ташкил қилиш.
45. Исломий ўсишликнинг минтақалараро тажассумини риоя қилиш билан бирга таълим даргоҳларида расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсияти билан таништирадиган ярмаркалар ташкил қилиш.
46. Кутубхоналарда расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг сийратига алоқадор барча маълумотларни ўз ичига олган илм воситалари учун махсус рукнларни очиш.
47. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ҳақида ўта бой, энциклопедик ва ягона мурожаат манбаи бўлиб қолишга лойиқ асарларни яратиш устида ишлаш ва уни дунё тилларига таржима қилиш.
48. Талабалар орасида “сийрат мавзусидаги энг яхши асар учун” деган мавзуда йиллик мусобақалар ташкил қилиш ва мукофотларни белгилаш.
49. Ёшлар орасида уларнинг қалбига расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатини экадиган қизиқарли суннатга оид дастурлар ташкил қилиш.
50. “Расулуллоҳдан намуна олган етакчи” деган мавзуда махсус, тарбиявий давралар ва дастурлар ташкил қилиш.
Имомлар, даъватчилар ва талабалардан матлуб нарсалар:
51. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даъвати ва рисолатининг хусусиятларини баён қилиш. Зеро, у зотнинг даъватидаги асос одамларни ягона роббига ибодат қилишга чақиришлик бўлган эди.
52. Инсонларнинг барча тоифасини мана шу динга даъват қилиш, уларни ҳидоятга бошлаш.
53. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар бўлишларидан олдин ва бўлгандан кейинги фитрий ва ахлоқий сифатларини баён қилиш.
54. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фазилатларини ва у кишининг умматлари хусусиятларини гўзал услуб билан баён қилиш.
55. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли оилалари, қўшнилари ва саҳобалари билан қилган муомалаларини кайфиятини баён қилиб бериш.
56. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мунофиқ ва мушриклардан иборат бўлган душманларига қилган муомалаларини ўргатиш.
57. Кундалик ҳаётда тутган йўлларини инсонларга билдириш.
58. Жума хутбаларининг иккинчи қисмида росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига тўхталиб ўтиш, баъзан эса хутбани у зотнинг сийратларига бағишлаш.
59. Жамоат намозларида рр саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида оят ўқилса намоз ортидан ўша оятни 3-5 дақиқа орасида шарҳлаб ўтиш.
60. Масжидларда қуръони карим (таҳфиз) ҳалқаларининг ёнига ҳадиси шарифларни ёдлатадиган (таҳфиз) ҳалқалар очиш.
61. Авом халқ орасида росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига нисбатан тарқалган баъзи хатоларни тузатиш, барча мусулмонларни росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ суннатларига амал қилишликга чақириш, осон йўллар билан тушунтириш.
62. Росулуллҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даъват ишида тутган ўринларини баён қилишлик билан мусулмонларни динларига қайтариш.
63. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ғулув қилаётган ҳар хил видео, аудио ва ёзма равишда тарқалаётган мавзулардан огоҳлантириш ҳамда ғулувдан қайтарадиган (динингизда ғулув қилманг)оятига ўхшаш оятлар, (мени Исо ибн Марямни осмонга кўтаришганидек осмонга кўтарманглар)деган ҳадисга ўхшаш ҳадисларни баён қилиб, росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ҳақиқий муҳаббат у кишига эргашиш билангина бўлишига урғу бериш.
64. Инсонларни росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ҳақиқий манбаъларидан ўқиб ўрганишга чақириш
65. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийралари ҳақларида тарқатиладиган ҳар хил ботил, асоссиз гапларга қарши курашиш.
Зиёлилардан матлуб нарсалар.
66. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кимликларини ва у кишининг умматлари қандай хусусиятларга эга эканлигини баён қилиб, ҳар муносабатларда, омавий ахборот воситаларида, илмий-мафкуравий йиғинларда кўтариб чиқиш.
67. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини камситадиган ҳар қандай мавзуни нашр қилинишига йўл қўймаслик.
68. Динимиз ва пайғамбаримиз ҳақларида нотўғри, ботил тўҳматларни тарқатаётган ғарб мамлакатларига қарши раддиялар беришда мутасадди бўлишлик.
69. Мусулмон бўлмаганларнинг инсофлилари, зиёлилари билан биргаликда маданий йиғилишлар, матбуот анжуманлар ўтказиш.
70. Инсофли кофирларнинг ўзлари росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида айтган сўзларини нашр қилиш.
71. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ҳамма вақт барчага муносиб эканлигини баён қилиш ва у кишининг сийратларини манҳажларини ёритиб берадиган анжуманлар, форумлар ташкил қилиш.
72. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида мусобақалар уюштириб, мусобақа совриндорларига катта мукофотлар бериш.
73. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларида қиссалар, мақолалар, китобчалар ёзиш.
74. Газета журналларнинг бош редакторларига ўз газета ва журналларининг бир бурчагидан росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш фарзлигини, у кишининг муҳаббатлари бола-чақамиз, ота-онамиздан, барча инсонлардан, ҳатто, ўзимиздан ҳам устун эканлигини ҳамда ушбу муҳаббат у зотни улуғлаш, у кишига эргашиш, у зотнинг ҳадисларини бошқа барча инсонларнинг сўзларидан устун қўйишни тақозо қилишини баён қилишда ишлатишликни таклиф қилиш.
75. Телеканалларнинг бошлиқларига росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини, дўсту-душманлари билан қандай алоқа қурганларини баён қиладиган дастурлар тайёрлашни таклиф қилиш.
76. Аудио ва видео студияларни росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини қизиқарли ва пухта қилиб видео ва аудио тасмаларида кўпайтиришликга чорлаш.
77. Телеканлаллар ва фазовий каналларнинг эгаларини росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўргатадиган мультфилмларни ёш болаларга муносиб равишда ишлаб чқишликга чорлаш.
Хайрия ташкилотларидан матлуб нарсалар.
78. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни нусратлари учун байроқ кўтарадиган қисмлар ташкил қилиш.
79. Турли ярмаркалар, анжуманларда хайрия ташкилотлари росулуллоҳнинг олиб келган рисолаларини тарқатишда қилган ишларини кўрсатиш учун, махсус бурчаклар ташкил қилиш.
80. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида маълумотлар берадиган барча воситаларни –видео, аудио ва ёзма нашрлар- тарқатиш учун махсус узлуксиз хизматлар.
81. Суннат ва сийратга хизмат қилганларнинг энг яхшиси деб топилганларга яхши мукофотлар бериб, уларга бир йилда бир маросим уюштириб ҳурматга сазовор шахсларни чақириш.
82. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан иборат бўлган китобларни дунё тилларида чоп қилиб, китобларни дунё бўйича оммавий кутубхоналар, ўқув юртларининг кутубхоналарига тарқатиш.
83. Росулуллоҳ ва у киши келтирган ушбу динни одамларга таништирадиган махсус газета журналлар чоп қилиш.
84. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг нусратларига, сийратларига таълиф ва таржима билан хизмат қилиш мақсадида, бу борада веб саҳифалар очиш йўлида хайрия жамғармалар очиш.
Интернет мутахасислари ҳамда вебсаҳифа эгаларидан матлуб нарсалар.
85. Ушбу диннинг ҳақиқий суратини, ҳамда Ислом динини барча пайғамбарларга бўлган муносабатини кўрсатиб берадиган жамоатлар ташкил қилиш.
86. Росуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оламшумул рисолалари ва у кишининг сийратларини тўғри суратда очиб берадиган вебсаҳифалар, форумлар тузиш ва бошқа сайтлардан шу мақсадда бурчаклар очиш.
87. Мусулмон бўлмаганлар билан росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кимликлари тўғрисида, у киши олиб келган дин қандай дин эканлиги атрофида суҳбатлар ўтказиб, уларни росулуллҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари билан танишиб чиқишга чақириш.
88. Электрон почталардан юборилган хатларга росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳикматли сўзларидан доно ҳадисларидан қўшиб юбориш.
89. Ҳар-ҳар замонда росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг даъватлари ҳақида мақолалар ёзиб уларни росулуллоҳга тегишли бирор муносабат ёки ҳодисада тарқатиш.
90. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни таништирадиган баъзи китоб, аудио ва видео файлларни излаш хизматини ўтайдиган машҳур веб саҳифаларда эълон қилиш.
Исломий давлатлар ҳамда бойлардан матлуб нарсалар.
91. Пайғамбаримизнинг сийратларига хизмат қиладиган барча дастурларни қўллаб қувватлаш.
92. Баъзи ҳадислар ва росулуллоҳнинг ҳикматли сўзларини барча воситалар орқали нашр қилиш.
93. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва Ислом дини ҳақида гапирадиган телеканаллар, фазовий каналлар ва газета ва журналлар ва бошқа воситаларни ишга солишга уриниш.
94. Хориждаги телеканаллар ва радиоларда росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида тушунча берадиган лавҳалар учун баъзи бир дақиқаларни ижарага олиш.
95. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ва унинг таржимаси билан шуғулланадиган махсус ташкилот тузиш
96. Сийрат ва пайғамбаримиз тарихларига хизмат қиладиган махсус музейлар ва кутубхоналар ташкил қилиш.
97. Сийрат ва пайғамбаримиз тарихларига хизмат қиладиган махсус интернет саҳифалари очиш.
98. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам келитирган ушбу дин, бу зотнинг хулқи ва сийратларини баён қиладиган теледастурлар, аудиотасмалар, китоб ва бошқа воситаларни дунёнинг барча тиллари айниқса инглиз тилида нашр қилиш.
99. Сийрат ва даъват мусобақаларига ҳисса қўшиб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш.
Хотима
Мукаммал қилиб бизларга жўнатарсиз деган умидда 100- василани сизга ҳавола қилдик.
Шундай қилиб, муҳтарам биродарлар ва муҳтарама опа сингиллар, барчамизнинг зиммамиздаги вазифа севикли пайғамбаримиз ва йўлбошчимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мудофааси ва нусрати учун белларимизга ғайрат камарини боғлашдан иборатдир. Худди мана шу мақсадда биз мазкур ёдномани тайёрладик. Токи, зиммамиздан масулият соқит бўлгай! Энди, бу ёдномани ёйишлик ва тарқатишда биргаликда ҳаракат қилайлик! Уйда, оила даврасида бўладими, телефон орқали суҳбат чоғида бўладими ёки бировга хат ёзиш асносидами, хуллас, барча ўринларда ва ҳолатларда ҳабибимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилишга ҳисса қўшиб қолайлик.