×
Мақолада беш зулмат ва уни эритувчи беш чироқ ҳақида сўз юритилади.

Зулматларни ёритгувчи чироклар

Бисмиллахир рохманир рохим

Аллох таолога бехад хамду санолар бўлсин! Пайгамбаримиз хазрати Мухаммад ва ахли байтлари, сахобалари хамда тобиинларга Аллох субханаху томонидан бехисоб дуруду салавотлар бўлсин!

Кейин...

Пайгамбаримиз хазрати Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга учрашиб, у кишининг даъватларига ижобат этиб, иймон келтириб ва мана шу иймон билан дунёдан ўтган зотларни сахобалар дейилади. Ўша сахобалар пайгамбаримиздан накл килишган сўзларни ″хадис″ дейилади. Сахобаларнинг ўзларидан накл килинган сўзлар (яъни уларнинг сўзлари) ни эса ″асар″, деб, айтилади.

Пайгамбармиз соллаллоху алайхи ва салламнинг даъватларига ижобат этган, биринчи бўлиб имон келтирган улуг сахоба, биринчи халифа Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан накл килинган бир асарда, у зот айтадилар:

«Зулматлар бешта, уларни ёритгувчи чироклар хам, бештадир:

1 – Дунёга мухаббат кўйиш зулмат, унинг чироги эса, такводир.

2 – Гунох килмок зулмат ва унинг чироги тавбадир.

3 – Кабр зулмат, Ла илаха иллаллох Мухаммадурросулуллох унинг чирогидир.

4 – Охират зулмат, унинг чироги эса, солих амалдир.

5 – Сирот (жаханнам устига тортилган кўприк) зулматдир. Унга бўлган чирок, якийн – имондир». (Мунаббихот: 55-сахифа)

Биз куйидаги сахифаларда у зот розияллоху анхунинг ушбу сермазмун сўзларини бакадрихол шархлаб беришга харакат киламиз. Аллохнинг мадади ила максадга шуруъ килиб айтамизки:

Аллох таолонинг бу дунёдаги сирри-асрорларидан бири; хаётда карама-каршиликни яратишидир. Бу эса, хаётнинг бардавом бўлиши учун мухим сабаблардандир. Кеча билан бирга кундузни, куруклик билан денгизни, хаёт ва ўлимни, кучлик ва кучсизни, газабнок ва халимни, узун ва кискани, хак ва ботилни, кўр ва кўрувчини ва хоказо...ларни яратганлиги юкоридаги сўзимизнинг ёркин намунасидир. Хаётда бирор нарса йўкки, унинг карама-каршиси – зидди бўлмаса. Демак, карама-каршилик хаёт конунларидан бири экан.

Бинобарин: Аллох таоло хаётда зулмат(коронгулик)лар билан бирга нур(ёруглик, зиё)ларни хам яратди. Зулматлар икки хил: хакикий ва маънавий бўлади. Ушбу икки турдаги зулматларни ёритгувчи чироклар хам мавжуддир. Яъни, зулматлар хакикий ва маънавий бўлгани каби, нурлар хам ўз навбатида хакикий ва маънавий бўлади.

Биз юкорида зикр килганимиз – Абу Бакр Сиддик розияллоху анхунинг сўзларида иккита маънавий – дунёни яхши кўриш ва гунохкорлик зулматлари ва учта хакикий – кабрдаги ва охиратдаги хамда сирот(жаханнам устига ўрнатилган кўптик)даги зулматлар ва уларни ёритгувчи чироклар хакида сўз юритилади.

«1 – Дунёга мухаббат кўйиш зулмат унинг чироги эса, такводир».

• Биринчи зулмат: Дунёга мухаббат кўйиш.

Аллох таоло бу хаёти дунёни ″Хадид″ сурасининг йигирманчи оятида мана бундай васф этади: «Билингларки, бу хаёти дунё факат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мактаниш ва мол-дунё хамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмгирга ўхшарки, унинг (ёгиши сабабли униб чиккан) ўт-ўлани дехконларни хайратга солиб (аклларини банд килиб кўюр). Сўнгра у курур, бас, уни саргайган холда кўрурсиз. Сўнгра у курук чўп бўлиб колур. (Хаёти дунёнинг холи хам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун) каттик азоб ва (иймон-эътикод билан ўтганлар учун) Аллох томонидан магфират ва ризолик бордир. Хаёти дунё эса факат алдагувчи матодир.

Аллох таоло ушбу ояти каримада бу хаёти дунё нималардан иборат эканлигини ва банданинг ушбу хаёти дунёга машгул бўлиб колиши уни охратдан ва хаёти дунёдалик чогида бажариши лозим бўлган ибодатлардан тўсиб кўйишини баён килиб бермокда.

Имом Шавконий ушбу оятнинг тафсирида мана бу сўзларни айтганлар: «Аллох таоло (аввалги оятда) иккинчи гурух кишилар(яъни, кофирлар) томонидан содир бўлган куфр, оятларни тасдик этмай, уларни ёлгонга чикариш каби ишларни зикр килди. Кейин эса, уларнинг бу кирдикорларига асосий сабаб дунёга мойилликлари ва унинг салбий таъсири бўлгани учун хам, бу дунёни охиратга ва ундаги неъматларга асло алиштириб бўлмайдиган хакир бир нарса эканлигини баён килиб берди.

У Буюк Зот аввало хаёти дунёни ўйин-кулги деб атади. Ўйин-кулги инсонни барча хайрлик ишлардан ман килиб, умрнинг бесамар кетишига бош сабабдир. Инсонни барча худа-бехуда ишлар билан банд килиб, ухровий ишларни амалга оширмогига тўсик бўлган омиллар барчаси ўйин-кулги каторига кўшилади.

Охират учун амал килишни кўйиб, дунёнинг зеб-зинатига берилиб кетмогимиз инкор этиб бўлмайдиган хакикатдир. Шу боис Аллох таоло иккинчи навбатда хаёти дунёни зеб-зийнат – дунё матоси билан безаниш – деб номлади.

Учинчи навбатда эса, уни (яъни, хаёти дунёни) ўрталарингиздаги ўзаро мактаниш деб айтди. Ушбу мактаниш турликча бўлади; баъзилар кадди комати, куч-куввати билан мактанса, баъзилар мол-дунёси билан, яна бировлар насл-насаби билан мактанади. Жохилийят даврида араблар мана шу насл-насаб билан мактанишар – фахрланишарди.

Аллох таоло хаёти дунёга тўртинчи бора таъриф берганда уни: ″мол-дунё ва фарзандларни кўпайтиришдир″,— деб, зикр килди. Яъни, одамлар мол-дунё ва фарзандларни кўпайтириб, ўз гумонларича: бизлар бой, бехожат кишилар бўлиб колдик,—деб ўйлаб, уларнинг даражаларига етмаган факир кишиларга тахкир назари билан бокадилар.

Кейин Аллох субханаху бу хаёти дунёга бошка бир ташбих билан мисол келтириб айтади: «...(У) худди бир ёмгирга ўхшарки, унинг (ёгиши сабабли униб чиккан) ўт-ўлани дехконларни хайратга солиб (аклларини банд килиб кўюр). ... то оятнинг охиригача». Бу ўхшатишнинг лўнда маъноси: ″Албатта хаёти дунё бир экинзорга ўхшар. Ўзининг кўкламлиги ва кўркамлиги билан унга караган хар кандай кўзни кувонтирур. Кейин эса, кўп ўтмай куп-курук бичан, сомонга айланадики, гўё у асло, мавжуд эмас эди деб ўйлайсиз″. (Имом Шавконийнинг ″Фатхулкадир″ номли тафсиридан баъзи ўзгартишлар билан мазмунан олинди).

Тўгри!... Бу хаёти дунёни ва ундаги барча ноз-неъматларни – барчасини Аллох таоло инсон учун яратган. Улар харом хам, макрух хам эмас. Бирок бу нарсалар охират йўлига гов бўлиб, инсоннн Тўгри Йўлдан адаштирадиган бўлса, макрухлик ва харомлик томонга ўтиб колади. Окил киши эса, ушбу неъматлардан тўгри фойдаланади. Бу неъматлар уни яралишидан асл максад бўлган ″тоат-ибодат″дан ман килиб кўйишига асло йўл кўймайди. Балки, бу неъматларни у роббисига ибодат килишда, Унинг хузирида олий макомларга эришишда ўзига ёрдамчи килиб ишлатади.

• Сахобаларнинг хаёти дунёни кандай тушунганлари

Сахобайи киром розияллоху анхумлар Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан таълим олишган билимлари билан хаёти дунёнинг маъносини тўгри идрок этишди. Улар хаёти дунёни охиратга ўтиладиган бир йўлак деб тушинишиб, ундаги муомалаларини манашу тушунча асосида юргишишди. Хаёти дунё уларнинг охират фикридан йироклашиб колишларига асло сабаб бўлмади. Улар дунё калбга ўрнашиб олиб, унга эгалик киладиган бўлса, бандани охират фикридан узоклаштириб юборишини яхши тушинишарди. Чунки, у калбга хўжайин бўлиб олса, албатта уни охират йўлини кўра олмайдиган килиб кўйишини яхши англашарди. Бу хакикатни яхши билган Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобалари дунёни оркаларига улоктириб, калбларини бу дунёнинг кирлигидан пок тутишди. Улар бу дунёга кўнгил бермай, уни тарк этишди. Балки, уни коронгу бир зиндон деб хисоблашди. Шу боис улар бу дунёдан чинакамига юз ўгиришди. Улар хам, агар хохлашса, бу хаёти дунёдаги рохат-фарогат ва кўнгилга маргуб нарсаларга эришишарди. Рахнамолари Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бу дунё хазиналарининг калидлари рўбару килинган пайтда хам, уни ўз ихтиёрлари билан рад килдилар. Сахобаларга хам бу дунёнинг бойликлари куйилиб келган чогида, охиратдаги насибамиздан махрум бўлиб колмайлик деб, уни тарк этишди. Бир сўз билан айтганда улар бу дунёни карор топиб турадиган жой эмас, балки, у охиратга ўтиб кетиладиган бир йўлак, у шодланиб, хотиржам яшайдиган уй эмас, балки, у мусофир киши дам олиш учун бир кўниб ўтиб кетадиган жой, бошкача таъбир билан айтганда; ёз кунлари гохида бир кўриниб коладиган кейин тезда таркалиб кетадиган бир парча булут мисолада деб билишди. (Алфавоид/ Ибнулкаййим)

• Танбех! Кимки, бу дунёни ўткинчи бир нарса, карор топиб, шод-хуррам яшаб туриладиган жой эмас, мусофир бир кўниб ўтадиган манзилгина халос деб билмай, уни ўзининг ўзгармас кароргихи деб билиб, ундаги ўйин-кулги, зеб-зийнат ва мактанишларга махлиё бўлиб ва унда мол-дунё ва фарзандларни кўпайтириб, унинг мастлигида камбагал бечораларни унитиб, охиратни ва унга тайёргарликни эсдан чикарса шубхасизки, ундай шахс коронги-зулматга кириб колади. Бу каби коронги-зулматга кириб колган кишининг хеч нарсани кўра олмаслиги маълумдир. Демак, у бу хаёти дунёда хеч нарсани кўра олмайдиган аъмо(кўр) киши каби яшайди. Уни охиратга олиб борадиган Тўгри Йўлни хам топа олмайди. Аллох таоло киёмат куни уни оёгининиг остини хам кўра олмайдиган аъмо (кўр) килиб тирилтирган пайтда: «У: ″Парвардорим, нега мени кўр килиб тирилтирдинг, ахир мен кўрар эдим-ку″...» (Тоха: 125) деб колади. Шунда Аллох таоло унга, унинг бу холга тушиб колишига хаёти дунёда Аллохнинг оятларини унутганлиги сабаб бўлганлигини эслатиб: «...″Шундай. Сенга Бизнинг оят-муъжизаларимиз келганида уларни (″кўрмадинг″) – утутдинг. Бугун сен хам ана шундай ″унутилурсан″» (Тоха: 126) деб,— жавоб кайтаради.

Аллох таоло айтади: «Кимки бу дунёда кўр-гумрох экан, бас, у Охиратда хам кўр ва бутулай йўлдан озгувчидир». (Ал-Исро: 72)

Азиз ўкувчи! Юкорида айтган сўзларимизга эътибор берган бўлсангиз, сизга Абу Бакр Сиддик розияллоху анхунинг ″Дунёга мухаббат кўйиш зулматдир″, деган сўзлари накадар тўгри эканлиги намоён бўлади. Ха! Хаёти дунёнинг нималардан иборат эканлигини тўгри идрок этган улуг сахоба Абу Бакр разияллоху анху унга мухаббат кўйиш зулмат зканлигини айтиб, кейин у зулматни ёритгувчи чирок нимадан иборат эканлигини хам, баён килиб: ″Бу зулматни ёритгувчи чирок таводир″,— дедилар.

• Биринчи зулмат(дунёга мухаббат кўйиш)ни ёритгувчи чирок такво

Дунёга мухаббат кўйиш, уни охиратдан афзал деб билиш сабабли вужудга келган ва бир куни бу дунёнинг эллиг минг йилига баробар келадиган, махшаргохда – милён-милён халклар жамланадиган охират кунида хакикий зулматга айланиб, ўша куни нурсиз колинишликка сабаб бўладиган бу коронгу-зулмат (яъни, дунёга мухаббат кўйишдан пайдо бўлган зулмат)ни факатгина ″Такво″дан зиё олган мунаввар чирроккина таркатиб юбора олади.

Таквонинг лугавий маъноси: ″сакланиш, эхтиёткорлик, химояланиш, ўзни саклай билишдир″.

Унинг шариъатдаги маъноси эса: ″Инсон киёмат куни ўзига зарар бўладиган нарсалардан каттик сакланишидан иборатдир″. Яна бир маъноси: ″Инсон ўзини Аллохнинг ризоси ва савобига етказадиган фармонларни бажариб, унга Аллохнинг азоби ва икобини олиб келадиган манхий (ман килинган) ишлардан узок бўлмогидир″

• Таквонинг арконлари (устунлари)

Алий ибн Абий Толиб розияллоху анху такво учун тўрт арконни зикр килганлар. Калбларда дунёга мухаббат кўйишдан вужудга келган коронгу-зулматни мана шу тўрт аркон билан мустахкамланган таквогина таркатиб юбора олади. У зот розияллоху анху айтадилар:

″Такво;

1—Жалил Зот Аллохдан кўркиш,

2—Танзил (Куръон)га амал килиш,

3—Калил (оз)га каноатланиш

4—Рахил (кўчиш куни яъни, киёмат) кунига тайёргарлик кўришдан иборатдир″. Манашу тўрт иш таквонинг арконларидир. Агар кишининг таквосида мана шу тўрт арконнинг бирортси кам бўлиб колса калбидаги дунё мухаббатидан пайдо бўлган зулматни буткул кетказа олмайди. Яъни, ундаги такво бу коронгу-зулматни бартараф килишда заифлик килади.

Инсон Аллох таолодан, Унинг хисоб-китобидан ва содир этилган гунохларга аввало шу дунёнинг ўзидаёк, кейин кабрида сўнгра эса, охиратда берилажак жазо – азобдан кўркадиган бўлса, бу кўркув уни барча харом ва шубхали ишлардан ва унинг Аллох таолога якинлашишга монеълик киладиган хамда кийматлик вактларини бехудага зойеъ килиб юборадиган барча ўйин-кулги, зеб-зийнатлардан ўзини узок тутадиган килиб кўяди. Бу кўркув уни Аллох таолонинг барча буюрикларини бажариб, кайтарикларидан йирок бўлишга ва оз нарсага каноъатланишга ундайди. Бу кўркув уни умрини чиркин мол-дунё ва бир-неча кунлик мансаб учун сарфлаб юборишга йўл кўймайди. Инсон агар мана шу кўркувга эга бўлса, Аллох таоло талаб килганидек хаёт кечиришга харакат килади. Ўлимдан кейин бошланажак какикий хаётга тайёргарлик кўра бошлайди. Бир сўз билан айтганда у инсон хаёти дунёга мухаббат кўйиш сабабли вужудга келадиган коронгу-зулматни таркатиб, йўк килиб юборадиган кучлик таквога эга бўлади.

• Такво кучаяишининг бош сабаби

Такво ўзинг тўрт аркони билан биргаликда, инсон ўз нафсини хисоб-китоб килиб(тергаб) туриша билангина кучли бўлади. Чунки, инсоннинг нафси ёмонликка буюргувчидир. У ўз нафсидан хабардор бўлиб турмаса, нафси уни албатта Тўгри Йўлдан четга буруб кетади. Тўгри Йўлдан адашган киши зулматни ёритгувчи ″такво″га асло эга бўла олмайди. У дунёга мухаббат кўйиш окибатида вужудга келган коронгу зулмат ичида йўл топа олмай колиб кетади.

Шунинг учун хам улуг тобиъин Маймун ибн Махрон ўз нафсини хисоб китоб-килмаган, нафсидан бехабар шахсни токволик кишилар сирасига кўшмадилар. У зот рахимахуллоху айтадилар: ″Киши ўз нафсини якин дўстини хисоб-китоб килишидан кўра каттикрок хисоб-китоб килмаса хамда еб-ичиши, устибоши харом ёки халолдан келаётганлигини аник билмаса такволик кишилар каторига асло кира олмайди″. (Сифатуссафва: 4/194)

Демак инсон ўз нафсидан хабардор бўлиб турса у кучли, нуроний таквога эга бўлади. Унинг калбига дунё мухуббатининг зулмати соя солган пайтда мана шу такво билан уни бартараф килишга муваффак бўлади.

«2 – Гунох килмок зулмат ва унинг чироги тавбадир».

• Иккинчи зулмат – гунох зулмати

Гохида гунох иш фойдали мехнат, чиройли машгулот бўлиб кўринади. Бирок, аслида у ўз сохибини ўраб олган зулматдир. Гунохкор шахс буни ўзи хам яхши хис килиб туради. Чунки, унинг ёмонликка фармон килгувчи нафси ношаръий ишга чорлаган пайтда гунохнинг зулмати унинг чор атрофидан коплаб келаётганлигини, у мана шу гунох сабабли хакикий бахт-саъодатдан махрум бўлиб колиётганлигини яхши билиб туради. У атрофдагиларга ўзини хар канча бахли, хар-канча хурсанд килиб кўрсатишга уринмасин бари-бир ўзини гунохнинг тубсиз зулматида колиб кетаётганлигини жуда яхши сезиб туради. Хатто унинг калбини коплаб олган гунохнинг зулмати унинг юзида хам зохир бўлиб, озгина фаросатлик киши билиб оладиган даражада сезилиб туради.

Имом Ибн ал-Каййим рахматуллох алайх ўзларининг ″Алжавабулкафий″ номлик китобларида гунохкорлик ва гунох ишларнинг таъсирлари яъни, колдирган излари нималардан иборат эканлигини баён килиб, калбни зулмат коплаб колишлигини хам шулар жумласига киритдилар. У киши айтадилар: «Гунохнинг салбий таъсирларидан яна бири; гунохкор шахс гунохнинг зулмати унинг калбини коплаб олганлигини аник билиб, худди коронгу тушганлигини хис килгани каби хис этиб туришидир. Зеро, коронгу кечанинг зулмати кўзнинг кўришига монелик киганидек, гунохнинг зулмати калбнинг хакикат нуридан бахра олишига монеълик килади. Чунки, тоат-ибдат нур ва маъсият эса, коп-коронгу зулматдир. Унинг зулмати ортгани сари кишининг ушбу зулматдаги хайрати ортиб бораведи. Натижада ўзи сезмаган холда бидът-хурофот ва халок килгувчи амалларга тушиб колади. У бамисоли коронгу кечада ёлгиз колган аъмо киши каби бўлиб колади. Бориб-бориб ушбу зулмат кучайгандан кучайиб, аввал унинг кўзига, сўнгра юзига таъсир килади. Хатто унинг юзига голиб келган коралик хаммага ошкор кўринадиган бўлиб колади. Ибн Аббос розияллоху анху айтадилар: ″Хасана (чиройлик амал)да юзга нур, калбга зиё, ризк-рўзга фаровонлик, баданга кувват ва одамлар калбида хосил бўладиган мухаббат бордир. Саййиа (ёмон амал)да эса, юзга коралик, калбга зулмат, танга заифлик, ризки-рўзга танглик ва одамлар калбида пайдо бўладиган бугзу-адоват мавжуддир″». (Алжавабулкафий)

Ибн Аббос розияллоху айтган, гунохнинг зулмати сабабли калбда пайдо бўлган ушбу иллатлар хаммаси эмас, буларни у зот мисол тарикасида келтирдилар. Улуг сахобалардан яна бирлари Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху хам, гунохнинг зулмати сабабли вужудга келадиган бошка бир мудхиш нарса – хосил килинган илимни эсдан чикариш хакида хабар бериб шундай дейдилар: ″Мен, кишининг таълим олиб ўрганган билимини унитиб юборишига ўзининг амалга оширган хато (гунох) иши сабабдир деб, хисоблайман″. (Аззухд / Имоми Ахмад)

Ушбу зулмат гунохкор шахснинг калбида кучайиб бораверади. Агар уни бартараф килишга харакат килмаса, охир-окибат, хозиргина айтиб ўтилган Ибнулкаййимнинг сўзларидаги каби, унинг коралиги юзида хам зохир бўлиб кўриниб колади. Ушбуни улуг, зохид тобиъин Сулаймон ибн Тархон ат-таймий хам таъкидлаб айтганлар: ″Албатта инсон бир гунохни килса, унинг юзида гунохнинг касофати ошкор бўлиб колади″.

Гунохкор шахснинг юзида зохир бўлган бу касофат, унинг калбида гунох сабабли вужудга келган коронгу-зулматдан пайдо бўлгандир. Бу зулматни эса, унинг калбидан факатгина, тавбанинг нурли чирогигина кетказа олади.

• Иккинчи чирок – тавбанинг чироги

Аллох субханаху ва таъоло хаммани – хатто холис мўминларни хам, ушбу чирок (тавба чироги) ни ёкишга амр этади. Чунки, нажот сабаблари тавба чирогини ёкиб, унинг нури билан зулматда колган калбларни мунаввар этишда эканлиги маълуму-машхурдир. Аллох таоло айтади: «...Барчаларингиз Аллохга тавба килинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар». (Нур: 31) Аллох таоло ушбу оятда нажотни яъни, охиратда козанилажак галабани тавбага боглик килиб кўйди. Аллох таоло макбул бўлажак тавба насух – холис бўлишлиги шартлигин баён килиб айтади: «Эй мўминлар, Аллохга холис тавба килинглар...» (Тахрим: 8)

Демак насух – холис тавба барчамизга лозиму-лобуд амал экан. Барча гунохлари магфират этилган, маъсум зот пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва саллам хар куни тавба ва истигфорлар килишларини баён килиб айтадилар: ″Аллохга касамки, мен бир кунда, албатта, Аллохга етмиш мартадан ортик истигфор айтиб, унга тавба киламан″. (Имом Бухорий ривоятлари). Имом Муслимнинг ривоятларида эса: ″Албатта, мен бир кунда юз марта тавба киламан″, деб – айтганлар. Демак, гунохлари магфират этилган, инсонларнинг энг афзали пайгимбар соллаллоху алайхи ва саллам шу даражада тавба ва истигфорлар килиб турганларида хамда Аллох таоло Ўзининг китобида мўминларни холис тавба килишга фармон килиб турганда гунох амални килиб, унинг коронгу-зулматига тушуб колган шахслар тавбанинг нурли чирогига бошкалардан кўра кўпрок хожадманд эканликлари маълум бўлади. Чунки, ушбу чирок уларнинг калбларини забт этиб олган гунохнинг зулматини тор-мор этиб, уни илохий таълимотни кабул килишга ва бутун аъзолари билан солех амалларни сидки дилдан бажаришга шай килиб кўяди.

Ушбу чирокнинг нури ўчиб колмаслиги учун уни ўз вактида ёнилги билан таъминлаб туриш лозим. Бу таъминлаш эса, талаби илм ва сабр килиш билан амалга оширилади. Чунки, инсон илм билан гунох ва савоб ўртасини фарклашга эга бўлса, сабр билан ушбу йўлда йўликиши мумкин бўлган кийинчиликларга бардош бериб, гунох ишлардан йироклашишга муваффак бўлади.

Мана шу ўринда Имом Нававий ўзларининг ″Риёзуссолихин″ номли китобларида тавба ва унинг шартлари хакида айтган сўзларини келтиришни лозим топдик. У зот рахимахуллох айтадилар: «Уламолар айтишади: ″Барча гунохлардан тавба килмок вожибдир. Агар килинган гунох хаккулабд(банданинг хакки – инсон хукуки)га доир бўлмай, Аллох билан банданинг ўртасида вокеъ бўладиган гунох бўлса, ундан тавба килишда уч нарса шарт килинади;

1 – Мана шу гунохдан буткул ажралиш.

2 – Шу гунох амални килганлигидан пушаймон бўлиш.

3 – Мана шу гунох амалга асло кайтмасликка азми-карор килиш. Агар ушбу шартлардан бирортаси амалга оширилмай колса, килинган тавба хисобга ўтмайди. Агар килинган маъсият инсон хухукига доир бўлса, унда, тавбага тўрт нарса шарт килинади; аввал айтиб ўтганимиз учта шартга кўшиб тўртинчи шарт – хак эгасини рози килиш. Масалан: мол ва шу каби нарсаларни тортиб олган бўлса, уни эгасига кайтариш. Агар унинг хаккига бўхтон килган, ёки бирор маънавий зарар етказган бўлса, унга берилажак шаръий хукмга итоъат этиш ёки хак эгасидан афв этишини илтимос килиш. Агар бировни гийбат килган бўлса, гийбат килинган шахс хузурига бориб, килган хотосини этироф этиб, ундан узр сўраш.

Агар килган гунохлари турлича бўлиб, уларнинг баъзиларидан тавба килиб, баъзиларидан килмаган бўлса, килган тавбаси ана шу тавба килинган гунохга нисбатан хисобга олинади, колган гунохларга килинишлиги вожиб бўлаган тавба ундан сокит бўлмай туради.

Тавбанинг вожиб эканига китобу суннат ва умматнинг ижмосидан етарликча зохир далиллар мавжуд″». (Шу ерда Имом Нававийнинг гаплари тугади)

Умар ибн ал-Хаттоб ″тавбаи насух – холис тавба″ни мана бундай сифатлаганлар: «Тавбаи насух – холис тавба; ″банда бир гунох ишдан тавба килганидан кейин, согиб олинган сут елинга кайтиб кирмаганидек, у хам ўша гунох ишга кайтиб кадам босмаслигидир″».

Биродарлар! Юкоридаги тавба хакида айтганларимиздан маълум бўладики, качонки нусух – холис тавба килидиган бўлсак, килган тавбамиз ўзининг зиёси билан нурли чирок каби калбимизни коплаб олган гунох ишларнинг коронгу-зулматини таркатиб юборади. Аллох таоло хаммаларимизни ″насух – холис тавба″ килишга муваффак айласин!

«3 – Кабр зулмат, Ла илаха иллаллох Мухаммадурросулуллох унинг чирогидир».

 Учинчи зулмат: Кабрдаги зулмат

Юкорида баён килиб ўтганимиз; биринчи ва иккинчи зулматлар маънавий зулматлар эди. Аммо кабрда бўладиган зулмат эса, хиссий – хакикий зулматдир. Гўр деб аталмиш бу коронги ўрага мадфун этилган, бу дунёни тарк этиб, охират сари ўз сафарини бошлаган шахс унда ёру дўстлари, бола-чакалардан жудо бўлиб то киёмат коим бўлгунга кадар танхо коладиган жойдир. Хешу таборлари уни дафн этиб кайтишгач, саноглик кунларгина ёдга олиб турадилар. Кунлар утиб борган сайин уни ёдларидан чикара боришади. Эслашса хам, согинчдан келиб чикиб эмас, шунчаки, бирор муносабат сабаблигина эслашади. Шоир Хазиний ушбу манзарани ажойиб бир сўратда назмга солган эдилар. Сиз хам бир ўкиб кўринга!:

Аёгинг остига бокгил, хама ер ичра пинхондур,

«Манам шундек бўлурман» деб, санинг парвойинга келмас.

Лахад ичра ётурсан ёзу киш ўтгонини билмай,

Ўгул-киз, ёру дўстинг келиб сандан хабар омас.

Сан ўлгон сўнг хама фарзандларинг молингни олгайлар,

Санинг холинг нечук кечгай каро ерда, булар билмас.

Ўлум ёшу кари, шоху гадоларга баробардур,

Билинг, жон олгучи элни назарга заррача илмас.

Ха азиз дўстлар! Инсон хаётлик чогида хайрли ишларни амалга ошириб, садакаи жорийилар килиб кетган бўлса, уни ёдга олинишида шубха йўк. Бирок умрида мусулмонларга манфаъати етмаган, ўзидан кейин, тирикларга нафи етиб турадиган хайлик бир иш килмаган шахс эса, тезда унитилиб юборида. Уни, бегоналаргина эмас, хатто ўзининг фарзандлари хам тезда эсдан чикариб юборурлар.

Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган