×
Суюкли дўстим! Тасаввур қил, бироздан сўнг ҳузурингга Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам кириб келадилар… Сен ҳеч ҳам хаёлингга келтирмаган ташриф... Нима ҳилган бўлардинг? - деб бошланади бу мақола ва киши ўзининг ҳолатига бир назар солишига чақиради.

Тасаввур  кил бир куни…

Абдулкарим Котиб

 

Суюкли дўстим!  Тасаввур кил,  бироздан сўнг хузурингга  Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам  кириб келадилар… Сен хеч хам хаёлингга келтирмаган ташриф... Нима килган бўлардинг? Ахир у зот бу ер устида юрганларнинг энг яхшиси… Бу оламда ўтган жамики хукмдорлару донишмандларнинг энг афзали… Рахмоннинг суюкли халили солаллоху алайхи васалламдирлар… Ана ўша зот сенинг эшигинг остонасида турибдилар… Сени зиёрат этмокчилар…

Сен аввал ўйлаб кўр… Хозир нима киласан? Бугун хаётимдаги энг бахтиёр куним, ахир кимсан пайгамбаримиз бизникига келдилар деганингча, унутилмас бўлган ушбу дамларда кўзларингдан хаяжон ва хурсандчилик ёшлари  билан у зотга пешвоз чикарсан?  Ёки бироз тараддудланиб колиб, жавонингда калашиб ётган турли туман чет эл кушикчиларининг хонишлари ёзилган кассеталар ўрнига Куръони карим тиловати, фойдали мавъизалар ёзилган кассеталарини  териб куйиш учун югуриб коласанми?

 Бехаё, зулму- зўравонликни таргиб килувчи, мазмунсиз видео кассеталарингни хам яширарсан? Хонанг деворларини тўлдириб ётган бехаё суратларни-чи? Уларни  хам кўчириб,  улоктириб ташлайсанми? Ахир Росулулллох саллоллоху алайхи ва саллам  бу манзарани кўрсалар кўпам хурсанд бўлмасалар керак!!!

 Ювиниш хонасидаги тиш чўткаларинг ёнига пайгамбаримиз суннатларига эргашаётганингни билдириш ва у зотга эхтиромингни зохир килиш учун мисвокни хам кўйиб кўясанми?

 Сенчи муслима синглим, кандай кутиб оласан  Росулуллохни ?! Балки неча йиллардан бери ўзингга ор билиб, карор килолмай юрганинг шаръий либосингни ўшанда ўраб чикарсан? Ё шундай ахволингда, сочларинг бир алфозда турмакланган, эгнингда тор кийимлар, юзингга турли буёклар чапланганича карши оласанми у зотни? Сени бундай холатда топсалар уй сохибаси муслима киз эканлигини билармиканлар ? Ёки исломий одоб - ахлокни энг оддий  кўринишларидан хам бенасиб бўлган овруполик бир актрисани эшигини кокибман шекилли деган гумонга борармикинлар? 

Ота –онангга хам эхтиром ва улар ёктирган сўзлар ила муомалада бўласанми? Уларни хар бир айтган юмушларига сўзсиз итоат этасанми?
Ёки уларга Росулуллохни зиёратларидан олдин бўлганинг каби уларга бакириб, кўрслик килиб, уларнинг буйрукларига итоатсизлик килишда давом этасанми? Ва бу ишларинг билан Аллох ва Росулини
  кўрсатмаларига осийлик киласанми?
Агар Сарвари коинот сендан: Мен сендан бомдод намози, жамоат намозлари, тунги намозларида коим бўлиш хакида сўрамайман, чунки, шубхасиз, булар сенинг хаётингда мухим ўрин тутган ишлардир шундай эмасми? деб сўраб колсалар нима деб жавоб килар экансан?
  

Ўша  вактда нимани хис киласан?… Уятми? Хижолатми? Афсусланишми?… Ёки буларнинг барига мунофикка ўхшаб бепарволарча тиржайиб тураверасанми?

 Сени неча ойлардан бери бомдод намозини адо этмаётганингни  билиб колсаларми… Умринг бино бўлиб атиги бир марта Куръонни кўлингга олиб  ўкиганинг хакида дўстларингга мактаниб юрганинг хакида хабар топсалар нима деркинлар…
Сенга караб: -Койил, сен Ислом ва мусулмонларнинг фахрисан дермикинлар ёки газабдан юзлари кизарганича уйингни ташлаб чикиб кетармикинлар… Нима деб уйлайсан?

 Саййидимиз билан нима хакида сухбат курасан?  Мусулмонларни бугунги кунда олам узра чекаётган аламлари, зулму-жафолари хакидами?… Ёки дин  илмлари… Мусулмонлар тарихи…  Умматни келажаги, диний ва дунёвий, илми ва амалий ривожланиши,  тараккиёти хакидами?  Ё сен хозиргина телефонда гаплашган, доим бирга концертлару клубларга борадиган дўстинг хакида сўзлаб берасанми? Ёки Британиядаги кўшикчилар гурухи хакидаги охирги миш-мишларни… Мисрлик кино юлдузи… Италиялик уйинчининг сочи хакидаги киссани айтиб берарсан… Балки футбол бўйича охирги натижаларни… Ресторанлардаги турли таомлар, ичимликлар тури хакида  хикоя киларсан…

 Азиз дўстим сен буларни кўз олдингга келтириб кўрдингми? Ёки ушбу калималарга факатгина эътиборсизлик билан кўз югуртириб кўйдингми? Ўтган умрга озгина бўлсада надомат чекдингми? Сен Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг бир зумлик зиёратларига хали тайёр эмаслигингни хис этдингми? Бундан хам кўра Аллох таолони хар лахза, туну-кун сени кузатиб турганини лекин шу билан бирга кундузги гунохларни кечаси, кечаси килинган гунохларни кундузи кечириш учун тавба эшикларини очиб кўйганини ёдингдан чикардингми?. Ул зот туннинг иккинчи ярмида сўраганга ато этувчи, магфират сўраганнинг тавбасини кабул этгувчидир.

Сенга нима бўлдики калбинг котиб колибди… Кўнглинг дагаллашиб колибди… Сендан кочаётган дунёнинг ортидан кувиб юрибсан… Аллох таъоло сенга хар куни очаётган минглаб тавба ва муножот эшикларидан эса юз ўгириб кочмокдасан…
Азиз дўстим !
   хеч шубхасиз сен киёмат куни ушбу рисолани эслайсан. У кунда сен  икки кишининг бири бўласан. Ё рисолани ўкигач хаётини  яхшилик тарафига ўзгаришига сабаб килгани учун  Аллохга хамд айтган киши ёки ўкиган бўлсада унга амал килмаган, окибатда ушбу рисола киёмат куни Аллохнинг хузурида унинг зарарига хужжат бўлиб колгани сабаб каттик надоматга учраган киши…

  Дўстим ! вактлар ўтиб колмасдан аввал тавбага шошилгин, Аллох сендан рози бўлсин.