Арафот куни ва қурбон ҳайитини қандай ўтказамиз
Зулҳижжа ойининг муборак айёмлар бўлмиш ушбу кунларда нима амаллар қилмоғимиз ва амалларни қай суратда бажармоғимиз керак.
Категориялар
Full Description
Арафа ва хайит кунларини кандай ўтказамиз?
Мусулмон биродарим, муслима синглим;
Арафа кунига кандай тайёргарлик кўрдингиз?
Бу кун Аллох таоло Арафот ахли билан фаришталарга фахрланиб, мактанадиган кун.
- Бу кун дўзахдан озод килиш куни.
- Бу кунда Аллохнинг бандаларига берган рахматини кўриб Шайтон эзилиб, хасрат чекадиган кун.
- Бу кун Рахмат ва гунохлар кечириладиган кун.
- Бу кун тавба, йиги, Аллохга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.
- Бу кун дуо ва дуо ижобат бўладиган кун.
- Бу кун Аллох таоло динни комил килган, бу умматга неъматини тўла килган ва исломни дин деб рози бўлган кун Аллох таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил килдим, неъматимни бенуксон, тўкис килиб бердим ва сизлар учун (факат) исломни дин килиб танладим» (Моида:3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод килганидан кўра кўпрок озод киладиган кун йўкдир. Аллох таоло якинлашади, сўнгра фаришталарига бандаларим нимани истаяптилар деб фахрланади» (Имом Муслим ривояти).
Арафа куни хожилардан бошкалар киладиган амаллар
Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гунох сагира-кичик гунохларни ювиб юборади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Арафот кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гунохларига каффорот бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
- Рўза
Нафл намозлар ўкиш, садакотлар бериш, такбир, тасбих ва тахлил каби зикрларни хамда тиловат куръонни кўп килиш. Масжидларда эртаю кеч ибодатлар килиш. Хусусан, пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзларига биноан «Ла илаха иллаллоху вахдаху ла шарийка лах (у) лахул-мулку ва лахул-хамд ва хува ала кулли шай'ин кодийр» зикрини кўп айтиш. Пайгамбаримиз бу зикрга ишора килган холда шундай деган эдилар: «Дуоларнинг яхшиси Арафот кунининг дуоси, мен ва мендан аввалги пайгамбарлар айтган зикрларнинг яхшиси «Ла илаха иллаллоху вахдаху......» деб юкоридаги зикрни ўкидилар. (Жомеъус сахих 1/3274).
- Тоат-ибодатни кўп килиш.
3. Такбир.
Бу кунда умуман кўп такбир айтиш ва хусусан, бизларга таъйин килинган арафа куни бомдод намозидан бошлаб то (13- Зул-хижжа) хайтдан кейинги учинчи куннинг аср намозигача фарз намозлардан кейин такбир айтиш. Бу такбирнинг сифати пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлмаган бўлсада, баъзи сахобалардан ривоят килинган; улардан бири Ибн Масъуддан ривоят килинган такбир бўлиб у куйидагича: «Аллоху акбар, Аллоху акбар, ла ила-а-ха иллаллоху валлоху акбар, Аллоху акбар ва лиллахил хамд»
4. Дуо.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «дуоларнинг яхшиси Арафа кунининг дуосидир...» - дедилар.
Мусулмон биродарим, муслима синглим бу кунларни ганимат билинг ва хамма биродарларни, фарзандларни бу кунда тоъат ибодат ва дуолар килишга чакиринг. Аллохдан такво килинг, Аллохга илтижо килинг у эшитгувчи кабул килувчи зотдир.
Азизлар, бу улуг кун кетидан яна бир улуг кун «ийд курбон» келади, бу кун энг шарафли кунлардан балки, кунларнинг энг афзалидир; пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам «Аллох хузурида кунларнинг энг улуги курбонлик кунидир» -дедилар. (Абу Довуд ривоят килган)
Биз бу кунни хам кадрлаб унинг хаккини чиройли адо этишга астойдил харакат килмогимиз даркор. Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат:
1. Эрта тонгда туриб гусл килиш, чиройли, тоза кийимларни кийиш, хушбўйланиш сўнгра бомдод намозини жамоат билан ўкиш.
2. Ийд намозига чикиш.
Ийд намозига чикишдан аввал бирор нарса тановул килинмайди, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам курбон хайити кунида намозга чикишдан олдин бирор нарса емаганлар, намоздан кайтгач, сўйган курбонликларидан еганлар.
3. Намозга чикишда иложи бўлса пиёда, бўлмаса сайёрада чикилади, йўл бўйи такбир айтиб борилади (такбирнинг сифати юкорида ўтган), кетишда бир йўлдан борилса кайтишда бошка бир йўлдан кайтилади, бунинг иложи бўлмаса борган йўлдан кайтилса хам бўлаверади.
4. Намозгохга етганда имом чиккунига кадар такбир айтиб ўтиради, имом билан намоз ўкиганидан кейин хутбага кулок солади. Чикишда секин асталик билан бировларга озор бермасдан чикади.
5. Намоздан кейинги киладиган биринчи иш агар бор бўлса курбонликни сўйиш, курбонлиги бўлмаса кариндош-уруг, ёру биродарларнинг зиёратига бориш, уларни хайитлари билан муборакбод этиб хурсандчиликларига шерик бўлиш. Зиёратни кабристонларга бориб ўликлардан бошланмайди. Бу кун хурсандчилик кунидир, унда кабрларга бориб ўтган мусибатларни эсланадиган кун эмас, уларнинг хаккига дуо килиш яхши иш бўлиб, бунинг учун кабристонга бориш шарт эмас. Курбонликни сўйгандан кейин ундан ейиш пайгамбар суннатидан. Курбонликни учга таксимлаш афзал; бир кисмини оила аъзоларига, иккинчи кисмини кариндош ва кўшниларга, учинчи кисмини мискин, бева-бечора ва етимларга бериш.
6. Бу кунни факат бехуда ўйин-кулгилар билан ўтказиш хатодир, ўйнаб-кулиш билан хам Аллохга суюкли ишларни килса бўлади. Кариндош-уругларни зиёрат килиш, силайи рахм килиш шулар жумласидандир.
7. Бу кунда исроф, мусика тинглаш, эркак ва аёлларнинг аралашиши каби харом ишлардан сакланиш лозим.
Ё Аллох хамма амалларимизни ўзинг учун холис килишликка тавфик ва мадад бер, ислом ва унинг ахлини азиз-мукаррам кил, улардан гурбатни даф эт, Ё Аллох хамма ишларимизни ислох кил, ер юзидаги мўмин бандаларингни хак устида бирлаштир, Ё Аллох ширк ва унинг ахлини хор кил, золимларнинг макру-хийлаларини ўзларига кайтар, уларнинг исканжасидан, зулмидан мўмин бандаларингни куткар, ўзингни хабибинг Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам, сахобалари ва ахли байтига салавоту саломлар йўлла!
Азиз мусулмонлар кириб келаётган парвардигоримизнинг фазлу-карамидан бўлмиш ушбу улуг айёмлар хаммангизга муборак бўлсин!