Оилавий муносабатларга оид аҳком ва одоблар
Ҳурматли ўқувчи, қўлингиздаги ушбу китобда ҳар бир шахс билиши лозим бўлган, истаса-истамаса ҳаёти мобайнида унга эҳтиёжи тушадиган мавзу ҳақида сўз кетади. Бу мавзу ота ва ўғилга, она ва қизга, эр ва хотинга, хуллас барчага бирдек муҳим мавзудир. Ҳар бирининг бу мавзуга алоқадорлиги бор, ҳар бири навбати билан унга тўқнаш келади. Бу мавзу “Оилавий муносабатларга оид аҳком ва одоблар” мавзусидир. Бир-бирларида ҳаққи бўлган ҳар бир оила аъзоси буни яхши билиб олиши, бошқалар билан Қуръон ва суннат ёғдуси ҳамда салафи солиҳлар сийрати асосида муомала қилишни ўрганиши, рушду ҳидоятли ва ибратли ҳаёт кечириши ва жаннатга олиб борувчи тўғри йўлда юришини орзу этиб, шу мавзу эшигини қоқдим.