Рамазон кечалари
- Шайх Обидхон Қори
- 30/12/2023
1. Бу суҳбатда шайх Обидхон қори Рамазон ойи – эзгулик мавсумининг кириб келиши билан қутлайди.
2. Бу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Рамазон ойининг етти фазилати:- Рамазон - Қуръон ойи.- Рамазон - рўза фарз бўлган ой.- Рамазон - Лайлатулқадр яширинган ой.- Рамазон - дуолар қабул бўладиган ой.- Рамазон - мағфират ойи.- Расулуллоҳ билан ҳаж қилиш савоби топиладиган ой.- Рамазон - саховат ойи.
3. Бу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Рўза пайғамбарлар ва солиҳ инсонлар одатларидандир.- Рўза тақво омилларидандир.- Рўза жаҳаннам ўтидан пардадир.- Рўза – жаннат йўли.- Рўза – гуноҳларга каффорат.- Рўзани Аллоҳ Ўзига боғлаган.- Рўза – тарбия мактаби.- Рўза икки дунё шодлигидир.
4. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Таровиҳ намозининг таърифи ва ҳукми;- Расулуллоҳнинг таровиҳ ўқишга қилган тарғиблари;- Таровиҳ намозининг вақти ва ракаатлари;- Таровиҳнинг қироати қандай бўлиши керак?- Таровиҳни уйда ўқиган афзалми ёки жамоат биланми?- Имом тургунча намозда туришнинг савоби.
5. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Тиловат фазилати;- Салафларимиз Қуръонни қандай тиловат қилганлар?- Тиловат деганда нимани тушунамиз?- Қуръон ўқимасликнинг оқибати.
6. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Савм ва Рамазон калималарининг маънолари;- Рамазон рўзасининг ҳукми ва далиллари;- Рўза тутиш кимларга фарз?- Рўзанинг фарзлиги қачондан бошланади?- Рўзанинг суннат ва мустаҳаблари;- Рўзанинг макруҳлари.
7. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Рўзанинг нияти қачон қилинади?- Рамазон бошланганини билмай қолган инсоннинг рўзаси;- Кечқурун деган хаёл билан овқат еган одамнинг ҳукми;- Қайт қилган одамнинг рўзаси;- Рўзадор ҳолда укол олиш;- Кўз, қулоқ ва бурунга дори томизишнинг ҳукми;- Рўзада қон олдириш;- Рўза экани эсида йўқ ҳолда еб ичган одам.
8. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Емоқ ва ичмоқ;- Еб-ичиш ҳукмида бўлган амаллар (қон қуйдириш, қувват бўладиган укол олиш, сигарет чекиш);- Қасддан қайт килиш;- Ҳайз ва нифос;- Истимно (қасддан маний келтириш);- Жимоъ;- Рўзани тарк этган одамнинг ҳукми.
9. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Тузалишига умид қилинадиган касаллар;- Тузалиши қийин бўлган касаллар;- Рўза асносида касал бўлган ёки рўза кунида касалдан тузалган одам;- Кекса кишиларнинг рўзаси;- Ақлдан озган, ҳушдан кетган ёки эс-ҳуши камайган кишиларнинг рўзаси;- Фидя меъёри, яъни ярим “соъ”нинг бугунги ҳисоби;- Фидя беришнинг вақти қачон?
10. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Сафар деганда нимани тушунамиз?- Сафарга отланган одам қачондан бошлаб оғзини очади?- Сафарда рўза тутган афзалми ёки тутмасликми?- Рўза тутиш ҳаром бўладиган ҳолат;- Сафардан қайтган мусофир ҳақида.
11. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқиш;- Тилни ёлғондан тийиш;- Ғийбатдан сақланиш;- Чақимчиликдан узоқ бўлиш;- Одамлар билан муомалада холис бўлиш;- Қўполлик ва дилозорликдан сақланиш;- Вақтни беъмани ишларга сарфламаслик.
12. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Саҳарликка туриш ва уни тонгга яқинлаштириш;- Ифторликни тезлатиш;- Рўза пайтида ва оғиз очиш вақтида дуо қилиш;- Мисвок ишлатиш;- Саховатли бўлиш;- Қуръон тиловатини кўпайтириш;- Охириги ўн кунликда ибодатларни кучайтириш;
13. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Рамазон муносабати билан қилинадиган ишларнинг аввалида ниятни холис қилиб олиш ва ўз ишини бежирим адо қилиш;- Беш вақт намозни ўз вақтидан кечиктирмасдан адо қилиш;- Рамазон ичида Қуръонни хатм қилиш;- Фойдали маърузаларни тинглаш;- Таровиҳ намозларида иштирок этиш;- Рўзғор тутишда тежамкор бўлиш;- Тилни беҳуда сўзлардан, кўзни нолойиқ нарсалардан тийиш;
14. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Ҳайз ва нифосдаги аёлнинг рўзаси;- Ҳайз ва нифос пайтида Қуръон ўқиш ҳукми;- Ҳомиладор ёки эмизикли бораси бор аёллар;- Рамазон насиҳати;
15. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Аёллар эркакларга йўлдошдирлар;- Аёллар таровиҳ учун масжидга келишлари мумкинми?- Таровиҳга келганда қандай ҳалда бўлиш керак?- Аёллар ўзларидан бирор кишининг уйида таровиҳ учун йиғилишлари мумкинми?- Аёллар бир-бирларига имом бўлсалар бўладими?- Аёллар ва эркаклар битта хонада намоз ўқишлари жоизми?
16. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Фарзандларга меҳрибонлик нима дегани?- Балоғат ёши шаръий ҳукмлар жорий этилишининг асосидир;- Балоғат даври қачон бошланади?- Вояга етгач вожиб бўладиган амаллар;- Хулоса.
17. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Рамазон – ибодат ва сабр ойидир;- Рамазон – улкан натижалар ва ғалабалар ойидир;- Бадр жанги;
18. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Нусрат ва ғалабага эришиш омиллари;
19. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Нусрат ва имконият нима?- Қуръон нусрат ва тамкин ҳақида нима дейди?- Нусрат ва тамкин шартлари:- Оллоҳга иймон келтириш;- Солиҳ амаллар ёки ибодат;- Ширкка қарши туриш;- Оллоҳдан тақво қилиш;
20. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Ҳудайбия сулҳи;- Барча динлар қоралайдиган жиноят;- Ғишт қолибдан кўчди;- Абу Суфённинг мусулмон бўлиши;- Фатҳ олдидан насиҳат;- Ҳақиқат келди, ботил барбод бўлди!
21. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Умрингиз ичида бир марта келган меҳмон;- Ибодатларнинг қаймоғи тўпланган фурсат;- Эътикоф ўтириш – Расулимиз суннати;
22. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Эътикоф нима дегани?- Эътикоф ўтиришнинг ҳукми ва эътикоф турлари;- Эътикофнинг шартлари ва рукнлари;- Эътикофга қачон кирилади ва у қанча вақт давом этади?- Эътикоф рўза билан бўлиши лозимми?- Муътакиф учун мустаҳаб ва макруҳ бўлган амаллар;- Аёл кишининг эътикофи.
23. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Лайлатулқадр қандай кеча?- Лайлатулқадр деб номланишининг сабаби нима?- Қадр сурасининг тафсири;- Лайлатулқадрнинг фазилатлари саналганда;- Лайлатулқадр аввалги умматларга ҳам берилганми ёки фақат мусулмонларгами?- Лайлатулқадр қайси кечада бўлади?- Лайлатулқадрнинг аломатлари борми?- Бу кечанинг баракоти ҳамма учунми ёки хос одамлар учунми?
24. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Садақа қилишнинг фазилатлари;- Саховат инсон хулқини ислоҳ қилади;- Яхши хислатлар онаси;- Саховатнинг кўринишлари;- Саховат маъноси биз ўйлагандан кўра кенгроқдир;- Одамлар орасидаги тафовут;- Энг афзал садақа.
25. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Закот поклик ва барака демакдир;- Закотнинг жорий этилиши;- Закот бериш вожиб бўлган нарсалар тури;- Закот вожиб бўлмайдиган нарсалар.
26. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Тавба сураси 60-оятининг шарҳи.
27. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Банданинг шарафи тақво билан;- Тақво нима дегани?- Тақвонинг бу дунёдаги самаралари;
28. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Тақвонинг охиратдаги етти самараси;
29. Ушбу суҳбатда қуйидаги мавзулар баён қилинади:- Фитр садақасининг ҳукми;- Фитр садақаси кимларга вожиб?- Фитр садақасининг ҳикматлари;- Фитр садақасини нимадан берилади?- Садақанинг миқдори;- Фитрни кимларга берилади?- Фитрнинг вақти;- Фитрнинг қийматини берса бўладими?