×
Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Али розияллоҳу анҳунинг зоҳидликлари, байтулмолдан ўзларига ҳеч нарса олмасликлари, барча бойликларни фақиру мискинларга тарқатиб юборишлари; • Зирор бин Замра раҳимаҳуллоҳнинг Али розияллоҳу анҳунинг сийратларини Муовия розияллоҳу анҳу ҳузурида гапириб беришлари (Алининг иймоний сифатлари, ахлоқ-одоблари, дунё лаззатларидан узоқ бўлишлари, ўзларини ўзлари қаттиқ текшириб юришлари, кечалари доимо ибодат билан бўлиб, дунёга хитоб қилиб айтган ҳикматли сўзлари, Аллоҳ таоло билан бўлган алоқалари, суҳбатдошлари билан, бойлар билан, камбағаллар билан бўлган алоқалари); • Муовия ва у кишининг суҳбатдошлари Али розияллоҳу анҳунинг сийратларини эшитиб йиғлашлари; • Али розияллоҳу анҳунинг халифалик ҳаётлари ҳақидаги баъзи ривоятлар.