×
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари Омина вафотидан кейин у зотни боболари Абдулмутталиб ўз кафолатига олади; 2. Кўп ўтмасдан Абдулмутталиб ҳам вафот қилади, ва ўғли Абу Толибни чақириб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга яхши қарашни васият қилиб кетади; 3. Абу Толиб ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз кафолатига олиб жуда яхши ҳурмат ва ҳимоя билан боқади; 4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 12 ёшларида амакилари Абу Толиб билан Шом сафарида Таймо деган жойда бўлган қиссалари; 5. Таймодаги “Буҳайро” исмли яҳудий олим Муҳаммад (алайҳиссалоту вассалом) келажакда Пайғамбар бўлишларини сезишлиги. 6. Таймодаги яҳудийлардан баъзилари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолиб ўлдириб юбориш учун Буҳайродан маслаҳат сўраганлари