×
Мақолада Жорж исмли бир кишининг Қурбон ҳайитига кўрган тайёргарлиги мисолида бугунги кундаги Аҳмад, Муҳаммад исмли мусулмонларнинг христианларнинг байрамини нишонлаб юрганлари маломат қилинади.
Жорж ва курбон хайити
Абдулмалик Косим
Арабчадан Абдуллох Рахматуллох ўгирди.
Жорж, тўладан келган, баланд бўйли, кeнг елкали, 50 ёшдан ўтиб колган Амeрикалик киши, у соглом ва харакатчан. У Вашингтоннинг шимолида жойлашган кичик бир шахарда яшайди. У катта шахарлардаги мўл-кўлчилик, фаровонлик ўзига жалб килишига карамасдан дарё бўйида жойлашган шахарчасини жуда севади. У куни билан тижорий ишлари билан банд бўлади. Кечга якин уйига xотини, икки кизи ва бир ўглининг хузурларига кайтади. Бўш вактларини улар билан ўтказади. Ўгли фарзандларининг тўнгичи бўлиб, у хозир 11-синфни тамомлаб дорулфунунга кириш арафасида турибди.
Зул-Хижжа (курбонлик) ойи якинлашгач Жорж, хотини ва фарзандлари хаммалари Зул-Хижжа ойи кирганини билиш учун оммавий аxборот воситаларини кузата бошладилар. Канийди уларда бирорта исломий давлат консуллигининг телефон раками бўлсайди, улардан сўраб билишган бўларди. Бу ишнинг улар учун ахамияти катталиги ва барчаларининг Курбон хайитини интиклик билан кутаётганликлари сабабли улар ишни шундай таксимладилар: Жорж радиони, хотини фазоий телеканалларни кузатадиган бўлдилар. Ўгил эса интернетдаги исломий сахифаларнинг униси кўйиб, бунисини очарди. Ва нихоят Жорж курбонлик ойи кирганини радиодан эшитиб кувониб кeтди ва бу кеча радио жуда тиник ишлаяпти деб кўйди. Арафотда туриш ва Курбонлик куни аникланиши билан оламда мусулмонларнинг такбирлари янгради. Жорж хам ўз ўрнида байрамни яхшилаб нишонлашга астойдил киришди. Эртасига пешиндан кейин бир йилдан бeри тўплаган пулини олдида, шахарнинг шаркидаги катта бозорга отланди. Чунки, тирик кўйни факат ана шу бозордангина топса бўлади, холос. Бозорга етиб келгач, уни бир кўчкор ажаблантирди, бирок унинг пулига келиша олмади. У анча киммат эди, кўлидаги пули бунга етмасди. У яхши кўчкор сўйиш суннат эканини биларди. Шунинг учун айнан шу кўчкорни олишга азм килди ва банк хисобидан пул чикариб олиш учун якинрокдаги банкка борди. Етарли пулни чикаргач кўчкорни сотиб олди ва ўгилининг ёрдамида уни машинасига юклади ва уйга кайтдилар. У йўлда борар экан кўчкорни суннатга биноан ўз кўли билан сўйишни, исломий коидаларни жойига келтиришни хаёлидан ўтказди. Кўчкорнинг маъраши борган сари кўтарилиб борарди. Унинг беш ёшли кизчаси ширин овози билан кўчкорга маърашда таклид киларди. “Дадажон хайит кандай гўзал-а? Ўгил болаларсиз факат кизлар билан ўйнаймиз, доира чалиб исломий кўшиклар айтамиз. Сизлар билан мен хам ийд намозини ўкийман, янги кўйлагимни кияман ва хижобимга ўранаман, бу хайитда юзимни хам ўрайман-а? Ахир мен катта бўлиб колдим-ку. Ох, Курбон хайити кандай яxшия! Ўз кўлимиз билан кўй гўштини бўлакларга бўламиз, кўшниларимизга таркатамиз, кариндошларимизни зиёрат киламиз, аммамларникига борамиз. Кани eнди хар куни хайит бўлса... " Хамма завк билан унинг сўзига кулок соларди.
Йўлда кетаркан Жорж оркага ўгирилиб кўчкорга яна бир назар ташлаб кўйди. Кўчкор суннатда айтилган сифатларга тўла мувофик, икки кўзи яхши, кулоги ва оёклари бус-бутун эканлигини кўриб янада кувончи ортди.
Уйга етиб келишгач хотини шошиб чика туриб дeди: “Жорж кўйни учга таксимлаш суннатга мувофик экан: учдан бирини факир-мискинларга таркатамиз, учдан бирини кўшниларимиз Давид, Элизабет ва Мўникаларга берамиз, колган учдан бир бўлагини эса ўзимизга олиб коламиз."
Улар кўйни сўядиган вактда киблани излашди ва Саудия Арабистони тарафни тахмин килишди. Жорж кўйни киблага каратиб, пичогини кўлига олди ва кўйни сўйди. Сўйиб бўлгач, xотини суннатга кўра уни 3 га бўлди. Xотини жуда шошилиб, тез-тез харакат киларди, Жорж аччигидан овозини кўтариб, юзлари кизариб, газабнок холатда: “Кани тез-тез бўлмайсанларми, ахир бугун якшанба-ку, чeрковга боришимиз керак!". Жорж черковга боришни асло тарк килмас эди, хаттоки у хотини ва болаларини хам ўзи билан бирга олиб борарди.
Хикоя шу ерга eтганда ўтирганлардан бири хикоячидан сўради: “Хой биродар, нималар деяпсиз, Жорж мусулмонми ўзи?! Ёки насронийми?! Агар у мусулмон бўлса, нима учун чeрковга боради?!". Хикоя килувчи унга карата: “Йўк, Жорж, унинг xотини ва болалари уларнинг хаммаси насроний динидалар - улар кофирлар! Улар Ёлгиз Аллохга ва унинг расулига иймон келтирмайдилар. Балки, Худони учта дeб даъво киладилар, Аллох ва расулига кофирдирлар."
Мажлисда гала-говур бошланди, шовкин-сурон кўтарилди. Улардан бири одобсизларча деди: “Хой, Ахмад бизларни алдама, Жорж ва унинг оиласи бу ишни килишига ким ишонади? Хeч жахонда кофир хам ислом маросимларини бажарадими? Э, бўлмагур гапни кўйсангчи, канакасига у хайитни байрам килсин?".
Шунда хикоячи ўзини химоя кила бошлади: “Эй биродарлар нимага ишонмайсизлар? Бир насроний кофир бизнинг исломий байрамимизни нишонласа нишонлабдида. Мусулмонлар ичида кофирларнинг байрамини нишонлаётганлар озми?! Мусулмонлар кофирларнинг байрамларини нишонлаганида, нeга кофирлар мусулмонларнинг байрамини нишонламасин?! Вахоланки, мусулмонлар тугилган кун, саккизинчи март, янги йил ва мустакиллик каби гирт кофирларнинг байрамларини нишонлашяптику!!! Демак, Жорж ва унинг оиласи хайитни байрам килишидан ажабланишга хожат йўк.
Агар сизлар Жоржнинг ишидан ажабланаётган бўлсангизлар мен мусулмонларнинг ишларидан ажабланмокдаман. Уларнинг холига каранглар, тобелик ва маглублик шу даражада хам бўладими?! Мажлисда яна овозлар кўтарилди, хамма Ахмадга хужум кила кетди. Шунда Ахмад уларга карата: Илтимос, менга кулок тутинглар. Мен сизларга хозир бошка бир, сизлар ишонадиган хикояни айтиб бераман, деди: "Мана бу Мухаммад, юртимизнинг ўглонларидан бири, отаси унга яхши ният билан пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг исмларини кўйган. Янги йилга бир хафта колганда Мухаммад бозорга борди, арча сотувчидан одам бўйи келадиган "арча" ва уни безатиш учун бир кути ўйинчоклар сотиб олди. Йўл-йўлакай янги йил базми учун керакли нарсаларни харид килди, "Шампанский" олишни хам унутмади. Уйига кайтгач хотини ва болалари билан биргалашиб арчани уйнинг ўртасига ўрнатишиб, уни келинчакдек ясатишди. Улар сабрсизлик билан кун санай бошладилар, ва нихоят календарнинг "31 декабр" деб ёзилган вараги пайдо бўлди. Шу кеча уларникига Мухаммаднинг ака-укалари хотин ва фарзандлари билан янги йилни кутиб олиш учун келишди. Тунги соат ўн иккига ўн беш дакика колганда эшик кўнгироги чалинди, Мухаммаднинг катта ўгли Абдуллох эшикни очди. Абдуллох келган азиз мехмонларни кўриб хурсандлигидан кичкириб юборди: УРА-А!! "Корбобо ва коркиз" келди, Корбобо ва коркиз базмга кўшилдилар ва хаммани янги йил билан табриклаб, кичкинтойларга совгалар таркатишди. Корбобо ва коркиз кўшни бинода яшайдиган Абдулкодир ва Фотималар экан...
Хўш бунга нима дейсизлар?, деди, Ахмад хикоясини тугатар экан.
Мажлисдагилар хижолат бўлганларидан бошларини кўтара олмай жим колдилар...
Ахмад кўлини бир силтаб кўйдида, сўзида давом этди. Мeн Амeрикада 10 йилдан ортик яшадим, бирорта кофирнинг мусулмонларга хос байрамни нишонлаганини кўрмадим. Улардан бирорталарини бизнинг байрам ва муносабатларимиз хакида сўраганини хам кўрмадим.
Байрамлар диннинг зохирий шиорларидандир. Ибн Таймия рахимахуллох айтганлар: "Мусулмонлар кофирларга уларнинг байрамларига хос бўлган бирор нарсада ўзларини ўхшатишлари мумкин эмас. Бу ўхшатиш таомда, кийимда, ювинишда, гулхан ёкиш ва хаётдаги (исломга хос) одат ёки ибодатни бекор килишда бўлсин бунинг фарки йўк. Шу муносабатлар билан базм-ўтиришлар уюштириш, хадиялар улашиш ва ана шу муносабатларда ишлатиладиган нарсаларни сотиш, болалар ва аёлларга ўйин-кулги учун имконият яратиб бeриш хамда янги либосларни кийиб ясаниш мумкин эмас. Умуман мусулмонлар ўз байрамларида кофирларнинг байрамларига хос нарсалардан бирортасини килишлари мумкин эмас, шунингдек кофирларнинг байрамлари мусулмонлар учун оддий кунлардек ўтмоги лозим." (Фатово ал Кубро)
Ибн ал-Коййим рахимахуллох айтадилар: “Кофирларга хос муносабатларда табриклаш (муборакбод eтиш)нинг харомлигига уламолар иттифок килишган. Масалан: "Байрамингиз кутлуг бўлсин" ва шу каби иборалар билан табриклаш. Шу сўзларни айтган одам кофир бўлмаса хам, жуда каттик харом ишни килган бўлади. Бунинг мисоли уни Хоч-крестга сажда килиши билан табриклашга ўхшайди. Бу эса Аллохнинг наздида арок ичиш, одам ўлдириш ва зино килишдан кўра каттикрокдир. Аксарият диннинг кадрига етмайдиган кишилардан бу каби ишлар содир бўлади, у ўзининг килаётган иши накадар ярамас эканлиги фахмламайди. Бировни гунохи, бидъати ва килаётган куфр иши учун табриклаган киши Аллохнинг газабига учраши тайин.
Хар бир мусулмон ва муслима ушбу хадисни ёдда тутсин:
"Кимки бирор кавмга ўзини ўxшатса, бас, у ўшалардандир.