×
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бу уммат учун раҳмат қилиб туширди. Уни ўрганиш ва ўргатиш ажри энг улуғ амаллардан саналади. Динимизда ҳар бир амалнинг тартиб-қоидалари белгилаб берилгани каби Қуръони Каримни ўқишни ҳам ўзига хос қоидалари бор. Бу қоидаларни "Тажвид илми" ўргатади. Тажвид илмига бағишланган ушбу рисолада ана шу қоидаларни савол-жавоб услубида замонамизнинг машҳур қироат устозларидан Шайх Айман Рушдий Сувайднинг "Ат-тажвид ал-мусаввар" китобидан фойдаланган ҳолда баён этилган. Аллоҳ таоло ушбу рисолани барча толиби илмлар учун фойдали қилсин.