Нажосатлар: аҳкомлари ва уларни тозалаш
Категориялар
Full Description
Нажосатлар: аҳкомлари ва уларни тозалаш
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
النجاسات: أحكامها و إزالتها
مقتبس من كتاب رسالة في الفقه الميسر
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Нажосатлар: аҳкомлари ва уларни тозалаш
А) «Нажосат»нинг луғавий ва шаръий маънолари
«Нажосат»нинг луғавий маъноси «ифлос нарса», демак-дир. (Араб тилида) «Нажасаш-шайъу нажасан» дейиш, «ифлос бўлди», демакдир. «Танажжасаш-шайъу» дейиш эса: «Нарса нажосатга айланди», демакдир. «Сора нажасан» жумласи эса «Ифлос нарса билан булғанди» маъносидадир.
«Нажосат»нинг шариатдаги маъноси эса: «Сийдик, қон ва ароқ каби унинг маълум миқдори намоз ўқишга монеъ бўладиган ифлосликлар»дир.
Б) Нажосат турлари
Нажосатлар икки турли бўлади:
Биринчиси: ҳақиқий (туб).
Иккинчиси: ҳукмий.
Ҳақиқий нажосатлар, ит ва чўчқа каби аслий ифлос нарсалардир. Уларни қанчалар ювманг пок (тоза) бўлиш-майди.
Ҳукмий нажосатлар эса, пок жойга муваққат тегиб қолган ифлосликлардир.
В) Нажосат қисмлари
Нажосатлар уч қисмга бўлинади:
1– Нажосат эканига (олимлар тарафидан) иттифоқ (қарор) қилинган нажосатлар.
2– Нажосат эканида ифтилоф қилинган нажосатлар.
3– Афв қилинган (рухсат берилган) нажосатлар.
1– Нажосат эканига (олимлар тарафидан) иттифоқ (қарор) қилинган нажосатлар:
а) Қуруқликда яшайдиган жонли махлуқотларнинг ўлимтиги. Денгизда яшайдиган жониворларнинг ўлимтик-лари ҳалолдир.
б) Отилиб чиққан қон. Бу қон, қуруқликда яшайдиган ҳайвондан бўғизланган пайтида чиқади.
в) Чўчқа гўшти.
г) Одамзот сийдиги.
д) Одамзот ахлати.
е) Мазий (шаҳват ҳақида фикр қилинганида таносил аъзосидан чиқадиган шилимшиқ ва шаффоф суюқлик).
ё) Вадий (сийгандан кейин таносил аъзосидан чиқадиган зич ва оқ рангдаги суюқлик).
ж) Гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг гўшти.
з) Тирик ҳайвондан кесиб олинган гўшт парчаси. Масалан, тирик қўйдан кесиб олинган қўл.
и) Ҳайз қони.
й) Нифос (туғруқ) қони.
к) Истиҳоза қони (касаллик сабабли хотин-қизларлар-нинг қинидан келадиган қон).
2– Нажосат эканида ифтилоф қилинган нажосатлар:
а) Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги.
б) Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг тезаги.
г) Маний (эркак сперматозоиди).
д) Итнинг сўлаги.
е) Қусқи.
ё) Қони бўлмаган ари, ниначи ва бурга каби қони бўлмаган ҳашаротларнинг ўлимтиги.
3– Афв қилинган (рухсат берилган) нажосатлар:
а) Кўчадаги лой.
б) Оз ҳажмдаги қон.
в) Одамзот ёки гўшти ейиладиган ҳайвонлардан чиққан йиринглар.
Г) Нажосатларни тозалаш шакли
Нажосатларни ювиш, (устига) сув сепиш, уқалаш ва масҳ қилиш (силаш) билан тозаланади.
— Нажосат теккан кийимни нажосат қуриган бўлса уқалаш, сўнгра ювиш билан покланади. Агар нажосат ҳўл (ёки нам) бўлса, ювиш билан покланади.
— Овқат емаётган (фақатгина сут билан озиқланаётган) чақалоқ сийдиги теккан кийимни, унинг устига сув сепиш билан покланади.
— Ер, устидаги қуриган нажосатни олиб ташлаш билан покланса, суюқ нажосат устига сув қуйиш билан покла-нади.
— Оёқ кийими, уни ерга ишқаш ёки тоза жойларда юриш билан пок бўлади.
— Ойна, пичоқ ва фаянс каби сайқалли нарсалар устини силиш (артиш) билан пок бўлади.
— Агар ит биронта идишни ялаб қўйса, уни етти марта ва биринчисини тупроқ билан ювилади.