×
Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутишдаги суннатлари қисқа ва енгил услубда баён қилинади.

    Пайғамбаримизнинг рўза тутишдаги суннатлари

    «Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд

    —™


    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    هدي النبي صلّى الله عليه وسلّم في الصوم

    مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    د. أحمد بن عثمان المزيد

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    10- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутишдаги суннатлари[1]

    А- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон рўзасини тутишдаги суннатлари:

    1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рама-зон рўзасини тутишдаги суннатлари, рўзани Рамазон ҳилоли аниқ кўрилгандан, ёки ҳилолни кўрган бир кишининг гувоҳлиги билангина бошлар эдилар. Агар ой кўрилмаса ва кимса ойни кўрдим деб гувоҳлик бермаса, Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлдириб қўярдилар (ва кейин Рамазон рўзасини бошлардилар).

    2- Агар Шаъбоннинг ўттизинчи кечаси ҳаво булутли бўлиб, ой кўринмаса ҳам Шаъбонни ўттиз кун қилиб тўлдириб қўярдилар. Бундай булутли кунларда (ой кўрилмаган пайтларда) Рамазон рўзасини бошламас ва бошқаларга ҳам рўза тутинглар демас эдилар.

    3- Рамазон ойи рўзасини тугатишда эса, икки киши-нинг гувоҳлигига кўра иш тутар эдилар.

    4- Агар ҳайит намозининг вақти чиққанидан кейин икки киши янги ойни кўрганларига гувоҳлик бергудек бўлса, рўзаларини очар ва бошқаларга ҳам рўзаларини очишларини буюрар ва ҳайит намозини эртаси куни ўз вақтида ўқир эдилар.

    5- (Вақт кирган заҳоти) оғиз очишга ҳаракат қилар ва шунга қизиқтирар эдилар. Саҳарлик қилар ва саҳарлик қилишга қизиқтирар, саҳарликни (оғиз ёпиш вақтигача) кечиктирар ва шундай қилишга тарғиб қилар эдилар.

    6- Шом намозини ўқишдан олдин ифторлик қилар ва ифторликни топилса бир нечта (рутоб) янги пишган хурмо билан, агар йўқ бўлса, бир нечта (тамр) қуруқ хурмо билан, борди-ю у ҳам йўқ бўлса, бир неча қултум сув билан қилар эдилар.

    7- Оғиз очганларида шундай дер эдилар: “Заҳабаз-зомау вабталлатил-уруқ ва сабатал-ажру иншаолло-ҳу таъала” (Абу Довуд ривояти).

    Маъноси: “Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншаоллоҳ ажр собит бўлди”.

    8- Рамазон ойида ибодатларни кўпайтирар ва Жибрийл алайҳиссалом билан биргаликда Қуръонни ўқиб-ўрганар (такрор қилар) эдилар.

    9- Рамазонда садақа беришни, эҳсон қилишни, Қуръон тиловатини, намоз ва зикрни кўпайтирар ва эътикоф ўтирар эдилар.

    10- Ибодатлардан баъзиларини фақат ўзлари учун хослардилар. Масалан, баъзан (саҳарлик ва ифтор-лик қилмасдан бир неча кун) улама (ўткарма) рўза тутар ва асҳобларини улама рўза тутишдан қайтарар эдилар.

    Фақатгина саҳарлик қилмасдан рўза тутишга рухсат берардилар.

    Б- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза асносида мубоҳ бўлган ва тақиқланган нар-саларга доир суннатлари:

    1- Рўзадорни бузуқ ишлар ва сўзлардан, бақириб-чақиришдан, сўкиниш ва ҳақорат сўзларни ишла-тишдан ҳамда ҳақорат қилган кишига жавоб қайтаришдан қайтардилар. Бирон кимса рўзадор кишини ҳақорат қилса, “Мен рўзадорман”, деб айтишга буюрдилар.

    2- Рамазонда сафар қилсалар, (баъзи кунлар) рўза тутар, (баъзи кунлар) рўза тутмас эдилар ва саҳоба-ларига бу икки иш орасида ихтиёр берардилар.

    3- Агар душманга тўқнашишга яқин қолсалар, рўзала-рини очишга буюрар эдилар.

    4- Сафарга чиқмоқчи бўлган рўзадорга рўзасини очиши учун маълум бир масофани белгилаб бермадилар.

    5- Саҳобалар сафарга отланаётган пайтларида (шаҳар ёки қишлоқнинг энг сўнгги) уйларини ортда қолди-ришга эътибор қилмасдан рўзаларини очишар ва бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг йўллари ва суннатлари эканини айтишар эдилар.

    6- Баъзан у зот алайҳис-салоту вас-салом (кечаси) оилаларига қўшилиш сабабли тонгда жунуб ҳолатда уйғонар ва бомдод маҳали ғусл қилиб, рўзасини давом эттирар эдилар.

    7- Баъзан Рамазонда рўзадор ҳолатларида аёлларидан баъзиларини ўпар эдилар.

    8- Рўзадор ҳолатларида мисвок ишлатар, оғиз ва бурунларини чайқар ҳамда бошларидан сув қуяр эдилар (яъни, эҳтиёж бўлганда чўмилар эдилар).

    9- Бирон киши (рўзадорлигини) унутган ҳолда еб ёки ичиб қўйса, унга қазосини туттирмадилар (яъни, ўша куннинг рўзасини дуруст ҳисобладилар).

    10- Бемор ва мусофир кишига (Рамазонда) рўза тутмасдан (соғайгач ва сафардан қайтгач) қазосини тутишга рухсат бердилар. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл агар ўзига зарар етишидан қўрқса, уларга ҳам (Рамазонда) рўза тутмай, кейинчалик қазосини тутишларига рухсат бердилар.

    В- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл рўзаларга доир суннатлари:

    1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл рўзлардаги тутган йўллари энг комил, кўзланган мақсадни энг кўп ҳосил қилувчи ва нафсларга энг енгили эди. Яъни, у зот шундай рўза тутар эдиларки, ҳатто энди доимий рўза тутсалар керак, дейиларди. Баъзан рўза тутмасдиларки, ҳатто энди умуман рўза тутмасалар керак, дейиларди.

    У зот Рамазондан бошқа бирон ойни тўлиқ рўза тутмадилар, бошқа ойлардан биронтасида Шаъбон ойида тутганчалик кўп рўза тутмадилар.

    Бирон ойни унда (бирор кун) рўза тутмасдан ўтказмасдилар (яъни, ҳар ой маълум кунларда рўза тутардилар).

    2- Жума кунини рўза тутишга хослаб олишни (ёки фақат биргина жума куни рўза тутишни) хуш кўрмасдилар.

    Душанба ва пайшанба кунлари эса рўза тутишга ҳаракат қилардилар.

    3- Ойдин кечали кунларда (қамарий ойларнинг 13, 14, 15-кунларида) хоҳ сафарда, хоҳ муқим бўлсинлар рўза тутишни тарк қилмас ва ўша кунларда рўза тутишга қизиқтирар эдилар.

    4- Ҳар (қамарий) ойнинг илк уч кунида рўза тутар-дилар.

    5- Шаввол ойининг олти куни ҳақида шундай деган эдилар: “Рамазон билан бирга уларнинг (яъни, Шавволнинг олти кунининг) рўзаси, даҳр — бир йиллик рўза тутиш билан баробардир” (Муслим ривояти).

    Ошуро куни рўзасига эътибор берар ва у кунда рўза тутишлик ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишини айтар эдилар (Муслим ривояти).

    6- Арафа куни ҳақида эса шундай деган эдилар: “Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келажак йилги гуноҳларга каффорат бўлади” (Муслим ривояти). Бироқ Арафот-да бўлганларида Арафа куни рўзасини тутмас эдилар.

    7- Ҳар доим рўза тутишлик у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан эмасди. У зот айтдиларки: “Ким давомли равишда (бир ой ёки бир йил ёда бир умр) рўза тутган бўлса, рўза ҳам тутмабди, оғзи очиқ ҳам бўлмабди (яъни, фақат ўзини қийнабди) (Насоий ривояти).

    8- Баъзан нафл рўза учун ният қилар, сўнгра рўзаларини очар эдилар. Баъзан эса оилаларига кириб, “Ҳузурингизда (яъни, уйда) егулик бирон нарса борми?”, деб сўрар, “Йўқ”, деган жавобни олгач, “Унда мен рўзаман”, деб рўза тутардилар (Муслим ривояти).

    9- “Битталарингиз рўзадор маҳалида таомга таклиф қилинса, “Мен рўзадорман”, десин”, дедилар (Мус-лим ривояти).

    Г- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эътикофга доир суннатлари[2]:

    1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларига довур Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикофга кирар эдилар. Бир сафар Рамазонда эътикоф қилолмадилар ва Шаввол ойида қазосини ўтадилар.

    2- Қадр кечасини топиш мақсадида дастлаб Рамазон-нинг аввалги ўн кунида, сўнгра ўртасида, кейин охирги ўн кунлигида эътикоф қилдилар. Сўнгра Қадр кечасининг охирги ўн кунликда эканлиги аниқ бўлгач, Аллоҳ таолога йўлиққунларигача охирги ўн кунликда эътикоф қилишда давом этдилар.

    3- Эътикофни ҳеч қачон берўза қилмадилар.

    4- Масжидда бир чодир қилинишини буюрар, чодир қилингач ўша ерда ёлғиз қолиб, эътикоф қилар эдилар.

    5- Эътикофга кирмоқчи бўлсалар, бомдод намозини ўқир, сўнгра эътикоф ўринларига кирар эдилар.

    6- Эътикоф қиладиган жойларига ўринлари ва тўшаклари қўйилар ва эътикоф чодирига ёлғиз кирар эдилар.

    7- Уйларига инсоний ҳожатларидан ташқари ҳолатлар-да кирмасдилар.

    8- Баъзан хотинлари Оишанинг ҳужрасига бошларини киргизар, Оиша ҳайзли ҳолатларида у зотнинг сочларини (ювиб-тараб) парвариш қилар эдилар.

    9- У зот эътикофда бўлганларида аёлларидан баъзи-лари у кишини зиёрат қилар, қайтмоқчи бўлганида кечқурун бўлгани боис уни кузатиб қўяр эдилар.

    10- Эътикофда бўлган пайтлари хотинларидан биронта-сига на ўпиш билан бўлсин, на бошқа шаклда бўлсин яқинлашмас, тегинмас эдилар.

    11- У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар йили ўн кун эътикоф қилар эдилар. Фақат вафот этган йил эса йигирма кун эътикоф қилгандилар.

    [1] Зодул-маод (2/30).

    [2] Зодул-маод (2/82).