Улуҳият тавҳидидаги ширк
Категориялар
Full Description
Улуҳият тавҳидидаги ширк
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Саидаҳмад Самарқандий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
الشرك في توحيد الألوهية
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ سعيد أحمد السمرقندي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Мусулмон киши ҳақни билгач, сақланиш мақса-дида унга зид бўлган ботилни ҳам ўрганиши лозим. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу шундай дер эди: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрар эдилар. Мен бўлсам қўл уриб қўйишдан қўрққаним учун у зотдан ёмонликлар тўғрисида сўрар эдим".
Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розиял-лоҳу анҳу шундай дейди: “Агар жоҳилиятни билмаган одам исломда ўсиб-улғайса, ислом халқалари бирин-кетин узилиб кетишига яқин қолади".
Улардан олдин Иброҳим Халил алайҳиссалом шундай деган эди: “Парвардигорим, бу шаҳарни (яъни Маккани) тинч шаҳар қилгин, мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ қилгин. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар" [Иброҳим:35]. Бу мусулмон киши ширкдан сақланиши учун ундан қаттиқ эҳтиёт бўлиши ва уни яхши ўрганишини тақозо қилади.
Ширк дегани ибодатдан бирон турини Аллоҳдан ўзгага қаратиш демакдир. Дуо қилиш, жонлиқ сўйиш, назр ва Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган ишларда Унинг ўзидан ёрдам сўраш каби амаллар ибодатнинг турлари бўлиб, улардан бирини Аллоҳдан ўзга бирон мавжудотга қаратиш ширкдир.
Тавҳид ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишдир. У инсон боласидаги асл ҳолат бўлиб, унинг ўрнини ширк эгаллаши одатдан ташқари иллатдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Одамлар бир уммат (мусул-мон уммат) эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчи-ликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишув-ларга ҳакам бўлсин, деб Ҳақ китобни (Таврот, Инжилни) нозил қилди" [Бақара: 213].
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: “Одам ва Нуҳ алайҳимассалом ўртасида ўн аср муддат бўлиб, бу даврда яшаб ўтганларнинг барчаси ислом динида эдилар". Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Оят тафсиридаги тўғри гап шудир". Шунингдек, бу гапни Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ҳам тўғри деган. Ер юзида дастлаб ширк пайдо бўлиши Нуҳ алайҳис-саломнинг қавмида, улар солиҳ кишилар хусусида чуқур кетган пайтларида пайдо бўлди. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): “Сизлар ҳаргиз ўз худола-рингизни тарк қилманглар! Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!", дедилар".
Бухорий “Саҳиҳи"да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Бу исмлар Нуҳ алайҳис-салом қавмидан бўлган солиҳ кишиларнинг исмла-ридир. Улар дунёдан ўтиб кетгач, шайтон уларнинг қавмига васваса қилиб: “Ўзларингиз йиғилиб ўтира-диган йиғингоҳларингизга уларнинг ҳайкалларини ўрнатиб қўйингиз ва бу ҳайкалларни ўша солиҳ кишиларнинг исмлари билан номлангиз" – деди. Улар шундай қилдилар, бироқ уларга ибодат қилинмади. Бироқ бу қавм дунёдан ўтиб, илм унутилиб юборилгач, одамлар ўша ҳайкалларга ибодат қила бошладилар".
Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бир қанча салафи солиҳлар айтадилар: “(Оятда исмлари зикр қилинган) бу солиҳ кишилар вафот этишгач, одамлар уларнинг қабрлари атрофида ўтирдилар. Кейинчалик уларга атаб ҳайкаллар ясадилар. Орадан бир қанча вақтлар ўтгач, бу ҳайкалларга ибодат қила бошла-дилар".
Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган сўздан маълум бўладики, сурат чизиш, деворларга суратлар осиш, кўча ва майдонларга ҳайкаллар ўрнатиш ўта хатарли иш экан. Негаки, бу ишлар бора-бора одамларни ширкка етаклаши, бу суратлар ва ҳайкалларни эъзозлаш аста-секин ривожланиб бориб, Нуҳ алайҳиссалом қавмида юз бергани сингари одамлар уларга сиғиниш даражасига етиши мумкин.
Шу боис, исломда сурат ҳаром қилинди, сураткаш-лар лаънатланди ва уларга қаттиқ азоб-уқубатлар белгиланиб, улар қиёматда энг оғир азоб чекадиган одамлар экани айтилди. Мақсад, ширкка элтувчи сабаб ва воситалар йўлини тўсиш, Аллоҳнинг яратиш сифатига ўхшатишдан йироқ туриш.
Бу қиссадан лаънати шайтоннинг қанчалар одам болаларини йўлдан оздиришга ва уларга макр-ҳийла қилишга қизиқишини англаб етамиз. У гоҳида инсонларнинг ҳис-туйғуларини суистеъмол қилиш ва уларни яхшиликка чорлаш даъвоси билан уларни йўлдан оздиради. Шайтон Нуҳ алайҳиссалом қавми-нинг солиҳ кишиларга бўлган иштиёқи ва муҳабба-тини кўргач, уларни бу ишда чуқур кетишга, уларни хотирасига атаб ҳайкаллар ўрнатишга чақирди. Бу иш ортидан шайтон кўзлаган мақсад, уларни ҳақдан ботилга чиқариш борасида поғонама-поғона иш юритиш эди. У бундан узоқни кўзлаган, уларнинг келажак авлодларини ҳам назардан четда қолдирмаган эди. Ораларида илм-маърифат озайган, жаҳолат кенг урчиган келажак авлодларга бу суратларни зийнатлаб кўрсатди ва уларни катта ширкка тушириб қўйди. Ҳатто улар пайғамбарларига қайсарлик қилиб, “Сиз-лар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!", дейдиган даражага бориб етдилар.
Имом Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Шайтон бутларга ибодат қилдиришда мушрикларга турлича ўйин кўрсатди. Ҳар бир қавмга уларнинг ақл даражасига кўра ҳийла-найранг ишлатди. Айрим тоифаларни Нуҳ алайҳиссалом қавмидаги каби ҳайкал шаклида тасвирланган ўликларни улуғлаш жиҳатидан бутларга сиғинишга чақирди. Бу авом мушрикларда кўпроқ учрайдиган сабабдир. Зиёли тоифалар эса ўзларича бутларни оламга ўз таъсирини ўтказувчи сайёралар шаклида ясаб олдилар. Уларга атаб ибодатхоналар, хизматкорлар, руҳонийлар ва қурбон-ликлар ташкил қилдилар. Бу ишлар дунёда ўтмишда ҳам бўлган ва ҳозирги кунимизда бўлиб келмоқда. Бу мазҳабнинг асосчилари юлдузларга сиғинувчи собиалар тоифаси – Иброҳим алайҳиссаломнинг қавмидир. Иброҳим алайҳиссалом улар билан ширкнинг ботиллиги хусусида мунозара қилган, билими ила уларнинг ҳужжатини синдирган бўлса, қўллари билан олиҳаларини синдирган эди. Оқибатда улар Иброҳим алайҳиссаломни ўтда куйдиришни талаб қилган эдилар. Бир тоифа ойга атаб ўзларига бут қилиб олдилар. Ўзларича, ой сиғинишга лойиқ, негаки, у қуйи олам ишини бошқаради, деб ўйладилар. Яна бир тоифа – мажусийлар ўтга сиғиндилар. Кимлардир сувга, кимлардир ҳайвонларга: отга, сигирга сиғиндилар. Бошқа бир тоифа ўликми, тирикми одамзотга сиғинди. Кимлардир жинларга ибодат қилсалар, бошқа бирлар фаришталарга ва яна кимлардир дарахтларга сиғинадилар". (Иқтибос тугади).
Ҳа, ширк одамларни не куйга солмайди дейсиз. Воқеликда одамлар ҳолатини мушоҳада қилар экансиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларда ширк ва мушрикларнинг ҳолатини нақадар аниқ ва ҳаққоний тасвирлаганига яна бир бор амин бўласиз: “Ким Аллоҳга ширк келтирса, худди у осмондан қулагану, уни (бирон йиртқич) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир" [Ҳаж: 31].
“Тарқоқ турли-туман “худолар" яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм – ҳокимлик фақат Аллоҳга хос. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар" [Юсуф: 39-40].
“Аллоҳ (шундай) бир мисол келтирди: бир қул борки, унинг устида талашгувчи шериклар (яъни хожалар) бор. Яна бир қул борки, у ёлғиз бир хожаникидир. Иккисининг мисоли баробар бўлур-ми?! (Йўқ, баробар бўлмас. Худди шунингдек, бир неча “худо"ларга сиғинадиган мушрик билан ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қиладиган мўмин ҳам баробар бўлмас) [Зумар: 29]. Мушриклар ёлғиз ва шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишмагач, шайтонларга сиғинишга мубтало бўлдилар. Ҳавойи-нафс ва шаҳватлар уларни ҳар томонга бошлаб кетди.
Демак, тавҳидсиз қалблар ҳам роҳат топмайди, олам ҳам ўнгланмайди. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ёки улар (яъни мушриклар) ернинг ўзидан (яъни тош, ёғочлардан), (ўликларни) тирилтира оладиган “худолар"ни топиб олдиларми?! Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди, Бас, арш эгаси бўлмиш Аллоҳ улар сифатлаётган (шериклардан) покдир" [Анбиё: 21]. Шу боис, ер юзи тавҳиддан холи бўлган кун қиёмат қойим бўлади. “Ер юзида токи “Аллоҳ, Аллоҳ" дейилмайдиган бўлмагунича қиёмат қойим бўлмайди" (Муслим ривояти). Олдинги мушриклар-нинг ибодатлари ва худолари турлича бўлганидек, бугунги кунда қабрпарастлар ҳам қабрларга сиғиниш-да ўшандай тарқоқдирлар. Улардан ҳар бирининг ўзига хос мақбараси бўлиб, турли-туман расм-русумлар билан уларга ибодат қиладилар. Шунингдек, ҳар бир суфий тариқатнинг ўзига хос пири мавжуд бўлиб, муридлари Аллоҳни қўйиб уни ўзларига Раб қилиб олганлар. У ўз муридларига Аллоҳ рухсат бермаган турли “вазифа"ларни шариат сифатида тақдим қилади.
Дарҳақиқат, шайтон ушбу тариқа одам боласини йўлдан оздиради. Тавҳидсиз, Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сунна-тини маҳкам тутмасдан шайтоннинг ёмонлиги ва макр-ҳийласидан қутулишнинг имкони йўқдир. Аллоҳ таолодан бизларга ҳақни ҳақ қилиб кўрсатиши ва унга эргашиш ҳамда ботилни ботил қилиб кўрсатиши ва ундан четланишни насиб қилишини сўраб қоламиз.
Манба: Ихлос орг веб саҳифаси
1)