Намозга лоқайд бўлманг!
Категориялар
Full Description
Намозга лоқайд бўлманг!
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Солиҳ ибн Фавзон
ал-Фавзон
Таржима: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
التحذير من التهاون بالصلاة
الشيخ صالح بن فوزان الفوزان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Намозга лоқайд бўлманг!
Биринчи хутба
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Мўминларга намозни белгиланган вақтда ўқийдиган қилиб қўйган, намозларни вақтида ўқиган одамларга кўп савобларни ва намоз-ларига лоқайд бўлганларга эса аламли азоб-ларни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Мен: «Шериксиз якто Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва расули эканига, пайғамбаримиз-нинг қувончи намозга қўйилганига, умматига вафоти олдидан намозга катта эътибор бериш-ни васият қилганига» гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, пайғамбаримизнинг оиласи ва барча саҳобаларига кўплаб салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг …
Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ сизларга фарз қил-ган нарсаларда Аллоҳдан тақво қилинглар! Маълумингизким, намоз, шаҳодат калимала-ридан кейин турадиган Исломнинг энг муҳим рукнларидан бири ҳамда диннинг устуни ва банда Қиёмат кунида илк сўроқланадиган ибодатдир.
Сизлар шуни ҳам яхши биласизларки, намоз муайян вақтлардагина ўқилади ва уни ўз вақтидан илгари ёки кейин, сафар ёки касаллик каби шаръий узрлар бўлмай туриб ўқиш, мумкин эмасдир. Зеро сафар ва касаллик чоғида намозларни жамлаб ўқиш мубоҳдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Сўнг улар-нинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўрин-босар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) ал-батта ёмонликка (яъни жаҳаннамдаги қаъри чуқур водийда тайёрлаб қўйилган ёмон жазога) йўлиқадилар. Магар иймон келтирган зотларгина … (азобга дучор қилинмаслар)» (Марям: 59, 60).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: ««Намозни зое қилдилар» жумласидан мақ-сад улар намозни ўқимадилар дегани эмас, балки намозни ўз вақтидан кечиктирганла-ридир», – деди.
Тобеинлар имоми Саид ибн Мусайяб (раҳимаҳуллоҳ) эса бу ҳақда: «Зое қилишдан мақсад, пешинни аср вақти киргунича, асрни эса шом вақтигача, шомни хуфтонгача, хуф-тонни бомдодгача, бомдодни эса қуёш чиқ-қунича кечиктиришдир», – деди.
Ҳаётининг охиригача бу одатини сурункали давом эттирган одам тавба қилмай ўлиб кетса, Аллоҳ таоло унга Ғой — жаҳаннам қаъридаги чуқур ва қаттиқ қийноқлар бўлган водийни ваъда қилмоқда.
Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сиз-ларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!» (Мунофиқун: 9).
Муфассирлар гуруҳининг бир қисми мазкур оятдаги «Аллоҳнинг зикри» беш вақт намоз эканини айтиб ўтдилар. Демак, савдоси, ҳунари ёки фарзандлари боис, беш вақт намозни ўқий олмаган одамлар — зиёнкор-дирлар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат кунида банда-нинг илк ўлароқ сўраладиган амали намози-дир. Намози дуруст бўлса нажот топиб, зафарга эришади. Намози тўкис бўлмаса муваффа-қиятсиз бўлиб, зарар қилади», – дедилар.
Ҳолбуки Аллоҳ таоло: «Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намоз-хон»ларга ҳалокат бўлгай …» (Моъувн: 4, 5) деган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оятдаги «эсар» одамлар ҳақида: «Улар — намозни ўз вақтидан кечиктирадиган кимса-лардир», – дедилар (Байҳақий «Сунан», 2982).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида намоз ҳақида гапирдилар ва: «Ким намозларни вақтида ўқиса, у намоз-лар унга Қиёмат кунида нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким вақтида ўқимаса унга нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам бўлмайди. Ва у одам Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади», – дедилар (Имом Аҳмад, 6288, 6576).
Айрим уламолар намозини вақтида ўқима-ганларнинг ўша кофирлар билан бир сафда бўлишини таъкидладилар. Намозини молу дунёси сабабли вақтида ўқий олмаган одам Қорунга ўхшагани учун Қорун билан, қироллиги туфайли ўқий олмаган одам Фиръавнга ўхша-гани учун Фиръавн билан, вазирлиги туфайлиги ўқий олмаган одам Ҳомонга ўхшагани учун Ҳомон билан, тижорати сабабли намозини ўқий олмаган одам маккалик кофир савдогар Убай ибн Халафга ўхшагани учун Убай ибн Халаф билан бир сафда туради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аср намозини ўқий олмаган одам оиласи ва молидан маҳрум қолибди», – дедилар (Имом Бухорий, 519; Имом Муслим, 991; Насоий, 364).
Ибн Хузайма «Саҳиҳ»ида мазкур ҳадисга қўшимча қилиб: Имом Молик: «Вақтнинг чиқиб кетиши бунинг изоҳидир», – деди, деди (Ибн Хузайма, 334).
Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) Самура ибн Жундаб разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан: «Ичингиздан бирон-тангиз туш кўрдими?», – деб кўп сўрар эдилар. Саҳобалар кўрган тушларини Аллоҳ хоҳла-ганича айтиб берар эдилар. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрталаб: «Бу кеча олдимга икки киши келиб, мени ўрнимдан тургиздилар ва: Юринг кетдик, – дедилар. Мен улар билан бирга кетдим. Биз ёнбошлаб ётган ва бошида иккинчи бир киши катта ҳарсанг тошни олиб тик турган ва тош билан ётган одамнинг бошига ураётган одамнинг олдига келдик. У ургани сайин бош мажақланар ва тош ҳў анави жойгача юмалаб кетар, (иккинчи) одам тошнинг орқасидан бориб олиб келгунича бош яна аввалги ҳолати-га қайтар ва у одам яна аввалги сафардагидек уришини такрорлар эди. Мен (олдимга келган) икки одамга: Субҳоналлоҳ, у иккиси нега бундай?, – деб савол бердим. Улар менга у кишининг Қуръонни ўрганиб, кейин тарк қилган ва фарз намозлардан ухлаб қолган одамлар эканидан хабар бердилар» (Имом Бухорий, 1075, Насоий, 7658).
Баззор (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳадисида эса шундай дейилган: «Сўнгра Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламни бошлари тошлар билан ёрилаётган қавмларнинг олдига олиб борилди. Бошлар ёрилгани сайин ўзининг аввалги ҳолатига қайтар ва бу ҳеч тинмай такрорланар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам: «Ҳой Жибрийл, бу ким?», – деб сўраганларида Жибрийл алайҳиссалом: «Улар, бошлари намоз ўқишни оғир кўрган одамлар», – деб жавоб берди».
Ҳой одамлар, бугунги кунда кўплаб одам-лар намозга эътибор бермай, лоқайд бўлиб қолдилар. Уларнинг айримлари намознинг шартлари, рукнлари ва фарзларига лоқайд бўлиб уларни тўкис бажармаяптилар, ўрган-маяптилар ва тўкис жойига келтириш учун тушунишга ҳаракат қилмаяптилар. Гоҳида намознинг бирон-бир шарти ёки рукнини бузиб, намозлари бекор бўлмоқда. Бироқ, улар намоз ўқимаётган бўлсаларда, намоз ўқияпмиз деб ўйламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирининг оёғининг бир танга миқдорича ерига сув тегма-ганини кўриб қолдилар ва намозини қайта ўқишга буюрдилар. Бошқа бир одамнинг эса намоз ўқисада, намозида шошилиб ҳаракат қилаётганини кўрдилар ва: «Орқангга қайт ва намоз ўқи! Сен намоз ўқимадинг!», – дедилар (Имом Бухорий, 715, 751, 5782, 6174; Имом Муслим, 602).
Айрим эркаклар эса фарз намозларини жамоат иштирокида ўқишга ўта лоқайддирлар. Бундай қилиш мунофиқлик аломатларидан бири бўлиб, шаръий узри бўлмай туриб намозни жамоат билан ўқимаган одам катта жиноят қилган ва дунё ва охиратда қаттиқ жазога сазовор бўлади. Ҳатто уламолар, у одамнинг танҳо ўқиган намози дуруст эмас-лигини ҳам таъкидлаганлар.
Бугун айрим одамларнинг намозни жамоат иштирокида ўқишга ўта эътиборсиз бўлиб кетганларини кўрмоқдамиз. Уларнинг баъзи-лари масжидга қўшни уйларда яшашларига қарамай, биронта намозни масжидда ўқимай-дилар. Ўз уйидан дунёвий ишлари учун чиқадилар, аммо кечаю кундуз беш маҳал азонни эшита туриб, намозни масжидда ўқиш учун чиқмайдилар. Гўё улар: Биз амрларни эшитдик, аммо итоат этмадик!, демоқчи бўла-дилар.
Ишнинг ажабланарли жиҳати шундаки, Роббисига осий бўлиб, Унинг чақириғига ижо-бат қилмаган, масжидларда Аллоҳнинг фарзи-ни адо этмаган мана бу одам билан айни уйда яшаётган бошқа шахслар эса, мусулмонлар билан бирга намоз ўқийдилар. Бироқ улар бундай одамга дашном бермайдилар, уйла-рида ўзининг хоҳлаган нарсасини қилишига қаршилик қилмайдилар, ҳатто бир дастурхон атрофида еб, ичадилар! Ахир диний ҳамият қаерда қолди?! Амру маъруф ва наҳий мункар қаерда қолди?! Бу одамлар у осийни қайта-ришлари керак. У агар Аллоҳга тавба қилиб, мусулмонлар билан бирга намоз ўқиса яхши, бўлмаса уйларидан қувиб чиқарсинлар! Агар уй уники бўлса, ўзлари унинг уйидан чиқиб кетсинлар ва ундан узоқроқ уйда яшасинлар! Риоя ва мўлтонилик қилмасинлар! Агар у одамдан дунёвий умидлари бўлса, унутма-синларки, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар уники-дан кўра яхшироқ ва мангуроқдир.
«Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг яхшироғи-дир» (Жумъа: 11).
«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқ-лантиради» (Талоқ: 2, 3).
Айрим одамлар жамоат билан баъзи намоз-ларни ўқисаларда, бомдод каби айрим намоз-ларни жамоат билан бирга ўқимайдилар. Жамоат билан бомдод намозини ўқимаган одамларнинг сони анчагина. Ҳолбуки, бундай қилиш мунофиқлик аломатларидан бири эканидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган эдилар. Сизлар аввалги икки ҳадисда бошлари намоз ўқишни оғир кўрган одамларнинг бошлари, қайта жон ато этилган кунларида қабрларида тошлар билан ёрилишини, ҳар ёрилгани сайин яна қайта жойига келишини ва бу мудом давом этишини эшитдингиз. Аллоҳ бундай азобдан сақласин!
Ҳозирги кунда намоздан ухлаб қолишга сабаб бўлган нарсалардан бири, кечаларни олди-қочди суҳбатлар, бемаъни ўйин-кулгу, қўшиқ ва куйларни тинглаш, ойнаи жаҳон ёки видеоларда фильмларни, гоҳида ҳаёсиз фильмларни томоша қилиб бедор ўтказиб, тонг отиши яқнлашгач намоздан ухлаб қолишдир. Бундай қилаётган инсонлар ҳаром нарсалар билан бедор бўлиб, фарзни адо этиш ўрнига донг қотиб ухламоқдалар! Бир инсон кечани Қуръон тиловати билан ўтказиб бомдод намо-зига тура олмаса, унинг бу бедорлиги — ҳаром-дир. Шундай экан, Аллоҳнинг маъсияти билан кечани бедор ўтказиб, Аллоҳнинг ибодатидан ухлаб қолиш ҳақида нима дейиш мумкин?!
Гоҳида жамоатни тарк қилишга иккинчи жиноятни ҳам қўшадилар. У жиноят — намозни ўз вақтидан кечиктириб, Қуёш кўтарилганидан кейингина ўқишлари ва бу билан намозини унутган кимсалар қаторига киришларидир.
Ҳой мусулмонлар, намозларига эътибор берган мусулмон бомдод намозига ухлаб қол-майди ва жамоатдан кечикмайди. Мусулмон, намозга уйғотадиган эҳтиёт чораларини кўра-ди. Бу чоралардан бири — эрта ётишдир. Бош-қаси, ўз оиласидагилар ва қўшниларидан бирига намозга уйғотиб қўйишини тайинлаш-дир. Яна бири эса, намоз вақти келганини эслатадиган занг соатидир. Ҳатто, одам намоз-га туриш нияти билан кўрпасига ўранса, Аллоҳ таолониг Ўзи унга намозга уйғотиб қўядиган шароитни яратиб қўяди! Бироқ, намозга туришга диққатсиз бўлса ва намоз унинг хаёлига келмаса, шайтон унга ҳукмрон бўлиб, тўғри йўлдан оздиради.
Аллоҳнинг бандалари, диний ишларингиз-нинг барчасида, хусусан намоз ўқишда Аллоҳ-дан тақво қилингиз! Чунки намоз, диндан йўқоладиган нарсанинг охиргисидир. У йўқол-гач, диндан асар ҳам қолмайди.
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган ким-салар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўрин-босарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқадилар. Магар иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас, улар жаннатга кирадилар ва уларга бирон зулм қилинмас» (Марям: 59, 60).
Иккинчи хутба
Намозни жамоат билан ўқинг!
Мен, мўминларнинг намоз ўқишлари учун тайинли вақтларни фарз қилган, намозларни тўкис ва ўз вақтида жамоат билан адо этишга буюрган Аллоҳга, унинг неъматларига ҳамду санолар айтаман. Унинг мўл лутфи ва карамига шукроналар келтираман.
Мен ягона ва шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳамад ибн Абдуллоҳ жамоат намозида иштирок этмаган кимсаларга қаттиқ жазоларни ваъда қилган Аллоҳнинг қули ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унинг турмуш тарзига Қиёмат кунигача издош бўлган барчага салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг …
Ҳой одамлар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва билингларки, намознинг ўрни буюкдир. Буни, Аллоҳ таоло Ўз Китобида баён қилган.
Намоз, Ислом рукнларининг икки шаҳодат калималаридан кейинги иккинчи рукнидир. У – мусулмон билан кофир ўртасини ажратувчи-дир. Намоз — Исломнинг устунидир. Бунга Қуръон ва суннатдан далиллар анча кўпдир.
Ҳой мусулмонлар!
Шайтон, мусулмонни намоздан оздириш учун жуда кўп тиришади. Чунки у, намоздан оздириб олса, бошқа ибодатлардан буриш осон эканини жуда яхши билади. Чунки, намоз ўқимаган одамнинг дини, Исломда эса наси-баси бўлмайди. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Динингиздан охири йўқотадиган нарсангиз — намоздир», – деган-лар (Ҳоким, 8448).
Шайтон ушбу намоздан мусулмонни буриш учун турли йўлларни синаб кўради. Агар уни намоздан бутунлай воз кечтириш имкони бўлса, бунинг учун бор кучини сарф қилади. Агар намоздан тўса олмаса, аввало уни жамоат билан намоз ўқиш, кейин эса намозни белгиланган вақтида ўқишдан тўсиш учун, турли ҳийлаларга қўл уради. Агар жамоат билан намоз ўқишдан тўса олмаса, намознинг бир қисмига улгура олмаслиги, масжидда жамоат билан намоз ўқиш савобидан маҳрум қолиши ва жамоат намозига бошидан иштирок этмаслиги учун масжидга кеч чиқиш ва ялқов-лик қилишга васваса қилади.
Бу — бугунги кундаги кўплаб мусулмон-ларнинг ҳолидир. Уларнинг талайгина қисми қўшни бўлишларига қарамай, масжидларга намоз ўқиш учун кирмайдилар ёки айрим намозлар учун кириб, бошқалари учун кирмайдилар. Кўплаб мусулмонлар масжидга кеч келадилар ва имом билан намознинг бир қисминигина ўқийдилар ёки умуман жамоат намозига етиша олмайдилар. Жамоат намо-зига келмаган кимсалар Аллоҳ ва Расулига осий бўлиб, ўзларини Аллоҳнинг ғазабига дучор қилиб, дунё ва охиратдаги азобга сазовор бўлмоқдалар ҳамда кўплаб савоблардан маҳрум қолмоқдалар.
(Келинглар), Аллоҳнинг Қуръони ва Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига жамоат билан намоз ўқишни фарз қилган ва бу масъулиятни бажара олмаган одамга аламли азобдан хабар берган кўрсат-маларга қулоқ солинглар.
Аллоҳ таоло айтди: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг» (Бақара: 43).
Аллоҳ таоло намозни тўкис адо этиш ва рукуъ қилганлар билан бирга ўқишни буюрди. Бу, (эркакларнинг фарз) намозни жамоат бўлиб ўқишларини ифодалайди. Бир ҳолат ёки сифат-га боғланган буйруқни ўша ҳолат ва сифатга кўра ижро қилинсагина, буюрилган одамнинг итоат қилгани маълум бўлади. Оят, намознинг жамоат билангина ўқилишига далолат қил-моқда.
Аллоҳ таоло айтди: «Болдирлар очилади-ган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг)! (Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар)» (Қалам сураси: 42, 43).
Аллоҳ таоло Қиёмат кунида уларни, ўзлари билан сажда қилишлари ўртасини тўсиш билан жазолайди. Чунки улар, масжидларда сажда қилишга чақирилганларида, чорловчига ижо-бат қилишдан бош тортган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, чорловчи — муаззинга ижобат қилиш қандай эканини Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадислари билан изоҳладилар: «Сўқир одам келиб: Ё Расулуллоҳ, менинг масжидларга олиб келадиган йўлбошчим йўқ, – деди ва ўзига уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга рухсат бердилар. У одам орқасига қайрилиб кета бошлаганида чақирдилар ва: «Чақириқ — азонни эшитасанми?», – деб сўра-дилар. У: Ҳа, дегач: «Ундай бўлса, ижобат қил!», – дедилар» (Имом Муслим, 1044).
Ушбу ҳадис ҳам ижобат қилишга буюрилган нарса, жамоат намози учун масжидларга бориш эканини ифодаламоқда.
Талайгина салаф олимлари Аллоҳ таоло-нинг: «(Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар» (Қалам: 43) оятидаги «чорланар эдилар» жумласини: «Улар: «Намозга шошилинглар! Нажотга шоши-линглар!», – деб чақирилар эдилар», – дея изоҳладилар.
Ҳой, азонни эшитиб уйлари ёки бозор-ларида ўтирган ва жамоат билан намоз ўқимаётган кимсалар, Роббингизга тавба қилмасангиз Қиёмат кунида сажда қила олмайдиганлар билан бирга бўлиб, Аллоҳ ва махлуқлар олдида шарманда бўласизлар!
Жамоат билан намоз ўқимаслик, муно-фиқлик аломатларидан биридир. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ла-рида Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мунофиқларга энг оғир бўлган намоз — хуфтон ва бомдод намозла-ридир. Улар бу икки намоздаги савобларни билсалар эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Мен намоз ўқишга буюришни, намозга иқомат айтилишини, кейин одамларга имом бўлиб намоз ўқиши учун бир одамни тайинлашни, сўнгра, ўзим ўтин боғларини кўтарган кишилар билан бирга намозга келмаган кишиларнинг олдига бориб, уларни уйлари билан бирга ёқиб юборишни қасд қилдим»» (Имом Муслим, 1041).
Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилган: «Агар ичида хотинлар ва болалар бўлмаганида эди, хуфтон намози учун иқомат айтар ва йигитларимга уйларни ичидаги нарсалари билан ёқиб юборишга буюрган бўлар эдим» (Имом Аҳмад, 8441, 8796).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозидан кеч қолган кишиларни шу буюк вазифани адо этишлари ўрнига ичида қолишган уйлари билан ёқиб юборишни, бу ибодатдан воз кечганлари эвазига жазо ўлароқ уларни молу мулклари билан бирга куйдириб ташлашни қасд қилдилар. Бу — оғир жиноят-лар учун қўлланадиган оғир жазодир. Чунки, ичидаги одамлари билан бирга ёқиб юборил-ган уй ёнғинидан, одамлар ниҳоятда қўрқади-лар. Демак, жамоатни тарк қилган одамларга бу жазо қўлланса эди, шаръий жазо бўлар эди.
Шунинг учун ҳам саҳобалар, (фарз) намоз-ларни жамоат билан ўқишга катта эътибор берар, жамоат намозларига чиқмаган одам-ларга қаттиқ дашномлар беришар ва уларни мунофиқликда айблашар эди. Имом Муслим-нинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Масъуд разиял-лоҳу анҳунинг ушбу гаплари бор: «Кимни эртага Аллоҳга мусулмон бўлиб дуч келиш севинтирса, мана бу намозларни чорланган жой (масжид)да ва вақтида ўқисин. Чунки уларни (масжидларда ўқиш), ҳидоят йўллари-дан биридир. Аллоҳ таоло пайғамбарингизга ҳидоят йўлларини машруъ қилди. Сизлар (фарз) намозни, намозга келмаган одам каби уйларингизда ўқийдиган бўлсангиз, пайғамба-рингизнинг суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангизлар, адашасизлар. Қайси бир одам таҳорат қилса, қилганда ҳам чиройли қилса, сўнгра шу масжидлардан бирини қасд қилса, Аллоҳ таоло унга босган ҳар бир қадами учун бир яхшилик ёзиб, унинг бир мақомини кўтаради ва бир ёмонлигини ўчиради. Мен ўз замонамизда жамоат намозига мунофиқлиги аниқ бўлган одамларгина бормаганини кўрган эдим. Ҳатто бир намозхонни (юра олмагани учун) икки киши икки тарафидан қўлтиқлаб олиб келинар ва сафга тизиб қўйилар эди» (Ибн Можа, 769; Имом Аҳмад, 3440, 3623).
Бу – Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг саҳобалар тасаввуридаги жамоат намозига бўлган эътибор тавсифи ҳамда жамоат намозида иштирок этмаган одамнинг улар четлатишгани ва мунофиқ деб ҳукм қилишларидир.
Бугунги кунда жамоат намозида иштирок этмаган одамлар ҳам ҳануз бизнинг қадрдон дўстимиз бўлиб, уни ҳурматлаймиз, у билан ҳеч жиноят қилмаганидек, Аллоҳ ва Расулига ҳеч осий бўлмаганидек борди-келди қиламиз, аралашиб юрамиз. Бу, тарозига намозни тортиш учун қўйган тошларимизнинг енгиллига далилдир. Бас, бизга Қуръони Карим оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, саҳобалар ва кунимизгача яшаб келган мусулмонлар амалидан жамоат билан (фарз) намозларни ўқишнинг вожиблиги ҳамда фарз намозларни жамоат билан ўқишга лоқайд бўлган одамларни огоҳлантириш зарурлиги ва дунё ва охиратда жазоланиши муқаррар экани маълум бўлди.
Ҳой, сиз масжидга қўшни яшаб азонни эшитган, соғлиги жойида, хавфсизлиги таъмин-ланган ва жамоат намозларида иштирок этмаётган намозхон, масжидга келмасликка нима баҳонангиз бор?! Сиз оят ва ҳадисларни эшитмадингизми? Ёки эшитсангиз ҳам: «Биз эшитдик, аммо итоат этмаймиз!», – дедингиз-ми?!
Ҳой мусулмонлар, бизнинг намозга бугунги кундаги муносабатимиз яхши эмас. Биз намоз-га эътибор бермай, лоқайд бўлиб кетдик. Жамоат намозларида иштирок этмаслик енгил, ҳатто оддий ишга айланди. Катта-катта хонадонлардан бир-икки кишигина масжид-ларга келиб жамоат билан намоз ўқиса, айрим оилалардан ҳеч ким келмаяпти. Масжидларга келиб жамоат билан намоз ўқиётган мўминлар эса, намозга келмаганларга лом-мим демаяп-ти. Ҳолбуки намозга келмаганлар, уларнинг ўз фарзандлари бўлиб, агар келмасалар уларни келишга буюриш, ҳатто уриш Аллоҳ тарафидан масъулиятдир.
Уйлар ва бозорларга қарасангиз одамлар билан лиқ тўла, улар ичидан айримларгина масжидга келишга одатланган. Келганларнинг кўплари ҳам жамоат намозида иштирок этмаганлар билан бирга, Аллоҳнинг жазоси ва мунофиқлик белгисига рози бўлиб туришибди.
Бу — мисли кўрилмаган даражада молу мулкка зарар ва жонларга жабрдир.
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Унга, бошингизга сезмаган ҳолин-гизда келиб қолиши мумкин бўлган интиқо-мидан илгари, тавба қилингиз!
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни тўкис адо қилсинлар ҳамда олди-сотди ва ошна-оғайнигарчилик бўлмай-диган Кун (Қиёмат) келиб қолишидан илгари Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилсинлар» (Иброҳим: 31).
Манба: Ҳикмат нури веб саҳифаси