×
Ушбу фатвода "Нега Ислом дини кофирларга ўхшашни таъқиқлаган?" деган саволга атрофлича жавоб берилади.

    Нега Ислом дини кофирларга ўхшашни таъқиқлаган?

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    www.islamqa.info "Умумий сони

    —™

    Таржима: Абу Жаъфар Бухорий

    Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

    لماذا حرم الإسلام تشبه
    المسلمين بالكفار؟

    موقع الإسلام سؤال وجواب www.islamqa.info

    ترجمة: أبو جعفر البخاري

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

    Нега Ислом дини кофирларга ўхшашни таъқиқлаган?

    Савол:

    Нега Ислом дини мусулмонлар учун кофирларга менгзашни таъқиқ-лаган?

    Жавоб:

    Алҳамдулиллаҳ …

    Бошқаларга ўхшашлик одамзот нафсига ташқаридан кириб келадиган ҳолат бўлиб, ўхшаган одамнинг кимга ўхшаган бўлса ўшанга чуқур муҳаб-бати борлигини ифодалайди. Кўпин-ча, бу, иллатли кўриниш бўлади. Шариат бу ҳолат — «Мусулмонлар-нинг кофирларга менгзаши»га катта эътиборни қаратди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бутунлай ҳаром қилиб: «Ким бир қавмга менгзаса, бас, у, улардан биридир», дедилар (Абу Довуд, 4103). Аллома Албоний раҳимаҳул-лоҳ бу ҳадисни «Саҳиҳу Аби Довуд» асарида саҳиҳ деди.

    Шайхулислом Ибн Таймийя раҳи-маҳуллоҳ айтди: Ушбу ҳадис менгза-ган одамнинг ўзини ўхшатган одамга ўхшатишини ҳаром қилишини тақозо этадиган даражадаги «яхши» ҳолати бўлсада, унинг зоҳири менгзаган одамнинг кофир бўлишини тақозо этади. Чунки Аллоҳ таоло:

    «Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир», – деган (Моида: 51).

    Бу оятни мутлақ ўхшашликка ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлиб, у, куфрни ифодалаб, унинг бўлакла-рининг ҳаромлигини тақозо этади. Ҳатто баъзида менгзаган одамнинг кимга нақадар ўхшаган бўлса, ўшанча муштарак эканини билдиради. Яъни, менгзаши куфрда ёки гуноҳда ёхуд аломатда бўлса, менгзаган одамга ҳам ўша ҳукм берилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу оят менгзашни таъқиқлайди («Иқтизоус сиротим мустақийм» китобидан қисқартириб олинди: 2/270, 271).

    Мусулмонларга кофирларга ўх-шашни таъқиқлашнинг ҳикматларини менгзашнинг зарарлари ва унинг ёмон осорларида ҳис этиш мумкин.

    Шу осорлардан:

    1- Мусулмоннинг кофирга менгза-ши, мусулмоннинг кофирнинг кўри-нишини ўзидан устун кўришига дало-лат қилади. Бу, мусулмоннинг ички дунёсида Аллоҳнинг шариати ва хоҳишига оз бўлсада эътироз борлиги туфайлидир.

    Эркакшода аёл, Аллоҳ яратган ўз жинсидан норози ва унга қарши бўлган бўлади. Бинобарин, мусулмон ҳам кофирга ўхшаса, кофирнинг кўринишини Аллоҳ ҳурмат қилган ва бўлишига буюрган амридан кўра яхшироқ деб эълон қилган бўлади.

    2- Бошқаларга менгзаш ироданинг кучсизлиги ва руҳий мағлубиятга далолат қилади. Шариат эса мусул-монларнинг бундай мағлубиятни, гарчи ҳаётда воқеъ бўлган бўлсада, эълон қилишларига рози бўлмайди.

    Зеро мағлубиятни эътироф этиб эълон қилиш, кучсизнинг заифлиги, кучлининг эса қудратини кучайтира-ди. Бу эса кучсизнинг оёққа туриши ва ўз йўлини тузатиб олиши олдида ғов бўлиб туради.

    Шу боис бўлса керак, ҳар бир халқ ичидан етишиб чиққан оқил инсонлар халқларининг душманларига тақлид қилишларига норози бўлишади. Ҳатто, душманларининг ўзлариники-дан кўра яхшироқ мерослари, анъ-аналари ва либослари бўлишига қарамай ўзларининг мерослари, анъаналари ва либослари билан ажралиб туришни юракдан исташади. Чунки улар олис руҳий ва ижтимоий уфқларни кўзлайдилар ва бу билан душманга сиёсий қарам бўлиб қолишдан огоҳ қиладилар.

    3- Ташқи кўринишдаги ўхшашлик, кўнгилдаги муҳаббат ва дўстликни келтириб чиқаради. Зеро одамзот ўзи суйган одамга ўхшагиси келади. Мусулмонлар эса кофирлардан бир неча турдаги безорликка буюрилган-лар. Аллоҳ таоло айтди:

    «Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегона-дир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қил-сангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» (Оли Имрон: 28);

    «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иймон асослари-нинг энг мустаҳками: Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душман тутиш, Аллоҳ йўлида суюш ва Аллоҳ йўлида нафратланишдир» (Табаро-ний ривояти. Аллома Албоний «ас-Силсилатус саҳиҳаҳ»да (998) бу ҳадисни саҳиҳ деди).

    Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус сиротим мустақийм» китобида (1/549) шундай деган: «Ташқи кўринишдаги ўхшаш-лик ички дунёда дўстлик, муҳаббат ва дўстлашишни келтириб чиқаради. Бинобарин, ички дунёдаги муҳаббат ҳам ташқи кўринишдаги ўхшашликни келтириб чиқаради. Буни ҳис этиш узвлари ва тажрибалар кўрсатиб турибди».

    Кофирларга ўхшашлик диннинг ушбу асоси — кофирлардан безор бўлиш ва улардан нафратланишни заифлатади.

    4- Кофирларга ташқи кўринишда ўхшаш бундан кўра хатарлироқ нарсага олиб боради. У ҳам бўлса, ички дунёда кофирларга менгзашдир. Бунинг оқибатида, банда, кофирлар эътиқодидек эътиқод қилади, уларнинг йўллари ва фикрлари тақозоси билан ўйлай бошлайди. Демак, ташқи кўриниш билан ички дунё ўртасида мустаҳкам алоқа бўлиб, улар бир-бирига таъсир кўр-сатади.

    Шайхулислом Ибн Таймийя раҳи-маҳуллоҳ «Иқтизоус сиротим муста-қийм» китобида (1/548) шундай деган: «Зоҳирий ишлардаги ўхшаш-лик ва шаклдошлик ички дунёдаги ўғирлик ва хуфёна юксалиш асосида менгзашлик ва шаклдошликни кел-тириб чиқаради. Биз, мусулмонлар билан бирга яшаган яҳудий ва насронийларнинг бошқалардан кўра куфри озроқ, яҳудий ва насронийлар билан бирга яшаган мусулмон-ларнинг эса бошқалардан кўра иймони озроқ бўлганига гувоҳ бўлган-миз».

    Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ташқи зийнатлардаги менгзаш, шариат, ҳис этиш узвлари ва ақл далолат қилганидек, ички дунё-қарашдаги мувофиқликка чорлайди. Шу боис шариат (мўминларга) кофир-лар, ҳайвонлар, шайтонлар, аёллар ва аъробийларга ўхшашни таъқиқлади» (ал-Фурусийяҳ, 122).

    Айтиб ўтганларимиз шариатнинг мусулмонларга мушрикларга ўхшаш-ликни ҳаром қилган айрим зоҳирий ҳукмлар, холос. Мусулмон Аллоҳ таолонинг ҳукмларига итоат этиши, Аллоҳ таоло бандаларини дунё ва охиратда ҳикмат, манфаат ва саодати бўлган нарсаларгагина буюрган эка-нига ишониши керак.

    Манба: Ҳикмат нури веб саҳифаси