Пайғамбаримизнинг ёмғир сўрашдаги суннатлари
Категориялар
Full Description
- 6- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
ёмғир сўрашдаги суннатлари[1]- "اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ، وَبَهَائِمَكَ، وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ، وَأَحْيِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ"
- "اللَّهُمَّ اسْقِنَا غَيْثاً مُغِيثاً مَرِيئاً مَرِيعاً، نَافِعاً غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلاً غَيْرَ آجِلٍ"
- "اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً"
- "اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا، وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَام وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ،
وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ"
Пайғамбаримизнинг ёмғир сўрашдаги суннатлари
«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос
هدي النبي صلى الله عليه وسلم في الاستسقاء
مقالة مقتبسة من كتاب "هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه"
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <
Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд
د. أحمد بن عثمان المزيد
Таржима: Абу Абдуллоҳ Шоший
Таҳрир: Абу Муҳаммад Али Бухорий
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: أبو محمد علي البخاري
6- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
ёмғир сўрашдаги суннатлари[1]
1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жума куни) минбар узра хутба қилиш асносида ёмғир сўраб дуо қилардилар. Жума кунидан бошқа пайтда ҳам ёмғир сўраб дуо қилардилар. Масжидда ўтирган ҳолларида ҳам қўлларини кўтариб, ёмғир сўраб Оллоҳ азза ва жаллага дуо қилардилар.
2- Ул зот алайҳиссалоту вассаломнинг ёмғир сўраб қилган дуолари ёд олиниб, бизга нақл қилинганлари қуйидагилардир:
"اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ، وَبَهَائِمَكَ، وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ، وَأَحْيِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ"
Маъноси: “Эй Аллоҳ, бандаларингни ва ҳайвонларингни суғор. Раҳматингни соч ва ўлик шаҳрингга ҳаёт бахш эт” (Абу Довуд ривояти).
"اللَّهُمَّ اسْقِنَا غَيْثاً مُغِيثاً مَرِيئاً مَرِيعاً، نَافِعاً غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلاً غَيْرَ آجِلٍ"
Маъноси: “Эй Аллоҳ, бизга фойдали бўлган, ўт-ўланларни ўстирадиган, зарар етказмайдиган ва кеч эмас, тезда келадиган мўл-кўл ёмғир ёғдир” (Абу Довуд ривояти).
3- (Қаттиқ) Шамол ва (қора) булутни кўрсалар, бу(нинг азоб бўлиши мумкинлигидан бўлган андиша) ул зотнинг юзларида кўринар ва у ёқдан бу ёққа бориб келиб хотиржамлигини йўқотар эдилар. Ёмғир ёғиши билан эса ўзларига келиб тинчлар эдилар.
4- Ёмғир ёғаётганини кўрганларида эса, шундай дер эдилар:
"اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً"
Маъноси: “Эй Аллоҳ, (буни) фойдали (хайрли) ёмғир айла” (Муттафақун алайҳи).
Ёмғир ёғганда муборак баданларига ёмғирни теккизиш учун барака тилаб, кийимларини очар эдилар. Бу ҳақида сўралганларида шундай деб жавоб берган эдилар: “Чунки уни Раббиси яқиндагина яратгандир” (Муслим ривояти).
5- Ёмғир кўп ёғганда эса саҳобалар ҳавонинг очилишини ул зот алайҳиссалоту вассаломдан сўрашганларида, ҳавонинг очилишини сўраб шундай дуо қилар эдилар:
"اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا، وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَام وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ،
وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ"
Маъноси: “Эй Аллоҳ, бизнинг устимизга эмас, атрофларга ёғдир. Парвардигоро, қир-адирларга, водийлар ичкарисига ва дарахтзорларга ёғдир!” (Бухорий ва Муслим ривояти).
[1] Зодул Маод (1/439).