Пайғамбаримизнинг икки ҳайит намозидаги суннатлари
Категориялар
Full Description
Пайғамбаримизнинг икки ҳайит намозидаги суннатлари
«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос
هدي النبي صلى الله عليه وسلم في العيدين
مقالة مقتبسة من كتاب "هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه"
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <
Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд
د. أحمد بن عثمان المزيد
Таржима: Абу Абдуллоҳ Шоший
Таҳрир: Абу Муҳаммад Али Бухорий
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: أبو محمد علي البخاري
4- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
икки ҳайит намозларидаги суннатлари[1]
1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозларини намозгоҳ[2]да ўқир эдилар. Намозга чиқаркан энг чиройли кийимларини киярдилар.
2- Рамазон ҳайитида намозгоҳга чиқишларидан олдин (3, 5 ва 7 каби) тоқ қилиб бир нечта хурмоларни тановул қилсалар, Қурбон ҳайитида эса намозгоҳдан қайтгунларига довур ҳеч нарса емас эдилар. Қурбон ҳайитида ҳайит намозини ўқиб қайтганларидан кейин, қилган қурбонликларидан тановул қилар эдилар.
Рамазон ҳайит намозини бироз кечроқ ўқисалар, қурбон ҳайит намозини эртароқ ўқир эдилар.
3- Намозгоҳга яёв юриб борардилар. Ёнларида кичик бир найза олиб чиқилар ва намоз ўқишларидан олдин олд тарафларига сутра қилиб санчиб қўйиларди.
4- Намозгоҳга етиб келганларидан кейин, азон ва иқомат айтмасдан, “ас-солату жамиъа" ҳам демасдан бирдан намозни бошлар эдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, саҳобалари ҳам намозгоҳга келишгач, ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам бирон-бир намоз ўқимас эдилар.
5- Ҳайит намозларида хутбадан олдин ҳайит намозини ўқир эдилар. Бунда икки ракаат намоз ўқир, биринчи ракаатда такбиротул иҳром билан бирга етти марта узлуксиз такбир айтар[3], ҳар икки такбир орасида озгина жим турар эдилар. Бу такбирлар орасида муайян бир зикр айтганликлари ривоят қилинмаган.
Такбирларни айтиб бўлгач, қироатни бошлар, қироатни тамомлагач, такбир айтиб рукуъ ва сажда қилар, сўнгра иккинчи ракаатда узлуксиз беш марта такбир айтгач, қироатни бошлар эдилар.
Икки ракаат намозни адо қилгач, хутба қилар, одамлар эса намоз ўқиган жойларида ўтириб хутбани тинглар эдилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом уларга панд-насиҳат қилар, яхшиликларга буюриб, ёмонликлар-дан қайтарар эдилар.
Ҳайит намозининг биринчи ракаатида “Қоф", иккинчи ракаатида эса “Қамар" сураларини тўлиқ ўқир эдилар. Баъзан эса “Аъло" ва “Ғошия" сураларини ўқирдилар.
6- Ерда турган ҳолларида хутба қилар эдилар. Зеро намозгоҳда минбар йўқ эди.
7- Ҳайит намозининг хутбасини тинглашни ҳаммага шарт қилмадилар, истаганлар кетишлари мумкин эди. Шунингдек, ҳайит жума кунига тўғри келиб қолса, хоҳлаганларнинг ҳайит намози билан кифояланиб, жума намозига келмасликларига рухсат берган эдилар.
8- Ҳайит куни намозгоҳга бориб-қайтар эканлар бир йўлдан бориб, бошқасидан қайтар эдилар.