×
Ушбу мақолада таҳоратнинг фазилатлари ҳақида сўз юритилади.

Таҳоратнинг фазилатлари

«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос

فضائل الوضوء
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <

Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий

محمد بن إبراهيم التويجري

—™

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

Таҳоратнинг фазилатлари

Таҳоратнинг фазилати:

Оллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Албатта Оллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади" (Бақара сураси, 222);

“Оллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди" (Моида сураси, 6);

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Ким таҳорат қиларкан, чиройли(суннатга мувофиқ, мукаммал) таҳорат олса, баданидаги хатолари(гуноҳлари) ҳатто тирноқларининг остидан чиқиб кетади", дедилар (Муслим ривояти, 245).

Таҳоратда ва бошқа ишларда ўнг томондан бошлашнинг фазилати:

Оиша разияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни оёқ кийимларини кийишда, соч-соқолларини тарашда, таҳорат олишларида ва барча ишларида ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар" (Муттафақун алайҳи (Бухорий, 168 ва Муслим, 268)).

Таҳоратдан кейин икки ракаат намоз ўқишнинг фазилати:

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни эшитганини ривоят қилади:

“Бирор мусулмон таҳорат қиларкан, таҳоратини чиройли(суннатга мувофиқ, мукаммал) олса, кейин (фикру хаёлини бир жойга қўйиб) қалби ва юзи билан юзланган ҳолда икки ракаат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат(га киришлик) вожиб бўлади" (Муслим ривояти, 234).

Таҳоратдан кейин зикр қилишнинг фазилати:

Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

“Сизлардан бирор киши таҳорат қилиб, уни мукаммал суратда бажарса, сўнгра “Ашҳаду анлаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳи ва расулуҳ", деб айтса, муҳаққақ унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади. У ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради" (Муслим ривояти, 234).

* * *