×
“30 одимда фарзанд тарбияси” номли китобнинг ушбу бўлимида “ўнинчи ва ўн биринчи одимлар” бўлган болажонларнинг барча саволларига муносиб жавоб бериш ва уларнинг мусобақалашишни яхши кўришлари ҳақидаги мавзуларни ўз ичига олади.

30 одимда фарзанд тарбияси

10-11 - одимлар

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Солим Солиҳ Аҳмад ибн Мозий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

2015 - 1436

ثلاثون خطوة عملية لتربية الأبناء
على العمل لهذا الدين

الخطوة «11-10»

« باللغة الأوزبكية »

سالم صالح أحمد بن ماضي

مترجم: أبو عبد الله الشاشي

2015 - 1436

 Ўнинчи одим

 Болажонларнинг барча саволларига муносиб жавоб бермоқ

Болажонларнинг илк болалик даврларида ўзига хос хусусиятларидан яна бири, безор қилиб юборадиган даражада кўп савол беришларидир. Барча ота-оналар бунга эътибор беришлари ва фарзандларини жеркиб ташламай, уларга муносиб жавоб беришлари лозим. Чунки бунда бир қанча фойдалар бор, жумладан:

1. Болажонларнинг ақлий қобилиятларининг ривожланиши;

2. Уларнинг ота-оналарига янада кўпроқ боғланишлари;

3. Ота-оналар фарзандларининг саволларидан уларнинг хоҳиш ва истакларини билиб олишлари.

 Уларнинг барча саволларига муносиб жавоб беришнинг уларнинг шахсиятларининг шаклланишидаги аҳамиятига доир амалий мисол:

Фарзандингиз сиздан дўзах ҳақида савол сўраса, “Дўзахни Оллоҳ яратган. Оллоҳ бир нарсани хоҳласа, “Бўл!” деса, ўша нарса шу заҳоти бўлади”, дея жавоб беринг, сўнгра бу саволнинг кетидан фарзандингиздан: “Болам, Оллоҳга осий бўлган кимсалар қаерга боришларини биласанми?” деб сўранг.

Табиийки, уларнинг қаерга боришларини билмаслигини айтади. Шунда сиз унга уларнинг бу дунёдаги оловдан иссиқлиги қаттиқроқ бўлган дўзах оловига боражакларини айтасиз.

* * *

 Ўн биринчи одим

 Болажонларнинг мусобақалашишни яхши кўришлари

Болажонлар илк болалик даврларида ўзаро мусобақалашишни яхши кўришлари билан ажралиб турадилар. Шунинг учун бизнинг вазифамиз, уларни намоз, рўза, суннат амаллар каби яхши ишларга йўллаб, мана шу улуғвор ишларда мусобақалар уюштиришимиз керак бўлади. Оллоҳ таоло айтадики: “Ва шу нарса (Наъим жаннати) учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар” (Мутоффифун: 26).

 Тоат-ибодат бўлган ишларда мусобақалашишнинг болажонларнинг шахсиятларининг шаклланишидаги аҳамиятига доир мисол ва қиссалар:

1. Самура ибн Жундаб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳар йили Ансорий болалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатилар ва у зот улардан балоғатга етибди деб билганларини ғазотга (мусулмон қўшин сафига) олардилар. Бир йили мен ҳам у зотга кўрсатилдим. Бироқ мени олмадилар. Ансорлардан бир бола келганди, уни олдилар. Шунда:

“Эй Оллоҳнинг расули, анави болани олдингиз, ҳолбуки у билан курашсам, уни йиқитаман”, дедим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Қани курашчи”, дедилар”. (Мен курашдим ва уни йиқитдим, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени мусулмон қўшин сафига олдилар).[1]

2. Абудурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бадр жанги куни сафда турар эканман, қарасам, ўнг ва сўл тарафимда ёши кичик икки бола турган экан. Улардан кўнглим тўлмагандай бўлди. Бир пайт улардан бири шеригига эшиттирмай, “Эй амаки, менга Абу Жаҳлни кўрсатиб қўйинг”, деди. Мен: “Эй жиян, уни нима қиласан?”, десам, “Оллоҳга аҳд берганман. Агар уни кўрсам, ё мен уни ўлдираман, ё у мени!” деди.

Кейин наригиси ҳам шеригига эшиттирмай менга айни гапларни айтди.

Абудурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу айтади: Уларнинг ўрнида катта кишиларнинг бўлиши мени хурсанд қилмасди.

Кейин мен уларга Абу Жаҳлни кўрсатиб қўйдим, улар унга бамисоли бургутдай ташланиб, олиша кетдилар. Улар Афронинг фарзандлари эдилар”.[2]

3. Ибн Жарир ўзининг “Тарих”ида Сайфдан, у Абдуллоҳ ибн Шубрумадан, у эса Шақиқдан ривоят қилади. Шақиқ айтади: “Кундузининг аввалида Қодисияга ҳужум қилдик, орқага қайтганимизда намоз вақти бўлганди. Муаззинга ўқ текканди. Одамлар азон айтиш учун тортишишди, яъни улардан ҳар бири ғолиб бўлишни хоҳлади, шу даражадаки қиличларни яланғочлашгача бордилар. Шунда Саъд разияллоҳу анҳу улар орасида қуръа ташлади. Қуръа бир кишига чиқди ва ўша киши азон айтди”.[3]

* * *

[1] Муснади Румоний (2/78), Ҳоким (2397).

[2] Бухорий ривояти (3988). Бу йигитларнинг исмлари Муоз ва Муаввиз эди. (Таржимон)

[3] Ҳаятус-саҳоба (4/514).