Рўзадорларга тавсиялар 03
Категориялар
Full Description
- Эътикофдагиларга тавсиялар
- Оллоҳ учун холис бўлиши
- Фарзларни нафллардан муқаддам қўйиш
- Вақтни тоат-ибодат билан ўтказиш
Рўзадорларга тавсиялар 03
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий
Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
Нашрга тайёрловчи: Шамсуддин Дарғомий
2014 - 1435
﴿ وصايا للصائمين 03 ﴾
« باللغة الأوزبكية »
محمد المختار الشنقيطي
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: شمس الدين درغامي
2014 - 1435
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Эътикофдагиларга тавсиялар
Учинчи тавсия эътикоф ўтирувчилар, эъти-коф аҳли, Оллоҳнинг уйларида ўтириш учун уйлари, хотиржамлиги ва хурсандчилигини тарк қилганлар, Рамазон ойининг энг афзал кунлари ва кечаларини ўтказишни хоҳлаганлар учундир. Улар учун Яратувчи ва Карим зотга олиб борадиган эҳтиросларга тўла чин қалбдан тавсиям бор.
Оллоҳ учун холис бўлиши
Эътикоф ўтирувчига биринчи тавсия: Эъти-кофида Оллоҳга ихлос қилиши ва бутун муроди — ўша эътикоф ўрнидан чиқаркан, Оллоҳ ундан рози бўлган ҳолатда чиқишидир.
Агар эътикофга чиқсангиз, Оллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис ният билан чиқинг. Агар Рамазонда бирор вақт эътикоф қилга-нингизни бировнинг кўрмаслиги ва билмаслиги ўз қўлингизда бўлса, шундай қилинг. Бу қаердаю, анави эътикофини гапириб, у билан фахрланганлар ёшлар қаерда?! Оллоҳ сақласин. Ёшларга жуда-жуда ажабланасан киши, улар эътикофлари ҳақида Рамазоннинг бошидаёқ суюнчи олишиб, агар охириги ўн кун келса, мен эътикоф ўтираман, деб юрадилар. Сиз эса, Оллоҳга ихлос қилинг, салафи солиҳларга эргашинг ва ўзингиз билан Оллоҳ азза ва жалланинг орасидаги нарсани яширин қилинг. Шундай қилсангиз, динингиз ва ибодатингиз учун янада яхшироқ ва комилроқ бўлади. Оллоҳ азза ва жалланинг раҳматини умид қилган ҳолда эътикоф қилинг. Зеро уйларни тарк қилиб, Оллоҳнинг уйларида бўлиш, эътикоф билан уларни обод қилиш, Оллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ўзига яраша қадр-қийматга эгадир. Эй биродарим! Эътикофингизда Оллоҳга тақво қилинг, эътикофга чиқишингиз Раббингизнинг Юзи учун холис бўлсин!
Фарзларни нафллардан муқаддам қўйиш
Иккинчи тавсия эса, фарзни нафлдан олдинг-га қўйинг, нафлни фарздан муқаддам қилманг! Оллоҳнинг розилигига олиб борадиган сабаб-ларни ҳозирланг, зеро осий бўлинадиган ўринда Оллоҳга итоат қилинмайди. Агар ота-онага яхшилик қилиш, фарзандларнинг ҳақлари ёки жуфти ҳалолларингиз ҳаром нарсаларга дуч келиши эътикоф билан қарама-қарши келса, биринчи Оллоҳ муқаддам қилишингизга буюрган нарсани бажаринг. Оллоҳ ниятингизга кўра савобга эриштиради. Сиз муомала қилаёт-ган Зот Саховатли Каримдир, субҳонаҳу ва таоло. Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади, у киши дедилар: "Оллоҳ таоло айтади: Бандам фарз-ларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди".
Агар ота-онангиз сизни хизматларига чақир-салар, уларнинг хизматини эътикофдан муқад-дам қилинг, чунки ота-онага яхшилик қилиш, эътикофдан афзалдир, агарчи у Рамазоннинг охириги ўн кунлиги бўлса ҳам. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ ҳадисда, бир киши келиб "Эй Расулаллоҳ! Мен Ямандан ҳижратга ва жиҳод қилишга сизга байъат бергани келдим", дейди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида юришни ва у кишининг қиличлари ва тиғлари остида жиҳод қилишни истади. Шунда Пайғам-бар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга "Онанг ҳаётми?" — дейдилар. У "Ҳа", деб жавоб қилади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом: "Унинг хокипойини лозим тут, ундан ажралмагин, зеро жаннат ўша жойдадир. Хокипойидан ажрал-магинки, жаннат ўша ердадир", дедилар.
Эй жаннатларни хоҳлаган киши, эй Раҳмон-нинг раҳматини қозонишни истаган киши! Ота-онангизга яхшилик қилинг, уларга гўзал муомала қилинг, мулойим гапириб, кўнгил-ларини олиб, уларнинг ёнида яшанг, шу билан Оллоҳнинг раҳматини қозонасиз. Ёшлардан кўпчилигига нима бўлдики, тўғри йўлни ёмон кўриб, ота-онасига оқ бўлган ҳолда чиқади. Зеро осий бўлинадиган ўрин билан Оллоҳга итоат қилинмайди. Мана шунинг учун ҳам ёшлардан кўпчилиги эътикофда тавфиқдан маҳрум бўла-дилар, натижада қалблар Қуръондан узоқлашиб, фақат Оллоҳгагина аён бўлган танг ҳаётга тушиб қолади. Гуноҳ эса, бунинг сабабчисидир. Шундай экан, вожибни муқаддам қилинг, Оллоҳ муқаддам қилишингизга амр қилган нарсани муқаддам қилинг ва Оллоҳнинг фарзини бошқа-сидан олдинга қўйинг.
Вақтни тоат-ибодат билан ўтказиш
Учинчи тавсия эса, Оллоҳ сизга раҳм қилсин, агар Оллоҳнинг уйларидан бирига кирсангиз, ибодат ва инобатдан бўлган қадрини ва ҳаққини беринг, Оллоҳнинг муҳаббатини қозониш билан машғул бўлинг, вақтни Унинг тоати ва розилиги йўлида сарфланг. Ота-онангиз, ака-укангиз ва опа-синглингизни ташлаб сафар қилганингизни эсланг. Ҳолбуки, сиз Оллоҳнинг раҳматини умид қилиб, қариндошларингизни тарк қилдингиз, севганларингиздан ажралиб, оилангиздан узоқ-лашдингиз. Нима учун? Вақтни Оллоҳнинг таотида ўтказиш учун! Энди қандай қилиб вақтингни деди-дедилар, миш-мишларга сарф-лайсиз?! Масжидларда ўтказишга аҳд қилган вақтларингизни қандай қилиб ўйин-кулги, ҳазил-мутойиба ва мазах қилиш билан ўтказа-сиз?! Ўшандай эътикофда ўтирганлар бундан кўра уйларида ўтирганларида эди, ўзлари учун яхшироқ бўлган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам зарар бермаган бўлардилар. Қанча битта ибодат қилувчи бақир-чақир, шовқин-сурон ва бошқа шунга ўхшаганларнинг дастидан ибодат лаззатини ололмайди. Иш хусумат даражасигача етиб бориши ҳам мумкин, Оллоҳ сақласин!
Бу қандай эътикоф ўзи?!
Салафи солиҳлар раҳимаҳумуллоҳнинг эъти-кофлари қаерда қолди?!
Мен болалигимда солиҳ кишиларни кўрган-ман, улар Мадинанинг ҳарамига эътикофга кир-салар, юраркан нигоҳлари қадамларидан нарига ўтмасди. Агар унинг олдига келсангиз, устига кийимини ёпиб олиб, намоз ўқиётган бўларди. Оллоҳга қасамки, Қуръон тиловат қилаётганини ва Оллоҳдан қўрқиб йиғлаётганини эшитиб лаззатланасан киши. Ёш бола эканмиз, уларнинг ёнига, чодирга ташлаб қўйган парданинг олдига келсак, улардан битталарини ҳўнграб йиғлаган ҳолатда астағфируллоҳ деяётганини эшитардик. Оллоҳга қасамки, уларнинг сўзлари бизга кўп таъсирли бўлган.
Содиқлар қани? Кечқурун бўлса, саждалар қилиб пешоналари чанг бўлган эътикоф ўтирув-чилар қаерда қолди? Оллоҳ азза ва жалланинг қаршисида намозда туриб, гўзал ибодат қилган ва Оллоҳга қайтганлар қани?
Ибодатнинг ҳаловати кетди, эътикофнинг ҳаловати қолмади, вақтлар деди-дедилар ва ортиқча гап-сўзлар билан бекорга кетди.
Киши салафи солиҳнинг йўлига эргашсин. Мана Муслим ибн Ясор салафи солиҳнинг яхшиларидан эди, у шундай бир инсон эдики, агар намоз ўқиб бошласа, ҳеч қачон бирор нарсага қайрилиб қарамас эди. Унинг масжидда зуҳо намозини ўқигани ривоят қилинади. Одамлар бозорда савдо-сотиқ қилардилар. Баногоҳ масжид деворининг бир тарафи қулаб тушади, буни Муслим раҳимаҳуллоҳ билмайди ҳам. Бозордаги одамлар у вайронанинг тагида қолдимикан, дея хавотир билан шошилиб келсалар, уни намоз ўқиётган ҳолда топадилар. У буни намоздан салом бериб чиққандан кейингина билади.
Ўшандай зотлар қани? Ибодат аҳли қаерда? Хушуъ ва хузуъ аҳли қаерда қолди? Турган ўрнида содиқ бўлган оёқлар, Раббисига инобат қилган қўллар, Қаҳҳор субҳонаҳу ва таолонинг буюклигини ҳис қилган қалблар қани?!
Эътикофларида ўшандай улуғ ўринда турган ва Оллоҳгина билан яхшиликка эришган қанчадан-қанча инсонлар бор! Эътикоф бандани Оллоҳ азза ва жаллани зирк қилиш, ёдга олиш билан ёлғиз қолишга ҳозирлайдиган мадраса-дир. Бўлмаса, уйлар нима сабаб билан тарк қилинди? Нимага унда бажарилиши керак бўлган ҳуқуқлар ва вожиблар бўлган уйлар тарк қилинди?
Набий соллаллоҳу алйҳи ва саллам эъти-кофда белларини боғлар ва оилаларини уйғотар эдилар. У киши охириги ўн кунликда эътикоф қилар эдилар. Бундай қилишлари масжидларда ибодат қилишнинг фазилатининг улуғлиги сабабидан эди. Шунинг учун баъзи уламолар Оллоҳ таолонинг Фажр сурасидаги “Тонгга қасам. Ўн кечага қасам”, деган сўзи ҳақида “булар Рамазоннинг охириги ўн кечаси бўлиб, Оллоҳ азза ва жалла уларнинг улуғлигини билдириш учун улар билан қасам ичган”, деганлар.
Эътикофимизда содиқ бўлайлик, агар инсон одамлар билан бирга эътикоф қилишга тўғри келса, Раббиси билан холи қоладиган бир ўрни бўлсин.
Эътикоф қилувчи ўтмишда йўл қўйган камчиликларини эсга олади, тақдирлар уни яширган нарсани, билмайдиган келажакни ёдга олади. Ва эътикофга кириб, кечмишда йўл қўйган камчиликлари учун ва аҳволи нима бўлишини, оқибати ва борадиган жойи қандай бўлишини билмаган келажаги учун йиғлайди. Одамлардан, деди-дедилару миш-мишлардан ва Оллоҳ азза ва жаллани рози қилмайдиган умрни бекорга ўтказишдан ўзини четга тортади.
Мана шулар эътикоф ўтирганларга насиҳат, барчамизга тавсиядир. Масжидга кирсак, унинг ҳаққини ва қадрини беришимиз керак экан.
Рўза ва қиём ал-Малик ал-Алламнинг розили-гига олиб борувчи уловдир. Ким Рамазон рўза-сини ва қиёмини иймон ва савоб умидида тутса ва бажарса, ўтган гуноҳлари кечирилади. Шун-дай экан, эй Оллоҳ йўлида яхши кўрганларим! Бу ой учун тайёргарлик кўрайлик, уни қабул қилиш ва қаршилаб олишда содиқ ҳозирлик кўрайлик.
Эй Оллоҳ, эй Шаъбон ва Рамазоннинг ва барча ойларнинг Парвардигори, бизни Рамазон-га етказишингни сўраймиз. Эй Оллоҳ, Шаъбон ойидан қолган кунларини бизга баракотли қил. Эй Оллоҳ, бизни Рамазонга етказ.
Эй Оллоҳ, Сени биздан рози қиладиган ойни сўраймиз. Эй Оллоҳ, агар бизга Рамазон ойида яшашликни ёзган бўлсанг, ҳузурингда раҳмат, мағфират, дўзахдан қутулишда бизни банда-ларнинг энг насибадори қилгин. Эй Оллоҳ, Сендан дўзахдан қутулишда маваффақият сўраймиз.
Эй Оллоҳ, Сенинг гўзал исмларинг ва олий сифатларинг билан сўраймизки, Сенга борувчи, Сенга сафар қилувчи ва риҳлат қилувчи эканимизни билсанг, Рамазон кирмасидан бурун унинг ажрини бизга етказгин.
Эй Оллоҳ, кенг раҳматинг билан бизга раҳм қилишингни, ўша зулматда ва ўша буюк ҳашр кунида раҳматинг билан бизни эслашингни сўраймамиз, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! Эй Оллоҳ, Сени биздан рози қиладиган ойни сўраймиз. Эй Оллоҳ, Сендан Рамазон кириб, гуноҳлари кечирилмаган хор кимсалардан бўлиб қолишдан паноҳ беришингни сўраймиз. Парвардигоро, Сендан Рамазон кириб, гуноҳлари кечирилмаган бурни ерга ишқалиб хор бўлган кимсалардан бўлиб қолишдан паноҳ бери-шингни сўраймиз.
Парвардигоро, биз билан яшашни умид қилиб ўлган мусулмонларга раҳм қил, Оллоҳим, барча мусулмон марҳумларга раҳм қил, албатта Сен унинг Эгаси ва Сен бунга қодирсан.
Ва ахиру даъвана анилҳамдулиллаҳи роббил аламин ва соллалллоҳу ва саллама ва барок ала набиййиҳи ва олиҳи ва саҳбиҳ.