×
Ушбу мақола шайх Шинқитийнинг маърузаларидан таржима қилинган бўлиб, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Оллоҳнинг неъматини ёдга олиш; - Эзгу ишларга ният қилиш; - Рамазон ойидан ибратлар олиш.

Рўзадорларга тавсиялар 01

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2014 - 1435

وصايا للصائمين 01

« باللغة الأوزبكية »

محمد المختار الشنقيطي

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: شمس الدين درغامي

2014 - 1435

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Бандаларига рўзани фарз қилган ва уларни сажда, рукуъ ва қиём билан Ўзига ибодат қилишларига чорлаган Оллоҳга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Оллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ, У ягона ва шериксиздир, буюклик ва карам соҳиби бўлган Унинг номи буюкдир. Ва гувоҳлик бераманки, саййидимиз ва пайғамба-римиз Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. У Оллоҳнинг изни билан саломатлик диёрига (яъни жаннатга) бошловчи ва даъват қилув-чидир, унга, оиласига ва унинг йўлидан юрганларга Оллоҳнинг салавоту саломи бўлсин.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баро-катуҳ...

Оллоҳ йўлидаги биродарларим! Бу муборак оқшом Рамазон ойи ҳақида суҳбатлашамиз. Рамазон ойи... бу ойнинг қандай ой эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! У эзгулик ва хайр-саховат ойидир. У шундай ойдирки, аввали раҳмат ва эҳсон, ўртаси Оллоҳдан бўлган афв ва мағфират, охири эса дўзах ва оловдан озод бўлиш, қутулиш ойидир. У шундай ойдирки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга етишни орзу қилганлар. Набий салавотуллоҳи ва саламуҳу алайҳи дуоларида шундай деганлар: "Эй Оллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин".

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Рамазон киришидан олдин унга йўлиқишга жуда муштоқ бўлардилар. Қандай ҳам бундай бўлмасин, зеро у жиҳод ва сабр ойи, ибодат ва шукр ойи, Оллоҳга қайтишлик ва зикр ойи бўлса! Шу сабабдан ҳам мўмин киши бу ой билан видолашар экан, ундан айрилаётгани ва хайрлашаётгани сабабли қалби ғамга тўлади. Рамазон ойи, унинг ҳаққини ва қадрини адо қилган солиҳ бандани ташлаб кетар экан, унинг қалбида фақат Оллоҳгагина маълум бўлган қайғу, хафалик ва фиғонни қолдириб кетади. Қанча-қанча Оллоҳдан узоқ бўлган кимсалар бу ойга кириб, Оллоҳга яқин бўлганлар! Қанча-қанча хатокор бу ойга кириб, унда Оллоҳга тавба қилган! Қанча-қанча йўқ-силлар бу ойга киргандан кейин, Оллоҳ уларга неъматини берган! Бир ой... ва бунчалар хайрли бўлмаса бу ой!

Шунинг учун биродарларим! Мўминлар бу ойга етишни соғиниб, муштоқ бўладилар. Бу муборак, хайрли, солиҳ умматнинг салафлари-дан бўлган яхшилари Рамазон ойига йўлиқишни орзу қилар, унга етишни ва эришишни сўраб Оллоҳ таборака ва таолога дуо-ю илтижода бўлар эдилар.

Бу ойга тегишли учта тавсиям бор:

Биринчи тавсиям: Рўзадорларга;

Иккинчиси: Намозхонларга;

Учинчиси: Эътикофда ўтирувчиларгадир.

 Рўзадорларга тавсия

 Оллоҳнинг неъматини эсга олиш

Рўзадорларга қиладиган тавсиямга келсак, чин қалбдан бўлган тавсиядир. У билан Оллоҳ азза ва жалла Ислом рукнларидан бир рукн қилган бу муборак, шарафли ибодат рўёбга чиқади. Рамазон ойи келиб, унинг остонасига аввалги қадамни қўяр экансиз, Оллоҳ табарока ва таоло сизга берган улуғ неъматни ёдга олишингиз айни муддаодир. Бу неъмат, Рамазон ойига етишингиз учун яшашингизни ёзиб қўйганидир. Рамазонга етишга муштоқ бўлиб, орзиқиб кутган қанча-қанча қалблар борки, тақдир орзуларни узиб қўйган ва изларини ўчирган бўлмаса. Бугун улар чуқурда, тупроқ ва захкашлик остидалар, ҳолбуки улар бундан олдин Рамазонга йўлиқишни орзу қилган эдилар.

Оллоҳ сизи раҳматига олсин, агар Рамазон ойининг остонасига қадам боссангиз, Оллоҳ табарока ва таолога ҳамду сано айтинг ва ҳолат тили ила "Оллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин, мени Рамазон ойига етказдинг, мен Сенга лойиқ сано айтолмайман, зеро Сен буюк зотсан", денг. Ҳатто бу неъмат қалбингизга ўрнашиб, уни билиб, бу неъмат учун Раббингиздан миннатдор бўлсан-гиз, ўшанда Оллоҳ сизга бу неъматни зиёда қилади. Бу шукрнинг ва Оллоҳнинг раҳматига эришишнинг бошланиши бўлади. Банда бирор неъматга шукр қилар экан, албатта, Оллоҳ унга ўша неъматда барака беради. Мўминнинг қалби содиқ шукрга талпиниб, унинг маъносига ишонган қалбдан тилига чиқаради. Агар маҳрум умматни, улар билан рўза орасини тўсиб қўйган уқубатни эсга олса, улар билан рўза ва намоз орасини касалликлар ва дармонсизликлар тўсиб қўйган оқ ётоқлар узра ётган биродарлари ёдига тушади. Агар жисмингизда офиятни кўрсангиз ва бебаҳо саломатлик неъмати билан фойдала-ниб юрган бўлсангиз, шу заҳоти Оллоҳ таборака ва таолонинг сизга берган неъматини ёдингизга олинг ва Оллоҳ таборака ва таолога унга етказгани ва насиб қилгани учун ҳамд айтинг ва Ундан ибодатда ва Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога қайтишда ёрдам беришини сўранг.

 Эзгу ишга ният қилиш

Иккинчи ишга келсак, эй рўзадор, Рамазон ойининг бошида экансиз, сўз ва амални яхшисини қилишга ният қилинг. Банда ибодатлардан бирини қилишга қарор қилиб, уни қилишга қалбида ният қилса-ю, у билан ўша амал орасини қандайдир тўсиқ тўсиб қўйса, Оллоҳ унга ўша амалнинг ажрини етказади. Шундай экан, бу ойнинг бошидаёқ Оллоҳ билан ўртангизда Унга олиб борадиган ибодат, зикр, шукр, рўза ва қиёмнинг ҳақларини ўрнига келтириш билан яқин бўлишга бўлган бир ният бўлсин. Бу иш рўзадорга лозим бўлиб, у рўзасининг бошланишида экан, унга эътибор бериб, уни ёдида сақлаши керак. Қанча-қанча инсонлар борки, Рамазон эшикларини қоқиша-ди, сўнгра унинг охирига бормасдан бурун оламдан ўтишади. Рамазоннинг охири уларга етиб келади-ю, улар унга етолмайдилар, орзу қиладилар-у, бироқ орзу қилган нарсаларига етолмайдилар. Уларга ибодатларни адо қилиш-ни хоҳлаганлари, яъни ният қилганлари учун башарият Раббиси томонидан ҳасанотлар ёзилади.

 Беадаб гаплардан, жоҳиллик ва шовқин-сурон қилишдан узоқ туриш

Рўзадор эътибор бериши зарур бўлган учинчи иш: Оллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун қилинадиган холис ибодатни билган мўмин, содиқ қалбларга бу улуғ ибодатнинг ҳаққини эслатадиган пайғамбарона насиҳатдир. Пайғам-барона насиҳат бизга бу улуғ ибодатнинг ҳақи-қатини тушунтириб беради ва рўзадор рўзасида нималар қилиши лозимлигини эслатади. Саҳи-ҳайнда Абу Ҳурайранинг ҳадисида келадики, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: "Бирларингиз рўза тутган кунида беадаб гап-ларни гапирмасин, жоҳиллик қилмасин ва бақириб-чақирмасин, мабодо бирон киши уни ҳақоратласа ёки у билан жанжаллашса, унда: мен рўзадорман, мен рўзадорман, мен рўзадор-ман, десин!".

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бизга рўза фақат еб-ичишдангина тийилишга чеклан-маганини, балки Маликул-Аллам (Оллоҳ) рози бўлмайдиган гаплардан сақланиш билан ҳам рўза тутилиши кераклигини эслатдилар. Сиз Оллоҳнинг Юзи учун очқаб, Унинг Юзи учун чанқаб рўза тутган кунингизда ёмонлик иллат-лари келиб, унинг аҳли бу иллатларни қўзғат-ганда, ғазаб нафсингиздаги ҳис-туйғуларни қўз-ғатиб, Оллоҳ рози бўлмайдиган гап билан ундан ўч олишингизни хоҳласа, эсингизни йиғинг ва бу улуғ ибодатда эканингизни нафсингизга эслатингда "мен рўзадорман, мен рўзадорман", деб айтинг. Рўзадор учун Оллоҳ азза ва жалла рози бўлмайдиган беадаб ёки бемаъни гапларни гапириши номуносибдир.

Баъзи уламолар: Қаршисидаги киши эшита-диган қилиб, мен рўзадорман, деб айтади, деди-лар.

Мен рўзадорман, деб қалбида айтади ва беҳаё гапларни гапиришдан ёки гуноҳкор, ҳавои хоҳишга берилган бетамиз кимсалар билан баҳс қилишда ўзига эрк беришдан нафсини тияди ва ёмонлик сабаблари пайдо бўлганда, банда наф-сига рўзани эслатади, деб ҳам айтилган.

 Рамазон ойидан ибратлар олиш

Оллоҳ Рамазон ойига етишни муваффақ қил-ган рўзадор учун лозим бўлган тўртинчи иш: Бу муборак ойдан ибратлар олишдир.

Рамазон ойида мўминларнинг қалбларига эслатма бўладиган ва уларни ғафлатдан уйғо-тиб, оламлар Раббисига бошлаб борадиган қанча-қанча ҳолатлар бор. Қорни очқаб, ташна-ликдан томоғи қуриганда киши ёдга оладиган дастлабки нарса, Қиёмат кунининг ташналиги- дир. Иссиғи қаттиқ ва ташналиги зўр бўлган ўша кунни эсга олади. Ҳолбуки, киши енгил кунда арзимаган дақиқалар-у, соатлар машаққат чека-дида, сўнгра мақсадига ва таомига, таом-у шаробдан лаззатли бўлган нарсаларга етишади. Лекин маҳшаргоҳда турганида ким уни суғора-ди?! Оллоҳ таборака ва таолонинг олдида саф тортиб турганида, ким ундан чанқоқликни тўсади?! Рўзадор мўмин киши чанқар экан, Қиёмат кунининг ташналигини эсга олади ва Оллоҳ ундан кейин ичимлик бермасликни хоҳласа бермайдиган куннинг чанқоқлигини эсга олади. Шунинг учун Оллоҳ йўлида яхши кўрган биродарларим, рўза кунида Қиёмат кунини эсга олишлик бордир.

Рўзадорлар учун иккинчи ибрат: Очқаш ва чанқаш, бандага башарият Раббисининг тоатида сабр қилиш, жиҳод қилиш ва курашишни ўргатиб, нафсни Оллоҳ таборака ва таолонинг муҳаббатида сабрга, сабрлашишга, матонат ва чидамли бўлишга ҳозирлайди.

Учинчи ибрат: Рўза ихлосга олиб борадиган йўл бўлиб, қалбларни Оллоҳ таборака ва таолога бўлган ихлос билан озиқлантиради. Рўзадор Қодир Раббисининг изни билан таом ва ичим-ликдан истаганини еб-ичишга қодир эмасми?! У Раббисининг изни билан одамларнинг кўзидан яшириниб, парда ортига ўтиб, хоҳлаганича таому шаробни еб-ича олади, лекин, у Оллоҳ-нинг эшитиб, кўриб турганини ва уни кузатиб турганини билади ва шунда нафсида ихлос учқунлари жумбишга келади. Мана шунинг учун баъзи олимлар саҳиҳ ҳадисдаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Оллоҳ таоло деди: "Одам боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза ундай эмас. Чунки рўза Мен учундир ва унинг ажрини Ўзим бераман", деган сўзлари ҳақида "Ибодатнинг сидқидилдан қилингани ва энг холис бўлгани, рўза ибодатидир", дейдилар. Оллоҳ таоло "Рўза Мен учундир", деди, яъни рўза Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло учун холис амалга ошади.

Оллоҳнинг мўмин бандаси рўза тутган кунида топадиган тўртинчи ибрат: Киши рўза тутиш билан мусулмон биродарларини эсига олади, қорни оч ва сувга ташналарни ёдга олади, заифлар, мискинлар, йўқсиллар-у бечораҳол маҳрум қолганларни эслайди. Рўза унга ейишга ва ичишга қодир бўлмаганларни эслатади ва нафсдаги яхшилик туйғуларини уйғотади ва саховат, мурувват, ҳиммат ва хайр-эҳсон йўлида юришга ундаб, Оллоҳнинг раҳмати ва розили-гини қозонишига сабаб бўлади. Ундан кейин рўзадор, мусулмон биродарига очлик ёки ташналик етганини эшитиб қолса, ҳатто Оллоҳ-нинг изни билан унга ёрдам бермагунича ўзини тўхтата олмай қолади.

Қанча-қанча Оллоҳнинг Юзи учун сув бер-ганлар борки, Оллоҳ уни ҳақиқий ташналик кунида, яъни Қиёмат кунида бир марта суғоради ва у бундан кейин ҳеч қачон чанқамайди!

Қанча-қанча рўзадор борки, бир қорни оч кимсани эсига олиб, Оллоҳнинг Юзи учун уни таомлантиради, кейин Оллоҳ уни Қиёмат куни-нинг шарридан сақлайди! "Ва таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар. (Улар айтурлар): «Биз сизларни ёлғиз Оллоҳнинг юзи учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннат-дорчилик истамасмиз — кутмасмиз. Албатта бизлар Раббимиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобидан юзлар) тиришиб, буришиб қолгувчи бир Кундан қўрқурмиз». Бас, Оллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва улар(нинг юзлари)га жилва — нур, (диллари-га) сурур бахш этди".

Ҳа шундай, рўза мурувватли яхши кишилар-ни саховат ва ҳимматга, қурбонлик қилиш ва фидокорликка, Оллоҳнинг тоати ва муҳаббатида ғайратини сарфлашга ва Оллоҳ таборака ва таолонинг розилигига эришиш учун қўли очиқ бўлишга ундар экан...

Рамазонда қоимлар, яъни намозхонларга айтилган тавсияларни келгуси суҳбатга қолди-рамиз...