Рамазонда тунги намоз 01
Категориялар
Full Description
- Тунги намознинг фазилати
- Рамазонда қиёмул-лайл
- Қиёмуллайни енгил икки ракаат билан бошлаш
- Рукуъ ва саждаларнинг
- қиёмга яқин бўлиши
- Рукуъда Оллоҳни улуғлаш
- Саждада жамловчи дуолар қилиш
Рамазонда тунги намоз 01
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий
Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2014 - 1435
﴿ قيام رمضان 01﴾
« باللغة الأوزبكية »
محمد المختار الشنقيطي
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: شمس الدين درغامي
2014 - 1435
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Тунги намознинг фазилати
Оламлар Раббиси Оллоҳга ҳамду сано бўлсин. Набийлар ва расулларнинг энг шарафлиси, саййидимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг аҳли-оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Ибодат ва қурбатларнинг энг улуғи ва энг афзали ҳамда Оллоҳ азза ва жалла яхши кўргани, қиёмул-лайл (яъни тунги намоз)дир. Оллоҳ таоло Мубин Китобида мақтаганидек, тунги намоз солиҳ кишиларнинг одоби ва Оллоҳнинг тақводор бандаларининг ишидир. Оллоҳ азза ва жалла ушбу ой, яъни Рамазон ойи рўзасини мўмин бандаларига фарз қилди, ҳидоят Пай-ғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кечаларида намоз ўқишга чорладилар. Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ким Рамазонда иймон ва иҳтисоб (яъни савоб умиди) билан (кечалари намозда) қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади"[1], деган сўзларига иқтидо қилиб, итоат этган ҳолда бу муборак ойнинг тунги намозида зўр ғайрат қилиш мусулмон кишига жуда муносибдир.
Қиёмул-лайл фазилатлардан бир фазилат бўлиб, Оллоҳнинг бандаларига ато қилган неъ-матларининг энг улуғларидан ҳисобланади. Агар Оллоҳ бандаларидан бирини яхши кўрса, Ўзинг раҳмат эшикларини унга очади ва Ўзига тоат қилиш йўлини унга осон қилади, шунда унинг қалби яхшилик учун очилади. Дарҳақиқат, Оллоҳ ушбу неъматини Пайғамбарига бериб, шундай дейди: "(Эй Муҳаммад), Биз сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?"[2]. Агар Оллоҳ бандасига яхшиликни раво кўрса, унинг қалбини мана шу ибодатга очиб, уни осон қилиб қўяди. Мўмин киши тунги намозида бардавом бўлавериб, уни ўз нафсидан ҳам яхши кўриб қолади. Ҳатто шу қиёмул-лайлдан, Оллоҳ жалла жалалуҳга муножотлар қилишдан, Унинг қарши-сида унда кўзлар ва қовоқлар дам олиб, ором-ланадиган бир соат туришдан маҳрум бўлса, ўзида хафаликни, ранжишни ва аламни топади. Ваҳолангки, у Ҳай (тирик) ва Қойюм зотга мурожаат қилмоқда.
Оллоҳ таоло охиратни яхши кўрган, кечалари намоз ўқишда ғайрат қилган кишиларни мақта-ди ва улар ҳақида шундай деди: "Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Раббиларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар"[3].
Яна Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло уларнинг фазилатига гувоҳ бўлиб, хавф ва ражо аҳлидан эканликларини зикр қилиб деди: "Ёки кеча-лари сажда қилган ва қиёмат-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўр-қадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳа-матидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?!"[4]. Ким охират азобидан қўрқиб, Раббисининг раҳ-матидан умидвор бўлса, кечани Оллоҳ жалла жалалуҳнинг зикри билан иҳё қилади. Бу ман-зилатнинг фазилатини ва Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ҳузурида бу ибодатнинг даражаси олийлигини билгани учун тунни зикр билан ўтказади. Мана шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалларнинг фазилатли-ларини айтаётиб: "Мўмин киши кечанинг ярмида ўқиган икки ракаат намози", дедилар. Яъни ибодатларнинг Оллоҳга энг севимли бўлгани-ларидан бири, мўмин кишининг кечанинг ярмида, унда дуолар эшитилувчироқ ва Оллоҳ жалла жалалуҳ томонидан ижобат қилиниши умид қилинувчироқ бўлган бир соатда ўқиган икки ракаат намозидир.
Рамазонда қиёмул-лайл
Рамазон ойининг тунги намозида суннат амал, саҳиҳ ривоятларга таянган ҳолда, киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўл-ларидан юришидир. У зот алайҳиссалоту вас-салом Рамазонда ҳам, Рамазондан бошқа ойлар-да ҳам кечалари кўп намоз ўқувчи эдилар. Йилнинг қолган вақтларидаги суннатлари ҳам шундай эди, лекин Рамазон кириб, охириги ўн кунлиги келса, ибодат учун белбоғларини маҳкам боғлар, кечасини бедор ўтказиб, оила-ларини уйғотар эдилар. Буларнинг барчаси умматга бу ойнинг, айниқса охириги ўн куни-нинг фазилатини билдириш учун бўлган. Охи-риги ўн кунда бир кеча борки, у минг ойдан афзал, банда уни Оллоҳ жалла жалалуҳ учун қоим қиладиган бўлса, бунга эришади. Бу шундай кечаки, уламолар у ҳақида шундай дейдилар: Оллоҳ бу кечани бутун йил ичидан танлаб олди. Бу кеча нафақат йилнинг, ҳатто асрнинг ҳаммасидан афзалдир. У қадр кечаси-дир. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қадр сурасида хабар берганидек, бу кечани Қуръонни тушириш учун ихтиёр этди, бу эса ушбу кечанинг шарафи ва фазилатига далолат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қиёмул-лайлдаги йўллари, йўлнинг энг комили, энг гўзали, энг чиройлиси ва энг афзалидир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга туриб, ортиқча чўзиб юбормас-дилар. Шунингдек, тарки дунё қилиш ва ибодатда ғулув (чуқур) кетишда йўлида ҳам эмасдилар. Ул зот алайҳиссалоту вассаломнинг суннатлари ғулув кетиш ва қаттиқ қилишдан узоқдир. Шу сабаб, у киши алайҳиссалоту вассалом кечаси ухлар ҳам, намоз ўқир ҳам эдилар. Набий алайҳиссалоту вассалом дедилар: "Аммо мен рўза ҳам тутаман ва тутмайман ҳам, кечаси намоз ҳам ўқийман ва ухлайман ҳам, ҳамда мен аёлларга ҳам уйланаман, энди ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас"[5].
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо тунги намозни узмасдан тонггача давом эттиришни сўраганида, уни бундан қайтар-дилар. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг кечанинг учала қисмида ҳам намоз ўқиганлари ривоят қилинади. У киши кечанинг аввалида, ўртасида ва охирида намоз ўқидилар, витрлари ва намозлари кечанинг охириги қисмида тугади. Шунга асосланиб уламолар: Бутун кечани намоз ўқиш билан ўтказмаслик суннат, дейишган. Фақат айрим уламолар Рамазоннинг охириги ўн кечасини истисно қилиб: Бу кечаларда намоз билан қоим бўлишга ҳаракат қилишлик афзал, бутун кечани намоз билан ўтказса ҳам зарари йўқ, дейишган. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо айтадиларки: "(Набий алайҳиссалом охириги ўн кунликда) кечани тирилтирардилар (яъни бедор ўтказар-дилар)"[6]. Бу у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг кечаси билан ухламаганликларига далолат қилади.
Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг йўл-лари, кечанинг охирида намоз билан қоим бўлишлик эди. Шунга кўра уламолар айтади-ларки: Киши кечанинг аввалида ухлаши ва охирида қоим бўлиши бир қатор ишларга биноан афзалдир:
Биринчи: Бу вақт, кеча вақтларининг энг афзали ва энг шарафлисидир. Зеро Оллоҳ таоло уни нузули учун ихтиёр этгандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган-ларидек, Оллоҳ таоло дунё осмонига Ўзининг улуғлиги, буюклиги ва камолига лойиқ тарзда тушади. Оллоҳ Ўз зотига, улуғлиги ва камолига муносиб тарзда ҳеч қандай таъвилсиз, таъ-тилсиз, ташбиҳ ва тамсилсиз ҳақиқий суратда тушади, "ва тавба қилувчи бормики, тавбасини қабул қилсам; дуо қилувчи бормики, ижобат қилсам; истиғфор айтувчи бормики, мағфират қилсам, деб нидо қилади"[7]. Мана бу, кечанинг охириги қисмининг фазилатига ишора қилади.
Баъзи олимлар айтишади: Агар киши уйғо-нишига кўзи етса, кечанинг охириги учдан бир қисмида намозга тургани афзалдир. Лекин ухлаб қолиш эҳтимоли катта бўлиб, кечанинг охириги учдан бирида туролмаслигига кўзи етса, ярим кечага довур кечиктиргани афзалдир. Чунки ярим кеча кечанинг охириги учдан бирига яқинроқдир. Намозда қоим бўлишнинг фазилат-ли вақтига қанча яқин бўлса, ажри ҳам шунга яраша улкан бўлади.
Тунги намозни кечанинг ўрта учдан бири-гача олиб боради, чунки кутиб чарчайди ва машаққат чекиб, қийналади. Набий алайҳис-салоту вассалом: "Савобинг чеккан заҳматингга яраша бўлади"[8], деганлар. Бундан кўринадики, қийинчилик ва машаққат ибодат ва қурбатнинг ажрини зиёда қилар экан. Шунга кўра, кечанинг аввалида намозга турмасдан, кечанинг ярмигача кечиктириб, ўшанда намозда қоим бўлгани афзал, дейишади.
Баъзи олимлар айтишади: Агар тунги намоз-ни ярим кечагача кечиктириши бомдод намози-нинг зое бўлишига (яъни намозга ухлаб қолишига ёки жамоатдан қолишига) олиб келса ёки бемажол тинкаси қуриб, Қуръонни тушун-маган ва фаҳмламаган ҳолда намоз ўқиса, унда тунги намозни хуфтоннинг кетидан ўқигани афзалдир. Чунки у фаҳмлашга, Қуръонни тадаб-бур қилишга қодирроқ ва хушуъсида комилроқ бўлади. Холбуки, у Раббисига муножот қилаяпти.
Кечанинг аввалида ухлаш Пайғамбар алай-ҳиссалоту вассаломнинг одатларидан эди. Саҳи-ҳайнда Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг ҳади-сидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга холаси Маймунаникида тунади. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳоба-ларининг фазилати ва яхшиликка бўлган муҳаб-батларини кўрсатади. Бу ёши кичик, лекин илми, фазли, улуғлиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини яхши кўриши-да ёши улуғ бўлган бола, у зотнинг йўлларини тадқиқ қилди. Ҳатто кечаси туриб намоз ўқиганларидаги суннатлари ва йўллари қандай-лигини кўриш ва кузатиш учун у зот алайҳис-салоту вассалом билан бирга ухлади.
Саҳиҳайнда келганидек, ёстиқнинг кўнда-ланг томонига ётиб ухлади. У айтади: “У зот алайҳиссалоту вассалом ухлаб, ҳатто пишил-ладилар”.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо уммат учун бу йўлни ва бу суннатни ёдлаб олиш учун Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни диққат билан кузатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан баъзиларини ёдлаб, сақлаб қўйгани эвазига Буюк Оллоҳдан унинг ажру савобини улуғ қилишини сўраймиз.
У айтади: “Сўнгра турдилар (яъни Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турдилар, бу ярим кечадан кейин эди). Уйғонганларида биринчи қилган ишлари, кўзларидан уйқуни (кетказиш учун) ишқадилар, кейин Оли Имрон сурасининг охиридан оятларни тиловат қил-дилар: "Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломат-лар борлиги шубҳасиздир"[9]. Бу оятларни якун-лаб, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом деди-лар: "Бу оятларни ўқиб, улардан сабоқ олмаган кимсага вайл бўлсин, буларни ўқиб, панд-насиҳат олмаган кимсанинг ҳолига вой бўлсин!"[10].
Чунки булар улуғ оятлар бўлиб, Оллоҳ жалла жалалуҳнинг буюклигига далолат қилади. Улар билан таъсирланиб, қўрқмаган қалбга ҳалокат бўлгай. Оллоҳ Ўз раҳмати билан ўнглаб қўй-маган қалбга вой бўлгай.
Баъзи олимлар айтишарди: Ким ўзининг хушуъси ва таъсирчанлик даражасини билишни истаса, шу оятларни ўқисинда, ундаги нарсалар-дан сабоқ олдими, улардан таъсирландими ёки йўқми, бир қарасин. Шунда Оллоҳ жалла жала-луҳнинг каломидан таъсирланиши ва хушуъ-даги ўрнини билиб олади. Чунки Набий соллал-лоҳу алайҳи ва саллам шу оятларни танладилар ва улардан таъсирланмаганга ваъид тайин қилдилар. Бу эса уларнинг улуғ оятлар эканли-гига далолат қилади.
Ибн Аббос ҳадисни давом эттиради: "Уларни ўқиб бўлганларидан кейин туриб, мешдан қуйиб, таҳорат олдилар ва таҳоратни мукаммал қилдилар".
Қоронғу кечада, айниқса қиш кечаларида таҳорат олишнинг лаззати бор, уни билган билади. Ва унда шундай ҳаловат борки, мўмин киши уни татиб кўрса, уни камдан-кам тарк қилади. Яна унда гуноҳларнинг кечирилиши ва мартабанинг юксалиши бор: "Оллоҳ у сабабли гуноҳларни ўчирадиган ва даражаларни юксал-тирадиган нарсага сизларни йўллаб қўяйми? Машаққатли қийин ҳолларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш", дедилар[11]. Баъзи олимлар айтади: Бу қишнинг қаттиқ совуқ кечаси, қоронғу кечанинг яримида таҳоратни мукаммал қилишдир. Ётоқ ўрнингдан, хотиржам, юмшоқ роҳатбахш жойингдан Оллоҳ жалла жалалуҳга муножот қилиш учун турасан ва аъзоларингга сув қуясан. Шунда совуқнинг шиддати ва азиятини аъзоларингда топсанг, Оллоҳ субҳо-наҳу ва таолога бандалик қилишнинг, ибодат-нинг ва қурбатнинг лаззатини топасан. Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Агар банда маҳбуби ва оиласи билан ухлаб, кечаси таҳажжуд учун турса, Оллоҳ таоло: Эй фаришталарим! Бандамни маҳбуби ва оиласидан турғизган нарса нима? — деб сўрайди. Улар: Илоҳимиз, Сенинг раҳматингни умид қилиб, азобингдан қўрққани сабаб, дейдилар. Шунда Оллоҳ таоло: Гувоҳ бўлингларки, Мен уни азобимдан сақлаб, раҳматимга эриштирдим, дейди".
"У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам турдилар ва сув қуйиб, таҳорат олдилар ва таҳоратни мукаммал қилдилар".
Ибн Аббос: “Таҳоратни мукаммал қилдилар”, деди. Унинг ўзига хос маъноси бор, чунки бу вақт, яъни кечаси таҳорат олиш, айтиб ўтгани-миздек, одатда бу вақтда сув совуқ бўлади. "Таҳоратни мукаммал қилдилар", дейиши Ибн Аббоснинг фиқҳидандир. Яъни Пайғамбар алай-ҳиссалоту вассаломнинг таҳоратлари мукаммал бўлган, бу эса аъзоларни уч мартадан ювиш билан бўлади.
"Сўнгра турдилар, кейин мен ҳам у киши қилганидек қилдим", деди.
Қиёмуллайни енгил икки ракаат билан бошлаш
Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг сун-натларидан яна бири, қиёмул-лайлни бошла-моқчи бўлсалар, уни енгил икки ракаат намоз билан бошлар, уларда қироатни узун қилмас эдилар. Уламолар айтади: Бу — йўлнинг энг мукаммалидир. Чунки мусулмон киши кечаси намоз ўқигани туриб, намоз ўқиркан, нафси оромланиш, роҳатланиш ва дам олишга мойил бўлиб туради. Агар ибодатга киришиб, қиёмни (яъни қиёмда қироатни) узун қилса, унга малол келиб, эриниб қолиши мумкин. Шунинг учун Набий алайҳиссалоту вассалом енгил нарса билан бошлаганларки, то нафс ўргансин ва ундан кейин ҳар қанча узун ибодат қилишга қодир бўлсин.
Уламолар айтади: фарзларни янада кўпроқ хушуъ билан бажаришга ёрдам бериши, фарз намозларидан олдин ўқиладиган ротиба суннат-ларни жорий қилинишидаги фойдалар ва ҳикматлар жумласидан ҳисобланади. Агар фарздан олдин икки ракаат нафл ўқилса, кўпроқ хушуъ қилишга кўмак беради ва бу нарса тажриба қилинган. Агар одамларга синчиклаб қарасангиз ва масжидларга эрта борувчиларни, намозга азондан олдин келувчиларни ёки азон айтилмаси туриб масжидда бўладиганларни кузатсангиз, уларни одамлар ичида намозда кўпроқ хушуъ қилувчи ҳолида топасиз. Шунингдек, кечикиб келувчиларни ва бепар-волик билан намозга такбир тушираётгандагина келувчиларнинг хушуъси оз ва Қуръон билан таъсирланиши кам бўлган ҳолатда топасиз. Буни ўзингизда жуда аниқ кўришингиз мумкин, агар эрта боришга ва фарздан олдин нафл ибодат қилишга (яъни икки ракаат таҳийятул масжид намозини ёки суннатни ўқишга) ҳарис бўлсангиз, фарз намозига кўпроқ эътиборли бўласиз.
Шунинг учун уламолар айтишдики: Тунги намоз енгил икки ракаат билан бошланади. Чунки бу Қуръонни тадаббур қилишга ва аъзоларни ибодат ҳаракатларига юзланишига ёрдам беради. Ўша енгил икки ракаат билан куч-қувват йиғилади ва ҳозирлик кўрилади. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозни енгил икки ракаат билан бошлар эдилар.
Уламолар тунги намозда намозни очувчи дуони[12] узунроқ дуо бўлишини мустаҳаб санай-дилар. Истифтоҳ дуолари уч қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Фақат дуодан иборат.
Иккинчи қисм: Фақат мақтовдан иборат.
Учинчи қисми эса: Дуо ва мақтовни ўз ичига олади.
Уламолар айтишди: Қиёмул-лайлда истифтоҳ дуоси Набий алайҳиссалоту вассаломдан саҳиҳ ҳадисда келганидек, узун дуо билан бўлиши афзал. Ул зот тунги намозни қуйидаги дуо билан бошлаганлар:
وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَأوَاتِ وَالأَرْضَ، حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الْمَلِكُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَنْتَ رَبِّي وَأَنَا عَبْدُكَ، ظَلَمْتُ نَفْسِي، وَاعْتَرَفْتُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي ذُنُوبِي جَمِيعًا، إِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ، وَاهْدِنِي لِأَحْسَنِ الأَخْلاَقِ، لاَ يَهْدِي لِأَحْسَنِهَا إِلاَّ أَنْتَ، وَاصْرِفْ عَنِّي سَيِّئَهَا، لاَ يَصْرِفُ عَنِّي سَيِّئَهَا إِلاَّ أَنْتَ، لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ، وَالْخَيْرُ كُلُّهُ فِي يَدَيْكَ، وَالشَّرُّ لَيْسَ إِلَيْكَ، أَنَا بِكَ وَإِلَيْكَ، تَبَارَكْتَ وَتَعَالَيْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
"Осмонлару Ерни яратган Зотга мусулмон бўлиб юзландим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен шунга буюрилдим ва мен бўйсунувчилар-мусулмонларданман. Эй Оллоҳ! Сен Маликсан ва Сендан ўзга ҳеч бир (ҳақ) илоҳ йўқ. Сен Парвардигоримсан ва мен Сенинг қулингман. Мен (гуноҳлар қилиб) ўзимга зулм қилдим ва гуноҳларимни эътироф этдим. Менинг барча гуноҳларимни кечир. Албатта гуноҳларни ёлғиз Сен кечирувчисан...", бу узун дуони охиригача ўқиганлар. Шу дуо билан бошлаш афзал, дейишди. Чунки, у нафсни тунги намоз учун ҳозирлашга кўпроқ ёрдам беради.
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом икки ракаат намозни ўқиб бўлгач, саккиз ракаат намоз ўқирдилар. Дастлаб тўрт ракаат ўқирдилар, уларнинг гўзаллиги-ю, узунлигини асти сўраманг. Ул зот алайҳиссалоту вассалом уларни ўқирканлар, ташаҳҳуд учун орада ўтирмасдилар, фақат тўртинчи ракаатдагина ўтирардилар, яъни узлуксиз тўрт ракаат ўқирдилар ва бу нафл намозларда жоиздир. Агар тўрт ракаат нафл намоз ўқимоқчи бўлсангиз, хоҳласангиз иккинчи ракаатда ташаҳҳудга ўтирмасдан узлуксиз ўқинг, истасангиз орасини ажратиб ўқинг. Улаб ўқишдаги суннат, ҳар икки ракаатдан кейин ташаҳҳуд учун ўтирмаслигин-гиздир.
Сўнгра Ибн Аббос деди: "Ул зот алайҳис-салоту вассалом илк тўрт ракаатни тамомлаб, ундан кейин тўрт ракаат, сўнгра витрни ўқи-дилар".
Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намозлари 11 ракаат эди ва бу мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилин-ган саҳиҳ ҳадисда собит бўлган. У айтади: "Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа ойларда ҳам 11 ракаатдан оширмас эдилар”. Сўнгра уларни изоҳлаб деди-лар: “Аввал тўрт ракаат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўраманг"[13]. Бу, қиёмда туришнинг узун бўлганига далолат қилади.
Уламолар раҳматуллоҳи алайҳим қиёмнинг узунлиги ва ракаатлар сони масаласида ихтилоф қилишди. Аҳли илмдан бир қанчаси: Тунги намозда афзал бўлгани, ракаатлари оз бўлиб, қиёми (яъни қироати) узун бўлгани ва 11 ракаатдан оширмагани яхши, дейишган. Бу шарт ва вожиб эмас, фазилатдир. Бу жумҳурнинг мазҳабидир.
Қиёмул-лайлда афзал бўлгани, тиловатнинг узун бўлганидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Ул зот тўрт ракаат ўқирдилар, уларнинг гўзаллиги-ю, узун-лигини асти сўраманг. Бу қавлнинг қувватли эканига ишора қиладиган далиллардан бири, "Саҳиҳ"да Жобир разияллоҳу анҳудан ворид бўлган ҳадисдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намознинг афзали ҳақида сўралганларида, "Қунутнинг узун бўлиши", деганлар. Яъни қиёмул-лайлда афзал бўлгани қунутнинг, яъни қиёмда туришнинг узун бўлишидир. Шуни далил қилиб жумҳур уламо-лар: қироатни узун қилиб, ракаатлар сонини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саноқда қилишинг фазилат йўлидир, дейдилар. Бу фарз эмас, фазилат жиҳатидандир. Бу қавлни шайхулислом Ибн Таймийя раҳима-ҳуллоҳ ихтиёр қилган ва бу ҳақида "Мажмуъ"да шундай деган: Бу фазилат жиҳатидандир. Энди ким ундан кўпайтирса ёки камайтирса, бу жоизмас эканини билдирмайди.
Уламоларнинг баъзилари: Афзал бўлгани, агарчи қиёми қисқа бўлса ҳам, ракаатларини кўпайтиргани, дейишади. Чунки Набий соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан Амр ибн Абаса жаннатдаги ҳамроҳликларини сўраб: Жаннатда сиз билан ҳамроҳ бўлсам, деганида, "Саждани кўпайтириш билан менга ёрдам қил", дедилар[14]. Бу ҳадис қиёмул-лайлда саждани кўпайтириш афзал эканига далолат қилади, дейишди. Агар саждаларни кўпайтирса, шубҳасиз, қиём енгил-лашиб, ракаатлар сони кўпаяди.
Қувватлироқ бўлгани, биринчи қавл: қиём-нинг узун бўлиши афзалдир. Шунинг учун "Саҳиҳ"да Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан собит бўлганки: "У Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тунда намозда турди, алайҳиссалоту вассалом қироатни узун қилдилар, ҳатто Абдуллоҳ ёмон ишни хаёл қилиб қолди. Ундан "ўшанда нимани ўйлаган-дингиз", деб сўралганда, "Ул зотни ташлаб, кетиб қолишни ўйладим", деганлар". Бу эса, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг қироат-ларининг узунлигидан бўлганди.
Рукуъ ва саждаларнинг
қиёмга яқин бўлиши
Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг сун-натларидан яна бири, Анас разияллоҳу анҳунинг ҳадисида келганидек, рукуъ ва саждаларнинг қиёмга яқин бўлишидир. Мана шундай ўқилган намоз бунчалар лаззатли бўлмаса! Бу ибодатда энг афзал бўлгани кишининг рукуъ ва сажда-лари қиёмига яқин бўлишидир, чунки у барча фазилатлар орасини бирлаштираяпти. Қуръон тиловатининг, тасбеҳ ва Оллоҳ жалла жалалуҳ зикрининг ва саждалардаги дуонинг фазила-тини жамлаяпти. Фазилатларга энг мукаммал ва комил тарзда эришаяпти. Шунинг учун уламо-лар намозда рукуъ ва саждаларнинг узунлиги-нинг тенг бўлишини мустаҳаб санаганлар. Буларнинг ҳаммаси инсон якка ўзи ўқигандаги суннатлардир.
Агар жамоат билан ўқиса, унинг ортида заифлар, касаллар, кекса кишилар ва юмуши бор одамлар бўлади, шунга кўра имом уларга шафқатли бўлади ва имкон қадар суннатни қилишга ҳаракат қилади, лекин одамларга қийин қилмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ишларни қилганлар, улар уммат учун машруъ бўлиб қолди ва шунингдек баъзи ишларни сўзлари билан уммат учун машруъ бўлиши учун айтдилар. Ул зот дедилар: "Битталарингиз одамларга намоз ўқиса”, бошқа бир ривоятда: “Битталарингиз одамларга имомлик қилса, енгил қилсин". Ул зотдан имом одамларнинг ҳолатига риоя қилиши лозим эканлиги ворид бўлган, ул зот дедилар: "Чунки унинг орқасида касал, кекса қария ва юмуши бор кимса бордир".
Энди ёлғиз ўзи намоз ўқиса, истаганича узун қилаверсин. Зеро Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга ёлғиз турсалар, узун қилардилар.
Уламолар айтишди: Агар инсон таровиҳ намозида имом бўлса, одамларнинг аҳволига қарайди, улар учун фазилатни йўқ қиладиган даражада енгиллатиб ҳам, Оллоҳнинг китобидан ёки Унинг қаршисида туришдан малолланиб қоладиган даражада узун ҳам қилиб юбормайди. Бу иш имомнинг қарашига ва Оллоҳ азза ва жалланинг унга берган тавфиқига боғлиқ бўлади. Агар Оллоҳ таоло имомга яхшиликни ирода қилган бўлса, унга одамлар орасида ундан рози бўлишни беради. Агар имом одамларнинг аҳволини риоя қилиб, уларга шафқатли бўлиб ва шариат ҳудудида уларга кенглик қилиб бериб, уларни ўзининг орқасида намоз ўқишни яхши кўрадиган ва Оллоҳнинг зикри билан роҳатлана-диган қилиши, буюк ғанимат ва кўп яхшилик-дир. Шак-шубҳасиз, одамлар эзгуликни яхши кўрадилар, улар ўша имомга келадилар ва унга интиладилар. Бу эса, одамларга узун қилиб, эзгуликни яхши кўришдан маҳрум қилгандан ва жамоатга келишга бўлган ҳарисликларини йўқ-қа чиқаргандан афзалдир. Шубҳасиз, афзал ва комил бўлгани, агар иқтидо қилувчилар орасида шафқат қилишга муҳтож бўлгани бор бўлса, унга шафқат қилинганидир.
Рукуъда Оллоҳни улуғлаш
Рукуъда Оллоҳ таолони улуғлаш, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг йўлларидан эди. У киши рукуъга бориб, рукуъларини узун қилар ва Оллоҳ таолони улуғлар ва Унга сано айтишни кўпайтирар эдилар. Саҳиҳ ҳадисда, Оллоҳни улуғлаганликлари ва мадҳ этганликлари, "(Оллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) Пок ва муқад-дас зотдир. Малоикалар ҳамда Руҳ – Жаброил-нинг Парвардигоридир"[15], деган сўзларида ворид бўлган.
Саждада жамловчи дуолар қилиш
Яна Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом, қиёмул-лайлдаги саждаларида дуо қилар ва улуғ дуоларни — динда саломат бўлишни ўз ичига олган дуоларни ихтиёр қилардилар. Улардан Уммул-мўминин Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда келган сўзларини олишимиз мумкин. Дедиларки: "(Кечаларнинг бирида) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўқликларини билиб қолдим ва қўлимни у ёқ-бу ёққа қилдим ва қўлим ул зотнинг оёқларига урилди, ул зот сажда қилган ҳолатда "Эй қалбларни ўзгартирув-чи зот, қалбимни динингда мустаҳкам қилгин", дердилар. Оллоҳ таолодан қалбларимизни Ўзи-нинг динида мустаҳкам қилишини сўраймиз. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг ҳикмат-ларига, Раббисини қанчалар билишларига ва басиратларига қаранг, дин, дунё ва охират саодати ва нажотини ўз ичига олган бу дуони танлаганлариничи?! "қалбимни динингда мус-таҳкам қилгин", дердилар.
Уламолар: Қиёмул-лайлда дуо қилувчи киши, дуоларнинг афзали ва жамловчироғини тан-лаши мустаҳаб, дейдилар. Пайғамбар соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу улуғ дуоси ва шу сингари маъсур дуолари каби дуолардан кўра афзалроқ ва жамловчироқ дуо йўқ.
[1] Муттафақун алайҳи.
[2] Шарҳ сураси: 1.
[3] Сажда сураси: 16.
[4] Зумар сураси: 9.
[5] Муттафақун алайҳи.
[6] Бухорий ривояти.
[7] Бухорий ва Муслим ривояти.
[8] Бухорий ривояти.
[9] Оли Имрон сураси: 190.
[10] Бухорий ва Муслим ривояти.
[11] Муслим ривояти.
[12] Яъни истифтоҳ дуосини, одатда бу ўринда бизнинг диёрларда “Сано дуоси” ўқилади.
[13] Бешовлари ривоят қилишган.
[14] Муслим ривояти.
[15] Муслим ва Абу Довуд ривояти.