×
Ушбу мақолада қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Иймоний биродарликнинг қиймати ва Исломий бирдамликнинг қадри; - Биродарлик ва бирдамликни рўёбга чиқарадиган иймоний манҳаж;

    Иймоний биродарлик

    [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

    Шайх Саид Абдулазийм

    Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

    Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший

    2013 - 1434

    الأخوة الإيمانية

    « باللغة الأوزبكية »

    الشيخ سعيد عبد العظيم

    ترجمة: أبو جعفر البخاري

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

    2013 - 1434

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

    Оллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин!

    Сўнг ...

    Одамзотнинг ҳар ишни ўзидан бошлаб, имкони борича масъулиятдан қутилиши, Оллоҳ таоло ва одамлар ҳаққини ўзи яшаётган замон ва маконда ҳеч иккиланмай ва малол олмай тўкис адо этиши аҳамиятлидир. Дунё ишларидан бошқа охират ишларида шошилиш, хайрлидир.

    Одамзотга иймондошлик биродарлиги ва исломий бирлик меъёрини билгач, бирлик девори ва охират ғоясини барчалайдиган асбоб бўлишдан ташқари, ушбу шаръий мақсадни амалга оширадиган йўналишда ҳаракат қилмай, бошқаларнинг ҳаракат қилишини талаб қилиб туриши билан кифояланиши етарли эмасдир. Бу – ҳаракатни мақсадидан мосуво қилиб, ҳаётийлиги ва заҳираси бўлмаган қуруқ шиор ва ҳайқириққа айлантириб қўяди.

    Уламолардан бири илм масъалаларини жамлаб, унга амал қилмаётганини кўргач: «Сиз ҳаётингизни қурол-аслаҳа тўплаш билан ўтказаяпсиз. У қуролларни қачон ишлатасиз?!» – деди.

    Айрим уламолар: «Билим доимо амал қилишга чорлайди. Унга амал қилинмаса қочиб кетади», – деганлар.

    Сулук – фикрнинг ойнасидир.

    Тақозоси билан амал қилиб, сулук ва табиатга айланмагунча ақида маънолари ва ахлоқ масъалаларини ўрганишимиз етарли бўлмайди. Сиз «Маъорижул қабул», «Таҳовийя шарҳи» ва «Воситийя ақидаси»ни ёд олишингиз мумкин. Бироқ, биз уларнинг сулукий амалий тавҳидга айланишига муҳтожмиз. Иймондош биродарлик ва яхлитлик маъноларига нисбатан ҳам шундай ишларни амалга ошириш керак. Бу истилоҳларни, тақозосига риоя қилмай такрорлаб юришимизнинг бирон фойдаси йўқдир.

    Биродарлик ва яхлитлик ғояларини амалга ошириш учун иймонга асосланган дастур бўлиши ва у дастур Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалга оширган нарсалар билан амалга оширилиши керак. Шу дастургагина Роббимиз рози бўлади, у билан тарқоқлигимиз бирлашади ҳамда Оллоҳнинг ва ўзимизнинг душманимиз бўлган зотларга қарши бир ёқадан бош чиқарамиз. Акси тақдирда, йўлларимиз айрилиб, манҳаж ва эътиқодларимиз фарқли бўлади: у – шиа, бу – сўфий, учинчи – мўътазила бўлади. Биров коммунизм, бошқаси демократия йўлига чорласа, бири ватанпарварлик, иккинчиси миллатчилик билан фахрланади...

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умматнинг етмиш уч гуруҳга бўлинишидан дарак бердилар ҳамда етмиш икки гуруҳнинг жаҳаннамда ва бир гуруҳнинг жаннатда бўлишини таъкидлаб, у ягона гуруҳнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳоблар юрган йўлдан юрганлар эканини айтдилар. Яна шуни ҳам баён қилдиларки, Уммат ичидан бир гуруҳ доимо ҳақиқат узра бўлади, уларга мухолиф бўлган ёки кўмак бермаганлар Оллоҳнинг мадади келгунича зарар етказа олмайдилар. Улар бу пайтгача ҳақиқат узра устивор турадилар! Сиз Оллоҳнинг динини ғулув кетганларнинг бузғунчилиги, жоҳилларнинг саводсизлиги ва ботил йўлдаги одамларнинг таъвилларидан ҳимоя қиладигандан бири бўлинг!

    Хаворижлар, Эрон ва Византия империяларига қарши курашаётган пайтда Умматга учун фалокат бўлган эди. Алий разияллоҳу анҳу уларга қарши шиддатли уруш олиб борди ва ўликларини кўргач: «Расво бўлинглар! Сизларга сизларни алдаган зарар берди!» – деди. Бу гапни эшитган одамлар: Амирулмўъминийн, уларни ким алдади?, – деб савол беришганида: «Шайтон ва уларга ёмонликни васваса қилган ва ғолиб бўлажакларининг дараги берган нафсу амморалар!» – деб жавоб берди.

    Сизлар сўфийларнинг шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳга нималар қилганини, шиаларнинг Ҳулакога Бағдод дарвозаларини қандай очиб беришганини жуда яхши биласизлар. Шу боис уларга ўхшаган одамлар билан бирлашишнинг оқибати тарқоқлик, уларнинг адади билан сонни кўпайтириш эса заифликдир.

    Тўғри, айрим ёмонликлар бошқаларидан кўра енгилроқ бўлади. Бироқ, сиз мўлчилик ичидасиз. Шунинг учун кучнинг ҳақиқий сабабларини ушлаш, тавҳид даъватига марказлаштириш зарур. Чунки, тавҳид бирлиги ўзаро бирликдан, фикр бирлиги амал бирлигидан муқаддам бўлиши керак. Афғонистонда русларга қарши олиб борилган жанглар тугаганидан кейин содир бўлган жараёнларга бир назар ташлашнинг ўзи, сизга айтаётган гапларимизнинг қийматини англашга етарлидир. Бундан ташқари ҳужжатлар ҳам оз эмас. Оллоҳ таоло айтди:

    «Ҳамду сано осмонлар ва Ерни яратган, зулматлар ва нурни таратган Оллоҳ учундир. Сўнгра (яъни Унинг шундай ягона экан­лиги ҳақидаги ҳужжатларни кўра туриб) кофир бўлган кимсалар Парвардигорларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар» (Анъом: 1).

    «Зулматлар»: «зулмат» сўзининг кўплик сонидир. «Нур» эса бирлик сонидадир. Ботил – санаб бўлмайдиган даражада кўп бўлсада, ҳақиқат – ягонадир. Бас, сиз ҳақиқатни танинг, ким ҳақиқат тарафдори эканини билиб оласиз! Ботилни танинг, унинг тарафдорини ажратиб оласиз! Ҳидоят йўлидан юринг, сизга бу йўлда юрганларнинг озлиги зарар қилмайди! Залолат йўлларидан йироқ бўлинг ва ҳалокат сари кетаётганлар сони билан алданманг! Унутманг, барча яхшилик салаф солиҳга эргашишда, барча ёмонлик эса кейин келганларнинг бидъатларидадир! Салафлар замонида дин бўлмаган нарса, бугун дин бўла олмайди! Бу умматнинг охири, ибтидоси ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади!

    Даъватни эътиқодни ўрнатиш ва иймон маъноларига марказлаштириш билан қилишга, «Умматни парчалаш ва бирлигини йўқотиш» дея қараётган одамларга аҳамият берманг!

    Одамларни ҳақиқат бирлаштирмаса, ботил парчалаб ташлайди! Оллоҳ таолога ибодат қилиш яхлитлаштирмаса, шайтонпарастлик қиймалаб ташлайди! Улар охират неъматларига қизиқишмаса, бу дунёнинг ўткинчи неъматларини талашишади. Оллоҳ таоло айтди:

    «Зотан, сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз. (Демак, ёлғиз қолсангиз ҳам жанг қилинг) ва мўминларни ҳам тарғиб қилинг!» (Нисо: 84).

    Сиздан бошқалар учун йўлни ёритиб, ўзини қурбон қиладиган шам бўлишингиз талаб қилинмаяпти. Аксинча, сизнинг ҳақиқатни ошкора айтиш ва биродарлик ғояларини амалга ошириш учун олиб бораётган ҳаракатларингиз, нафсни дунё ва охиратда қутқариб қолишингиз учун ибодатни талаб қилиш ўрнидадир. Биз охиратни қўлдан бой берадиган бирлик учун интилмаяпмиз. Шу боис бошқаларга чўнтагингизда олиб юрган ўз рухсатларингизни берманг! Одамлар сонини кўпайтириш учун ҳаромни ҳалол қилманг ва олимларнинг адашган жойлари билан кўнгилларни бирлаштиришга уринманг! Чунки, ғоялар – воситаларни оқламайди! Мазҳаблардаги рухсатларга қараб йўл босган одам ўзида кўплаб ёмонликларни бириктирар экан, уламоларнинг хатоларига кўра одим отаётган одам ҳақида нима дейишимиз мумкин?!

    Сиз, Ислом чегараларидан бирида турибсиз. Ҳушёр бўлинг, сиз турган жойдан Исломга бирон зарар келмасин! Биродарлик ва бирлик – қуруқ сўз билан амалга ошмайди. Ишлаш ва сулукларни тузатиш керак. Гўзал ахлоқ билан даъват қилиш, қуруқ сўз билан даъват қилишдан кўра манфаатлироқдир. Ҳар биримизнинг бидъат ва гуноҳлардан воз кечишимиз, катта мақсадларни рўёбга чиқариш учун кўмакчидир. Бир киши қўшиннинг режасини бузар экан, минглаган одамлар ҳақида нима дейишимиз мумкин?! Кемадан очилган бир тешик, ўқёнус қаъридан қабр қазиш, демакдир. Намоз сафида текис турмаслик кўнгиллар ихтилофига сабаб бўлар экан, аҳли суннат ва жамоатга хилоф эътиқодни енгил санашдан нимани кутиш мумкин?!

    Оллоҳ таоло айтди:

    «(Қиёмат) Кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур. Энди юзлари қора бўлган кимсаларга: «Иймон келтиргандан кейин яна диндан чиқдингизми? Бас, кофир бўлганингиз касофатига мана бу азобни тотиб кўрингиз», дейилур» (Оли Имрон: 106).

    Уламолар: «Аҳли суннат ва жамоатнинг юзи нурафшон, бидъат ва тарқоқлик аҳлининг юзи қоп-қора бўлади»,– дедилар.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши дўстлашса, улар биттаси қилган гуноҳ сабабли айриладилар», – дедилар (Имом Аҳмад 5357. Аллома Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деди).

    Сиз: Ўша гуноҳкор банда менман ва ҳаққим биродаримгадир. Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен ундан кўра золимроқман!, – деб айтинг!

    Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ баъзи дўстлари билан ихтилоф қилса ва уларни йўлда учратса, қўлларини ушлар ва: «Фарқли фикрларга борсак ҳам дўст бўлиб қолишимиз яхши эмасми?!» – дер эди. У бундан ташқари: «Ким билан мунозара қилган бўлсам, ҳақиқат унинг тилидан янграшини хоҳлардим» ва: «Менинг хатони ўз ичида мужассам қилган тўғри гапим бўлганидек, рақибимнинг ҳам тўғриликни ўзида мужассам қилган янглиши бордир», – дер эди.

    Шояд сиз хилоф қилиш мумкин бўлган ёки бўлмаган масъалалар орасини айириш билан, мусулмонларни бирлаштириш учун ҳаракат қилаётган бўлишингиз мумкин. Аслида, барча ихтилоф ҳам аҳамиятли эмас. Сафарларда намозни қаср қилиб ўқиш, юз ва кафтларни ёпиш каби ихтилофли масъалалар борки, улар дўстликни буза олмайди...

    Аммо шиалар билан саҳобаларни ҳақоратлаш, имомларининг маъсумлигига иқрор бўлишларидаги, мўътазилалар билан катта гуноҳларни қилган одамни кофирга чиқариш ҳамда ақлни нақлдан муқаддам қўйиш, сўфийлар билан мурдаларга ибодат қилиш, муржиъалар билан амални кечиктириш каби масъалалардаги фарқли кўришларимиз, келиша олмайдиган ихтилофлардир.

    Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Ҳа, очиқ ҳукмли оят ва мутавотир суннатга узри бўлмай хилоф қилган одамга бидъатчидек муомала қилинади», – деди.

    Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумолар яхшилик нийятидагина мунозара қилишарди. Оиша разияллоҳу анҳо Муовия разияллоҳу анҳу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Исро кечасида Оллоҳ таолони кўргани ёки кўрмагани ҳақида фарқли фикрни айтдилар?

    Имом Аҳмад ва Имом Шофиий раҳимаҳумОллоҳларнинг намозни дангасалик қилиб ўқимаган одамнинг кофир бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида ихтилофли қавллари бор.

    Ушбу фарқлиликлар улар орасидаги дўстликка таъсир қилмади. Ахир, икки мусулмон бирон масъалада фарқли кўриш эгаси бўлса ва шу сабабли бир-биридан нафрат этиб, қарши ҳужумларга киришишса, иймоний биродарлик қоладими?! Ихтилоф қилишга ярайдиган ва ярамайдиган масъалалар орасидаги фарқни ажратиш керак. Узоқлашиш ва бир муддат воз кечишни бутунлай айрилиқ ва ҳалок қилиш учун эмас, хатоларни тузатиш учун даво ўлароқ қўлланинг! Унинг меъёри ёки кайфиятини ҳаддан оширманг! Акси тақдирда, биродарингизни ҳалокатга олиб борасиз!

    Дўстларни маъсиятга тушганларида ташлаб қўймаслик, Умар ибн Хаттоб, Абу Дардоъ разияллоҳу анҳумо ва Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳларнинг тарзи эди. Чунки, дўстингиз гоҳида хато қилса, гоҳида хатосидан қайтади. Зеро биз икки, уч ёки тўрт қанотли фаришталар билан муомала қилмаймиз. Шунинг учун ғазабни ютишингиз, одамларни кечиришингиз, дўстларнинг хатоларини кўтаришингиз ва сизга қилишларини хоҳлаганингиз ишларни улар учун ҳам қилишингиз лозим бўлади. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳга: «Йигитлик нима?» – деб савол берилганида: «Дўстларнинг хатосини кечириш», – деб жавоб берган эди.

    Биродарининг дўстлигига содиқ бўлган одам унинг хатоларини қабул қилади, камчиликларини ёпади ва тойилишларини кечиради. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: «Мен учун дўстларнинг энг суюклиси – йўқ бўлсам кечиргани, келсам қабул қилганидир», – деди.

    Унутманг, хусусий дўстликлар умумий дўстликларга монеъ эмасдир. Саломга алик олинг, чучкирган одамга жавоб беринг, беморни кўринг, жанозаларга қатнашинг, азадорларга насиҳат қилинг, ўзингиз ва одамларнинг ишларидан огоҳ бўлинг!

    Шуни ҳам билингки, булар илм, амал ва Оллоҳнинг йўлига чорлаш билан бўлади. Шундагина одамларнинг ҳуқуқларини ўз эгасига берасиз, сиру ошкорада, аччиғу розиликда Оллоҳнинг тақвосида бўласиз.

    Иймоний қадрият, исломий яхлитлик ва буларни амалга оширадиган усул ва қоидаларни, мавзу қуруққина ҳамият ва туйғулардан бўлиб қолмаслиги учун ўрганинг! Фойдали билимларни олгач уларга амал қилинг. Чунки сулук – фикрнинг ойнасидир. Билим эса амал қилишга чорлайди ва унга ижобат қилсангиз қолади, акси тақдирда, узоқлашади.

    Умар разияллоҳу анҳу: «Агар Оллоҳ таоло сизга бирон кимсани суюш неъматини ато этса, уни маҳкам ушланг!» – деди.

    Даъватингизда эзгулик дарвозаларига эътибор беринг ва биродарлик ғоялари булардан биридир.

    Чўпларнинг бир боғи синмас ҳеч қачон,

    Уларнинг биттасин синдириш осон!

    Жамоат – раҳмат, тарқоқлик – азобдир. Бўри ҳам четда қолган қўйларни ейди. Одамзот, гарчи иқтидорли бўлсада, дўстлари билан кўп, ўзи қолса ёлғиздир. Нафсни, дунёнинг шаръий ва коинавий қонунларини эслатиш керак. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Муоз ибн Жабал билан Абдуллоҳ ибн Масъудни, Салмон Форисий билан Абу Дардоъ разияллоҳу анҳумларни биродарлаштирганларидек, муҳожирлар билан ансорлар, Авс қабиласи билан Хазраж қабиласини биродарлаштирдилар. Бундан ташқари, ари ва чумолиларнинг ҳар бир ишни бирлашиб қилаётганини кўрасиз. Шунинг учун ҳам, биз асални фақатгина она асаларидан олмаймиз. Шундай экан, сизни олдинги ёки охирги сафларга қўйилса хафа бўлманг! Оллоҳ таоло билан муомала қилинг ва Оллоҳ сари чиройли қадамлар ташланг!

    Ўзини масъул деб билган ва гап ўзига бошқалардан илгари келганини ҳис этган одам, ўзгалар интилсинлар-интилмасинлар, иймоний биродарлик ва исломий бирликни амалга ошириш учун интилади. Чунки, ҳамма – қилган ишига гаровга қўйилган. Бу итоат, ҳар қандай мухолифдан мосуводир.

    Бу ҳаракат дўстлик қалъасини тикламас экан, ҳеч бўлмаса вайрон қилгувчи бўлмасин! Исломий бирлик биносининг тиклашда омилкор ғишт бўлмаса, камида солиҳ дуо бўлсин! Шояд Оллоҳ таоло кўнгилларимиз ва сафларимизни бирлаштирар, қудратимизни Оллоҳнинг ва бизнинг душманларимиз зарарига қилар!

    Ёлборган кафтларни кўтариб, дуолар ижобат бўладиган замонларни ғанимат билинг ва тилакларингизни тилга олиб ялининг! Шошқалоқлик қилманг! Чунки Умар разияллоҳу анҳу: «Мен ижобат масъулиятини зиммамга олмасам ҳам, дуо қилиш масъулиятини оламан! Банда дуо қилишга илҳомлантирилса, ижобати дуоси билан бирга бўлади», – деган. Оллоҳ таоло ҳам:

    «Роббингиз: Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан!, деди», – деган (Ғофир: 60).

    Сизнинг иймоний биродарлик ғояларини рўёбга чиқаришдаги ролингиз каттадир. Шунинг учун омонатни кўтаринг, пайғомни етказинг, Оллоҳдан мадад сўранг ва қўрқиб турманг ҳамда:

    «Роббим, рози бўлишинг учун ошиқиб келдим!» (Тоҳа: 84), денг!

    Оллоҳ сизга яхшиликларни қилиш, ёмонликлардан воз кечишда тавфиқ ва мадад берсин!

    Охирги дуомиз: Ҳамду санолар барча оламлар Робби бўлган Оллоҳ таолонинг Ўзигагина хосдир!