Мўминлар мунофиқликдан қўрқиб турадилар
Категориялар
Манба
Full Description
Ўн иккинчи сухбат:
الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُمْ مِّن بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُواْ اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ * وَعَدَ اللهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا هِيَ حَسْبُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللَّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ*
Мунофик эркаклар ва мунофик аёллар хаммалари бир-бирларига ўхшайдилар - ёмонликка буюрадилар ва яхшиликдан кайтарадилар. Кўлларини (яхшиликдан) тортадилар. Улар Аллохни унутдилар, Аллох хам уларни "унутди". Шубхасиз, мунофиклар хакикий фосиклардир! Аллох мунофик эркакларга, мунофик аёлларга ва кофирларга жаханнам оловида абадий колишларини "ваъда" килган. Ўша ер уларга кифоядир. Аллох уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бор. (Тавба сураси, 67-68-оятлар).
Мунофиклар Аллохнинг динини бузишга, мўминларни ўз йўлларига солишга, хатто Расулуллохга хам ўз сўзарини ўтказишга уринишган. Уларнинг бу дунёси хам, охирати хам ўзларининг ёмон амаллари туфайли аянчлидир.
Юкоридаги оятлар мунофиклар хакида айтилган бўлса хам, бундан иймонли одамларгина кўркувга тушадилар. Мунофиклар эса заррача ташвишланмайдилар. Канийди, уларга хам насихат таъсир килсаю иймонга мушарраф бўлсалар. Бу оятлар дархакикат мўминлар учун фойда беради. Иймон ахли бу оятларни ўкиб, ўзларига керакли хулосалар чикарадилар. Иймонларини яна хам эхтиёт киладилар. Мунофикликнинг кичкина аломатлари пайдо бўлиб колишидан хам сакланадилар. Калблари ва хулкларини ўзлари назорат килиб борадилар. Зеро, хазрати Умардек зот хам ўзларида мунофиклик аломатлари пайдо бўлиб колишидан кўркиб турар эдилар.
Мусулмонлар Маккада кофир-мушриклар зулмидан 10 йилга якин азоб-укубатлар тортган бўлсалар, Мадинада мунофикларнинг озоридан хеч хам саломат бўлмадилар. Маккада очикчасига Исломга карши курашадиган кофирларни хамма танир эди. Аммо тилида иймон келтириб, ичида адоват саклаб юрадиган кимсаларни эса хамма хам таниб ололмас эди. Мусулмонлар орасини маккорлик билан бузиб юборадиган кимсаларнинг сўзларини хамма хам осонлик билан ажрата олмас эди. Шунинг учун Аллох ва Расул фосикларнинг сифатларини айтиб, мўминларни хамиша огохлантириб туришган. Мунофиклар хатто Расулуллохни ўлдиришга харакат килишган, аммо бунинг уддасидан чика олмаганлар.
Аллох ва Расул мунофиклар килаётган ишларнинг оддий одамлар дархол тушуниб етмайдиган мохиятини очиб беришар экан, бу билан мусулмонларни хам атрофга диккат билан назар солишга, пардалар ортида яширинган хатарларни илгайдиган бўлишга чакирадилар.
Мунофиклар хамиша одамларни Аллох ва Расулга итоат килишдан гох махфий, гох ошкора равишда хийла йўли билан кайтариб келишган. Мусулмонлар орасида фитна-игволар таркатишдан чарчашмаган. Килмишлари фош бўлиб колган ўринларда ёлгон касамлар ичиб, ўзларини оклашган. Энг огир кунлар келганда алохида бўлиб ажралиб, мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб кетишган. Мунофикларнинг рахбарларидан Абдуллох ибн Убай Ухуд жанги кунида "мен ўлиш учун мусулмон бўлмаганман" дея Расулуллох ва мусулмонларни ташлаб, ўзига эргашганлар билан бирга ярим йўлдан оркасига кайтиб кетган. Табук газвасида хам шундай бўлган.
"Улар олдиндан фитна чикаришга уриниб, сизнинг ишларингизни остин-устун килиб келдилар. Охири Хак келиб, улар ёмон кўриб турсалар-да, Аллохнинг амри голиб бўлди". (Тавба сураси, 48-оят).
Аллох Тавба сурасининг катор оятларида мунофикларнинг ёмон ишларидан бир канчасини зикр этади ва уларнинг сўнггидан мунофикларга "жаханнам" ваъда килади.
Мунофиклар Ухуд жанги олдидан ва ундан сўнг ўзларининг бузук тушунчалари ва носоглом хулкларини яккол намоён килдилар. Мадина устига Макка мушриклари бостириб келар экан, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мусулмонларни жангга тайёрланишга буюрадилар. Сахобалар ёшу кари жам бўлиб куролланиб, динлари ва ватанларини химоя килиш учун шахар ташкарисига йўл оладилар. Бирок Абдуллох ибн Убай ва унинг атрофидагилар мушриклар лашкарини кўргач, оркаларига кайтдилар ва: "Агар сизлар билан уларнинг ўртангизда уруш бўлишини аник билсак, сизларга кўшиламиз", - деб ёлгон гапирдилар. Холбуки, бу мушрикларнинг (Бадрда) кўрган талафотлари туфайли мўминларга нисбатан газаб, нафрат билан тўлиб-тошганларини, мол-дунёларини аямай, аскару аслихаларини жамлаб, жуда катта кўшин билан келишганини, мўминларни ўз ватанларида янчиб ташлашга касд килиб, уруш нияти билан ёнаётганларини мунофиклар хам, бошкалар хам, жуда яхши билиб турган эдилар. Мушриклар билан мусулмонлар орасида шу пайтда уруш бўлмайди деб кандай тасаввур килиб бўлади? Бунинг устига мусулмонлар Мадинадан чикиб душман каршисида саф тортган бўлсалар. Лекин мунофиклар бу узрни мўминлар кабул киладилар деб ўйладилар. "Улар ўша куни иймондан кўра куфрга якинрок эдилар". (Оли Имрон сураси, 167-оят). (Саъдий).
Ухуд жанги бўлиб ўтди. Унда мусулмонлардан 70 киши шахид бўлди. Мунофиклар эса шахидлар хакида хам, Пайгамбар хакларида хам тилларини тиймадилар: Улар: "Мухаммад бизнинг айтганимизни килмади, жангга чикиб нотўгри килди. Одамларнинг ўлимига сабаб бўлди", дейишди. Шахидлар хакида эса: "Агар бизга итоат килганларида ўлдирилмаган бўлардилар", - дедилар. (Оли Имрон сураси, 168-оят). Аллох: "Айтинг, агар сўзларингиз рост бўлса, унда ўзларингиздан ўлимни даф этиб юборинглар-чи!" - деди. Аллох бу сўз билан мунофикларнинг канчалик калтабин кишилар бўлганларини фош этади. Жиходда ўлмай колса, кани энди шу билан бутунлай ўлимдан кутулиб колса! Ажабо, булар одамларнинг Расулуллохга эмас, ўзларига итоат килишини хохлайдилар-а. Нафакат одамларни, хатто Расулуллохни хам ўзларига итоат килдирмокчи бўлардилар.
Уларнинг диллари хасад билан тўлиб-тошган эди. Мусулмонларга бирор яхшилик етишини асло хохламас эдилар. "Агар сизга бир яхшилик етса, бу уларни хафа килади, агар сизга бирор ёмонлик етса, "биз олдиндан эхтиётимизни килган эдик", деб хурсанд холда юз ўгириб кетадилар". (Тавба сураси, 50-оят). Яъни "агар маглубият, ўлим юз берса, мана биз эхтиёткорликка амал килиб урушга чикмаган эдик-да, деб сизга етган мусибатдан хурсанд бўладилар". (Багавий).
Мунофиклар мусулмонларнинг бир-бирларига ёрдам кўлларини чўзишларини хам кўролмас эдилар. Закот-садакалар йигилишини коралар эдилар.
"Уларнинг ичларида сизни садакалар хусусида айблайдиганлари бор. Агар уларга садакалардан берилса, хурсанд бўладилар, агар берилмаса, бирдан газаб киладилар". (Тавба сураси, 58-оят).
"Уларнинг айбловлари ва танкидлари яхши максад билан ёки тўгри фикр билан эмас эди, балки максадлари ўзлари садака олиш эди". (Саъдий). "Мунофиклар Мухаммад садакани ўзининг яхши кўрган одамига беради дер эдилар... Агар ўзларига кўпрок берилса, хурсанд бўлардилар, озрок берилса аччик килардилар". (Багавий).
Уларнинг баъзилари мулойимлик билан иш олиб борсалар, айримлари ахлоксизликларини хеч яширмас эдилар. Абу Саид ал-Худрий разияллоху анху айтдилар: Биз Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У киши бизга улуш таксимлаб бераётган эдилар. Олдиларига Зулхувайсира келди. У Бану Тамимдан бўлган бир киши эди. У: "Эй Расул, адолат кил!" - деди. Расулуллох: "Холингга вой сени, агар мен адолат килмасам ким адолат килади?!" - дедилар. Шунда Умар дедилар: "Ё Расулаллох, менга рухсат беринг, бунинг бўйнини кесиб ташлай!" Расулуллох Умарни бу ишдан кайтардилар. Сўнг келгусида бунинг одамлари ажралиб чикишларини айтдилар. Дархакикат фитналар замони бошланганда бу одам мусулмонлар жамоасига карши бош кўтариб чиккан хаворижлар сафига кўшилиб кетди ва хазрат Алига карши уруш килиб, урушда ўлди. (Бухорий ривоят килган хадисдан).
Куръонда мунофиклар хакида жуда кўп оятлар нозил бўлган. Улар мўминларнинг мунофиклар таъсирига тушиб колмасликлари учун огохлантириб туради. Табиийки, хамма вактда хам барча мўминларнинг даражалари бир хил бўлмайди. Ўша замондаги мусулмонларнинг ичларида хам оз бўлса-да мунофикларнинг гапига кулок соладиган иродаси заифрок кишилар топилар эди. Аллох: "Холбуки сизларнинг ичингизда уларга кулок соладиганлар бор", - деган. (Тавба сураси, 47-оят). "Яъни, сизларнинг ичларингизда аклини яхши ишлатмайдиганлар, уларга кулок соладиганлар, даъватларини кабул киладиганлар, уларга алданадиганлар бор". (Саъдий). "Улар сўзларини кабул килган одамларни ёмонликка буюрадилар... Кўлларини Аллох йўлида эхсон-садака килишдан тортадилар. Аллох уларнинг молларидан фарз килган закотни эгаларига етказишга монелик киладилар. ...Катода айтадилар: Улар кўлларини хар кандай яхшиликдан тортиб оладилар. (Табарий).
"Улар Аллохни унутдилар, Аллох хам уларни "унутди". Яъни, улар Аллохга итоат килишни, Унинг амрига эргашишни тарк килдилар, Аллох хам уларга Ўз тавфики, хидояти ва рахматини ато килишдан тўхтади. (Табарий). "Улар Аллох буюрган нарсаларни тарк килдилар. Аллох хам уларни шак-шубха ичига ташлаб кўйди". (Куртубий).
"Мунофиклар бир-бирларини дўст тутадилар, шунинг учун мўминлар уларни дўст тутиши мумкин эмас. Улар "ёмонликка буюрадилар". Ёмонлик куфр, фосиклик ва исёндир. "Яхшиликдан кайтарадилар". Яхшилик иймон, гўзал хулклар, солих амаллар ва чиройли одоблардир". "Шубхасиз, мунофиклар хакикий фосиклардир!" Аллох фосикликни шуларга чеклаб кўйди. Чунки буларнинг фосиклиги бошкаларнинг фосиклигидан улканрокдир. Бунинг далили шуки, уларнинг азоблари бошкаларнинг азобидан кўра каттикрокдир. Мўминлар шуларнинг орасида яшаб, шулар оркали балоларга дучор килиниб синалдилар..." (Саъдий ).
"Хасан Басрий дедилар: "Нифок икки хил бўлади. Ёлгончилик нифоки, амал нифоки. Ёлгончилик нифоки Расулуллох замонларида бўлган эди, амал нифоки эса Киёматга кадар давом этади". (Куртубий).
Тавба сурасининг 75, 76, 77-оятида "Агар Аллох бизга Ўз мархаматларидан ато килса, албатта эхсонлар киламиз, солих кишилардан бўламиз", деб ваъда килган, аммо Аллох уларга кўп мол-дунё бергандан сўнг бахиллик килган кимсалар хакида сўз боради. Аллох уларнинг бахилликлари, ёлгон гапирганлари, ваъдаларига вафо килмаганлари учун калбларида то Аллохга йўликкунларича хам йўколмайдиган мунофиклик пайдо килганини айтади. "Мўмин киши бу хунук сифатдан эхтиёт бўлиши керак. Яъни Раббисига "фалон-фалон орзуйим амалга ошса, фалон-фалон иш киламан деб ваъда бериб, кейин вафо килмай кетишдан сакланиши лозим. Чунки Аллох худди мана буларни жазолагани каби буни хам нифок билан жазолаши мумкин". (Саъдий).
Сахих хадисда ёлгончилик, иккиюзламачилик, ваъдасига хилоф иш тутиш, омонатга хиёнат килиш, биров билан тортишганда аламидан гунох килишга ўтиб кетиш мунофиклик аломатларидан эканлиги айтилган. Кимда шу сифатлар мавжуд экан, у тавба килиши керак. Хатоларини тузатиши шарт. Акс холда Аллох уни нифок касали билан жазолашидан кўркиши даркор