×
Ушбу мақолада масжиднинг Ислом динидаги ўрни ва аҳамияти зикр қилинади.

    Масжиднинг Исломдаги ўрни

    [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

    Шайх Саид Абдулазийм

    Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

    Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший

    2013 - 1434

    دور المسجد في الإسلام

    « باللغة الأوزبكية »

    الشيخ سعيد عبد العظيم

    ترجمة: أبو جعفر البخاري

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

    2013 - 1434

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

    Барча оламлар Робби бўлган Оллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

    Сўнг ...

    Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида дорулфунун, исломий семинарлар макони, Оллоҳнинг китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати билан ҳукм қиладиган маҳкама, тўпланиш ва сафарбарлик – динимиз жаҳоннинг шарқи-ю ғарбига ёйилиши учун исломий фатҳлар бошланадиган марказ, ибодатхона, эътикофхона, мактаб, бошқарув идораси, мусулмонларнинг ўзаро маслаҳат ва насиҳат қилишадиган мажлис, иймонли раҳбарлик маркази, ҳарбий қўмондонлик штаби, Оллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун санжақ тикиладиган жой, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келган элчиларни кутиб олинадиган макон эди. Ҳатто занжилар масжидда найзабозлик ўйинини қилишар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Арфида ўғиллари, давом этинг!» – дер эдилар. (Муттафақун алайҳ).

    Масжид – Ислом ва мусулмонлар манфаати бўлган барча нарсанинг макони эди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага етиб келганларидан сўнгра илк ўлароқ масжид қўришга эътиборни қаратдилар. Ислом дини ҳам масжид қуришга одамларни рағбатлантирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Оллоҳ учун парранда катагича ёки ундан ҳам кичикроқ масжид қурган бўлса, Оллоҳ унга жаннатда сарой қуради», дедилар. (Ибн Можа. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деди).

    Катталар-у кичиклар, эркаклар-у аёллар масжидларга намоз ўқиш ва эътикоф қилиш учун келишар, жума намозини адо этиш ва билим олиш учун ҳозир бўлишарди. Улардан бирини масжидга киришдан таъқиқлаш собит бўлмаган. «Масжидларингиздан болаларингиз ва мажнунларингизни йироқ қилингиз!» деб айтилган ҳадис ҳужжати бўлмаган заиф ҳадисдир. Ҳатто, Рабийъ Муаввиз ибн Афроъ қизи разияллоҳу анҳо ривоят қилганидек саҳиҳ ҳадисларга зид бўлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро тонггида Мадина теграсида яшайдиган ансорлар қишлоғига одам жўнатиб, шундай хабар юборганлар: «Ким рўзадор бўлиб тонг оттирган бўлса, рўзасини ниҳоясига етказсин. Ким рўза тутмай тонг оттирган бўлса, кунининг қолган қисмини охирига етказсин». Шундан сўнг биз ҳам, Оллоҳ хоҳласа, рўза тутар, кичик фарзандларимизга ҳам рўза туттирар эдик. Уларни масжидларга ҳам олиб борар ва қўлларига юнгдан ўйинчоқ қилиб берар эдик. Агар улардан биронтаси овқат деб йиғласа, ифтор пайтида уларнинг қўлига бериб турар эдик». (Муттафақун алайҳ).

    Насллар Оллоҳнинг уйида тарбияланмаса, қаерда тарбияланишади?! Масжидлар – солиҳ авлодлар учун тарбия масканлари, келажак қаҳрамонлари ва қўмондонларининг тарбия марказларидир.

    Қиёмат кунида, фақатгина Аршнинг сояси бўлган лаҳзаларда, Оллоҳ соя берган етти кишидан бири, «Масжиддан чиққан ва масжидга қайтгунича масжидга (кўнгли)боғланган одам»дир. (Имом Муслим, 2428).

    Мушрик Сумома ибн Ассолни масжид устунларидан бирига боғлаб қўйилди.

    Мусулмоннинг ижозати билан мушрик одамнинг масжидга кириши раводир.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиддаги рўмолни олиб келишни, ҳайз қони келаётган мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳога буюрдилар ва: «Ҳайзингиз қўлингизда эмас!» – дедилар. (Имом Муслим, 13). Шу боис, ҳоизаларнинг бирон эҳтиёжи учун масжидга кириб, у ерда турмай чиқиб кетишлари жоиздир.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари, мўминларнинг оналари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тириклигида ҳам, оламдан ўтганларидан кейин ҳам масжидларда эътикоф қилишар эди.

    Болаларни масжидларга киришдан нафратлантириш жоиз бўлмаганидек, болаларининг товушлари сабабли болалик оналарга дашном бериш ҳам тўғри эмас. Чунки оналар, болаларидан камдан кам айри қоладилар. Шундай бўлсада, ваъз ва эслатмаларни тинглашга улар эҳтиёжни ҳис этадилар. Шунинг учун аёлларни болалари туфайли масжидларга келишларига ғов бўлиш, хотин-қизлар ҳуқуқини поймол қилишдан бошқа иш эмасдир. Зеро хотин-қизлар аҳкомларда эркакларга ўртоқдирлар. Севимли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақалоқнинг товушини эшитгач намозини тезроқ тугатишга шошилар эдилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам она боласининг йиғиси билан безовталанишини жуда яхши билар эдилар.

    Демак, биз масжиднинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги етакчилик роли ва чорқиррали раҳбарлик фаолиятини қайта жонлантириш учун ҳаракат қилишимиз керак. У ролни бошқаси билан алиштирмаслик лозим. Масжидга бўлган алоқани, беш вақт намоз ўқилгач дарвозасини қулфлашгагина чекламаслигимиз керак. Бинобарин, қурилишларидан асосий мақсад ва вазифасига бепарво бўлиш билан, масжидларни қизил ва сариқ рангларга бўяш ва қимматбаҳо гиламларни тўшашга ҳам чеклаб қўймаслигимиз лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида масжидларга палослар солинмаган ва уларни ёритилмаган эди. Шундай бўлишига қарамай, у масжидлардан Оллоҳга берган аҳдларига содиқ, Оллоҳга иймон келтириб, пайғамбарларни тасдиқлаган қаҳрамонлар етишиб чиқдилар.

    Биз бугунги кунда Ерни Осмонга, Дунёни Охиратга боғлайдиган, масжидларни Оллоҳга итоат этиш билан обод қиладиган, Ер юзининг чор атрофидаги мусулмонларнинг муаммоларига эътиборни қаратган қаҳрамонларга эҳтиёжни ҳис этмоқдамиз. Зеро, мусулмонларнинг ишларига эътибор бермаган одам, мусулмонлардан бири эмасдир!

    Масжид ишларини бошқараётган имом, хатиб ва муаллимларнинг бу муборак ишни лойиқ бўлгани ва масжиднинг ўзи жойлашган маҳалла ва шаҳар учун маёқ манбаи бўладиган даражада адо этишлари лозим. Замонавий қаршиликларга ва ташланган мавзуларга жавоб беришлари, вазифаларни адо этиб, эҳтиёжларни бажо келтиришлари, ишламаётган кучларни ишга солишлари керак. Чунки, қўшиндаги бир киши бутун қўшинни расво қилиши мумкин. Шундай экан, минглаб одам нима қилиши мумкин?! Ишсизлик кучайган жамлоқ, беҳуда нарсалар манбаидир!

    Ишлар бир гуруҳга ёки асалари инига етадиган дажада кўп. Бу одам болаларга эътибор бериши, у одам хотин-қизлар даъвати билан шуғулланиши, учинчи одам эса мусулмонларнинг аҳволидан хабар олиши, тўртинчиси эса масжидни ибодатга тайёрлаши лозим. Зеро, масжидни ифлос нарсалардан тозалаш ҳам ибодат ва Оллоҳга қурбатдир. Ва ҳоказо... Масъулият – имомлик, хатиблик ва дарс беришнинг ўзигагина чекланган эмас.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи муаллим бўлиб, Абу Бакр разияллоҳу анҳу унинг имомликдаги ўринбосари эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтгач Бану Соиданинг суффалик айвонида мусулмонларга ким раҳбарлик қилиши учун фарқли номзодларни кўрсатилди. Шунда Алий разияллоҳу анҳу Абу Бакр разияллоҳу анҳуга қарата: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизга динимиз учун ( етакчи бўлишга) рози бўлди. Наҳотки, биз сизни дунёмиз(га етакчи бўлишингиз) учун рози бўлмасак?! – деди. Ундан кейинги халифалар ҳам одамларга хутба ирод қилишар ва намозларда имом бўлишар эди. Масжид, мусулмон раҳбарнинг қароргоҳи эди. Ҳукумат қарорлари ҳам масжидларда олинар, дунёни Оллоҳнинг динига итоат эттирилар, маданият (ҳазора)ни пайғамбарлик дастури асосида тикланар эди.

    Агар масжиднинг ўз вазифасини бажо келтиришини хоҳласак, ўзимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва муҳтарам саҳаболар қилган ишларни қилишимиз шарт:

    ﴿لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً﴾

    «(Эй мўминлар), сизлар учун — Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир». (Аҳзоб: 21).

    Салафга эргашишда барча яхшилик бўлса, барча ёмонлик кейинги келган авлодлар ўйлаб топган бидъатлардадир. Салафлар замонида дин бўлмаган нарса, бугун кунда ҳам дин бўла олмайди. Бу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади.

    Моддий тараққиёт масжид зиёнига бўлмаганидек, масжиднинг вазифасида ҳам бўшлиқ бўлмаслиги керак. Клуб, кўнгилочар макон ва ўйингоҳлардаги ёшларни Оллоҳнинг уйларига жиддий даъват қилиниши лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Умму Мактум разияллоҳу анҳуни уйида танҳо намоз ўқишига рухсат бермадилар ва: «Азонни эшитасанми?» – деб сўрадилар ва у: Ҳа, – дегач: «Мен сенга (масжидга келмаслигингга) ижозат топа олмайман», – дедилар. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деган). Ҳобуки, Абдуллоҳ ибн Умму Мактум разияллоҳу анҳу Мадинанинг четроғида яшар, йўлларда зарарли ҳашаротлар мавжуд ва баъзида масжидга етаклаб келадиган одамни топа олмас эди.

    Фарзандларининг масжидга боришларига монеълик қилаётган ва буни вақтни беҳуда ўтказиш деб тушунаётган ота ва оналар, Оллоҳдан қўрқсинлар! Бу гап жума намозлари вақтига имтиҳон замонларини белгилаётган ўқитувчиларга ҳам тегишли. Дин ҳисобига келаётган дунёга Оллоҳ барака бермасин! Чунки ўқилган икки ракаат намоз, дунёда мавжуд бўлган барча нарсадан кўра яхшироқдир!

    Ҳа, масжид каттаю кичик ва эркагу хотинда Ислом ғоясини олий қилиши, ҳаракатлар эса пайғомни етказиш ва омонатни адо этиш учун елкадош бўлиши шарт. Чунки, даъватимиз жаҳоншумул даъватдир:

    ﴿تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيرًا ﴾

    «Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Оллоҳ баракотли - Буюкдир». (Фурқон: 1).

    Ислом душманлари (йиллар давомида) масжидларни харобага айлантириш ва унинг ролини қисқартириш учун тинмай ҳаракат қилишмоқда. (Қачонлардир Буюк Британия Бош вазири бўлган) Вильям Эварт Гладстон (29.12.1809 – 19.05.1989) Умумий парламент ҳузурида оёққа туриб, Қуръонни қўлига олди ва: «Модомики, бу китоб» дея уни кўтарди ва бир қўли билан Каъбага ишора қилиб: «ва бу уй масжидларнинг энг афзали ва Ер юзининг энг шарафли макони бўлиб қолар экан, бизнинг Ислом ўлкаларидаги барқарорлигимиз олдида катта тўсиқ бўлиб қолаверади», – деди.

    Хуллас, Ислом дини ва одамлар учун чиқарилган энг яхши умматга мансуб бўлишга мушарраф бўлган одамнинг бандалар орасида ҳақиқатни барпо қилиш, масжидни ўзининг биринчи фаолияти ва қийматига қайтариш учун ҳаракат қилиши лозим. Бу, Оллоҳдан мадад сўраб ҳамда куч ва қудрат Оллоҳ таолодангина эканини ҳис этиб оламшумул давлатимизни тиклаш, Ер юзида Оллоҳнинг ҳукмини татбиқ этиш, одамларни Оллоҳнинг дини билан ибодат қилдириш учун бошланган ҳаракатнинг бошланғич нуқтасидир.

    Сўнгги дуомиз: ҳамду санолар барча оламлар Робби бўлган Оллоҳ таолога бўлсин!