×
Ушбу мақолада Шайх Саид амримаъруф ва наҳиймункарнинг аҳамиятини, мусулмон кишининг ҳаётидаги ўрнини, унинг расуллар ва набийларнинг вазифаси ҳамда ўта муҳим ва шарафли вазифа эканини баён қилади.

Амримаъруф ва наҳиймункар

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Шайх Саид Абдулазийм

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший

2013 - 1434

الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر

« باللغة الأوزبكية »

الشيخ سعيد عبد العظيم

ترجمة: أبو جعفر البخاري

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

2013 - 1434

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Жаннатдаги баланд мақомлар, бу дунёдаги энг қийин мақомдан ўтишни талаб қилади. Бу мақом – амримаъруф ва наҳиймункар мақомидир. Бу – барча расул ва анбиёларнинг вазифаси бўлиб, ўта муҳим ва шарафли вазифадир. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай деган:

 ﴿ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ ﴾

«Эй қавмим, Оллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир». (Аъроф: 59);

 ﴿ وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ ﴾

«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз». (Наҳл: 36).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам шундай хитоб келган:

 ﴿ وَادْعُ إِلَى رَبِّكَ إِنَّكَ لَعَلَى هُدًى مُسْتَقِيمٍ ﴾

«Сиз (одамларни) Парвардигорингизга даъват қилинг! Албатта сиз Тўғри йўл устидадирсиз». (Ҳаж: 67);

 ﴿ وَادْعُ إِلَى رَبِّكَ وَلا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾

«Сиз (одамларни ҳам ёлғиз) Парвардигорингиз- га (ибодат қилишга) чорланг ва мушрик кимсалардан бўлманг!» (Қасас: 87).

Модомики, ҳукмнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларигагина хос эканини таъкидлаган далил йўқ экан, бу мажбурият Ислом умматининг зиммасига ҳам юклангандир.

Оллоҳ йўлига чорлаш «нажот кемаси бўлиб, унга ўтирган нажот топади, ундан кеч қолган эса ҳалок бўлади». Қилинаётган мункар ишларга оғиз очилмаса, савобли нарсадек бўлиб қолади. Ҳатто, ҳозирги ҳаётимизда кўриб турибмиздек, мункар ишларни қилишга чорланиб, савобли ишлардан қайтарилади. Мункар ишлар кеманинг тагидан очилган тешикка ўхшайди ва «бу тешик ўқёнус қаъридаги қабрга тенгдир».

«Оллоҳнинг сарҳадларида турадиган ва унга тушадиган одамнинг мисоли, кемага ўтирган одамларнинг мисолига ўхшайди. Улардан айримлари кеманинг юқори қисмида ва бошқалари пастки қисмларига жойлашадилар. Пастдагилар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридаги одамлар олдидан ўтиб (безовта қилишар), шунинг учун(ўзаро): Тепамиздаги одамларни безовта қилмай ўзимиз турган жойдан бир тешик очсак!» – дейишди. Агар уларни шу ҳолатда қўйилса, ҳаммалари ҳалок бўладилар. Агар уларни тўхтатиб қолишса, ўзлари ҳам, бошқалар ҳам нажот топишади». (Имом Бухорий, 2493).

«Фитналар қалбга бўйра мисоли битта-битта таъсир қилади. Ундан қайси қалб сипқорса, унда қора доғ пайдо бўлади. Қайси қалб инкор этса, унда оппоқ доғ пайдо бўлади ва ҳар икки қалбнинг (оқ доғи) уни силлиқ тошдек оппоқ қилади ва унга Еру осмонча бўлса ҳам фитна таъсир қила олмайди. (Қора доғ) эса қалбни қоп-қора қилади ва тўнтарилган кўзадек бўлиб, на яхшиликка буюради ва на гуноҳдан қайтаради. Нафсу ҳавоси истаган нарсаларни қилаверади». (Имом Муслим, 207).

Амримаъруф ва наҳиймункарга узоқ замонлардан бери эътибор берилмади ва имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтганидек, унинг исмигина қолди, холос. Балки биров: Бу қандай бўлиши мумкин?! Ахир Азҳар уламолари одамларга хутба қилиб, ваъзлар ўқишмоқда-ку?! – деб савол бериши мумкин.

Бунга шундай жавоб берилади: Фарз амалга ошишининг маъноси фарзга амал қилиш ҳақидаги буйруқнинг савоб савобга, гуноҳ эса гуноҳга айланадиган даражада воқеъда намоён бўлишидир. Бу эса ҳануз амалга ошмади. Бинобарин, иқтидорли ҳар бир банданинг ҳақиқатни амалга ошириши ва ботилни бекор қилиши, Шариат ва Дин асослари факультетларини битириб чиққан кишиларни ҳужжат қилмаслиги керак. Чунки, улар билан етарли ишлар амалга ошмади. Бу биринчи тарафдан.

Иккинчи тарафдан эса, савоб ишдан воз кечилиши, гуноҳ ишни эса қилинишига шоҳид бўлган ва қайтаришга кучи етган ва бошқалар қайтаришмаётганини кўрган ҳар бир бандага, у гуноҳдан қайтариши заруратдир. Бундай пайтда унинг бирон дипломга эга бўлиши шарт эмас! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва сийратларини текшириб кўрган одам, буни жуда яхши билади. Жумладан, уламолар шундай дейишган: «Пиёнисталарнинг (ичмаслик ҳақида) ўзаро насиҳат қилишлари фарздир. Ўзаро насиҳат қилишмаса гуноҳ иккига қатланади: ароқ ичиш ва насиҳатни тарк қилиш гуноҳлари». Чунки, амримаъруф ва наҳиймункар қилаётган одамларнинг адолатли бўлишлари шарт эмас. Агар шарт бўлса эди, бирон кимса савоб ишларга чорламас эди. Чунки, «Ҳар бир одамзот хатокордир ва хатокорларнинг яхшироғи тавбакорроғидир». (Термизий (2687). Бу ҳадисни аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳасан деган).

Оллоҳ таолонинг:

 ﴿ أَتَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبِرِّ وَتَنْسَوْنَ أَنْفُسَكُمْ وَأَنْتُمْ تَتْلُونَ الْكِتَابَ أَفَلا تَعْقِلُونَ ﴾

«Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз Китоб тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?» (Бақара: 44) оятида амримаъруф ва наҳиймункар қилган одам учун эмас, аксинча, ўз билимига амал қилмаган одамни мазаммат қилинган. Сулук билан қилинган даъват, оғиз билан қилинган даъватдан кўра таъсирчандир. Чунки, одамзот қилаётган иши билан одамларни нафратлантирар экан, оғзи билан даъват қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам пайғамбар Шуъайб алайҳиссалом:

 ﴿ وَمَا أُرِيدُ أَنْ أُخَالِفَكُمْ إِلَى مَا أَنْهَاكُمْ عَنْهُ ﴾

«Мен сизларга хилоф қилиб, сизларни қайтараётган нарсани (яъни, ҳалол-ҳаромга аралаштиришни) ўзим қилишни истамайман», – деган. (Ҳуд: 88).

Шундай экан, чорланганлар ҳақиқат ва эзгуликка ижобат қилишлари, насиҳат қилаётган одамнинг ҳолатига қарамасликлари ва ҳолати шундай бўлиши керак: «Ҳақиқатни, олиб келган ҳар қандай одамдан қабул қилинади. Ботилни эса, кимдан бўлишидан қатъий назар рад қилинади».

Даъватчи буюраётган ва таъқиқлаётган нарсаларини билиши, даъват қилар экан шафқатли ва меҳрибон бўлиши керак. Олимлардан бири подшоҳлардан бирининг ҳузурига кириб, унга қўпол муомала қилди. Шунда подшоҳ Оллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ одамни, мендан кўра ёмонроқ бўлган подшоҳ олдига юборар экан:

 ﴿ فَقُولا لَهُ قَوْلا لَيِّنًا لَعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ أَوْ يَخْشَى ﴾

«Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса», деди (Тоҳа: 44), деди. Яъни, Оллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссаломни Роббул оламийнга ўта кофир бўлган Фиръавнга юборди ва Мусо алайҳиссаломга мулойим бўлишни амр қилди.

Саволларга жавоб берилар экан, ҳиссиётларга берилиш ярамайди. Фойда бўлиши, зарар ва фасодлар кетиши учун, Оллоҳнинг динини ўрганиш керак. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Салулни ўлдирмасликларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Ясрибда унинг кўп тарафдорлари бор. Одамлар: Муҳаммад асҳобларини ўлдираяпти? – дейишса нима бўлади?!» – деган эдилар. Ибн Салул фитналарни кўпайтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва даъватга қарши ҳийлалар қилган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўлдирмадилар. Чунки, Оллоҳнинг шариати – манфаатларнинг ўзгинасидир. Қаерда манфаат бўлса, ўша ерда Оллоҳнинг шариати бордир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ (ўлкасини босиб олган) мўғул-татарларнинг ароқ ичишларига қарши бўлган дўстларидан норози бўлар ва: «Ароқ Оллоҳни зикр қилиш ва намоз ўқишга монеъ бўлса, татарларни мусулмонларни ўлдириш ва уларнинг номусларини булғашларига монеъ бўлади», – дер эди.

Биз ишларнинг оқибатига қарашимиз ва гуноҳ ишларни гуноҳлар билан қайтармаслигимиз, гуноҳни устивор кўрмаслигимиз, бошқа гуноҳни келтириб чиқармаслигимиз, шаръий манфаат бўлмаган нарсаларда жонни қийнамаслигимиз, инкор қилиш билан оила ва ёру дўстларга озор бермаслигимиз керак. Чунки, инкор этиш баъзи ўринларда фарз бўлса, баъзи ўринларда ҳаромдир. Гумонга ғолиб келган бўлса, амримаъруф ва наҳиймункар қилган одамнинг озорланиши мустаҳабдир. «Шаҳидларнинг саййиди – Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва золим имомга (қарши туриб) унга амримаъруф ва наҳиймункар қилган, натижада, подшоҳ ўлдирган одамдир». (Ҳоким (4884). Бу осорни аллома Албоний саҳиҳ деди).

Ишларнинг энг яхшиси – мўътадилидир. Ўринсиз жойда лоқайдлик ёки интилиш яхши бўлмаганидек, журъат ўринларида қўрқоқлик ва орқага чекиниш мақтовга сазовор эмас. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу йўлдошларига: «Сизлар шундай замонда яшаяпсизларки, унда амримаъруфга шошилганингиз энг яхшироғингиз бўлади. Одамларга шундай замонлар келадики, шубҳалар кўпайгани боис, уларнинг яхшироғи – тўхтаб, текшириб кўрганларидир», – деган эди.

Ғурбатнинг кучайиши ва тақвонинг озайиши туфайли масалалар, жумладан, балоси кўпайганлари ҳақида ўз билимдонига мурожаат этиш лозим. Биз шундай масалаларга дуч келаяпмизки, агар улар ҳақида Умар разияллоҳу анҳуга мурожаат этилса, Бадр жанггида иштирок этган барча саҳобаларни тўплаган бўлар эди!! Хаворижлар аҳволидан воқиф бўлганлар, улар ҳиссиётга берилиш ва фиқҳий билимларнинг озлиги сабабли қандай фалокатларни қилишган эканига гувоҳ бўлишади. Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: «Бизга Росибий пурмаъно хутба қилди. Унинг хутбасини эшитиб кўзлардан ёшлар қуйилди, кўнгиллар юмшади. У ўз хутбасида одамларни Охиратга рағбатлантириб, дунёда зоҳид бўлишга чорлаб, жиҳод қилишга чақирди ва одамлар жаннатдан муждаланган саҳобалар каби жанг қилиш учун сафарбар бўлдилар».

Шу боис Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: «Хаворижлар тури қандай ажойиб-а?! Уларнинг орасида биронта ҳам саҳоба йўқ ҳамда Қуръон ўқисаларда ҳалқумларидан нарига ўтмаган!» – деган эди.

Гарчи ижобат бўлмаслик гумони устун бўлсада, амримаъруф ва наҳиймункар қилиш машруъ қилинган бўлса, пишиб етилган мевалар ва юзага келиб ривожланаётган «диндорлик» тўфонини кўриш билан нима қилиш керак?! Сиз фойдасиз ишни ва денгизда деҳқончиликни қилмайсиз! Оллоҳ таоло айтди:

 ﴿ فَذَكِّرْ إِنْ نَفَعَتِ الذِّكْرَى ﴾

«Бас, агар панд-насиҳат фойда берса (кишиларга) панд-насиҳат қилинг!» (Аъло: 9). Уламолар: «Унинг маъноси: Гарчи фойда бермаса ҳам эслатаверинг!» – дедилар. Бу шу оятга ҳам ўхшайди:

 ﴿ سَرَابِيلَ تَقِيكُمُ الْحَرّ ﴾

«сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар». (Наҳл: 81). Аслида бу кийимлар кўпроқ совуқдан ҳимоя қилади.

Биз халқ орасида даъват ва таблиғни оммалаштиришимиз ва Ислом динини жаҳоннинг тўрт бурчагига етказишимиз керак:

 ﴿ تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيرًا ﴾

«Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Оллоҳ баракотли - Буюкдир». (Фурқон: 1);

 ﴿ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Оллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик». (Анбиё: 107);

 ﴿ إِنْ هُوَ إِلا ذِكْرٌ لِلْعَالَمِينَ ● وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ ﴾

«(Ушбу Қуръон) фақат барча оламлар учун (Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган) бир эслатмадир, холос». (Сод: 87, 88).

Масжид ва унинг муаммолари билан шуғулланиш Фаластин, Ироқ ва Афғонистондаги мусулмонларнинг муаммоларига, ёшлар ва уларнинг тарбияларига эътибор беришга монеъ бўлмаслиги ҳамда хотин-қизлар, болалар ва қарияларни даъват қилишдан чалғитмаслиги лозим. Бунинг учун фикримиз кенг бўлиши керак. Чунки Роббимиз буюк ва шарафли ишларни суюб, пасткашликларни ёқтирмайди.

Даъват йўлида юриш, дўсту душман, шаръий ва коинавий йўлларни билишни худди хитоб қилинаётган одамларнинг аҳволини билишни талаб қилганидек талаб қилади. Ишларнинг муҳимроғини муқаддам қўйиш билим, амал ва Оллоҳ йўлига даъват қилишда вожиб бўлган ишлардандир. Бунинг учун эътиборни эътиқод маънолари ва «Агар билсалар аввало тавҳид!»ни амалга оширишга бўлган ишончга марказлаштириш лозим.

Оллоҳ йўлига даъват қилиш пайғамбару расуллар манҳажига риоя қилиш билан рўёбга чиқадиган онгга боғлиқ бўлади. Бинобарин Оллоҳ таоло шундай деган:

 ﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Оллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Оллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушрик- лардан эмасман». (Юсуф: 108). Ушбу оят Юсуф сурасининг охирларида келган бўлиб, у – қалби бўлган ва гувоҳлик билан қулоқ солган ҳар бир кишини ўйлантирадиган сура ва ҳикоядир.

Биз ноҳақ ишларни қилиб балога сабаб бўлгач, ортидан: «Балоларнинг келиши пайғамбару расулларнинг суннатидир!» дея тавбаю тазарруда бўлмаслигимиз керак. Бундай ишни қилган одам Роббисига тавба қилиб, истиғфорлар айтиши ҳамда ёмон муҳитдан чиқиш учун бор имкониятини ишга солиши керак. Агар банда ҳақ йўлда бўлиб, ўзидан аввалгиларнинг йўлидан кетаётган ва мусибат етган бўлса, чидаши ва савобни Оллоҳ таолонинг ўзидангина кутиши керак:

 ﴿ وَالْعَصْرِ ● إِنَّ الإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ ● إِلا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ ﴾

«Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)». (Аср сураси).

Мазкур сура тафаккур қилишга лойиқдир. Чунки у (даъват унсурларини) ўзида етарлича жамлаган ва тушунтирган.

Оллоҳ таоло барчамизни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ айласин!