Қиёматнинг кичик аломатлари (3)
Категориялар
Full Description
Қиёматнинг кичик аломатлари (3)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Биринчи хутба
Барча ҳамдлар Оллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾
«Ҳой мўминлар, Оллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).
﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾
«Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Оллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).
Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Оллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).
Сўнг ...
Дўстлар, Қиёматнинг кичик аломатларини баён қилар эканмиз, ўтган (жумалардаги) хутбаларимизга қўшимча ўлароқ бугунги хутбамизни давом эттирамиз. Кичик аломатлардан кейин эса, Қиёматнинг катта аломатларини айтиб ўтамиз.
Қиёматнинг кичик аломатларидан бири, Ислом Уммати ичида ароқхўрликнинг кенг тарқалиши ва ароқнинг кўп истеъмол қилинишидир. Бундан кўра ҳайратлиси, ароқни ҳалол деб ҳисоблашдир. Ҳа, ажабланманг, мусулмонларнинг айримлари Оллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол деб ҳисоблашади. Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қиёматнинг шартларидан ...», – деб: «ароқ ичилади», – деганларини эшитганман». (Имом Муслим, 6956).
Имом Аҳмад ва Ибн Можа раҳима- ҳумаллоҳлар эса, Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилишган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимнинг бир гуруҳи ароқни ўзлари қўйган исм билан ҳалол ҳисоблашади». (Имом Аҳмад (22761), Ибн Можа (3385)).
Кўпсонли мусулмонлар, Оллоҳ сақласин, ароқхўрликка берилишди. Боён, маишатпараст ва мансабдорлар турли сабаблар билан ароқ ичишга муккасидан кетишди. Зеро, ароқни сотиб олиш, нархи қиммат бўлгани учун катта бюджетни талаб қилади. Бунга эса, фосиқ камбағалнинг кучи етмайди. Шу боис бўлса керак, бу гуруҳ ўзларига ўхшаган ғарблик кофирларга тақлид қилиб, ароқ ичишни мансабдорликни мукаммаллаштирувчи манба ва протокол талаби ўлароқ кўришади. Бироқ тақлидчи билан, тақлид қилинаётган одам ўртасида катта фарқ бор. Зеро кофир ўз куфрига амал қилсада, мусулмонлардан кўра ақллироқ ҳаракат қилаяпти. Ичганида ҳам маст қилмайдиган даражада, муайян вақтларда, ҳатто айримлари доктор назорати остида ичаяпти.
Бу умматнинг маишатпарастлари, лаззат- парастлари ва жиддий бўлмаган одамлари, ўзларини мусулмон ва ароқни ҳаром деб ҳисоблашсада, ичганларида бутунлай маст бўлиб, ақлларини йўқотишмоқда. Ҳатто айримларининг ароқларни косада эмас, лаганларга қуйиб ичаётгани ва бу билан ҳайвонликнинг аламли даражасини кўрсатишаётгани қулоқларга чалинмоқда. Айрим арқохўрлар эса, тўрт ёки беш кун давомида ўзига кела олмай, ақлини йўқотишмоқда. Ақли жойига келиши учун эса бирон фурсат бермаяптилар.
Одамлар орасида ароқхўр эркаклар кўпайганидек, ароқ ичадиган аёллар ҳам кўпайди. Буларнинг барчаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарнинг намоён бўлишидир. Ароқхўрларнинг кўпайгани- га воқеълик ҳам шоҳиддир. Яқин йилларгача ароқ ичишга мубтало бўлганларни биров билмас, ҳатто ичганларини оиласидан ҳам сир тутишар эди. Ҳозирги кунда эса, одамлар бировнинг ичганига эътибор ҳам бермай қўйишди. Ароқ ичганини одамларнинг билиши қизиқтирмайди. Чунки маст қилувчи ичимликларни ичиш, одамдаги ҳаёни кетказади. Шу даражага етиб бордик-ки, бу одат оддий ҳолга айланди ва одамлар: “Фалончи ичиб олиб, бизникига келибди!” ёки: “Пистончи уйида ароқ ичармиш!” – деб бамайлихотир айтишмоқда.
Қовоқхоналарнинг урчигани ҳақида гапирмай қўя қолай. «Амримаъруф ва наҳиймункар» ташкилоти аъзолари билан бир неча дақиқа ўтирсангиз, қовоқхоналардан сизга дарак беришади. Бир шаҳарда ўнлаб, балки ундан кўра кўпроқ қовоқхоналар, хонадонларда ароқ ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар мавжудлиги ҳақида ҳисобот берса, қулоқларингизга ишонмаслигингиз мумкин. Хориждан келаётган ишчиларнинг кўпи бу каби балоларга сабаб бўлишмоқда. Бир квартирада уларнинг ўнтаси ёки ундан кўра кўпроғи истиқомат қилиб, ораларида уйлангани йўқ, кафил бўлган одамга хабар бермай билган ишларини қилиб, расмий бўлмаган кичик корхоналар очишмоқда. Гоҳида бунинг сабабчиси кафил бўлиб, уларнинг маошларини вақтида бермаяпти ва улар бу ишларга қўл уришмоқда. Чунки уларнинг ҳам пулга эҳтиёжи бор. Нима қилсинлар? Шайтон бундай пайтда мазкур ёмон йўлларни кўрсатмай, қачон кўрсатсин?! Хўш, улар ишлаб чиқаришган ароқларини кимга сотадилар? Шу мамлакатнинг боён фарзандларига!!
Оллоҳнинг қуллари, Оллоҳдан тақво қилингиз! Ота фарзандларини, кафил эса кафолатга олган ҳорижликларни кузатсин! Ҳар биримиз «Амримаъруф ва наҳиймункар» ташкилотининг аъзосига айланиб, бу фалокатнинг илдизини ҳар жойда қуритишга ҳисса қўшайлик!
Эй мусулмонлар, ароқнинг ёйилиши ҳақидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарлари рўёбга чиқди! Ошкора ва кундуз кунлари сотилар ва айрим мусулмонлар қалин яшайдиган ўлкаларда қонун ҳимояси остида ошкора ичилар экан, яна қандай тарқалиши мумкин! Ла ҳавла ва ла қувввата илла биллаҳ!
Ўлкаларида ароқнинг сотишига рози бўлишларига қадар мусулмонларнинг тубанлашишларини, ҳеч ким тасаввур қила олмас эди. Кофирларга келсак, уларнинг ҳукуматлари кофирдир ва куфрдан кейин гуноҳ қолмайди. (Яъни, иймон бўлмаганидан кейин ҳамма нарса гуноҳ бўлиб кетаверади). Бироқ, мусулмонликни иддао қилган ва мусулмонлар ўртасида ароқни сотишга рухсат берган ҳукуматдан таажжубланасиз. Агар ароқ ичишни ҳалол деб соттираётган бўлса, Оллоҳ сақласин, ҳукумат кофирга айланади ва тавба қилиши талаб қилинади. Тавба қилса яхши, акси тақдирда, муртад кофир бўлган ҳолатида ўлдирилади: калласи олинади. Сўнгра унинг лошини ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди ва мусулмонлар қабирстонига дафн этилмайди! Балки лошини мусулмонлар ва қариндошлари сасиган ҳидидан озорланмас- ликлари учун олис чуқурликка отилади. Қариндошлари унинг молига ворис бўла олмайди. Қолган дунёси мусулмонларнинг манфаати йўлида сарфланади. Унга Оллоҳдан раҳмат ва жаҳаннамдан қутилиш тиланмайди. Чунки, у, жаҳаннамда мангу қоладиган кофирдир:
﴿ إِنَّ اللَّهَ لَعَنَ الْكَافِرِينَ وَأَعَدَّ لَهُمْ سَعِيرًا ● خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا لَّا يَجِدُونَ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا ● يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا﴾
«Албатта Оллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун ўтни тайёрлаб қўйди. Улар на бирон дўст ва на бирон ёрдамчи топмаган ҳолларида у жойда мангу қолурлар. Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Оллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар». (Аҳзоб: 64-66).
Бу – ароқни ҳалол деган одамнинг жазосидир. Ароқни ҳалол демаган одам эса Оллоҳга осий, Оллоҳнинг итоатидан чиққан, жазоланишга лойиқ ва бу дунёдаги жазоси даррадир. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ (тавбадан сўнгра) ароқни тўртинчи марта қайта ичган одамни, агар эҳтиёж бўлса ва ўлим жазосисиз ичишдан тийилмаса, қатл қилишга фатво берган. Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу – ҳақиқий фиқҳдир. Чунки очкўзни ўлим тўхтатса, қатл этиш керак. Жамиятнинг ахлоқи, салоҳияти ва нажотига очкўзлик қилган одамни нима қилиш керак?! Зеро ароқнинг салбий таъсирлари ичган одамгагина фойда бермайди, балки, унинг насли ва жамиятига ҳам ўтиб боради. Шояд бу фатво мусулмонлар диёрида ароқфурушлик қилишга рухсат бераётган одамларга ҳам муносиб бўлса!
Қиёматнинг аломатларидан бири масжидларни безаш ва безаш билан фахрланишдир. Анас разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамларнинг масжидлар билан фахрланишлари Қиёматнинг шартларидан биридир», ҳадисини (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Хузайма, 1322), Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ эса: «Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича Қиёмат қоим бўлмайди», ҳадисини ривоят қилди. (Имом Аҳмад, 12402).
Масжидларни безашдан мақсад, уларнинг нақшларидир. Валлоҳу аълам, масжидларни безашни таъқиқлаш унинг маишатпараслик, исроф ва нобудгарчилик иллати бўлишидир. Бундан ташқари, бу безаш, намозхонларни намоз ўқиётган пайтларида чалғитиши билан бирга, яҳудий ва насронийларнинг одатидир. Бунга Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг ушбу гапини ҳам қўшиб қўяйлик: «Масжидларни яҳудий ва насронийлар безаганидек безайсизлар!» (Абу Довуд, 448). Бу ва бундан бошқа сабаблар туфайли таъқиқ келган.
Умар разияллоҳу анҳу ўз даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжид- ларини янгиламоқчи бўлганларида (устага): «Чакка ўтмайдиган қил ва уни сариқ ва қизил рангга бўяма, одамларни чалғитади», – деди (Имом Бухорий «62-Боб: Масжидларни қуриш ҳақида).
Оллоҳ Умар Форуқдан рози бўлсин! Кейин келганлар унинг тавсиясини олмай, қизил ва сариқ рангларга бўяш билан чекланмай, кийимдаги нақшлар каби нақшлар билан безадилар!
Мусулмонлар жамоати!
Масжидларни қуриш билан фахрланиш, ҳар бир кишига маълумдир. Қадим замонларда султонлар, қироллар ва халифалар масжидларни қуриш ва безашда фахрланишган, ҳатто, бу соҳада инсонни ҳайратга соладиган ишларни қилишган. Ўша масжидлар ҳозирги кунгача Сурия, Миср, Туркия, Марокаш, Анадалусия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда турибди ва масжидларни безаш билан фахрланиш давом этмоқда. Бир одам дунёдаги энг баланд минораси бўлган масжидни, иккинчиси эса дунёдаги энг баланд гумбази бўлган масжидни, учинчиси энг кенг масжидни, тўртинчиси энг чиройли масжидни, бешинчиси энг яхши масжидни қурмоқда! Хуллас, орттирма сифатлар билан таърифланадиган масжидларни жаҳон ичра қуришмоқда! Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларига зид бўлгани учун орттирма сифат билан энг қабиҳроғи ва ёмонроғини қуришмоқда, дейишни ҳам унутмаслик керак!
Масжидлар ободлиги – Оллоҳ таолога тоату ибодат, зикр қилиш ва намоз ўқиш билан бўлади. Динимизда масжидларнинг мавжудлиги, шу ғоя учундир. Қурилиш жиҳатидан эса, одамларни ёғингарчиликда чакка, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилса етарлидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидининг қурилишида, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тириклик пайтларида, хурмонинг шохларидан фойдала- нилган эди. Лекин у ер намоз ўқиш, зикр қилиш ва одамларнинг маслаҳат қилишлари учун йиғиладиган жой эди. Гоҳида ҳарбий марказ бўлиб, у ердан иймон лашкарлари жаҳоннинг турли бурчакларига отланиб, ўлкаларни фатҳ этишар ва Оллоҳнинг динини ёйишар эди. Гоҳида эса, дорулфунун бўлиб, уни фақиҳлар, муҳаддислар ва муфассирлар битириб чиқишар эди. Гоҳида эса, суффа аҳли каби фақиру ночор инсонлар паноҳ топадиган макон эди.
Динимизда масжиднинг қурилиши учун талайгина сабаблари бўлсада, бугунги кунга келиб масжидлар бошқаларидан кўра каттароқ, кенгроқ, шинамроқ .... роқ, ...роқ ва ... роқ бўлсада, лекин масжид қурилиши ортидаги шаръий мақсадлар ташлаб қўйилди. Суннатга қиёсланса, бу масжидлар энг ёмонроқ ва хунукроқ масжидга айланди! Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлар нақшлар ва Қуръон тилло ва кумушлар билан безалса, бошга келадиган фалокатнинг хабарини бердилар: «Агар масжидларингизни безасангиз ва Қуръонларни зийнатга буркасангиз, бошингизга ҳалокат келади!» (Абу Наъийм Асбаҳоний «Ҳилятул авлия», 1/383). Шунинг учун Шофеий мазҳабидаги фуқаҳолар: Масжидларни, гарчи Каъба бўлса ҳам, тилло ва кумушлар билан безаш мутлақ ҳаром, бошқа нарсалар билан безаш эса макруҳдир, – дейишган.
Оллоҳ таолодан афву офият тилаймиз.
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
﴿ وَالَّذِينَ اتَّخَذُواْ مَسْجِدًا ضِرَارًا وَكُفْرًا وَتَفْرِيقًا بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَادًا لِّمَنْ حَارَبَ اللّهَ وَرَسُولَهُ مِن قَبْلُ وَلَيَحْلِفَنَّ إِنْ أَرَدْنَا إِلاَّ الْحُسْنَى وَاللّهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ ● لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ ● أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَى تَقْوَى مِنَ اللّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىَ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ● لاَ يَزَالُ بُنْيَانُهُمُ الَّذِي بَنَوْاْ رِيبَةً فِي قُلُوبِهِمْ إِلاَّ أَن تَقَطَّعَ قُلُوبُهُمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ﴾
«Яна шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зиён етказиш, куфрни кучайтириб ва мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши урушган (бир) кимсага кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: «Биз фақат яхшиликнигина истаган эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Оллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз ёлғончидирлар”.
Изоҳ. Мунофиқлардан ўн икки киши Абу Омир деган бир кофир кимсанинг буйруғи билан мўминлар орасини бузиш ниятида масжид қурадилар ва мусулмонларга қарши урушиш учун бошқа давлатлардан лашкар олиб келишга кетган Абу Омирнинг йўлига кўз тутадилар. Уларнинг бу мақсадлари мусулмонларга маълум бўлиб қолганидан кейин эса, ўз қилмишларидан тониб, қасам ичадилар. Қуйидаги оятда Оллоҳ пайғамбарига бундай амр қилади:
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Оллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар.
Бас, бу биноларини Оллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Оллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас.
Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар юраклари ёрилиб — жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Оллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.
Изоҳ. Пайғамбар алайҳиссаломнинг фармонлари билан улар қурган масжид бузиб ташланади. Шундан кейин уни қурган мунофиқлар то ўлгунларича мусулмонларга нисбатан ғараз билан ўтадилар». (Тавба: 107-110).
Оллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримини фойдали қилсин.
Иккинчи хутба
Ҳамду сано бутун оламлар Раббиси, меҳрибон ва раҳмли, Қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш Оллоҳга хосдир. Мен: Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, эканига шаҳодат келтираман.
Сўнг ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган Қиёматнинг шартларидан бири, замона охирида қотилликнинг кўпайишидир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳараж кўпаймагунича Қиёмат қоим бўлмайди», – дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, ҳараж нима? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қотиллик! (Одам) ўлдириш!» – деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий (1036), Имом Муслим (7439)).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Мусо разияллоҳу анҳудан саҳиҳ санад билан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат олдидан ҳараж бўлади», – дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, ҳараж нима? – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қотиллик!» – деб жавоб бердилар. Саҳобалар: (Бугунги кунда) ўлдирганимиздан кўра кўпроқми? Биз бир йилда етмиш мингтача мушрикни ўлдираяпмиз, – дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), сизларнинг мушрикларни ўлдиришингиз билан эмас, бир-бирингизни ўлдиришингиз билан содир этилган қотиллик», – деб жавоб бердилар. Саҳобалар: У кунларда бизнинг ақлимиз бўладими? – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У замонда кўпчиликнинг ақли олиб қўйилади ва ўрнига эътиборсизлик ўрнашади. Ҳамма ўзини билимдон ҳисобласада, ҳеч ким ундай бўлмайди», – дедилар. (Имом Аҳмад, 19510).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, одамларга қотил нимага ўлдиргани ва ўлдирилган нега ўлдирилганини билмайдиган замон келмай туриб, бу жаҳон йўқ бўлмайди!» – дедилар. Саҳобалар: Бу қандай бўлади? – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қотиллик (бўлганида)! Қотил ва ўлдирилган одам жаҳаннамдадир!» – дедилар. (Имом Муслим, 7488).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисларида берган хабарлар амалга ошди. Усмон разияллоҳу анҳунинг ўлдирилишидан сўнгра саҳобалар ўртасида уруш бошланди ва катта дарвоза очилди. Лекин саҳобаларнинг ўзаро урушлари улардан кейинги келганларнинг урушидан тубдан фарқ қилади. Уларнинг мақсади айрим адашган ёзувчилар тарғиб қилгани ҳамда содда ва иймони кучсиз одамлар тушунганидек, дунёвий истак: қироллик, боёнлик ва ҳукмронлик бўлмаган:
﴿ تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴾
«Улар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масьул бўлмайсиз». (Бақара: 134). Уларга уловларини жаннатда чоптиришлари етарлидир.
Cўнгра, тарихнинг турли замонларида дунёнинг фарқли бурчакларида ғолибларнинг, кўпинча, ҳукм қилиш ёки бойлик орттириш мақсадида ва баъзилари эса синфий-диний урушлар бўла бошлади. Гоҳида бирон кимса мақсадини билмаган урушлар ҳам бўларди. Масалан, кейинги асрларда бўлиб ўтган ва турли халқларга мансуб миллионлаб одамларни йўқ қилган ва башарият орасида турли фитналарга сабаб бўлган қирғинбарот урушлар.
Бундан ташқари, қайси давлатда бирон сиёсатчи ҳукумат тепасига келса, аввалги ҳукуматда иш олиб борган вазир, амир ва аъёнларни йўқ қилиши.
Халқ ва миллатларни дунёдан супуриб ташлайдиган оммавий қирғин қуролларининг, одамларни ўлдиришда жуда катта роли бор. Иш шу даражага етиб борди-ки, инсоннинг қадри қолмади ва қўйлар каби бўғизланди. Буларнинг барчаси инсонийликнинг емирилиши ва калтабинлик туфайлидир. Қотил бировни ўлдирса, нега ва нима учун ўлдирганини билмайди! Биз айрим одамларнинг депрессияга тушган маҳалларида бошқа бировни арзимаган сабаб билан ўлдирганига шоҳид бўлиб турибмиз! Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ўша замондаги кўп одамларнинг ақллари тортиб олинади!» – деган гаплари мос келмоқда. Оллоҳдан офият тилаймиз ва Унга ошкора ва яширин фитналардан сиғинамиз!
Энди, қотилликларнинг кўпайиши ҳақида иккита қисқа иловани айтиб ўтамиз.
Биринчиси: Бугунги кунда мусулмонларга қарши бевосита ёки билвосита олиб борилаётган барча урушлар ортида, Исломга нисбатан душманлик билан суғорилган ва катта давлатлар шаклида намоён бўлган Ғарб бордир. Бу, мусулмонларни имкони қадар кўпроқ ўлдиришни мақсад қилган ва матбуотда диний эмаслиги эълон қилинсада, диний–салибчилар урушидир. Улар бу урушлардан катта манфаатлар кўраётганлари ҳақиқат бўлсада, муқаддимасида дин мавзуси бор. Ушбу тадбирланган салибчилар ҳаракати натижасида, кўпсонли мусулмонлар нобуд бўлишди.
Ғарб гоҳида қўшнисига уруш қилиши учун бир давлатга яшил чироқларни ёқса, гоҳида икки қўшни мамлакат ўртасида фитналар қўзғаб, мулкларни талон-тарож қилади, тирикларни ўлдиради. Баъзида эса, битта давлат ичидаги синфий курашлар ортида беркинишса, гоҳида, худди Боснияда содир бўлгани каби, ўзлари бир тараф бўлиб, бирон баҳонани тўқиб чиқаришади.
Буларнинг ортидаги манфаат нима? Имкон қадар кўпроқ мусулмонни ўлдириш!!
Иккинчиси: Мусулмонлар орасидаги ушбу даҳшатли қотилликларда кўпинча бегуноҳ одамлар ўлиб кетадилар. Уларнинг айби мазкур давлатнинг ёки бошқасининг фуқаролари бўлишгани, холос. Бунинг асл ҳақиқатини эса Оллоҳнинг Ўзи билади.
Бегуноҳ ўлган одамларнинг охиратдаги азоблари енгилроқ бўлади. Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустадрак»ида (7649) саҳиҳ санад билан Садақа ибн Мусанно раҳимаҳуллоҳдан нақл қилади: Бизга Рабоҳ ибн Ҳорис раҳимаҳуллоҳ отаси Бурдадан ривоят қилди: Мен Зиёднинг амирлик замонида бозорда қўлларимни бир бирига таажжуб билан уриб турган эдим, отасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган ансорлардан бири келиб: Абу Бурда, нимадан таажжубланиб турибсиз? – деб қолди. Мен: Динлари, пайғамбарлари, даъватлари, ҳажлари ва урушлари битта бўлган одамлар бир-бирларини қандай ўлдирар экан? деб таажжубдаман, – дедим. У деди: Сиз таажжубланманг, мен отамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганини айтганини эшитганман: «Умматим – раҳмат қилинган (уммат)дир. Охиратда унга на ҳисоб ва на азоб бордир. Унинг азоби ўлдирилиш, ернинг қимирлаши ва фитналардадир».
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳунинг Имом Аҳмаднинг «Муснад»ида келтирилган ривоятида эса: «Умматим раҳим қилинган (уммат)дир. Унга Охиратда азоб йўқдир. Унинг азоби шу дунёда ўлдирилиш, қайғу-алам ва Ернинг тебранишидир», – дейилган. (Имом Аҳмад, 19693).
Оллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Раҳбару имомларимизни ислоҳ эт!
Оллоҳим, эй раҳмлилар раҳмлиси! Раҳбарликни Ўзингдан қўрқадиган ва тақво қиладиган ҳамда розилигингга эргашадиган кишиларга бер!
Оллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат-ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!
Оллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!
Оллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!...
давоми бор...