Эътиқоднинг аҳамияти
Категориялар
Full Description
Эътиқоднинг аҳамияти
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Оллоҳга ҳамдлар, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар) бўлсин.
Сўнг...
Одамзотга маълумки, инсонлар ақллари билан эзгулик йўлларини идрок этиб, ўзи учун тўғри йўлни топиб олиши мумкин эмасдир. Ақл, ўзига фойда ёки зарар келтиришга қодир эмасдир. Қалблар эгадорлик ва барча ишлар қўлида бўлган Якто, Самад-Беҳожат ва Мутакаббир Оллоҳга ишониб, таслим бўлмагунича, нафслардан бахтиқароликни кўтаришга, ўзи ва кўнгиллардаги беқарорлик ва безовталикни кетказишга қодир эмасдир. Оллоҳ таоло айтди:
﴿بَلَى مَنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُ أَجْرُهُ عِندَ رَبِّهِ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ ﴾
«Йўқ, ким яхшилик қилган ҳолида ўзини Оллоҳга топширса, унинг учун Оллоҳ ҳузурида ажр бор ва улар учун хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар». (Бақара: 112);
﴿وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لله وَهُوَ مُحْسِنٌ واتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا ﴾
«Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Оллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?!» (Нисо: 125).
Суюкли дўстим, Оллоҳ устингдан баракот- ларини ёғдирсин, тавҳид ва эътиқоднинг аҳамияти ҳақида баён қилинган қуйидаги ўн тўртта нуқтага қулоқ бергин:
Биринчи нуқта:
Дарҳақиқат, Оллоҳга таслим бўлиш ва Уни ибодат билан яктолаш, мўминнинг хулқи ва тафаккурида кўнгиллар тойилиши, нафсларнинг оғиши, жаҳолат зулматлари ва хурофот хаёлларидан, Оллоҳнинг оятларини озгина пулга сотиб олаётган маккорлар, дажжоллар ва ёмонлик раввинию роҳибларидан, чексиз ва тутуриқсиз ҳиссиётлардан қутқариб қолади.
Оллоҳнинг тавҳиди − «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур Расулуллоҳ» жумласининг лафзи, маъноси, тақозолари ила амалга ошириш билан Оллоҳ таолонинг ўзигагина тўкис қуллик қилиши, мусулмоннинг унга ҳаётини: намози, ибодати, ҳаёти, мамотини барпо қилиши, демакдир. Эътиқодда ҳам тавҳид, ибодатда ҳам, қонунда ҳам тавҳид ... Кўнгил ва қалблар тавҳид билан эътиқодда Оллоҳдан бошқа бирон кимсанинг илоҳлигидан, узвлар ва анъаналар Оллоҳдан бошқа бировга юзланишдан, қонун ва ҳукмлар эса Оллоҳдан бошқалардан олинишдан покланади.
Тавҳид – диннинг аввали-ю охири, зоҳири-ю ботини, тамойилларнинг қутби, энг баланд чўққиси бўлиб, унга далиллар бор ва ҳужжатлар шунга чорлаган, уни оятлар баён қилган, ҳужжатлар асослаган. Унга кўра қибла белгиланган, Уммат тикланган, зимма олинган, жонлар ҳимоя қилинган, Куфр диёри Ислом ўлкасидан айрилган, одамлар бахтиёр ва бахти қарога, ҳидоятланган ва адашганларга бўлинган.
Иккинчи нуқта:
Қуръон жуда ҳам катта мавзу – Оллоҳнинг тавҳидига етарлича эътибор берган. Пайғамбарларнинг биринчи вазифаси (ҳам тавҳид бўлган):
﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَّسُولاً أَنِ اعْبُدُواْ اللّهَ وَاجْتَنِبُواْ الطَّاغُوتَ ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз». (Наҳл: 36);
﴿وَاسْأَلْ مَنْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رُّسُلِنَا أَجَعَلْنَا مِن دُونِ الرَّحْمَنِ آلِهَةً يُعْبَدُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган пайғамбарлардан сўраб (яъни улар келтирган диний таълимотларни ўрганиб) боқинг-чи, Биз Раҳмондан (яъни Ўзимиздан) ўзга ибодат қилинадиган «илоҳ»лар қилганмиканмиз?! (Йўқ, барча пайғамбарлар ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват этгандирлар)!» (Зухруф: 45).
Қуръон бошдан оёқ тавҳид ҳақида гапиради, унинг ҳақиқатини, унга даъват қилишни ва дунёю охиратдаги нажот ва саодат унга боғлиқлигини, муваҳҳидларнинг Раббилари ҳузуридаги мукофоту эҳтиромларини баён қилган. Жумладан, унинг зидди бўлган Оллоҳга ширк келтириш, мушрикларнинг аҳволи, дунёдаги машъум оқибатлари ва охиратдаги хўрловчи қийноқлари ҳақида ҳам тўхталган:
﴿وَمَن يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَكَأَنَّمَا خَرَّ مِنَ السَّمَاء فَتَخْطَفُهُ الطَّيْرُ أَوْ تَهْوِي بِهِ الرِّيحُ فِي مَكَانٍ سَحِيقٍ ﴾
«Ким Оллоҳга ширк келтирса бас, у осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир». (Ҳаж: 31);
﴿إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ ﴾
«Албатта Оллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас». (Нисо: 48).
Фармонлар, таъқиқлар, ибодатларни қилиш ва ҳаром нарсалардан сақланиш, тавҳиднинг ҳуқуқлари ва тўлдирувчиларидир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилиши, рисолати, аввалидан охиригача – Макка ва Мадинадаги турар жойи ва сафаридаги, тинчлик ва уруш даврларидаги ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси, Муддассир сурасидаги умумий чақириқ:
﴿وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ ﴾
«Бутлардан йироқ бўлинг!» (Муддассир: 5), қариндошларга хос чақириқ:
﴿فَلَا تَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ فَتَكُونَ مِنَ الْمُعَذَّبِينَ * وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ ﴾
«Бас (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз Оллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз. Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Оллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро: 213, 214) оятидан тортиб то даъватни ошкора қилиш:
﴿فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ ﴾
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Ҳижр: 94), ундан кейин ҳижрат фармони:
﴿لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا ﴾
«Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Оллоҳ биз билан биргадир». (Тавба: 40), уруш ва жиҳод қилиш амри:
﴿الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِن دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَن يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ ﴾
«Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Оллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир». (Ҳаж: 40), бутлар парчаланиб, Макка фатҳи:
﴿وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا ﴾
«Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир». (Исро: 81), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафоти яқинлашгани ҳақида маълумот:
﴿فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا ﴾
«Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир». (Наср: 3), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлим тўшагида: «Пайғамбарларининг мозор- ларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насронийларга Оллоҳнинг лаънати бўлсин!» – деган пайтигача ўтган ҳар бир лаҳза, тавҳид эълони ва ҳужжатлари, ширк ва ширк кўринишларига қарши кураш билан лиммо-лим эди. Пайғамбарликнинг бари шунга асосланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ўзи бўлишларига қарамай тавҳидни ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Дарада қамалда қолганида, ортидан қаттиқ қидирув бўлаётган ҳижрат йўлларида, Мадинада дўстлари ва ҳамкорлари орасида даъвати ғолиб бўлганида, тавҳид ҳақидаги гапларини тўхтатмадилар. Макка бутунлай фатҳ бўлганида ҳам бу йўлни тўхтатмадилар. Тавҳидни ҳаётга татбиқ қилиш ва ширкдан воз кечиш даъвати ўрнига, уруш қилишга қўл бериш билан кифояланмадилар. Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг девон қилинган таржимаи ҳоли ва саҳиҳ ҳадисларида қайд этилган. Унинг орқасида эса Қуръон бордир.
Шу боис, тавҳид биринчи ўринда бўлди ва ҳар бир аср ва ўлкада биринчи ўринда бўлиши шарт. Исломнинг бешта катта рукни ва катта аломатлари эса, тавҳидни эълон қилиш, шакллаш, ҳаётга татбиқ қилиш, эслатиш ва амалга ошириш учун мавжуддир.
Икки шаҳодат калимаси тавҳиднинг исботи – кўпхудоликни рад этиш, қонунчилик ва издошликни юборилган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга чеклашни ўз ичига олади.
Намоз, Оллоҳдан бошқа барча нарсадан воз кечиш ва уларни эътиборсиз қолдиришга асосланган такбир билан бошланади ва намоздаги Қуръон оятлари ва зикрларнинг:
﴿إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ﴾
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз». (Фотиҳа: 5), босқичларида бўлиши кифоядир.
Закот эса ибодатда, Оллоҳ таолони буюк Рабб деб эътироф этишда ва уни Оллоҳ учун холис, дирҳам ва динор қуллигидан безор бўлиб чиқаришда намознинг қаринасидир:
﴿وَوَيْلٌ لِّلْمُشْرِكِينَ● الَّذِينَ لَا يُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُم بِالْآخِرَةِ هُمْ كَافِرُونَ ﴾
«Закотни (ҳақдорларга) ато этмайдиган, ўзлари охиратга кофир бўлган мушрикларга эса ҳалокат бўлгай!» (Фуссилат: 6, 7).
Рўзадор, ҳақиқий рўзада, таоми, ичимлик- лари ва шаҳватидан Раббиси ва Хожаси учун воз кечади.
Ҳажда Макка водийларидаги Уммат шиори эса, тавҳид билан талбия айтиш ва ширкни рад этишдир.
Учинчи нуқта:
Ишнинг муҳимлиги, одамларнинг Тўғри йўлдан оғиш ва кўнгилларнинг адашиш хатари бўлгани учун ҳам, мазкур далиллар, бир-бирига чирмашган ҳужжатлар ва тавҳид ҳақидаги етарли далиллар юборилди. Одамзотни алдаш ва тузоққа тушириш учун кўз тиккан қанча шайтонлар бор экан, қандай қилиб одамзотга ғамғўрлик қилинмасин?! Қудсий ҳадисда шундай дейилган: «Бандаларимнинг барчасини ботил диндан ҳақ динга ўтадиган қилиб яратдим ва уларнинг олдига шайтонлар келиб динларидан қайтарди, уларга ҳалол қилган нарсаларимни ҳаром қилишди ва Мен бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга шерик қилишга буюришди». (Иёз Мужошиъий разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим (5109)).
Қандай ҳушёр бўлинмасин, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уммат ичидан сараланган саҳобаларнинг бошига ширк келишидан ҳадикда бўлдилар: «Сизлар учун қўрққан энг хатарли нарсам – кичик ширкдир». (Имом Аҳмад (24030, 24036)). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ширк умматим ичида қумурсқанинг ўрмалашидан кўра хуфёнадир!» – деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилиб кўрсак, хавф яна ҳам кучаяди. (Имом Аҳмад, 19835). Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг бир гуруҳи бутларга сиғинади ва (айрим) қабилалар мушрикларга қўшилиб кетади», – дея дарак ҳам бердилар. Нега тавҳиддаги бўшлиқ, чин ибодат ва ёлборишдаги нуқсонга ҳушёр турилмасин?! Нега ширк, ширкнинг анвойи турлари ва омиллари ҳақида ҳушёр турилмасин?! Ахир Оллоҳ таоло Қуръон Каримида шундай демоқда:
﴿وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللّهِ إِلاَّ وَهُم مُّشْرِكُونَ ﴾
«Уларнинг кўплари Оллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар». (Юсуф: 106)?! Сиз турфа рангдаги жоду, фолбинлик, шумланиш, тумор ва Оллоҳ номига онт ичиш, солиҳ одамлар ҳақида ғулув кетиш турларига бир боқинг! Оллоҳдан бошқасига дуо қилиш, қабрда ётган мурдалардан мадад тилаш, дахмалар атрофида тавоф қилиш, у ерда ётганлардан дуолар исташ, мозорларга қандил ва пардалар осиш, уларнинг олдида ва уларга атаб жонлиқлар сўйиш, мозорларни силаш авжига чиқиб, иш шу даражада кучайиб бормоқдаки, мозорлар олдини сайилгоҳ ва ибодат маконлари қилиб олинмоқда. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!
Тавҳидга бўлган эътиқодидаги бузуқлик кўринишларидан бири − зиёли ва маърифат- парвар, бироқ Оллоҳнинг ҳукмига норози ва Унга таслим бўлмаган одамлар гуруҳи борки, улар Оллоҳнинг бирон жазоси ижро этилса жунбушга келиб, кўнгиллари титраб, безовта бўла бошлайдилар. Уларга бу залолатларида ҳамкор бўлган дўстлари бўлиб, ўзларини «ҳуқуқбонлар» деб атайдилар. Аслида, шундай одамлар сабабли инсон ва халқлар ҳуқуқи поймол бўлмоқда. Уларнинг тасаввурига кўра Ислом дини хотин-қизлар ҳуқуқини поймол қилади, Ислом жиноятлар учун тайинлаган жазолар эса шафқатсизлик, ваҳшийлик ва қолоқликдан бошқа нарса эмас. Муртадлик ҳукми эса «яратувчанлик» ва «фикрлаш» ҳурриятига таҳдид, шариат аҳкомларининг барчаси қоронғулик, таассуб ва ёпиқ асрга қайтишдир. Ҳатто, улар шариатни террорнинг ҳалокатли дарчасига олиб кириб қўйдилар!
﴿فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагун- ларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». (Нисо: 65).
Тавҳид − хор ва Ер ютишига, хўрланишга ва қарамликка лойиқ бўлган одамлар учун оғирдир. Ер юзида бузғунчиликка интилиб, ботқоқларда ботиб қолган одамларга оғирдир:
﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ ﴾
«Қачон ёлғиз Оллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар. Қачон У зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар шодланиб кетурлар». (Зумар: 45).
Дарҳақиқат, улар тасаввурида қул ва тафаккурида мушрик бўлганлари учун ҳам, тавҳидни ва тавҳиднинг софлигини билмайдилар. Улар Оллоҳ нозил қилган таълимотларга кофир бўлиб, улардан нафратланган одамларга гўё: Биз сизларга баъзи ишларда, йўқ, барча ишларда итоат қиламиз! – демоқдалар. Улар тавҳидни билмай, уни ҳаётга татбиқ этмай, гўё, ўзларининг Ислом аҳлидан тафаккури, белгилари, дунёқараши ва ғояларида айри, сиёсат, иқтисод, жамият ва одобларда Шарқ ёки Ғарбдан келган нарсаларга боғлиқ гуруҳ эканликларини намоён этмоқдалар. Бу уларнинг Уммат тарихи, салобати ва меросини билмасликлари ва унга қарши чиқишларида очиқ намоён бўлмоқда.
Тўртинчи нуқта:
Қалблар ва кўнгиллар тавҳид билангина қувонади. Тавҳид асосидагина дўстлик ва душманлик, муҳаббат ва нафрат бўлади. Пойдеворида эътиқод ва Оллоҳ йўлидаги муҳаббат бўлган барча алоқа ва муносабат кучаяди. Иймон риштаси қаршисида ирқ, тупроқ ва ранг ришталари йўқ бўлиб кетади. Оллоҳга яқинлаштирадиган амалларни қилишларига қарамай, мушриклардан амаллари қабул қилинмайди:
﴿وَلَوْ أَشْرَكُواْ لَحَبِطَ عَنْهُم مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ﴾
«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди». (Анъом: 88).
Тавҳид амалга ошмас ва чин ихлос бўлмас экан, шафоат қилгувчиларнинг ҳомийлиги, солиҳ инсонлар, ҳатто расул ва анбиёлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Сўзимизнинг тасдиқи ўлароқ ушбу оятни ўқинг:
﴿اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), хоҳ улар учун мағфират сўранг, хоҳ мағфират сўраманг — агар етмиш марталаб улар учун мағфират сўрасангиз ҳам, Оллоҳ уларни асло мағфират қилмас». (Тавба: 80).
Иймоннинг бошқа нарсаларда бўлмайдиган тоти ва нашъаси бор. Иймон ҳаловати эса, рози ва сокин нафснинг ички ҳаловати бўлиб, сувлар дарахтлар танасида, қонлар эса томирларда юрганидек, юради. Натижада, унда безовталик, сиқилиш ва бошқаларни сиқиш эмас, аксинча, фараҳлик, шафқат, ризолик ва неъмат макон топиб, йўлчиларнинг маёғи, ноумидларнинг умиди, қўрққанларнинг хавфсиз жойи ва курашаётганларнинг мадади бўлади:
﴿ذَلِكَ الْفَضْلُ مِنَ اللّهِ وَكَفَى بِاللّهِ عَلِيمًا﴾
«Бу Оллоҳ томонидан бўлган фазлу-марҳаматдир. Оллоҳнинг ўзи етарли билгувчидир». (Нисо: 70).
Бу – тақводорлар учун мужда, маҳрумлар учун умиддир. Оллоҳга бўлган иймон – кўнгил ҳузури ва ишончи, қалблар ҳидояти, орзуларнинг отаси, жасоратнинг оғаси, умиднинг йўлдоши, Умматнинг шони ва халқларнинг руҳидир.
Иймон ҳаловатини тотган одамнинг ҳаёти сермазмун бўлиб, ўз йўлини топиб олади. Ўз йўлини топган одам эса, онгли одим отади. Онгли одим отган одам, Оллоҳ ризосига эришиб, мақсадига етади. Ҳа, у йўлида давом этар экан, қаршисига чиққан ғовларга эътибор бермайди. Чунки, фикри ва онгги олий ва боқий нарсага боғланган бўлади:
﴿يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ ● ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً ﴾
«Эй хотиржам-сокин жон, Сен (Оллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Оллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт!» (Фажр: 27, 28).
Бешинчи нуқта:
Соғлом эътиқод эгаларининг хотиржам- ликни бўш ўтириш, зиллат, хўрлик ва ялқовликда излашларидан Оллоҳ сақласин! Ҳолбуки, улардаги ҳаётнинг барча йўналиши ва йўллари ҳаракат, имтиҳон, эзгулик, адолат ва одил мусобақалар учун марду майдон, кураш, қийналган пайтда интилиш, таваккул, бардошдан иборатдир. Ҳаёт шароитлари ва синовлари уни безовта қилмайди, сабрини тугата олмайди: «Мўминнинг ишига ҳайронман, унинг барча иши яхшиликдир: Бошига қувончли ҳолат келса шукр қилади ва бу, унинг учун яхшидир. Бошига мусибат келса сабр қилади ва бу, унинг учун яхшидир. Бу, фақатгина, мўмин учундир!» (Имом Муслим, 64).
Мўмин мустаҳкам иймон билангина хатар, қўрқоқлик, фарёд ва қўполликдан қутилади:
﴿قُل لَّن يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللّهُ لَنَا هُوَ مَوْلاَنَا وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ ﴾
«Айтинг: «Бизга фақат Оллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Оллоҳгагина суянсинлар!» (Тавба: 51).
«Оллоҳ берганини қайтаргувчи, тўсганини бергувчи йўқдир. Унинг даргоҳида обрўдорга обрўси фойда бермас!». Бу асос ва ғоялар йўлида олиб борилаётган кураш саҳнасида, ҳаловат ва розилик бор: Мўминга бирон нарса ато этилса қабул қилиб, шукр қилади. Агар берилмаса рози бўлиб, сабр қилади. Фармон келса, итоат этади. Таъқиқ келса, воз кечади. Гуноҳ қилса, мағфират сўрайди.
Ушбу иймон ва ҳаловат билан мўмин банда истаклар занжиридан, ёмонликка чорловчи нафсу аммора ҳаяжонлари, шайтонлар васвасаси, дунёнинг хотин-қизлар, молу дунёлар, маркаблар, турфа лаззат ва зийнат фитналаридан озод бўлади. Қаноат билан лиммо-лим саодат ва ҳаловат билан қурумсоқлик, бахиллик ва қизғанчиқликдан йироқлашиб, тантилик, саховат ва фидойилик ғоялари сари юксалади. Чунки, иймон ҳаловатида ҳаддан ошган модда қуруқлигини намлаш, очкўзлик хуружини тизгинлаш, эзгулик ва шафқат ниҳолларини ўтқазиш бордир. Шу боис қалбларга хотиржамлик ўрнашиб, уларни шафқат қоплайди:
﴿أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ ﴾
«Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир». (Бақара: 157);
﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ﴾
«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз». (Наҳл: 97).
Олтинчи нуқта:
Чин иймон ҳайратомуз ишларни қилади. Қалбга ўрнашиши биланоқ унинг осорлари муомала ва хулқ-атворда кўринади. Ислом ҳаракатли эътиқод бўлиб, салбийликка тоқат қилмайди. У, туйғулар оламига тушгач ўз ифодасини кўрсатиш учун хорижга интилиб, воқеъда амал ва ҳаракат ўлароқ шаклланади. Мусулмонларнинг биринчи авлоди, жоҳилият жозибалари, дунёнинг мафтункорлиги ва таъсирчанлигига эътибор бермай юксалган залворли чўққилар эди. Мусулмон авлодлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам татбиқ қилган намунавий тарбия, шахсдан шахсга, жамиятдан жамиятга ўзгармаган, аксинча, ҳаётда башарият тажрибалар ўтказгани сайин устиворлигини кучайтирган ўзгармас қиймат бўлиб қолган фазилатли ахлоқлардан сипқоришди. Ҳолбуки, булар, шахс ва жамият манфаати ҳамда барча соҳалардаги эзгу амал ва фазилатларни ўз ичига олган мукаммал хулқлар эди.
Еттинчи нуқта:
Соғлом эътиқоднинг хулқ атворда покдомонлик, фаҳш ва ифлос нарсалардан поклик каби ўзига хос осорлари намоён бўлади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу мақомда шундай дейди: «Юсуф алайҳиссолату вассалом Оллоҳга муҳаббат қўйган ва динни Унга холис қилгани боис имтиҳон қилинмади. Ҳатто Оллоҳ таоло:
﴿كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاء إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ ﴾
«Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир», – деди». (Юсуф: 24). Азизнинг рафиқаси ва қавми эса мушрик бўлганлари учун, ишққа мубтало бўлишган эди. Ишққа эса тавҳиди ва иймони қусурли бўлган одамгина мубтало бўлади. Оллоҳга қайтган қалбни, Оллоҳ ишқдан буриб туради».
Шайх Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Қалбига иймон кирган ва барча ишларида Оллоҳга ихлосли бўлган одамни Оллоҳ таоло иймонининг ҳужжати ва ихлосининг чинлиги туфайли турли ёмонликлар, ҳаёсизликлар ва гуноҳкорлик омилларидан ҳимоя қилади. Бу – унинг иймони ва ихлосининг мукофотидир. Оллоҳ таоло айтди:
﴿وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ وَهَمَّ بِهَا لَوْلا أَن رَّأَى بُرْهَانَ رَبِّهِ كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاء إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ ﴾
«Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга (Зулайҳога) мойил бўлар эди. Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир». (Юсуф: 24)».
Жасорат ва журъат, ушбу эътиқоднинг хулқ атворда мавжуд бўлган осорларидан биридир. Банданинг қалбида тавҳид кучайиб боргани сайин, қалбнинг жасорати ва журъати ортиб боради. Оллоҳнинг икки халили – Муҳаммад ва Иброҳим алайҳимассолату вассаломлар одамлар ичида энг кучли муваҳҳид бўлганлари учун ҳам, ўта жасоратли ва журъатли эдилар. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг тантиси, энг жўмарди ва энг жасоратлиси эдилар. Мадиналиклар кечаларнинг бирида (келган товушдан) қўрқиб кетдилар. Одамлар товуш келган томон юра бошладилар. Уларни товуш томондан қайтиб келаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тинчлантирдилар ва: «Қўрқманглар! Қўрқманглар!» – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Талҳанинг отига миниб, бўйинларига шамширларини осиб, одамлардан илгари товуш келган томон кетган эдилар.
Иброҳим алайҳиссаломнинг жасоратли эканига Намрудга қарши туриб, қавмининг бутларини парчалаганини билишнинг ўзи кифоядир. У қавмига:
﴿أُفٍّ لَّكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ ﴾
«Сизларга ҳам, Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» (Анбиё: 67), мунозара қилган мушрикларга эса:
﴿وَكَيْفَ أَخَافُ مَا أَشْرَكْتُمْ وَلاَ تَخَافُونَ أَنَّكُمْ أَشْرَكْتُم بِاللّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا فَأَيُّ الْفَرِيقَيْنِ أَحَقُّ بِالأَمْنِ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾
«Сизлар (Оллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Оллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Оллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?» (Анъом: 81), деган эди.
Бунинг муқобилида, ширк – қурқув ва хавф омилидир. Оллоҳ таоло айтди:
﴿سَنُلْقِي فِي قُلُوبِ الَّذِينَ كَفَرُواْ الرُّعْبَ بِمَا أَشْرَكُواْ بِاللّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا ﴾
«(Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Оллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилгувчиларнинг жойлари нақадар ёмон жой!» (Оли Имрон: 151).
Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Шунинг учун ҳам, мушрик махлуқлардан қўрқиб, улардан умидвор бўлади ва бунинг натижасида унда қўрқув ҳосил бўлади. Ширкка алоқаси бўлмаган одам эса, Оллоҳ таоло айтганидек, омонликда бўлади:
﴿سَنُلْقِي فِي قُلُوبِ الَّذِينَ كَفَرُواْ الرُّعْبَ بِمَا أَشْرَكُواْ بِاللّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا ﴾
«(Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Оллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилгувчиларнинг жойлари нақадар ёмон жой!» (Оли Имрон: 151)».
Яҳё ибн Муоз Розий раҳимаҳуллоҳ: «Оллоҳдан қўрқишингга қараб, одамлар сендан қўрқадилар», деган бўлса, Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ: «Оллоҳдан қўрққан бандадан барча нарса қўрқади», – деган.
Эътқоднинг хулқ атвордаги осорларидан яна бири, одамлардан беҳожатликдир. Шу боис Оллоҳ таолога тўла боғланиб самимий ёлборган банданинг қалби, Оллоҳдан бошқасига ҳеч йўналмайди. У, одамлардан бутунлай беҳожат бўлади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳима- ҳуллоҳ айтди: «Банда Оллоҳ таолога қанчалар ҳокисор бўлиб, қанчалар ёлборса ва итоатли бўлса, Оллоҳга шунчалар азиз, шунчалар яқин ва шунчалар қадрли бўлади. Бандаларнинг энг бахтиёри, Оллоҳ таолога кўп ибодат қилганидир. Ҳикматли сўзларда айтилганидек: Хоҳлаган зотингизга муҳтож бўлинг, унинг асирига, хоҳлаган зотингиздан беҳожат бўлинг, унинг тенгдошига, хоҳлаган одамингизга яхшилик қилинг, унинг амирига айланасиз! Банда бирон жиҳатдан махлуқларга муҳтож бўлмасагина, энг қадрли ва ҳурматли бўлади. Уларга муҳтож бўлмай яхшилик қилсангиз, уларнинг тасаввурида энг буюк одам бўласиз. Бир томчи сув учун уларга муҳтож бўлсангиз, ўша эҳтиёжингизча улардаги қадрингиз йўқолади. Бу – дин Оллоҳники бўлиши ва унга ширк келтирилмаслиги учун Оллоҳнинг ҳикмати ва раҳматидандир».
Саккизинчи нуқта:
Эътиқод фақатгина (Оллоҳ таолонинг) исм ва сифатлар(ини ўрганиш)дангина иборат эмас, аксинча, бундан кўра кенг қамровлидир. Бу билан Оллоҳнинг исм ва сифатларига эътиборсиз бўлиш керак, демоқчи эмасмиз. Балки, мақсадимиз, айрим одамларнинг эътиқод деганда фақатгина Оллоҳнинг исм ва сифатларинигина тушунишлари, холос. Зеро, дўстлик ва душманлик ҳам эътиқоддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни, суннатларни, аҳли суннатни суюш ҳам эътиқод, демакдир. Аҳли суннатнинг бир-бирларини умумий суратда дўст тутишлари, адашиш ва адаштириш билан айблашга шошилмасликлари лозим. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Оллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам муқаддам қўйган нарсаларни муқаддам қўйиш, Оллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам суйган нарсаларни суюш ва ёқтирмаган нарсаларни ёқтирмаслик, Оллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган нарсаларни таъқиқлаш, Оллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам рози бўлган нарсалардан рози бўлиш ва мусулмонлар бир ёқадан бош чиқаришлари зарур. Айрим одамлар бошқаларни «адашган»га ёки «кофир»га чиқаришса, гоҳида бу ҳукм тўғри ҳамда Қуръону суннатга мувофиқ бўлиши, гоҳида эса биродари диний ишларнинг биронтасида хато қилган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ, диний ишларда хато қилган ҳар бир одам ҳам кофир ва фосиқ бўлавермайди. Аксинча, Оллоҳ таоло бу Умматнинг қилган хатоси ёки унутиб қилган ишларини кечирган». («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя», 3/420).
Оллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақидаги салаф солиҳ эътиқодида бўлган шахс, аҳли суннатга мансуб шахсларни ёмон кўриши ва қоралаши мумкин эмас. Чунки, бу эътиқод эгасининг аҳли суннат ҳақидаги фикри соғлом бўлиши лозим. Тўғриси, Оллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақидаги эътиқодни ҳаётга тўғри татбиқ қилаётган бўлсада, унинг аҳли суннатни ёмон кўриши, бошқа тарафдан эътиқодга зарба беради.
Мункар ва гуноҳ нарсалардан нафрат этиш ва улардан қайтариш эътиқоддан ва банда эътиқодининг соғломлигининг кўринишлари- дандир. Олим ёки даъватчи ёхуд маърузачи у ёқда турсин, ҳатто илм талабасининг ҳам дарс асносида ёки ёзилган мактубда ўз олди, орқаси, ўнги ва сўлидаги мункар ишни қайтариши шартдир. Агар қайтармаса, бу, Оллоҳ сақласин, унинг иймонидаги нуқсон аломатидир. Чунки мункар нарсаларни инкор этмаслик, иймондаги нуқсондир. Иймон эса, барчамизнинг қарори-иттифоқига кўра, эътиқоддир.
Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Кимнинг қалбида Оллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон кўрган ва ҳаром қилган куфр, фисқ ва осийликка бўлган нафрат бўлмас экан, унинг қалбида Оллоҳ фарз қилган иймон йўқдир. Ҳаром қилинган нарсалардан нафратланмаган одамда, иймон умуман йўқдир».
Оллоҳ йўлида суюш ҳам эътиқоддандир. Бунга жаҳоннинг ҳар бурчагидаги мусулмонлар аҳволидан, гарчи уларнинг хато ва камчиликлари бўлса ҳам, аламни ҳис этиш ҳам киради. Ўзларини салаф эътиқодида эканликларини иддао қилаётган айрим мусулмонлар, афсуски, у ер ва бу ерда мусулмонлар бошига келаётган мусбатлардан кўнгиллари оғримайди. Бу эътиқодда бўлганлар кофирлар Ер юзидаги қайсидир бир ўлкада мусулмонлар тупроғини ишғол қилса эътибор бермайдилар ва эътироз билдирмайдилар. Ҳатто, айримлари бундан севинадилар ва: “Уларнинг эътиқодларида бузуқлик бор!” ёки “Улар ашъарий эътиқодадирлар!” ёхуд “Улар тасаввуф оқимидадирлар!”, дейдилар. Дўстим, иккинчи тараф кофир – яҳудий, насроний ва коммунист эканини унутдингизми?! Ахир сиз уларни севинтираяпсиз-ку?! Нега камчилик ва хатолари бўлган мусулмонлар ва Ашъарий эътиқодидаги мусулмонлар учун ачинмайсиз?! Ахир эътиқодимизга кўра, хатолари бўлсада ўша мусулмонларни кофирлардан афзал кўришимиз керак-ку?! Оллоҳ қалбини мунаввар қилган одам учун бу масала жуда ҳам очиқдир. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мўминни қайси синфдан бўлса ҳам дўст ҳисоблаш, кофирни қайси синфдан бўлса ҳам душман ҳисоблаш, фарздир. Иймони ҳам, фосиқлиги ҳам бўлган одамнинг иймонига қараб дўстлик, фосиқлигига қараб душманлик кўрсатилади». («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя», 28/227-229).
Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳул- лоҳнинг шариат мақсадларини тушуниш ҳақида айтилган қуйидаги фиқрадаги гапларига диққат билан қулоқ беринг! У, эътиқоднинг айрим одамларга номаълум бўлган жиҳатларини очиб бермоқда: «Яхшилик ва ёмонликнинг даражалари бордир. Агар кўп имкони бўлмаса яхшиликнинг озроғи билан кифояланилади ва озгина ёмонликни қилиш билан кўпроқ ёмонликни бартараф этилади. Ҳолбуки, талайгина рофиза, жаҳмий ва бошқа оқимларга мансуб бидъатчилар кофирлар ҳукм сураётган ўлкаларга кетдилар ва уларнинг қўлида кўплаб одамлар Ислом динини қабул қилиб, манфаат кўришди ва бидъатчи мусулмон бўлишди. Бу, уларнинг кофир бўлишларидан кўра яхшироқдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам имконлари етгани қадар одамларни Ислом динига даъват қилдилар ва ҳар бир одамни ўзи турган муҳитдан кўра яхшироқ муҳитга олиб ўтдилар. Ҳар бир шахснинг қилган ишига кўра ўз мақоми бор. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам манфаатларни вужудга келтириш, мукаммаллаштириш ва фасод ишларни йўқотиш ёки камайтириш учун юборилганлар». («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя», 13/96).
Мусулмонлар ижмоси билан жаҳмийлар кофирдирлар. Шундай бўлишига қарамай шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бир инсоннинг куфрдан чиқиб рофизалик ёки жаҳмийликка киришини куфрда қолишдан кўра афзал эканини таъкидламоқда. Бас, баъзи пайтларда кўпига имкон топа олмасакда оз яхшиликка рози бўламиз ва имкони қадар енгилроқ ёмонликни қилиш билан каттароқ ёмонликни даф қиламиз. Ҳолбуки, шариат манфаатларни юзага чиқариш, такомил- лаштириш ва фасод ишларни йўқ қилиш ва камайтириш учун келган.
Биз қаерда-ю, бу тушунчалар қаерда! Эътиқод эгаси эканини иддао қилаётган одам бу сўзларни ўқисин! Бу – Ислом умматининг энг яхши авлоди бўлган саҳобалар ва тобиинлар – салаф солиҳ эътиқоди бўлиб, шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ҳам ўша эътиқоддадир. Бу умматнинг охири, биринчилари тузалган нарса билан ислоҳ бўлади!
Менимча, сиз энди, фақатгина, фитна пайдо бўлган пайтлардагина гапирадиган, на дарс ва на маъруза ва на китоблардан билинмаган, мусулмонлар бошига бирон мусибат ёки фалокат тушсагина оғизларининг таноби қочиб, ақида ҳақида адаштирувчи, бидъатчи ва: “Фалончи ёки пистончининг эътиқоди хато!” – дея шайхулисломдек ёки илмий ёхуд эътиқодий ишларда мурожаат қилинадиган одамдек жар солувчи номаълум исм ва шахслардан ақийдани олинмаслигини билган бўлсангиз керак. Улар бу фитна ва фалокатлар пайдо бўлишидан илгари қаерда эдилар? Улар у ёки бу гапларидан илгари эътиқод ҳақидаги бирон матн китобини қўлга олиб дарс ва шарҳ қилганми?!
Аҳли суннат орасида бирон илмий ва амалий мавзуда фарқли кўришлар юзага келса, ўрталарида дўстлик алоқаларининг узилмас- лиги, эътиқоднинг бир парчасидир. Агар ихтилоф тарқоқлик, фалончи ва пистончини айблаш ва қоралашга олиб борса, эътиқодга путур етказади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Саҳобалар, тобиинлар ва улардан кейинги авлодлар ичидаги олимлар бирон ишда фарқли кўришларга боришса, Оллоҳ таолонинг қуйидаги фармонига итоат этишар эди:
﴿فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً ﴾
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир». (Нисо: 59). Улар, ўрталаридаги дўстлик, шаффофлик ва диндош биродарлик туйғуларига риоя қилиб, илмий ва амалий мавзуларда баҳс юритар эдилар». («Мажмуъу фатаава Ибн Таймийя» 1/172).
Тўққизинчи нуқта:
Соғлом этиқоддан оғиш ҳалокат ва йўқолиш, демакдир. Чунки соғлом эътиқод, манфаатли ишларга ундовчидир. Соғлом эътиқоди бўлмаган шахс, кўпинча, уюладиган ва бахтиёр ҳаёт йўлларини кўриш учун лозим бўлган тўғри фикрдан тўсиб, ҳаётида танглик пайдо қиладиган хаёл ва ваҳималар қурбонига айланади. Соғлом эътиқод ҳукмрон бўлмаган жамият эса ҳайвонлар жамияти бўлиб, бахтли ҳаётнинг барча пойдеворларини йўқотади. Агар у, ҳаётнинг моддий пойдеворларига эга бўлса, кўпинча, ғарбий жоҳилий жамиятларда намоён бўлганидек, вайронагарчиликка олиб боради. Чунки мазкур моддий пойдеворлар йўлланмага, хусусият ва манфаатларидан фойдаланишга муҳтож бўлади. Бунинг эса соғлом эътиқоддан бошқа йўлловчиси йўқдир. Оллоҳ таоло айтди:
﴿يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ ﴾
«(Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик): «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман». (Мўминун: 51);
﴿ وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ ● أَنِ اعْمَلْ سَابِغَاتٍ وَقَدِّرْ فِي السَّرْدِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ ● وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ وَمِنَ الْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ ● يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاء مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ ﴾
«Аниқки Биз Довудга (улуғ) бир фазл-мартаба ато этдик «Эй тоғлар ва қушлар (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Ва унинг учун темирни (хамирдек) юмшоқ қилиб қўйдик. (Ва унга дедик): «Совутлар ясагин ва (уларни) тўқишда аниқ-пухта иш қилгин! (Эй Довуд хонадони), яхши амал қилинглар! Зеро Мен қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидирман». Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни-иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта)лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. «(Эй) Довуд хонадони, (Оллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг шукронаси) учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир». (Сабаъ: 10-13).
Эътиқоднинг кучи модданинг қувватидан ажралмаслиги керак. Агар ундан ботил эътиқодлар сари оғиб ажралса, моддий қудратга эга бўлсада, соғлом эътиқодга эга бўлмаган кофир давлатларда бўлаётганидек, вайронагар- чилик ва емирилиш воситасига айланади.
Ўнинчи нуқта:
Ер юзида бузғунчилик қилишни севадиган одамнинг тавҳид калимасини эшитиши жуда ҳам оғирдир:
﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ ﴾
«Қачон ёлғиз Оллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар». (Зумар: 45).
Фиръавн ҳам Мусо алайҳиссалом олиб келган тавҳиддан қўрққан ва:
﴿إِنِّي أَخَافُ أَن يُبَدِّلَ دِينَكُمْ ﴾
«Дарҳақиқат мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан қўрқаман», деган эди. (Ғофир: 26). Мазкур оятдаги «дин» сўзидан мақсад «ҳукм»дир. Фиръавн гўё ўз гапи билан: Тавҳидни олиб келган ушбу пайғамбар хатарли одамдир. Чунки у, сизнинг ҳаётдаги қироллигингиз, раҳбарлигингиз ва турмуш тарзингизни йўқ қилмоқчи! – демоқчи. Золим раҳбарлар Ислом динининг исломий меъморчилик ва бинокорлик ҳақидаги илмий ва маданий ҳаракат бўлишига қаршилик қилишмайди. Унинг тиббиёт, ҳандаса, фалакиёт ҳақида қадимги мусулмон олимлар қолдирган мерос ҳақида тушунтиришлар олиб боришига ҳам тўсиқ қўйишмайди. Фақатгина, ушбу эътиқод, ўз вазифаси бўлганидек, одамлар ҳаётини янгитдан ўзгартирадиган бўлса, рўпарасида тўсиқни кўради. Шахс, жамият ва давлатлар ҳаётидаги барча нарсага аралаша бошлар экан, эътиқоднинг ёйилишига қарши таъқиқлар қўйилади.
Ўн биринчи нуқта:
Ғайбга бўлган ишонч, мўмин қалблар ажралиб турадиган исломий эътиқод хусусиятларидан биридир. Ғайбга ишониш ҳақида толмас даъватчи Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Бу – босиб ўтиладиган ғов бўлиб, одамзот ўз ҳиссиётлари идрок эта оладиган нарсаларнигина идрок этадиган ҳайвон мартабасидан, Коинотнинг ҳиссиётлар идрок эта оладиган кичик ҳажмдан кўра каттароқ ва умумийроқ эканини идрок этадиган инсон мартабасига кўтарилади».
Биз ўрнак олиб, издош бўлишимиз учун юлдуз янглиғ саҳоба разияллоҳу анҳумлар ҳаётига ғайбга иймон келтириш қандай катта таъсир кўрсатгани, намунавий тарзда қандай буюк ҳаракатларни юзага келтиргани, шахсий, оилавий ва ижтимоий ҳаётларини зулматли тарафдан ҳаётнинг барча тарафларини бағрикенглик ва риоягарчиликда «Ғаффор» ахлоқи билан, диндаги жиддийликлари ва дин учун аччиқланишларида «Қаҳҳор» ахлоқи билан, поклик, покдомонлик ва кўнгил самимийлигида «Қуддус» ахлоқи билан ёритган порлоқ томонга қандай айлантирганини, натижада, уларнинг кўнгилларида жанжал, ғийбат, чақимчилик, буҳтон, ёлғон, алдов, фирибгарлик ва макру ҳийла иллатлари қолмаганини кўрдик. Уларнинг тарихий жонли ва нодир шахсиятлари ва истеъдодларини вужудга келтиришдаги фазилат келиб чиққан амал нима? Шубҳасиз, бу амал саҳобаларнинг ғайбга бўлган чуқур иймонлари, унга қатъий риоя этишлари, ҳиссиётлар оламидан юқоридаги нарсаларга мустаҳкам ишонишларидир. Дарҳақиқат, майдони чекланган Ер сайёрасида туриб ғайбга иймон келтириш, уларни зулм, қувғин, террор ва шафқатсизликдан сақлади. Шу боис уларнинг ҳидоятларига издош бўлган мусулмонлар ҳам, асрлар давомида инсон ва башариятга қарши бирон ҳаракатни қилишга журъат этишмади. Чунки улар қилишмоқчи бўлган ҳар ишларидан илгари, унинг ўзларига фойда бериши ёки динлари ва инсониятга зарар бериши ҳамда самовий дастурга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида чуқур ўйланишар эди. Дарҳақиқат, ғайбга ишониш тақвонинг манбаи ва шахсий тарбия омилларининг энг муҳимларидан биридир.Чунки у, одамларнинг тасаввурлари, шуурлари ва хулқ атворларини раббоний қилиб қўяди.
Ўн иккинчи нуқта:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид тарафи камситилганига ғазабланган- ларидек бошқа нарсага қаттиқ ғазаб қилмаганлар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зино қилиш ҳақида рухсат сўраб келган одамга ғазаб ва аччиқ қилмаган, аксинча, уни ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилган эдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Ансорлардан бир йигит келиб: Ё Расулуллоҳ, менга зино қилишга рухсат беринг? – деб сўради. Саҳобалар унинг олдига келиб дашном бериб: Ундай дема! – дейишди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Яқинлаш!» – дедилар. Йигит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб, ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Онангга (зино қилишини) ёқтирасанми?» – деб сўрадилар. Йигит: Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Оллоҳ мени сизга фидо қилсин ё Расулуллоҳ, йўқ! – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам оналарига (зино қилинишини) ёқтирмайдилар. Қизингга (зино қилинишини) ёқтирасанми?» – дедилар. Йигит: Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Оллоҳ мени сизга фидо қилсин, йўқ! – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам қизларига (зино қилинишини) ёқтирмайдилар. Синглингга (зино қилинишини) ёқтирасанми?» – дедилар. Йигит: Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Оллоҳ мени сизга фидо қилсин, йўқ! – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам опа-сингилларига (зино қилинишини) ёқтирмай- дилар. Аммангга (зино қилишини) ёқтирасанми?» – деб сўрадилар. Йигит: Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Оллоҳ мени сизга фидо қилсин ё Расулуллоҳ, йўқ! – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам аммаларига (зино қилинишини) ёқтирмайдилар. Холангга (зино қилинишини) ёқтирасанми?» – дедилар. Йигит: Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Оллоҳ мени сизга фидо қилсин ё Расулуллоҳ, йўқ! – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам холаларига (зино қилинишини) ёқтирмайдилар», – дедилар ва йигитга қараб, қўлларини унинг кўксига қўйиб: «Оллоҳим, унинг гуноҳини мағфират қил, қалбини покла ва таносил аъзосини (гуноҳлардан) асра!» – де(б дуо қил)дилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси ва баракаси боис мазкур йигит ҳеч қачон ҳаром нарсага боқмади ва тузалиб, кўнгли оқ бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафси зинога интилган йигитга аччиқланмай ва қўполлик қилмай, ҳатто, дашном бермай тарбия бердилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қанчалар кичик бўлмасин, тавҳид тарафини яралайдиган ҳар қандай иш учун қаттиқ ғазабланаётганлари ва рад этаётганларини кўрамиз. Имрон ибн Ҳусайн разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамнинг қўлидаги мис халқани кўриб: «Бу нима?» – деб сўрадилар. У: Елкадан қўл томон тушган томирларни ҳолсизланишдан сақлаши учун (тақиб олдим), – деб жавоб берди. – Яъни у одам мазкур халқани томир ёки мускулларини заифлатадиган касалликдан ҳимоя қилади, деган ниятда эди –. Унинг гапини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни чиқар! У сенда ҳолсизликни кучайтиради, холос! Агар бу қўлингга тақилган ҳолатда ўлсанг, ҳеч қачон (жаҳаннамдан) қутила олмайсан!» – дедилар. (Имом Аҳмад 20242. Саҳиҳ ҳадис).
Абу Воқид Лайсий (разияллоҳу анҳу) айтди: Янги мусулмон бўлган кунларимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Ҳунайнга чиқдик. Мушрикларнинг катта сидр дарахти бўлиб, унинг олдида туришар ва табаррукланиш учун қурлолларини унга осиб қўйишар эди. У «Зоту анвот» деб аталар эди. Биз катта дарахтни кўриб: Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларникидек Зоту анвот қилиб беринг? – дедик. Яъни, бизга ҳам мушриклар табаррукланишган ва қуролларини осишган дарахтдек дарахт қилиб беринг! – дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима деб жавоб бердилар? Ғазаб билан такбир айтдилар ва: «Оллоҳу акбар!! Дарҳақиқат, бу суннатдир! Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизлар Исроил ўғиллари Мусога: Бизга уларникидек илоҳ қилиб беринг! – деганларидек гап айтдинглар! Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган қавмларга издош бўлаётган жоҳил қавмсизлар!» – дедилар. (Термизий, 2180. Аллома Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деди).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавҳидга зарар берадиган нарсани эндигина Исломга кирган ва йўл бўсағасида турган мўътадил асҳобларидан эшитгач қандай қаттиқ аччиқланганлари ва тавҳидни ўргатишдаги қаттиқ дашномларига эътибор беринг! Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳидни ўргатиш ва ширкдан огоҳлантиришда юқорида тилга олинган ва зино ҳақида рухсат сўраган йигитга қилган огоҳлантиришдан кўра қаттиқроқ дашном бердилар. Ҳолбуки, у йигитга дашном бермай, кўнглини ислоҳ қилган эдилар.
Бу, мазкур икки иш ўртасида қанча фарқ борлиги, тавҳиднинг аҳамияти катта эканини кўрсатмоқда. Чунки, у иймоннинг асоси ва Ислом соғломлигининг шартидир. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва даъватларидаги услубларидир. Одамларга нима бўлдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатидан бошқа йўллардан юрмоқдалар, бошқа йўлларни танлаб, тавҳид ҳақида сукут қилишмоқда. Ҳатто тавҳидга эътибор бермаяптилар ва тавҳид ҳақида гапириш ва ўрганишдан одамларни бездирмоқдалар, ширкдан огоҳлантирадиган одамларни: Одамларни нафратлантиради ва сафларни бузиб ташлаяпти, деган иддао билан тийишга ҳаракат қилмоқдалар. Буларнинг йўли тўғрими ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлларими?!
Оллоҳим, қавмимни ҳидоят қил, дарҳақиқат, улар билмаяптилар!
Ўн учинчи нуқта:
Кўпинча қулоқларимизга «ақийда», «ақийданинг кучи» ва «Бизнинг эътиқод билангина ўрнимиз бор, акси тақдирда, йўқ!» деган сўз ва гаплар чалинади. Булар жуда ҳам яхши ва ҳақиқат эканида шубҳа бўлмаган гаплардир. Эътиқоди бўлмаган ва эътиқодини ҳимоя қилмаган халқ, чуқур чоҳда емирилган халқдир. Бироқ бир савол бор: Эътиқод қандай ҳаракат қилади?
Ақийда инсоннинг онгги, тафаккури ва маданиятига робот шаклида мужассам бўлмайди. Яъни, эътиқодга мужассам бўлиш учун буйруқ берсак, қабул қилмайди. Бундан ташқари, у робот каби эмас, таъсир бўлсагина ҳаракат қилади. Эътиқодни елкаларида кўтараётганлар, ақийда билан бирга амал қилишлари ва уни одамлар орасида ёйишлари керак. Одамлар оғиздан чиқаётган кўп гапларга эмас, сўзлар билан ишлар орасидаги мувозанатга қаттиқ муҳтождирлар.
Ақийдамиз – гўзалдир. Унинг гўзаллиги уни салобат, қувват ва эътиқодларига нисбатан масъулиятни ҳис этган эркакларда очиқ намоён бўалди. Амалда кўринмай, китобларнинг саҳифаларигина кўтариб юрадиган эътиқод эса, назарий эътиқоддан бошқа нарса эмасдир. Ислом дини амалий татбиқи бўлмаган эътиқодни олиб келмагандир. Аслида, Ислом динининг ўзи назария билан татбиқ орасидаги мувозанатдир. Ғоялар, фазода ҳаракат қилмайди. Агар бирон ғоянгиз бўлса, унинг ҳаракати фазода бўлмаслиги керак. Аксинча, сезиларли воқеъда амалий кўриниши керак. Бироқ, амал қилишга ғовлар бўлса, ақийда қолоқ бўлиб қолади. Бундай пайтда сабабнинг юзага келишигина шарт эмас, аксинча, ғовни олиб ташлаш сабаби ҳам бўлиши керак. Шу боис, ҳар биримиз эътиқодимиз Ер юзида ҳаракат қилиб, ҳаётнинг барча: катта ва кичик, кучли ва заиф тармоғи ва ҳолатида сезиларли воқеъга айланадиган шартларни тўкис қилиш учун тер тўкишимиз керак.
Баъзи одамлар: Ахир биз эътиқод, рисолат ва иймон эгаси эмасмизми? Шундай экан, нега бизга Оллоҳнинг нусрати ва Ер юзидаги ҳукмронлик келмаяпти? – деб ўйланиб қолишади. Бунинг қисқача жавоби шундан иборатдир: Биз ҳақиқатнинг кучига эгамиз, бироқ куч ҳақиқатига эга эмасмиз. Бизнинг ҳақиқат кучига эга бўлишимиз етарли эмас. Ҳақиқат кучини ҳаётга татбиқ қилиш учун куч ҳақиқатига ҳам эга бўлишимиз керак. Иззат ва ҳукмронлик, Исломга амал қилиш, Оллоҳ йўлида даъват ва кураш учун интилаётган Уммат ёшлари, буни ўзларида кўрсатишлари керак.
Ўн тўртинчи нуқта: Эътиқодимиз ва ахлоқ.
Кимдир: Эътиқоднинг ахлоққа қандай алоқаси бор? Одамзотнинг эътиқодсиз гўзал ахлоқи бўлмайдими? – деб сўраб қолиши мумкин. Тўғри, жоҳилият давридаги арабларда ва мусулмон бўлмаган халқларда ҳам гоҳида олий ахлоқлар бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, нафс иймонни эътиқоднинг бир бўлаги эканини унутгач одат ва урф ҳукми билан ахлоқлар захирасини узоқ замонларгача ўзида ёки эътиқоддан айри ўзи қолиши керак, дея онгда сақлаб қолиши мумкин.
Агар эътиқод Тўғри йўлдан оғган бўлса, охир-оқибат ахлоқ ҳам оғади. Модомики эътиқоддан ажралган экан, ахлоқ йўқ бўлади. Жоҳилият таъсири билан алданганларнинг: Дунёқарашлар таназзулга учраса ҳам, ахлоқ устивор қолаверади! – деган гаплари, жоҳилият чўпчакларидан биридир. Чунки бу одамлар, ўзлари яшаётган фалокат ҳақиқатини, башарият ҳаёти бу фалокатнинг катталиги, кучаяётгани ва одамларнинг воқеъий ҳаётларига чуқур илдиз отгани туфайли харобага айланиш таҳдиди остида эканлигини билмаяптилар.
Мусулмоннинг ахлоқидаги асосий ғояси, Раббисининг ризосини рўёбга чиқаришдир. Чунки мўминнинг қилаётган амалларидан биринчи мақсади, Оллоҳни қасд қилишдир. Зеро бунга Оллоҳнинг ўзи буюрган ва Қиёмат кунида эзгу амаллар учун тўкис мукофотларни ваъда қилган. Оллоҳ таоло айтди:
﴿فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ●وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴾
«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 7, 8).
Шунингдек, мусулмон одам қилган солиҳ амаллари билан бу дунёдаги саодатини ҳам рўёбга чиқаради. Оллоҳ таоло айтди:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ﴾
«Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир». (Нур: 55).
Севинч – фазилатли ахлоқлар билан безанган одам учун амалий самарадир. Кўнгил хотиржамлиги, энг афзал Зотни ва энг афзал оқибатни ҳис этиш, иймон ва ахлоқ ўртасидаги мутаносиблик самарасидир. Булар табиий натижалардир. Чунки одамзот ўз эътиқодига биноан ҳаракат қилар, лойиқ бўлганидек масъулиятини адо этар ва ҳаром қилинган нарсалардан сақланар экан, ўзининг энг яхши ва иродаси кучли инсон эканини ҳис этади. Гўзал ахлоқнинг вазифаси тўғри йўлдан оғган одамга дашном бериб, унинг дўстлари орасида фазилат, фазилатга даъват ва фазилатни қилиш севгисини ёяди. Ахлоқ емирилиши ва фасоднинг омиллари пайдо бўлган улкан бўшлиқ, нафсимиздаги мавжуд катта муҳитдадир. Шу боис ушбу бўшлиқ омилини ё эътиқод, даъват ва курашда, ёки амал ва ислоҳда кўришимиз мумкин. Шу бўшлиққа қараб ахлоқ фасодини кўрамиз. Демак, гўзал ахлоқ нафсларни ботилни ташлаб ҳақиқат билан шуғулланиши ўрнига, бўшлиқда сузиб юришини тўсиб туради.
Дунё давлатларининг бир-бирига очилиши ахлоқдаги муаммони юзага келтирди. Чунки бу халқаро очилишлар кўнгилларда анчагина кенг бўшлиқларни пайдо қилди. Агар Умматда илмий ва фикрий ғовлар бўлса эди, бу бўшлиқни тўсиб қолиши ва унга нисбатан хор ва қабул қилувчи эмас, аксинча, ҳужумкор руҳда бўлиши табиий бўлар эди.
Дарҳақиқат, ахлоқимизнинг эътиқодимизга кучли алоқаси бордир. Балки, ахлоқимизнинг ўзи эътиқоддир. Оиша разияллоҳу анҳога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи ҳақида савол берилганида: «Унинг хулқи Қуръон эди», – деб жавоб берган эди. Раббимиз ҳам Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи ҳақида:
﴿وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ ﴾
«Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз», – деган. (Қалам: 4).
Ахлоқнинг Оллоҳга бўлган иймон билан мустаҳкам алоқаси бўлиб, Ислом динида олий мақом ва юксак қадрияти бор. Балки у, аллома Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, диннинг ўзгинасидир: «Ахлоқ – диннинг ўзгинасидир. Ким сизга ахлоқни зиёда қилса, диндорликни ҳам зиёда қилибди».
Демак, ахлоқнинг эътиқод билан мустаҳкам алоқаси бор. Шунинг учун ҳам, хулқи бўлмаган одамнинг иймони йўқдир. Ким ахлоқли бўлса иймонлидир. Хулқ ва иймон бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Униси бўлмаса буниси, буниси бўлмаса униси бўлмайди. Бири нуқсонли бўлса, иккинчиси ҳам нуқсонли бўлади.
Ахлоқнинг боши, унинг Оллоҳ билан бирга бўлишидир. Бу, ахлоқ тизимининг кофир жамиятларда амалга ошмаслигининг сиридир. Кофир ростгўйлик, вафодорлик ва бошқа ахлоқларни ўрганиши мумкин бўлсада, бу ахлоқлар узоқ вақт ўтмай йўқолиб кетади ва нафс ҳаво олдида енгилади. Чунки улар Оллоҳга боғланмаган. Биз – Ислом уммати эса, ғайбу ошкора нарсаларни билгувчи Зотнинг эътиқодига мансубмиз. Шу боис, ахлоқимиз Оллоҳдан қўрқишга боғланган. Шунинг учун ахлоқимиз ҳаётнинг пинҳона ҳолатида ҳам, ошкора ҳолатида ҳам намоён бўлаверади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эҳсон – Оллоҳга кўриб тургандек ибодат қилишингиздир. Гарчи сиз уни кўрмасангиз ҳам, у сизни кўриб туради», – деганлар. Шу ерда бир савол туғилиши мумкин: Инсон хулқ атворини бошқаришда эътиқоднинг шундай роли бор экан, нега бунинг осорларини мусулмонларнинг ҳозирги ҳаётида кўрмаяпмиз?!
Дарҳақиқат, биз, мусулмонлар иддао этаётган эътиқод билан уларнинг хулқ атворлари ва муомалалардаги йўллари ўртасида катта фарқни кўрмоқдамиз.
Тўғриси, иддао қилиш бир нарса бўлса, ҳақиқий иймон бошқа нарсадир. Чунки, иймон – ҳақиқатдир ва ҳар бир ҳақиқатнинг аломати бордир. Иймоннинг аломати эса, амалдир. Иймон қалбга кириб унда ўрнашса, қалб жонланади ва нафсларни унинг талаби билан ҳаракат қилишга ундайди. Ахлоқнинг емирилиш омили иймоннинг заифлиги ёки йўқлигидир. Хулқ атвори бузуқ одам иймони, жумладан, ҳаёси бўлмаган одамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мўмин бўлмайди! Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мўмин бўлмайди! Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мўмин бўлмайди!» – дедилар. – Ким, ё Расулуллоҳ? – деб савол берилганида: «Қўшниси ёмонликларидан безовта бўлган одам!» – деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий 5670).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймоннинг устивор ахлоққа ошкора ва кучли алоқаси борлигини таъкидлаб шундай ҳам деганлар: «Учта (амал)ни қилган одам гарчи рўза тутса ҳам, намоз ўқиса ҳам, ҳаж ва умра қилса ҳам ва ўзини: Мусулмонман! – деса ҳам, мунофиқдир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса ваъдасида турмайди ва омонат қўйилса хиёнат қилади». (Имом Аҳмад (10938), Абу Яъло (4098)).
Одамлар кейинги асрларда дуч келган ахлоқ таназзули туфайли шикоятлар кўпайди. Қўшни қўшнисидан шикоят қилмоқда. Талайгина одамларда омонатдорлик йўқолди, қаллоблик бозори ривожланди, дунёга берилиш барча қадриятлардан устун кўрилмоқда ва буларнинг барчаси фалокат ва бошбошдоқликдан дарак бермоқда. Бундан ташқари, дунёқарашнинг бузуқлиги ва иймон заифлигига очиқ далолат қилмоқда. Бунинг оқибатида эса, иймон тушунчаси билан унинг матлаблари орасидаги жирканчли ажралиш юзага келмоқда.
Шу боис, даъатчи ва мураббийлар бу хатардан ҳушёр бўлишлари, одамларга турган ҳолатларини бор ҳақиқати билан очиб беришлари, чин иймонни эътиқод ҳақида ёзилган асарни ахлоқларига риоя қилмай айрим байтларинигина ёд олиш ёки уларни ўрганиш ифода этмаслигини, хулқ атвор, ихлос ва покдомонликда нодир намунага айланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан ўрнак олиб, у (иймон)нинг ҳаётдаги воқеъ ва одамлар орасидаги муомалага айланиши зарурлигини баён қилишлари керак.
Аҳлоқ эътиқодга қоришгандан кўра маҳкамроқ боғланган. Шу боис улардан бирини иккинчисидан ажратиш мумкин эмас. Ҳатто, эътиқоддан айри ахлоқни, ахлоқдан айри эътиқодни хаёлга келтириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам, бузуқ ахлоқий хусусиятларнинг барчаси, бузуқ аҳлоқ маҳсули эканини қатъий айта оламиз. Аснода, олижаноб ахлоқлар ўзининг хурофот ва инсоний камчиликлардан йироқ пок эътиқод таълимотидан келиб ва отилиб чиққан эканига очиқ далолат қилади. Бундан ташқари, биз, бузуқ ахлоқлар дуруст ахлоқларнинг борлигига худди сохта пуллар муомаладаги ҳақиқий пулларнинг борлигига далолат қилганидек ҳужжат эканига ҳам қатъий ишонамиз. Кофир жамият ва мушрик тузумларда синфийлик ҳукмрон бўлиб, кучсиз одамларнинг инсонийлиги таҳқирланиб, бор имкониятлари зулмга хизмат қилиш ва халқлар устидан истибдод юритиш учун истеъмол қилинади. Ширк ва куфр жамиятларида аҳоли ўртасида фоҳишабозлик ривожланади ва қонун тарафидан ҳимоя қилинади. Пасткаш ахлоқий бузуқликлардан ташқари бесоқолбозлик ҳам эътиқодий бузуқлик натижасида юзага келди. Чунки, Лут алайҳиссалом қавми бу ахлоқсизлик билан шуғулланган, уни ҳимоя қилган, худди инсоний олий ахлоқдек ҳаётга татбиқ қилган, нафси жирканмайдиган ва фитрати рад этмайдиган илк кофир жамият бўлди. Айрим жоҳилий жамиятларда одамлар қизчаларини тириклай кўмишар, чорасиз инсонларни қувғин қилишар, жорияларни фоҳишабозликка зўрлашар, судхўрлик, қиморбозлик ва ноҳақ ишларга кўмак бериш авжига чиқар, ҳатто шоир буни: «Зулм қилмаганга зулм қилинур!» дея ифодалаган эди.
Яҳудийларнинг Тавротни бузишлари яҳудийларнинг бошқаларнинг моллари ва туйғуларини ирқчилик билан ҳалол, деб ҳисоблашлари оқибатида рўй берди. Ўша кундан бошлаб яҳудийлар бузғунчилик элчиларига айланишди ва Ер юзида поклик ва покдомонлик ахлоқига алоқаси бўлган барча нарсадан айрилишга чорлайдиган ҳалокатли хулқ автор назариясини ёя бошлашди. Уларнинг қалам ва миялари ғайри ахлоқий воситаларни ижод қилишга катта ҳисса қўшди. Улар яланғочлар клуби, ахлоқсизлик соҳиллари – нудистлик, талончи банкаларни ташкил қилдилар ҳамда инсон ҳурматини ҳимоя қилиб, уни ҳайвоний жарликдан қутқарадиган барча ахлоқий хулқ атворларни бўғиб ташлаш учун ҳаракат чақириқларини қўллаб-қувватладилар.
Капиталистик ахлоқ, бузуқ эътиқодий воқеъликнинг табиий натижасидир. Шу боис бўлса керак, ушбу ахлоқ одамзотни бутунлай парчалади ва унга катта таҳдид солмоқда. У қанчалар эмин паноҳ бўлиб кўринсада, бугунги кунда Европа бўйнини эгаётган ахлоқий муаммоларни ҳал қила олмайди. Чунки, бу ахлоқ ҳал қилиш учун келган муаммосининг бир парчаси бўлиб, бузуқ дастур бўйича кетмоқдадир. Шунинг учун ҳам капиталистик ахлоқ одамзотни янги тангри – долларга ибодат қилдира бошлади ва унинг бошига келаётган бахтиқароликларни кучайтирди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Динорнинг қули бахтиқаро бўлсин! Дирҳамнинг қули бахтиқаро бўлсин!» – деган эдилар. (Табароний «Муъжамул кабийр», 422).
Шундай қилиб, барча гўзал ахлоқлар оёқ ости қилинди ва «Натижалар ахлоқи» дея танилган ва бузилган Инжил саҳифаларидаги тарқоқ раббоний ахлоқ қолдиқлари, умуман ҳаётда қолмади. Капиталист сариқ олтин қидириб қизил танли ҳиндулар каби бутун халқ ва элатларни қириб ташлади. Африкада мустамлака қилинган ерларнинг бойликларини тортиб олгач, миллионлаб аҳолисини қўл, оёқ ва бўйинларига кишан солиб, кучидан фойдаланиш учун ўз юртига қул қилиб олиб келди. У ишлаб чиқарган маҳсулот даромади капиталистнинг чўнтагини қаппайтирди. Унинг капиталистик ахлоқига кўра, тери ранги ва бойлик устунлик меъёрига айланди. Германиядаги нацизм, орий ирқни Ер юзидаги барча ирқлардан «афзал» қилиб қўйди. Оқ танли одам Европа, Америка ва Африкада ирқ айримчилигига асосланган ахлоқ билан муомала қилди ва буни ўзини юқорида бўлиши учун истеъмол қилиб, занжиларни, яқин пайтларгача, Жанубий Африкада қора танли бўлганлари учун камситди.
Мазкур халқлар олиб борилган шиддатли курашлар ва оғир қурбонлар бериш натижасидагина капиталист панжасидаги ҳуқуқининг бир қисмини тортиб олишга муяссар бўлди. Ҳануз, у халқларнинг ўзи танлаб олган бўлишига қарамай, зулм билан ҳамнафас ва уни қувватлаган қинғир эътиқод, калтабин истак ва прагматик ахлоқлар орасида йўқ бўлиб кетаётган инсон ҳуқуқларининг поймол бўлаётгани ҳақидаги чақириқлар ҳайқириғини эшитмоқдамиз. Бу халқлар ўз истагига эришгани маҳал, «истак» деб аталган янги сохта тангрининг «хабарлари»га кўра, унга қимор меҳробида, судхўрликка асосланган банкаларда, эксплуатация бозорларида, фасод ва ахлоқий бузуқлик майхоналарида «ибодат қилинса» бўлаверади. Унга «обидлари» зулм, фирибгарлик, монополия − яккаҳомиятчилик, ахлоқсиз ва ҳайвоний қонунларни чиқариш билан одамзотнинг инсоний жиҳатлари билан ўйнаш ва бунинг учун турли мажлис ва йиғинлар ўтказиб, ҳисобсиз маблағлар сарф этиш билан яқин бўлмоқдалар! Масалан, яқинда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти илгари сурган ва энг ахлоқий тубанликни, жумладан, барча ёшдаги ҳомилани сунъий йўллар билан тушириш (аборт), бўйдоқ ва ёш болалар учун мутлақ шаҳвоний-жинсий ҳуррият берилиши, бўйдоқлик ёшидаги ёшларнинг ота-онаси тарафидан ҳам сўроқланиши мумкин бўлмаган ўзига хос ҳаёти ва сирлари бўлишини кафолатлаган қарорнома бандлари кучга кириши учун бўлиб ўтган Дунё аҳолисига тааллуқли конференция, сўзимизнинг яққол далилидир. Бу – Ер юзидаги бузғунчилик ғояси бўлиб, капиталистик кучлар ва башариятдан ифлос қўралари ва балчиқларига келиши талаб қилинаётган «паноҳи» кўмагида амалга ошмоқда. Бу – илгари европаликнинг саодатини тортиб олган ва бошқа, ўзгача ахлоқ тарзи – ифлос нарсани ҳосил қилиб берадиган ифлос тарз − коммунистик ахлоқни қабул қилишга мажбурлаган эди.
Ислом динидаги ахлоқ эса, ўзининг ахлоқий истилоҳлари билан, Оллоҳ таолога ибодат қилиш ҳақиқатидан отилиб чиқади. У – Оллоҳ одамларни яратган ахлоқдир. Бу, бирон кимса дахл қила олмайдиган ҳақиқат бўлиб, одамзотни бошқа махлуқлардан ажратиб туради ва инсон қалбидаги диндорлик яширинган жойларни қўзғаб, фитрат ва иймонни ҳам яширинган жойида уйғотиб, Оллоҳдан бошқасига бўйинсунишдан озод қилади. Қалб ширк ва ширк омилларидан озод бўлиб, Қуръон ва суннат − ҳукмлар, ҳалол ва ҳаром қилиш манбаи эканига аниқ ишонч ҳосил қилгач, ҳеч иккиланмай диний ахлоқлар ортидан юриб, ҳаёт оқимини тартибга солади ва ҳаракат ва тинишларини бошқариб боради.
Сўнгги дуомиз: Ҳамдлар барча оламлар Раббиси бўлган Оллоҳга бўлсин!
Оллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!...