×
Ушбу қисқагина мақола муҳим аҳамиятга эга бўлиб унда унда Рамазон ойининг аҳамияти билан бирга қолган ойларнинг ҳам ўзига яраша аҳамият касб қилишини баён қилади.

Моҳи рамазондан сўнг

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Файсал ал-Баъданий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ аш-Шоший

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2012 - 1433

﴿ماذا بعد رمضان﴾

« باللغة الأوزبكية »

فيصل البعداني

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: شمس الدين درغامي

2012 - 1433

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим...

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла росулиллаҳ...

Мана муборак ой – рамазон ойи кириб келди, ҳа демай унинг кунлари ўтиб, кечалари битиб кириб келгани каби чиқиб ҳам кетади. Бу ойда амалда тиришқоқ бўлганлар ғайрат қилиб, яхшилик ва эзгуликларда беллашадилар. Мухлис бандалар амалларнинг мақбул бўлишига умид билан, унинг ҳабата бўлиши ва қабул бўлмаслигидан қўрққан ҳолатда ўтказадилар. Лекин менимча, Оллоҳ учун амал қиламан деганлар учун бу улуғ мавсумдан кейин –хоҳ шахсий, хоҳ даъват ҳаёти бўлсин– эътибор бериб, огоҳ бўладиган ишлар бор. Бу мавсумларда бандадан талаб қилинган нарса, тақводан ўз улуши - озуқасини олиши, сўнгра шу озуқа ҳисобига ҳаётнинг қолган қисмларини ўтказишидир. Яна талаб қилинган нарса, банда тоат-ибодат ҳаётини шу мавсумларгагина чекламаслиги, яъни мавсумларга қўшилиб ибодатлари ҳам ўтиб кетмаслигидир. Гап шундаки киши рамазон ойи билан бошқа ойларда қиладиган ибодатларининг миқдоридаги фарқда эмас. Зеро, банда рамазонда бошқа ойларга қараганда ибодатга мойилроқ бўлади. Рамазон ойи "жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари бекиладиган ва бебош шайтонлар кишанланадиган ойдир"[1].

Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг –эргашишимиз лозим бўлган– ибодатларини мулоҳаза қилсак, у киши саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойида бошқа ойларга нисбатан ибодатда ғайрат қилганларини топамиз. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўта саҳоватли киши эдилар, ул зотнинг саҳоватлари, айниқса, рамазон ойида бениҳоят ортиб кетар эди"[2]. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида мисли кўрилмаган даражада ибодатларга тиришар эдилар"[3].

Шунга кўра инсондан рамазонда қилган яхши амалларида –у хоҳ тунги қиёмул-лайл, хоҳ қуръон тиловати, хоҳ нафл садақалар бериш, хоҳ Оллоҳга даъват ёки бошқа тоатлар бўлсин– гарчи оз бўлсада бардавом бўлиши талаб қилинади. Зеро, амал оз бўлсада давомли бўлиши Оллоҳга маҳбуброқдир. Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амалларини баён қилиб, шундай деганлар: "Агар бир амални қилсалар, унда сабот билан турар эдилар"[4]

Инсон эзгулик (ибодат) мавсумларидан бошқа вақтларда –шахс ёки уммат даражасида– ибодат ва даъватдан узоқ бўганида йиғилган зиён-камчиликларини фикрлаб кўрса, уни жуда улкан ҳолатда топади. Инсон қанча-қанча вақтларини беҳуда ўтказади, ҳолбуки, у Қиёмат куни азоб-уқубатдан узоқ бўлиши ёки даражасини юксалиши учун ўз ҳисобига –гарчи миқдори оз ва ажри кам бўлсада– яхшилик қўшилишини орзу қилади. Агар умматдаги шахсларнинг бекор кетказган ва зое қилган вақтлари, ҳаракатлари ва имкониятларининг йиғиндисини ҳисоб қилсак, эзгулик ва ибодат мавсумларидан бошқа дамларда ибодат ишларидан йироқ бўлиш ва уни тарк қилишдан юзага келган жиноятлар (зарарлар)нинг ҳажмини қанчалар эканини биламиз.

Тоат мавсумларидан энг улуғи рамазон ойидир. Агар банда астойдил ҳаракат билан, Оллоҳга боғланиб, ундан ёрдам сўрашни мустаҳкам қилса, рамазон ойи унинг кўпдан-кўп амаллар қилишга имкони борлигини унга тўлиқ исбот қилади. Рамазон инсоннинг ўзига ўзини бошқа вақтлар учун амалда ўрнак қилади. Инсон рамазонда яхши амалларни қила олдими, демак, бошқа вақтларда ҳам уларни қила олиши турган гап! Тажриба энг яхши ҳужжат, воқеълик энг катта далилдир. Эзгулик мавсумларида шахсий ва ижтимоий тўсиқ, тўғаноқ ва чалғишларни енгиб ўтдими, энди бошқа вақтларда ҳам улардан ўта олади. Тўсиқ ва тўғаноқлардан ошиб ўтишига сабаб бўлган важҳ ҳали ҳам мавжуд, яъни Оллоҳ таоло кузатиб турибди, жаннат ва дўзах яратилган ҳамда у иккисининг ҳам ўз аҳллари бор.

Бу улуғ мавсумда эканмиз, жаннатларнинг эшиклари ёпилиб, дўзах эшиклари очилмаси ва шайтонлар занжирдан озод қилинмаси келажак режаларимизни тузиб олайлик! Рамазон ойида Оллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолда астойдил ҳаракат қилиб, бу режаларимизга келажак мавсум ва йилнинг бошқа кунларигача етарли амал дастурларини ҳозирлайлик!

[1] Насоий ривояти, Албоний саҳиҳ деган.

[2] Муслим ривояти.

[3] Муслим ривояти.

[4] Муслим ривояти.