Намоз
Категориялар
Full Description
Намоз
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿ الصلاة ﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
Намоз
Намоз мусулмоннинг меърожи ва диннинг устунидир. Намоз ибодатлар султонидир. Намоз Қуръони-каримда дин, иймон ва ислом деб аталган улуғ ибодатдир. Намознинг иймон, ислом ва тақво деб аталиши бежиз эмас, намоз зоҳирий ибодатларнинг султони, мусулмончилик аломатидир.
Қибла Каъбатуллоҳ тарафга бурилиб, ҳазрат Пайғамбаримиз ﷺ намозларида Каъбага юзлана бошлагач, саҳобалар: қибла Каъба тарафга бурилишидан илгари ўтган биродарларимиз ҳоли некечади? Улар қилган ибодатлар, ўқиган намозлари нима бўлади? – дейишди. Шунда Оллоҳ таоло бунга жавобан ушбу ояти каримани нозил қилди: {Оллоҳ иймонларингиз (яъни ўқиган намозаларингизни) зоя қилгувчи эмас. Албатта Оллоҳ одамларга меҳрибон раҳмлидир}. (Бақара 143).
Намоз ислом билан куфр ўртасини ажратгувчи, мусулмончилик белги-аломати бўлган ибодатдир.
Намоз пайғамбар ﷺ айтганлиридек, мусулмоннинг меърожи ва нурдир.
Намоз Оллоҳ таоло суйган тоат-ибодатларнинг энг афзалидир. Абадуллоҳ ибн Масъуд t айтдилар, мен пайғамбар rдан: энг афзал ибодат нима? –деб сўрадим. У зот: "Ўз вақтида адо этилган намоздир"-деб жавоб бердилар. Бошқа бир хабарда жаноб росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар: "Менга бу дунёларингиздан аёллар ва хушбўйликлар суюкли бўлди. Шодлигим эса намоздадир".
Намоз: дил, тил ва барча аъзолар орқали рўёбга чиқадиган ягона ибодатдир.
Намоз ибодатлар тожидир. Шу боис Оллоҳ таоло жуда кўп ояти карималарда такрор-такрор намозни тўкис адо этишга буюради. Оллоҳ таоло айтди: {Ҳолбуки улар фақат ягона Оллоҳга У зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўғри йўлдаги диндир} (Баййина 5).
Бошқа ояти карималарда иймон тақозоси мўмин зотлардан намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ибодатларни тўкис адо этишни талаб қилиши ва мана шу амаллар ҳақиқий мўминлар сифати экани ҳақида шундай дейилади: { Фақат Оллоҳ номи зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва парвардигорлапригагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадилар ва биз уларни баҳраманд қилаган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун парвардиорларида (юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир}. (Анфол 2-4).
Фақат намоздагина қалб, тил ва аъзолар ибодати жамланади. Қалбда хушуъ, тилда тиловат аъзоларда эса Оллоҳ ҳузурида синиқлик-хорлик намозда ўз ифодасини топади. Шу боис, қиёмат куни зоҳирий амаллар савол-жавоби даставвал намоздан бошланади. Агар намоз тўкис адо этилган бўлса, бошқа саволлар ҳам ҳам шунга қараб енгил бўлади. Мабодо намозда нуқсонлик бўлса, у ҳолда у бандага Оллоҳнинг ўзи раҳм айласин.
Намоз: барча пайғамбарлар адо қилган улуғ ибодатдир. Намозда Оллоҳ номи зикр этилади. Мусулмоннинг шодлигу мусибатларида намоз ўқиши суннатдир. Зеро, намоз банданинг парвардигорига ато этган чексиз неъматлари учун шукронаси ҳамда бошига тушган мусибатни аритишни сўраб илтижо қиладиган қўрғонидир. Шу боис, жаноб росулуллоҳ ﷺ намозни мусулмоннинг қўрғони деб атаганлар. Оллоҳ таоло айтди: {Бас, сен менгагина ибодат қил ва мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!} (Тоҳа 5).
Намоз: Оллоҳ таолога энг суюкли амалдир. Шу боис, ўтган ва келаси гуноҳлари мағрифат қилинган пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам узундан узоқ намоз ўқирдилар. Узоқ турганларидан хатто икки муборак оёқлари ёрилиб кетиш даражасига етарди. Бу ҳолни кўрган завжаи мутоҳҳарлари: эй Росулуллоҳ! Сиз ўтган ва келажак гуноҳлари мағфират қилинган зотсиз-ку?! -дейишса, у зот: Шукрли банда бўлмайинми, ахир"- дердилар.
Буни билган қайси мусулмон еру осмонни яратган, инсон зотини гўзал хилқатда ясаган ва барча борлиқни инсонга мусаххар этган Оллоҳ таолога бир кеча кундузда беш вақт рўбарў бўлгиси, у зотга муножотлар қилгиси келмайди?!
Албатта бу нарса ҳар бир мусулмоннинг орзусидир. Дарҳақиқат, маъсум фаришталар ҳайъатида рукуъ, сажда ва тик турган ҳолда бандачилик қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.
* * *