Аҳли суннат вал-жамоатнинг асмо ва сифат бобидаги эътиқоди
Категориялар
Full Description
Аҳли суннат вал-жамоатнинг асмо ва сифат бобидаги эътиқоди
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿ مذهب أهل السنة في الأسماء والصفات ﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
Аҳли суннат вал-жамоатнинг асмо ва сифат бобидаги эътиқоди
Асмо сифат бобида аҳли суннат вал жамоатнинг эътиқоди нималардан иборатлиги ва эътиқод бобида аҳли суннатлар қандай далилларга суянишганлиги билан қисқача танишамиз.
Аҳли-суннат вал-жамоат тоифаси эътиқод бобида муҳкам оят ва саҳиҳ ҳадисларга суянадилар. Аҳли суннат уламоларининг барчаси эътиқод бобида ижтиҳодга ўрин йўқлигини таъкидлаганлар. Шунга асосан Оллоҳ таолонинг бирлиги ва барча нарсаларни билиб турувчи доим борлигига далолат қилувчи У зотнинг исм ва сифатлари ҳам Қуръон ва саҳиҳ суннат далилига чегараланади.
- Аҳли суннат Оллоҳ таоло Ўзини Қуръон ёки саҳиҳ ҳадисларда нима деб номлаган-исмлаган бўлса, ўша исмларни Оллоҳнинг исмидир, деб эътиқод қиладилар. У зотни Қуръон ёки саҳиҳ ҳадисларда келмаган исмлар билан номлаш аҳли суннат эътиқодида ножоиздир.
- Аҳли суннат вал-жамоат Оллоҳ таолонинг исму сифатларини таҳриф-(маъносини) ўзгартириш, таътил-бекор қилиш, тамсил-тенглаштириш ва такйф-муайян ҳолатда деб эътиқод қилишдан четланган ҳолда исбот қиладилар.
- Аҳли суннат вал-жамоат Оллоҳ таолонинг Қуръон ёки саҳиҳ ҳадисларда келган исму-сифатларини ҳеч бир ўзгартиришсиз ва У зот сифатларини махлуқотлар сифатларига ўхшатмасдан исбот қиладилар. Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларда Оллоҳ таолони исмлаш мумкин эмас, деб хабар берилган сифати ноқислардан Оллоҳни поклайдилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ: "Биз Оллоҳ таолони сифатлашда Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган далиллар билан чекланамиз"-деганлар.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ аҳли суннатнинг сифат бобидаги эътиқоди тўғрисида шундай деганлар: "Ўтмиш уламоларимизнинг Оллоҳ таолони сифатлашда тутган йўллари: Оллоҳ Ўзини ёки У зотни пайғамбари Муҳаммад ﷺ нима деб сифатлаган бўлса, улар ҳам Оллоҳ таолони таҳрифу таътил, такйфу тамсилсиз сифатлаганлар. Лўнда қилиб айтганда: тамсилсиз исбот қилиш, таътилсиз покламоқ ҳамда тамсил ва таътилсиз исбот қилинган сифатларда Оллоҳ таолога махлуқотлар ўхшашлигини бутунлай рад этишдир. Зеро, {У зотга бирон нарса ўхшаш эмасдир}. (Шўро 11).
Мана шу: {У зотга бирон нарса ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир}-мазмунидаги ояти карима икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисми, яъни: {У зотга бирон нарса ўхшаш эмасдир}, қисми Оллоҳ таолонинг Қуръон ёки саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган сифатлари махлуқотлар сифатига ўхшашдир, деган тамсилчилар-Оллоҳга сифатида махлуқотларига ўхшатувчи ёки тенглаштирувчиларга раддиядир.
Ояти кариманинг: {У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир}- мазмунидаги иккинчи қисми эса: Оллоҳ таолонинг асмо-сифатларини бекор деювчи муъаттиларга раддиядир.
Дарвоқе, уламоларимизнинг сифат бобидаги эътиқодлари икки муҳим нуқтага барпо қилинган:
Биринчиси: Оллоҳ таоло мудраш, ўхлаш, ожизлик ва жоҳилликлар каби сифати нақслардан покдир.
Иккинчиси: Оллоҳ таоло сифатларининг ҳаммаси сифати камоллардир.
Бинобарин, У зотга бирон махлуқ ўхшаш эмасдир". (минҳаж 2/532).
Энди, юқорида зикр этилган; таътил, таҳриф, такйиф ва тамсил калималарининг маъносини келгуси мақоламизди баён қиламиз. Инашоллоҳ.