Муҳаммад алайҳис-саломнинг вазифалари
Категориялар
Full Description
Муҳаммад алайҳис-саломнинг вазифалари
﴿وظيفة نبينا محمد صلى الله عليه وسلم﴾
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿وظيفة نبينا محمد صلى الله عليه وسلم﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و لا عدوان إلا على الظالمين والصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و صحبه أجمعين و بعد:
Муҳаммад алайҳис-саломнинг вазифалари
Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вазифасига келсак, у зотнинг энг олий бурчи одамларга динни соф – бирон нарса аралашмаган ҳолда етказиш эди. Бу ҳақда Оллоҳ таоло Сод сурасида хабар берди: «(Эй Муҳаммад) айтинг: "Мен фақат бир огоҳлантиргувчидирман, холос. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар якка-ю ёлғиз ғолиб Оллоҳгина бордир. У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсанинг қудратли ва мағфиратли Парвардигоридир».(Сод 65-66).
Парвардигорга тўғри шаклда ибодат қилиш фақат пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали амалга ошади. У зотнинг пайғамбарликларини тан олмаган, сўзига қулоқ солмаган, у зот келтирган динга иймон келтиришдан бош тортган, Оллоҳдан ўзга "худо"ларга сиғинган кофир кимсалардан Оллоҳ беҳожатдир. Оллоҳ таоло айтади: {Агар сизлар кофир бўлсангиз, бас, албатта Оллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас}. (Зумар 7).
Юқорида зикри ўтган оятлардан келиб чиққан ҳолда "Ла илаҳа иллоллоҳ" шаҳодат калимасининг маъноси: Оллоҳ таолодан бошқа барча сиғинилаётган нарсалар ибодатини рад этиб, айни вақтда барча ибодатга ҳақли зот ёлғиз Оллоҳ эканини исбот қилиш, десак бу калимадан кўзланган маъно ва мақсадга етган бўламиз, иншаалоҳ.