Омонат
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
Амонат
﴿ الأمانة ﴾
[الأوزبكي - Uzbek- Ўзбекча ]
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Ал-Жибрийн
2009 - 1430
﴿ الأمانة ﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد الله بن عبد الرحمن الجبرين
2009 - 1430
Ислом Нури
Маколалар
Омонат
Абдуллох ибн Абдуррахмон ал-Жибрин
Аллох субханаху ва таъолога хамду санолар айтамиз, ундан бизни магфират килишини сўраймиз. Гувохлик бераманки Аллохдан ўзга илох йўк, У ёлгиз ва шериксиз зотдир. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам унинг кули ва элчисидир. У кишига, ахли ва асхобларига Аллохнинг рахмати ва саломи бўлсин.
Аммо баъд:
Албатта омонат хакида сўзлашлик катта ахамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллох ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алокадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз. Аллохдан амалларимизни холис ўзининг юзи учун килишини сўраймиз.
О М О Н А Т деганда нимани тушунилади.
Умуман омонат дейилганда ибодат кўзда тутилади. Буни Аллох субханаху ва таъоло куйидаги ояти каримада мархамат килган;
«Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати исломиядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тогу-тошларга кўндаланг килган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан кўркдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дархакикат у (ўзига) зулм килувчи ва нодон эди.» Ахзоб:72.
Аллох ушбу омонатни ўзининг энг улкан махлукотларига; кенг осмонларга, улкан Ерга ва улугвор азамат тогларга кўндаланг килди. Улар бу омонатни зиммаларига олмадилар. Вахоланки бу махлукотлар Аллох амри каршисида бўйин эгадилар, ўзларига юкланган нарсадан бўйин товламайдилар. Аллох субханаху ва таъоло бу махлукотларнинг ўз парвардигорларига мутеъ ва буюрилган ишларида итоаткор мусаххар эканларини айтган;
«Сўнгра тутун холидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!» деган эди, улар : «ўз ихтиёримиз билан келдик» дедилар.» Фуссилат:11.
Демак, еру-осмонлар ўз парвардигорига тўлик таслим бўлган ва улар нимага буюрилсалар, жомид (хаётсиз, жонсиз) махлукот бўлсалар-да умуман итоатдан ташкари чикмайдилар. Аллох амрини Унинг хохиш-иродасига мувофик равишда барча нарсада адо килишади. Агар Аллох уларга харакатни ёки харакатсизликни буюрадиган бўлса хеч тўхталмасдан итоат этадилар. Улар Аллох амрига хамиша бўйсинувчидирлар.
«Бирон нарсани (яратишни) ирода килган вактида Унинг иши факатгина «Бўл» демоклигидир.» Ёсин:82.
Аллох еру-осмонларни ва бошка бутун мавжудотга идрок ва маърифат билиш кувватини берди. Улар нимага буюрилганларини хис киладилар. Агар амр этилса, саждага бош кўядилар, Аллох субханаху ва таъолога тасбех айтадилар.
«Етти осмон, ер ва улардаги бор мавжудот (Аллохни) поклар.» Ал-Исро:44.
«(Эй Мухаммад), сиз осмонлардаги ва ердаги бор мавжудот, куёш, ой, юлдузлар, тоглар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар хамда кўпдан-кўп инсонлар (Ёлгиз) Аллохга сажда килишини кўрмадингизми.» Хаж:18.
Еру-осмонлардаги барча нарсалар; тоглар, дарахтлар, юлдузлар, жонзотлар ва бошка жамодот (жонсиз нарса) лар Аллохга сажда килади. Аллох уларга ўзларига муносиб хис-туйгу ва идрокни яратган. Улар хам сажда киладилар, кўркадилар.
«... Зеро шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чикади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чикади, яна шундайлари борки Аллохдан кўркканидан пастга кулайди. ...» Бакара:74.
Тоглар хам Аллох таъолодан кўркиб туради. Ояти каримада;
«Агар Биз ушбу Куръонни бирон тогга нозил килганимизда, албатта сиз у (тог)ни Аллохнинг кўркувидан эгилиб ёрилиб кетган холида кўрган бўлур эдингиз.» Хашр:21.
Тоглар ва бошка мавжудотлар Аллохдан шунчалик кўркишларига, унга шунчалар итоаткор бўлишларига карамасдан мазкур омонатни ўз зиммасидан сокит килдилар. Уни ўзларига огир деб билдилар ва кўтаришдан бош тортдилар. Инсон ўзининг заифлигига карамасдан уни ўз зиммасига олди!
Энди бу омонатни адо этмоги шарт. Агарда инсон бу омонатга хиёнат килса ва бепарво бўлса Аллох хузурида жавоб беради. Омонатни ташлаб кўйгани ва унга хиёнат килгани учун азобга (мустахик) дучор бўлади. Хўш, энди биз бир-биримизга савол бериб кўрайликчи; Инсон зиммасига олган бу омонат нима ўзи.!
О М О Н А Т – мўминларнинг йўкотган нарсаси.
Аллох бандаларини мўминлар деб номлади. Мўмин мана шу омонатга хиёнат килмайдиган, унга амал киладиган ва уни махкам ушлайдиган кишидир. Омонат "амнун" яъни омонлик, бехавотирлик ёки иймон деган сўздан олинган. Омонатга хиёнат килмайдиган киши ёки мў'таман-омонатдор дейилади. У омонатни хакикий адо этгани учун омонат ва иймон ахлидан деб сифатланади. Аллох субханаху ва таъоло айтади; «Улар ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзларига) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» Мўминлар:8.
Бу ерда омонат, банданинг зиммасидаги Аллохнинг хакларини ва бандаларнинг хакларини хам ўз ичига олади. Аллох мўминларни "риоя килувчилар" яъни омонатни хакикий адо этувчилар деб сифатлади. Агар улар мана шу сифатга эга бўлсалар, Аллох ўзининг куйидаги оятида зикр килган нажот топувчи бандалардан бўладилар.
«Дархакикат мўминлар нажот топдилар.» Мўминлар:1.
Инсон хар кандай холатда хам бу омонатни адо килиши керак. Чунки, у Аллох буюрган хаклардандир. Омонат куйидаги оятда зикр этилган ахд-паймондир;
«Улар ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» Мўминлар:8.
Бу ахду-паймонларга инсоннинг Роббиси билан килган ахди хам, ўзга инсонлар билан килган ахд-паймонлари хам кириб кетади. Аллох таоъоло ахдни куйидаги сўзи билан янада таъкидлирок килган;
«Албатта, ахд-паймон (киёмат куни) у хакда сўрокка тутиладиган ишдир.»
Яъни унинг вафоси хакида сўралади. Лекин, ахдларнинг энг мухими Аллохга берилган ахддир.
«Ахд-паймон берган вактларингизда, Аллохга берган ахдингизга вафо килингиз!» Нахл:91.
Инсонларнинг зиммасига юклатилган энг улуг омонат бу Аллохга берилган ахддир. Хакикий мўмин барча холатда ушбу омонатга риоя килади. Аммо иймони заиф кишиларни бу омонатга енгил-елпи караётганини, уни тўла адо килмаётганини кўрасиз. Бу аслида банданинг иймонидаги нуксон-камчиликдир. Аллохнинг хам, инсонларнинг хам хакларига омонатдор бўлган, унга хакикатан ич-ичидан богланган ва кандай лозим бўлса худди шундай бу омонатни адо килган ишончли, муслим киши бўлгани учун Аллох бандасини мўмин деб атади. Мана шу одам мўмин ва аминдир.
Инсон ва Парвардигор ўртасидаги Омонат
Омонат Аллох таъоло бизга юклаган шариат (конун) лардир. Бу буюк (мажбурият) на кадар огир! Мана шу омонатни биз качонки хакикий адо килсак ажр ва улуг савобларга етишмогимизни билган вактимизда бу ишга киришмогимиз лозим, шарт. Омонатни адо килишда оркага суриш, дангасалик килиш мумкин эмас.
Ана шу ибодатлар, конунлар омонатдир. Хар бир инсон ўзи билан Парвардигори ўртасида мазкур хукукларга омонатдордир. Уни ёлгиз роббисигина билади. Мазкур ибодатларни сизга омонат килиб топширган Парвардигорингиздан ўзга хеч ким кузатиб турмайди. Сиз тахорат ва намозга омонатдорсиз. Зикрларга хамда намоздаги кироатларга омонатдорсиз. Сиз рўзага омонатдорсиз. Молиявий хаклар, закот ва каффоротларга омонатдорсиз. Аллох сизга харом килган маъсиятлардан четланиш ва гунохларни тарк этишга омонатдорсиз. Буларнинг барчаси сизнинг калбингизга , эътикодингизга ташлаб кўйилган. Уни тўкис адо килган-килмаганингизни Аллохдан ўзга хеч ким билмайди. Лекин, сиз ич-ичингизда Роббингиздан хеч нарса махфий колмаслигини билиб турасиз.
Агар сиз тахоратсиз намоз ўкисангиз хам хеч ким сезмайди. Лекин, Аллох сизни кўриб туради. Тахорат сиз ва Парвардигорингиз ўртасидаги омонатдир. Сиз намоз учун саф олинг. Одамлар билан эгилиб тураверинг-да, тасбех айтманг, кироат килманг, зикрларни адо этманг, махфий ўкиладиган намоз вожиботлари ва рукнларининг бирортасини бажарманг. Сизнинг бу ишингизни бирор киши сезмаса хам Аллох таъоло билиб туради. Намоздаги зикрлар сиз ва Парвардигорингиз ўртасидаги омонатдир.
Агар сиз рамазонда яширинча бирор нарса еб олсангиз хам хеч ким сезмаслиги мумкин. Чунки, одамлар сизни доим кузатиб юришмайди. Лекин, Аллох барча харакатингизни кўриб туради. Рўза хам сиз ва Парвардигорингиз ўртасидаги омонатдир.
Аллох фарз килган закот ва шу каби хакларда хиёнатга кўл урсангиз хам, махфий-яширилган молингиз закотини бермасангиз хам Роббингиздан ўзга хеч ким сезмайди. Кишилар факат зохирни (кўриниб турганни) биладилар, холос. Закот хам сиз ва парвардигорингиз ўртасидаги молиявий омонатдир. Шунингдек хилватда маъсияту гунохлар ичига гарк бўлсангиз хам Аллохдан ўзга хеч ким билмайди. Масалан сиз кишилар хаккини еб кетганингизда хам бирон киши сезмайди. Агар сиз ичингизда шак-шубха, ширк, куфр ёки бирон васвасани саклаб юрган бўлсангиз хам бу Аллох билан сизнинг ўртангиздаги нарса. Одамлар буни факат ўзингиз айтсангизгина биладилар. Аллох сизни мана шунга хам омонатдор килди.
Демак омонат, Аллох инсонларга фарз килган барча ибодатларни ўз ичига олар экан. Биз юкорида факат баъзи мисолларни келтирдик, холос. Уларни тўлик санаб ўтганимиз йўк. Амалларда холислик бўлиши омонатдир. Бу эса банда риоя килиши зарур бўлган энг мухим омонатлардан, масалан: Агар биров намоз, хаж, жиход ёки амри-маъруф нахий мункар килмокчи бўлса ва буни одамлар кўз ўнгида килиб юрса у амалларининг зохирига караб макталади. Кишилар уни солих амаллар килганлиги учун яхши-солих киши деб биладилар. Лекин у ичкарисида шак-шубха, риё-сумъа (хўжа кўрсинга килиш), мадху-сано ёки бошка шу каби нарсалар умидида бу амалларни киладиган бўлса, унинг бутун амали ботил. Буни хам ёлгиз Парвардигоридан бошка хеч ким билмайди.
Холислик омонатдир. Уни риё-хўжа кўрсинга килиш бузади. Шунингдек ибодат ўз вактидан кечиктирилиши ёки шартларининг бузилиши билан ботил бўлади. Инсонлар ўзлари ва Аллох ўртасидаги нарсада Унинг риоясини килишлари, Ундан кўркишлари учун Аллох таъоло бандаларига уларни доим кўриб-билиб туришини эслатди. Гарчи инсон холи колса-да, бирон лахза хам Парвардигоридан гойиб-яширин бўла олмаслигини хис килади. Шунинг учун Аллох таъоло инсонга уни кўриб-билиб туришини таъкидлаш услубида эслатди:
)الَّذِي يَرَاكَ حِينَ تَقُومُ * وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ * إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ) (الشعراء: 218-220)
«У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вактингизда хам, сажда килувчилар (намоз ўкувчилар) орасида (имом бўлган холингизда намоз рукнларини биридан иккинчисига) кўчаётган (вактингизда хам) кўриб турар. Шак-шубхасиз У эшитгувчи, билгувчи зотдир». Шуаро: 218-220.
Гўё у инсонга айтмокда-ки: Эй бандам! Сен ўзинг ва Парвардигоринг ўртасидаги нарсаларда мазкур хакларни адо килишга маъмур-буюрилгансан. Сен ёлгиз Аллохдан кўрккин. Хилватда хам ўзингни ёлгиз деб хисоблама. Сен Парвардигоринг назарида турибсан. Албатта роббинг сиру ошкор ишларингни билгувчи Зотдир.
)وَلَقَدْ خَلَقْنَا الأِنْسَانَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِهِ نَفْسُهُ وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ) (قّ:16)
«Аникки, инсонни Биз яратганмиз, (демак) унинг нафси васваса киладиган (яъни кўнглидан ўтадиган барча) нарсаларни хам билурмиз. Биз унга жон томиридан хам якинрокдирмиз.» (Коф:16)
Инсон кўнгли нималарни васваса килишини, калбидан кечган нарсаларни тили чикарган сўзларни Аллох таъоло билади. Роббингиздан хеч бир сир махфий колмайди.
Яратган зотнинг жуда якинлигини, Унинг барча нарсаларни кўриб-билиб туришини хис килган инсонни худди мана шу туйгуси Роббиси унга омонат кўйган хакларини адо этишга ундайди. У ёлгиз Аллохдан кўркади. Бандаларнинг хеч биридан кўркмайди.
Аммо агар бунинг акси бўладиган бўлса, у омонатни Аллох учун эмас одамлар учун адо этган бўлади.
Омонатни адо килишликда инсон доимо Роббисидан кўркиб турмоги керак. Зеро, бу омонатни унга юклаган хам ва шу хусусда уни хисоб-китоб килиб ажру-савоб берадиган хам ёлгиз Аллох эканлигини у яхши билади.
)أَلا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ) (الملك:14)
«(Ахир) яратган зот (ўзи йўкдан бор килган нарсаларни) билмасми.! У мехрибон ва (хар нарсадан) хабардор зотдир.» (Мулк: 14).
Аллох кандай килиб ўзи яратган инсонни билмасин.! Унинг аъзоларини жойлаштирган, унга калб ато этган ва мана шу васвасаларни юборган зот ахир Унинг ўзи-ку! Кандай килиб уни билмасин! Аллох барча нарсани, энг махфий сирларни хам билгувчи Зотдир!
) فَإِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَأَخْفَى) (طـه:7)
«Зеро У сирни хам, энг махфий нарсаларни хам билур!» (Тоха:7)
Мазкур далиллар инсонни елкасидаги омонатни адо этишга мажбур килади. Аллох таъоло бандасини доим кўриб-билиб туришини унинг ўзига жуда кўп эслатди:
)وَمَا تَكُونُ فِي شَأْنٍ وَمَا تَتْلُو مِنْهُ مِنْ قُرْآنٍ وَلا تَعْمَلُونَ مِنْ عَمَلٍ إِلا كُنَّا عَلَيْكُمْ شُهُوداً إِذْ تُفِيضُونَ فِيهِ وَمَا يَعْزُبُ عَنْ رَبِّكَ مِنْ مِثْقَالِ ذَرَّةٍ فِي الأَرْضِ وَلا فِي السَّمَاءِ وَلا أَصْغَرَ مِنْ ذَلِكَ وَلا أَكْبَرَ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ) (يونس:61)
«(Эй Мухаммад) сиз кандай иш (билан) машгул бўлманг ва у (иш) хакида Куръондан бирон оят ўкиманг, (эй инсонлар) сизлар кандай амални килманглар, албатта Биз сизларнинг устингизда гувох бўлурмиз!» Юнус:61.
)قَالَ لا تَخَافَا إِنَّنِي مَعَكُمَا أَسْمَعُ وَأَرَى) (طـه:46)
«Шак-шубхасиз Мен сизлар билан биргаман, эшитиб-кўриб турурман!» Тоха:46.
Инсон Аллохнинг ўзига якинлигини, биргалигини эсга олиши уни Аллохнинг юзини максад килиб сиру-ошкор ишларда, кишилар биладиган ёки билмайдиган нарсаларни хакикий адо этишга ундайди.
Аллох таъоло бандасига киромул-котибинларни хам бириктириб кўйган. Улар малоикалардир. Аллох таъоло айтади:
)مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلاَّ لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ) (قّ:18)
«У бирон сўзни талаффуз килмас магар (талаффуз килса) унинг олдида хозиру нозир бўлган кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур).» (Коф: 18).
Улар инсоннинг хар бир харакати сўзи ва феълини ёзиб борувчи икки фариштадир. Аллох таъоло уларга хатто калб амалини хам билдирди. Чунки калбнинг хам хеч ким билмайдиган амаллари бордир. Кишининг калбида нима борлигини, ихлосми, ширкми, хасадми ёки Мусулмонларга мухаббатми буларни Аллохдан ўзга хеч ким била олмайди. Калб амаллари омонатдир. Аллох таъоло малоикаларни калб амалларини хам билувчи килди.
)وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ * كِرَاماً كَاتِبِينَ * يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ) (الانفطار:12)
«Холбуки, шак-шубхасиз сизларнинг устингизда (килган хар-бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб турувчи улуг (фаришта)лар бордир. Улар сизлар килаётган амалларни билурлар.» (Инфитор:10-12.)
"Амал" деган сўзи бу ерда бадан амалини хам калб амалини хам ўз ичига олади. Банда ўзи билан роббиси ўртасидаги ишларида хам ўзи билан ўзгалар ўртасидаги ишларида хам омонатга риоя килиши керак.
Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат
Бу омонат хох мол хох бошка нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва уларнинг хакларига риоя килишни ўз ичига олади. Машхур хадисда айтилганидек хиёнат мунофикликнинг энг катта белгиларидандир. «Мунофикнинг аломати учта бўлади; сўзласа ёлгон сўзлайди, ваъда берса вафо килмайди, унга омонат кўйилса хиёнат килади.» (Бухорий ва Муслим ривояти)
Омонатга хиёнат этишлик мунофиклик аломатларидандир. Яъни агар унга биров омонат кўйса омонатдорлик килмайди. Балки, унга омонат кўйилган хакларга хиёнат килади.
( فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضاً فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ) (البقرة:283)
«Агар бир-бирларингизга омонат кўйсангиз омонат кўйилган киши омонатни адо килсин ва Парвардигори Аллохдан кўрксин!» (Бакара: 283)
Баъзилар сизга ишонгани ва сиз хакингизда яхши ўйда бўлгани учун ўз хакини бериб кўяётганида гувох чакирмайди, сиздан васика-ишонч когози олмайди. Бу кишининг хаккига риоя этишингиз ва унга хиёнат килиб кўйишдан жуда-жуда эхтиёт бўлишингиз лозим.
Агар бир киши сизга карз берса ва у сизга ишонса, гувох чакирмаса, карзни ёзмаса бу омонатни мазкур оятдаги омонат деб билинг; «Агар бир-бирларингизга омонат кўйсангиз» яъни агар унга молини карз ёки шунга ўхшаш бирон нарсани омонат кўядиган бўлса, омонатдор бу омонатни ўз эгасига саломат етказсин. У куйидаги оятда хам зикр килинган;
(إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا) (النساء:58)
«Албатта Аллох сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради.» (Нисо: 58)
Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хакида шундай ривоят килинади: Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Каъба калитини Усмон ибн Талхадан олганларида нозил этилган. Каъбанинг хижобати (каъба пўшини янгилаб туриш) Бани Абдуд-дор кўлида эди. Усмон ибн Талха мана шу кабиладан эди. Макка фатх этилганида пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам Усмондан калитни талаб килдилар. Усмон «омонатгами» деганида расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам «ха» деб жавоб бердилар. Калит расулуллох кўлига ўтгач Аббос уни пайгамбаримиздан ўзига беришларини сўради; «Уни менга беринг. Токи сикоят хам садонат (хожиларга сув-овкат бериш) хам менда бўлсин.» шунда Аллох юкоридаги ояти каримани нозил килди. Чунки, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам калитни Бани Абдуд-дордан омонатга олган эдилар. Аллох таъоло бу омонатни эгасига кайтариб беришни буюрди. Чунки, Бани Абдуддор Каъба садонати ва хижобатига бошкалардан кўра хаклирок эди.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам уларга омонатни кайтардилар, оят гарчи мана шу ходисага хос тушган бўлсада у барча омонатларга умумийдир. Чунки, хусусий сабаб эмас, лафзнинг умумий эканлиги эътиборга олинади. Хар холда инсонлар ўртасидаги нарсаларда омонатлар кўп. Бунга сир-асрорлар, молу давлат хам киради. Агар биров ичидаги сирни ёки ўзи билан ахли орасидаги гапни сизга омонат килиб айтса ва уни ёйишдан сизни кайтарса, сиз бу сирни умуман ташкарига чикарманг. Чунки, бу омонат. Халиги киши сизга ишонди, бу сирни хеч качон очмаслигингиздан хоритжам бўлди ва шунинг учун уни сизга омонат килди, унга хиёнат килиб кўйманг. Сизнинг омонат кўйган сирингизни очиб юборган кишига сиз хам хиёнат билан жавоб берманг. Бу мумкин эмас. Расулуллохдан куйидаги мазмундаги хадис ривоят этилган: «Сенга омонат кўйганнинг омонатини адо эт, сенга хиёнат килганга хиёнат килма». (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
Биров сизга молини кўйиб кетади ёки карз беради-да гувохларни чакирмайди, васика тилхат олмайди. Ёки ўзининг хакларидан маълум бир хакини сизга бериб уни саклаб туришингизни сўрайди. Сиз юкоридаги барча ишларда омонатни ўз эгаларига топширишга буюрилгансиз. Бу сиз ва биродарингиз ўртасидаги омонат. Уни адо этмогингиз вожибдир.
Мол, карз, обрў ёки шунга ўхшаш нарсаларда сизга хиёнат килиб кетган кишини сиз хам унга хиёнат килиш билан жазоламанг. Балки, кечириб юборинг Аллох сизни гўзал мукофотлар билан такдирлайди. Сизни афв этади. Хиёнатни эса агар касддан-атайлаб килган бўлса хиёнати учун жазолайди. У сизнинг бу муомалангизни кўриб надомат чекиши мумкин. Ахир у сизга хиёнат килганди-ку! Сизнинг бу муомалангиз унинг афсус-надоматлар килиб келгусида омонатни адо этишдек гўзал хулк билан хулкланишига сабаб бўлиб колади.
Инсонларнинг хаклари
Инсонларнинг хаклари; моллари, сирлари, обрў-эътиборлари ва шунга ўхшаш нарсалари учун албатта жавоб берилади. Аллох хузурида шак-шубхасиз бу нарсалар хакида савол – жавоб бўлади. Шунинг учун хам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам инсонларнинг хаклари хакида шундай дедилар: «Киёмат куни хаклар албатта ўз эагаларига топширилади. Хатто шохли кўчкордан шохсиз кўчкорга касос олиб берилади.» (Имом Муслим ривояти)
Бу инсонлариннг бир-бирлари ўртасидаги хакларини хам ўз ичига олиши шубхасиздир. Ким бирон нарса олган ёки бировга зулм килган бўлса бу хаклар учун албатта касос олинур. Шунинг учун хам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам асхобларидан «Муфлис (ифлос) кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар. Муфлис на дирхами ва на бирор нарсаси бор бўлмаган кишига айтилади –дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менинг умматимдаги муфлис киёмат куни намози, рўзаси ва зокоти билан келади. Лекин у бу одамни сўккан, унисига тухмат килган, бировнинг молини еган, бошкасининг конини тўккан яна кимнидир урган бўлади. Халиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Агар яхшиликлари тўлашга етмай колса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади. Сўнг уни дўзахга ташланади.» (Имом Муслим ривояти)
Бу бировларнинг хакларига хиёнат килган кишининг холидир. Киёмат кунида унинг амаллари тоглардек бўлса хам, бутунлай хеч нарсасиз бўлиб колади. Кимки хиёнат килган бўлса унинг яхши амаллари хак эгаларига бўлиб берилади. Ўзига берилган хаклар ва омонатларга хиёнат килган киши киёмат куни уларни шу тарзда тўлайди. Бу омонатлар кийим-кечак, идиш-товок каби нарсаларда бўлиши ёки муомалот турлари хисобланган; карзлар, гаровга кўйилган нарсалар ва ёки бошка ишониб топширилган омонатлар бўлиши мумкин. Агар омонатларга хиёнат киладиган бўлса Аллох хузурида туриб хиёнатига жавоб беради.
Омонатга хиёнат килишнинг бир канча кўринишлари бор:
1. Эгаси ишлатишга рухсат бермаган нарсани ишлатиш. Масалан: кийими ёки пояфзалини кийиш, уловни, машинасини мишин. Шунингдек эгаси сизга яшашга рухсат бермаган омонат кўйилган уйда яшаш.
2. Омонатдан тониш.
Бу тўланадиган куни белгиланган омонатларга хиёнат килиш. Ибн Касир Ахзоб сурасининг 72-оятини тафсирида куйидаги машхур хадисни Ибн Жарирдан, Абдуллох ибн Масъуддан накл килади; расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: « Аллох йўлидаги ўлим омонатдан бошка барча гунохларни-ёки «барча нарсаларни»- каффорот килади яъни ювиб юборади. Киёмат куни омонат кўйилган киши олиб келинади «омонатингни бер-адо кил, дейилади. У – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Унга яна «омонатингни адо кил» - дейилади. У яна – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Унга яна «омонатингни адо кил» - дейилади. У яна – эй роббим, ахир кандай килиб бераман дунё тугади-ку.» - дейди. Сўнгра айтади: «Уни онаси Ха-а-вия (Дўзах)га олиб боринглар. У онаси Ховияга олиб борилади ва унга ташланади. Хатто дўзахнинг каъригача тушади. У ерда берилган омонатни ўз холича турганлигини топади. Уни олиб елкасига кўйяди ва жаханнам лабигача кўтарилиб келади. У энди чикдим деганида кадами тойилиб кетади ва омонат ортидан абадул-абад тушиб кетади.» айтиб ўтганимиздек инсонларнинг хаклари устида албатта хисоб-китоб ва касос бўлади. мусулмон киши Киёмат кунида касос таъйин бўлган мана шу хукуклардан жуда – жуда эхтиёт бўлмоги лозим.
3. Бадандаги ёки мол-мулкдаги хиёнатлар.
а) Бадандаги хиёнат.
Бировни кимсасиз жойда уриб, бошини ёриб ёки ўлдириб яна хеч нарса кўрмагандек юриш хам баданга килинган хиёнатлардан. Бу йўл ходисаларида кўп учрайди. Йўлда хеч ким бўлмаганида ёки кишилар назаридан чет жойда ўз айбини яшириб кетишга уринади. Жарохатланган ёки ўлдирилган киши хаётдги хаккидан фойдалана олмайди. Аммо Аллох таъоло барча нарсани билиб туради ва хиёнат килган кишини киёматда хисоб-китобга рўпара килади. Жабр кўрган биродарига унинг яхшиликларидан олиб беради. Агар яхшиликлари бўлмаса жабрланган кишининг гунохлари унга кўйилади ва дўзахга ташланади.
б) Хак ва мулклардаги хиёнат:
Шундай кишилар борки, бировдан нарса сотиб олади ёки карз кўтаради ва буни расмий васикаларга ёзишади. Мабодо мол эгаси ёки карз берувчи бошига бирон иш тушса; дейлик васикалари ёниб кетса ёки йўколиб колса, бу хам инкор ва тониб кетишга тайёр бўлиш учун ўзидаги мол олганлиги хакидаги васикаларни йўкотишга шошилади. Шу билан хакикатни бутунлай яшираман деб ўйлайди. Лекин Аллох уни кўриб турибди. Киёматда ундан биродарининг хакини тўлик килиб олиб беради.
Агар инсон бу хакни унутиб кўйган бўлса, Аллох уни афв этади. Хак эгаси агар хаккидан воз кечса кечиб юборгани учун мукофотлар берар эди. Киши ўзига хиёнат килган муслимга нисбатан хам яхши фикрда бўлмоги унинг хиёнатига хиёнат билан жавоб бермаслиги лозим. Мусулмон киши одамлар билан чиройли муомалада бўлсин. Унга огир килганлар юкини у енгил килсин, афв этсин, кечиб юборсин ёки ундан баъзи нарсаларини енгиллаштирсин. Шояд Аллох ундан кечиб юборса.
Омонатдор бўлишга ёрдам берадиган сабаблар
Инсонни омонатни адо этишга олиб борадиган бир канча сабаблар бор. Уларнинг энг мухим ва катталарини куйида санаб ўтамиз.
1. Инсон ўзини Аллох яратган эканлигини билмоклиги. Яралмиш Яратувчининг кули бўлади. У ўзи ва Парвардигори ўртасидаги алока хакларини адо килмоги лозим.
2. Инсон Аллох таъолонинг унга неъмат ва фазлу мархаматлар килувчи зоотлигини ва ўзининг Аллох неъматларига бурканганини билиши-англаб етиши. Кул Парвардигори томонидан омонат кўйилган хакни адо килишдан бош тортиши мумкин эмас.
3. Мазкур омонатлар Аллох тарафидан унга фарз килинганини ва бу фарзларни адо килиш шартлигини хис килиши.
4. Инсонннинг Парвардигори барча нарсани кўриб-билиб турувчи зотлигини, Ундан хеч нарса махфий бўлмаслигини ва инсон елкасидаги мазкур омонатлар хам шулар жумласидан бўлиб уларни адо этиш шартлигини хис этиши.
5. Инсон качон-ки мана шу хакни бажарса ва бу омонатларни хох махфий бўлсин, хох ошкора бўлсин, хакикий адо этса дунё ва охиратда улкан ажру-савобга эга бўлишини тушуниб етиши. Дунёда бериладиган яхшилик; калбининг очилиши хотиржамлиги ва Аллох унинг ризкини кенг –мўл килиб кўйиши. Охиратда бериладиган яхшилик; Ухровий ажр бўлган улкан савоб.
Бундан бошка сабаблар хам бор. Лекин биз уларнинг энг мухимларини санаб ўтдик. Аммо сиз кўриб турган баъзи бир кишилар зиммаларидаги хакларини адо килмасликлари ёки уни чала адо килишлари, Аллох харом этган чегараларни бузишлари калбларида Аллохни яхши танимаганликлари ёки Аллох неъматларини тўлик хис этмаганлари, Аллохнинг Холик ва Молик зотлигини билмаганликлари ёки жазо ва мукофот бераман деган ваъдасини тасдик этмасликларидир. Ёки шунга ўхшаш бошка бир сабаблардир.
Диний омонатларга хиёнат килаётган кимсалар ёки уларнинг адо килмаётганлар калбларида иймонлари заиф бўлган кишилардир.
Биз Аллохдан калбларимизни ўзининг тоатида жамлашлигини сўраймиз. Аллох таъоло Мусулмонларнинг калбларини ва калималарини бир килсин! Уларни хак йўлга чиройли суратда кайтарсин. Уларга хакни хаклигини кўрсатиб унга эргашишни, ботилни ботиллигини кўрсатиб, ундан узоклашишни насиб этсин!