×
Дарсда Имом Нававийнинг Риёзус-солиҳийн китобларининг Қуръон тиловатига жамланиш мустаҳаблиги ҳақидаги бобида келган ҳадислар шарҳланиб ва ворид бўлган ҳадисларга оид баъзи бир масалалар баён қилинади.

    Қуръон тиловатига жамланиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб

    ﴿ باب استحباب الاجتماع على القراءة ﴾

    من كتاب رياض الصالحين

    ] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [

    Абу Абдураҳмон Насафий

    Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

    2009 - 1430

    ﴿باب استحباب الاجتماع على القراءة ﴾

    من كتاب رياض الصالحين

    « باللغة الأوزبكية »

    أبو عبد الرحمن النسفي

    تحرير: شمس الدين درغامي

    2009 - 1430

    بسم الله الرحمن الرحيم

    باب استحباب الاجتماع على القراءة

    Қуръон тиловатига жамланиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб.

    وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: وما اجتمع قومٌ في بيتٍ من بيوت الله يتلون كتاب الله، ويتدارسونه بينهم، إلا نزلت عليهم السكينة، وغشيتهم الرحمة، وحفتهم الملائكة، وذكرهم الله فيمن عنده. رواه مسلم.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: "Қайси бир қавм Оллоҳ уйларидан бирор бир уйда Оллоҳнинг китобини тиловат қилиб ва уни ўзаро дарс қилиб жамланишса, албатта уларга сакийна нозил бўлади ва уларни раҳмат қоплаб олади ва уларни фаришталар ўраб олади ва Оллоҳ уларни ўз ҳузуридаги зотлар (яъни фаришталар) орасида зикр қилади." (Муслим ривояти)

    Шарҳ:

    Нававий айтишларича бу ҳадисдаги "сакийна"дан мақсад-хотиржамлик ва виқор экан. Шунингдек бу ҳадисда масжидларда Қуръон тиловатига жамланиш фазилатига далил бор экан.(Саҳиҳ Муслим шарҳи) Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Оллоҳ уларни ўз ҳузуридаги зотлар (яъни фаришталар) орасида зикр қилади."-дедилар. Яъни Оллоҳ таъоло уларни фаришталар ҳузурида улардан фахрланиб, улар учун яхши мақтовлар ва кўп ажру-савобларни ваъда қилиб зикр қилади. (Туҳфатул аҳвазий)