Қуръон такводорлар учун хидоятдир
Категориялар
Манба
Full Description
الۤمۤ * ذَلِكَ ٱلْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ * ٱلَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِٱلْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ ٱلصَّلاةَ وَممَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ * وٱلَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَآ أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَآ أُنْزِلَ مِن قَبْلِكَ وَبِٱلآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ * أُوْلَـٰئِكَ عَلَىٰ هُدًى مِّن رَّبِّهِمْ وَأُوْلَـٰئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ*
"Алиф, лом, мим. Бу шундай китобдирки, унда хеч бир шубха йўк. У такводорлар учун хидоятдир. Улар шундай зотларки, гайбга иймон келтирадилар, намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларга ризк килиб берган нарсалардан эхсон киладилар. Яна улар Сизга туширилган китобга ва Сиздан аввал туширилган нарсаларга иймон келтирадилар ва Охиратга каттик ишонадилар. Ўшалар Раббилари томонидан ато килинган хидоят устида бўлган инсонлардир ва ана ўшалар хакикий нажот топгувчилардир.(Бакара сураси, 1-5-оятлар).
Ушбу беш оят "Бакара" сурасининг дастлабки оятлари бўлиб, улар алохида ўкиладиган харфлар ("хуруфи мукаттаот") билан бошланади. Бунга ўхшаш харфлар Куръони каримнинг бир неча суралари бошида келади. Уларнинг маъноси хакида уламолар ўрталарида турли таъвиллар мавжуд. Бу таъвилларнинг хулосаси сифатида аллома Саъдий рахимахуллохнинг мана бу сўзларини келтириш ўринли: "Суралар аввалида келувчи алохида харфлар борасидаги энг тўгри йўл уларнинг маънолари хакида шаръий далилсиз сўзлашдан сукут сакламокдир. Шу билан бирга Аллох таоло уларни бекорга нозил килмаган, балки, биз билмайдиган бир хикмат билан туширган, деб катъий ишонамиз" . Бу ибтидодан сўнг Раббимиз бизни Куръон китоби билан таништиради. У Ўз китобини бандаларга такдим этар экан, унинг Ўз хузуридан туширилганлигини, бунда хеч бир шубха бўлиши мумкин эмаслигини хабар килади. "У Аллохнинг сифатларидан бир сифат бўлиб, махлук хам "мухдас" хам эмасдир". (Куртубий). Азалда мавжуд бўлмаган, кейин яратилган нарсалар "мухдас" дейилади. Куръон "мухдас" эмас, чунки у азалдан Аллохнинг Зоти билан бирга мавжуддир.
Куръони каримдан факат такво эгаларигина дунёвий ишларда хам, ухровий ишларда хам манфаат хосил киладилар. Аллох Куръони каримнинг хак китоб эканини таъкидлаш билан бир вактда бу китобдан кимлар манфаат хосил килишини баён этади: "У такводорлар учун хидоятдир". "Хидоят" калимаси лугатда тўгри йўлни кўрсатиш, хакни баён килиш, иймонга ва солих амалларга муваффак килиш маъноларида келади. Саъдий рахимахуллох
Аллох Куръон хакида бошка бир ўринда هُدًى لِّلنَّاسِ - "одамлар учун хидоятдир", деб умумлаштириб айтган
Такводорларнинг сифатлари гайбга иймон келтириш, ботиний ва зохирий солих амалларни тўкис бажаришга интилишдир. Аллох такводорларни такво такозо киладиган акоид, ботиний ва зохирий амаллар билан сифатлаб бундай деди: "Улар шундай зотларки, гайбга иймон келтирадилар". Иймоннинг хакикати расуллар хабар берган нарсаларни тўла-тўкис тасдиклашдир. Иймон аъзойи бадан билан бўйсунишни хам ўз ичига олади. Бирок иймонда асосий гап хис этиш аъзолари билан билинадиган нарсалар устида кетмайди. Чунки бунда мусулмон билан кофирнинг ўртасида фарк йўк. Масала гайбга ишонишдадир. Гайб эса биз кўрмаган ва сезмаган нарсадир. Биз гайбга факат Аллох хабар бергани учун ва Унинг расули хабар бергани учунгина ишонамиз, холос. Демак, иймон шундай нарсаки, мусулмон шу билан кофирдан ажралиб туради. Чунки иймон факат Аллох ва Унинг расули учунгина тасдиклашдир. Бас, мўмин одам Аллох хабар берган ёки Унинг расули хабар берган нарсаларнинг хаммасига - хох уларни кўрган бўлсин, хох кўрмаган бўлсин, хох унга акли етсин, хох етмасин, фарки йўк - ишонади. Аммо зиндиклар ва гайбни инкор килувчилар эса бунинг аксидирлар. Чунки уларнинг калта ва чала акллари у хабарларнинг тагига етмади. Шу туфайли ўзлари билмаган нарсаларни инкор килдилар. Окибатда уларнинг акллари фасодга учради... Гайбни тасдикловчи мўминларнинг Аллох хидояти билан тўгри йўл топган акллари эса тиниклашди, покланди. Гайбга иймон келтириш деганда Аллох хабар берган барча ўтмиш ва келажакка тааллукли гайб нарсалар, Охират холатлари, Аллох сифатлари ва сифатларининг кайфиятлари (кандайлиги), расуллар хакида берган хабарлари тушунилади...
Кейин Аллох: "намозни тўкис адо этадилар" деди... Намознинг зохирий суратини адо килишнинг ўзи кифоя килмайди. Намозни тўкис бажо килиш дегани зохиран унинг рукнларини, вожиботларини ва шартларини мукаммал бажариш билан, ботинан эса унинг рухини барпо килиш билан бўлади. Бу эса калбни намоз учун холи килиш, унда ўкиладиган калималар ва бажариладиган амалларнинг маъносини хис килиш билан амалга ошади... Бандага намозидан факат фикрини юргизиб турган еригагина савоб бўлади, холос. Намоз деганда фарз ва нафл намозлар хам назарда тутилади.
Сўнг: "Биз уларга ризк килиб берган нарсалардан эхсон киладилар" деди. Бу сўзнинг доирасига закот каби вожиб эхсонлар хам киради, яхшилик йўлида килинадиган барча турдаги мустахаб эхсонлар хам киради... "Биз уларга ризк килиб берган нарсалардан" деган иборада шундай ишора борки, "ушбу кўлларингиздаги моллар сизларнинг ўзингизнинг куч-кувватингиз ва эгалигингиз билан пайдо бўлган эмас. Булар факат Аллохнинг сизларга ато килган ризкидир. Буларни У сизларга инъом килди. Кўпгина бандаларидан сизларни устун килиб кўйди. Бас, У сизларга кандай инъом килган бўлса, сизлар хам худди шундай ўзингизга ато килиб кўйилган нарсаларнинг баъзи бир кисмини эхсон килиш билан Унга шукр килинглар, йўксил биродарларингизга мурувват килинглар".
Кўпинча Куръонда Аллох намоз билан закотни ёнма-ён зикр килади. Чунки намоз Маъбудга нисбатан ихлосли бўлишни ифодалайди. Закот ва нафакалар эса Унинг бандаларига эхсонли бўлишни англатади. Банданинг бахти Маъбудга ихлос килиш ва халк манфаати йўлида харакат килиш билан келади. Шунингдек банданинг бахтсизлик сабабларининг боши хам мана шу икки ишнинг - ихлос ва эхсоннинг йўклигидандир...
"Яна улар Сизга туширилган китобга... иймон келтирадилар". Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга туширилган нарса Куръон ва Суннатдир... Бас, такводорлар Расул олиб келган нарсаларнинг хаммасига иймон келтирадилар. Улар Пайгамбарга нозил килинган нарсаларнинг баъзисига иймон келтириб, бошка бир кисмига иймон келтирмасдан, уларнинг орасини ажратиб кўймайдилар. Чунки бидъатчилар ё инкор йўли билан ёки Аллох ва Расул мурод килмаган маъноларга таъвил килиш йўли билан Аллох нозил килган нарсаларнинг орасини ажратадилар. Улар ўзларининг кавлларининг зиддига далолат килиб турган оят-хадисларни таъвил киладилар. Окибатда у хужжатларнинг лафзини инкор килмасалар-да, уларнинг маъноларини тасдикламаган бўлиб чикадилар. Шундай килиб, ўша хужжатларга хакикий иймон келтирмаган бўлиб коладилар.
"Сиздан аввал туширилган нарсаларга" деган сўз аввалги китобларнинг хаммасига иймон келтиришни ифодалайди. Китобларга иймон келтириш Расулларга иймон келтириш хамдир...
Кейин Аллох: "Охиратга каттик ишонадилар" деди. Охират ўлимдан сўнг келадиган нарсаларнинг исмидир. Аллох бу мавзуни юкорида умумий тарзда баён килганидан сўнг бу ерда яна алохида хос зикр килмокда. Чунки Охиратга иймон келтириш иймон рукнларидан бири бўлиб, у банданинг Аллох томонга рагбатини оширадиган, Ундан хайбатга тушишига сабаб бўладиган, уни амал килишга ундайдиган энг катта омилдир. Каттик ишонч ("якийн") эса заррача шакка ўрин колдирмайдиган ва амални вожиб киладиган даражада чукур англаш, тушуниш деганидир.
"Ўшалар Раббилари томонидан ато килинган хидоят устида бўлган инсонлардир". Ана шу гўзал сифатлар билан сифатланганлар Раббилари томонидан берилган буюк хидоят устидадирлар... Бундан ортик хидоят бўладими? ...Сахих акида ва солих амалларни ўз ичига оладиган сифатлардан хам кўра буюкрок хидоят бўладими? Хакикатда факат уларнинг хидоятлари хидоятдир. Уларга хилоф келган бошка йўллар эса залолатдир.
Бу ўринда Аллох "устида" ( عَلَىٰ ) калимасини кўллади. "Устида" дегани юксакликка далолат килади. Залолатни зикр килган ўринда эса "ичида" ("фий") деб айтган... Чунки хидоят сохиби хидоят туфайли олиймакомдир ва у хидоят шарофати билан юксакликка кўтарилгандир. Залолат сохиби эса залолатнинг ичига шўнгиган, чўккан, хор бўлган кимсадир.
"...ва ана ўшалар хакикий нажот топгувчилардир". Нажот дегани ўзи кидирган, орзу килган нарсасига эришиш ва кочган нарсасидан кутулишни англатади. Аллох нажотни такводорларга чеклаб, хослаб кўйди. Чунки уларнинг йўлларига кирмасдан туриб нажотга эришиш учун хеч бир йўл йўк. У йўлдан бошка йўллар бахтсизлик, халокат ва зиён йўлларидирки, у йўллар инсонни халокатга дучор килади. (Курсивда берилган шархлар Саъдий тафсиридан сўзма-сўз таржима килинди).