Даҳрий
Қисқа сатрлардаги ушбу шеър Аллоҳнинг борлигини тан олмайдиган даҳрий инсонларнинг гаплари бир бирига зидлигни ифодалайди.
Категориялар
Full Description
Даҳрий
- Айт менга муслим,
Худойинг қайда?
- Бизга номаълум
Арш деган жойда.
- қайдадир у жой?
- Онгдан ташқари.
- Жаннат, Дўзах-чи?
- Маҳшардан нари.
- Маҳшаринг қайда?
- Баъсдан нари.
- Нимадир у Баъс?
- қайта тирилмоқ.
- Наҳотки, ўлик
қайта тирилса?
- Не ажаб руҳлар
қайтиб берилса.
- Баъс қайда, хўп?
- Ўлимдан нари.
- Ўлим қайдадир?
- Пешонангдадир.
- Пешонам қайда?
- Бошингда ахир!
- Бош? қайдадир у?
- Кўринмайди-ку!!!
1992-йил