Ҳижрат ва унинг ҳукмлари
Категориялар
Манба
Full Description
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳижрат ва унинг ҳукмлари
Ушбу рисоламни
- Кенг ерлари торлик қилиб ҳижратдан ўзга чора тополмаётган...
- Ягона гуноҳлари «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлгани туфайли барча ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз юртларида хорлик ва хўрлик кўриб, ҳатто инсон қаторидан чиқариб ташланган...
- Фитна ва имтиҳон замонида энг яқин дўстларидаги ўзгаришларни кўриб, ҳайрону лол қолган...
- Ҳақ йўлда юртидан, оиласидан қувғин қилинган...
- Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиб, ўзлари учун маъқул бўладиган азизлик ва жиҳод майдонини излаётган...
... Барча-барча муҳожир биродарларимга бағишлайман. Ушбу китобчам мазлум оға-иниларим, мазлума опа-сингилларим қалбига озгина қувонч ва таскин бағишласа, ўзимни бахтиёр сезардим. Албатта Аллоҳ таъоло ҳар нарсани эшитгувчи ва меҳрибон зотдир.
Муқаддима
Барча ҳамду санолар Аллоҳгадир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг расулидир.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар!». («Оли-Имрон»-103).
«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи бўлган Зотдир». («Нисо»-1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди». («Аҳзоб»-70,71).
Энг рост сўз Аллоҳнинг китоби ва энг яхши йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидир. Ишларнинг энг ёмонроғи – янги пайдо қилинганларидир, зеро диндаги ҳар бир янгилик – бидъат, ҳар бир бидъат эса залолатдир. Залолат эса дўзахга бошлайди.
Мўмин киши ҳаёти давомида қалбида ҳам, амалда ҳам бутунлай Аллоҳ таъоло тарафига ўтиб олмоғи, ҳамиша Унинг розилигини топишга тиришмоғи лозим. Шу туфайли мўмин киши ўз динига, иймонига ва ибодатига тажовуз қилинмайдиган ҳамда инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи асосий ғоя - Аллоҳ таъоло ибодати - ўзининг энг тоза ва баркамол кўринишида намоён бўла оладиган ерни истамоғи ва шундай ернигина ўзига ватан тутмоғи лозим.
«Мен жин ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». («Ваз-зариёт»-56).
«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». («Баййина»-5).
Мўмин мажбурлик сабабидан жоҳиллар орасида яшаса ҳам унинг ички ва ташки дунёси ҳамиша улардан фарқ қилмоғи зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"(Агар бошқа имконларингиз бўлмаса), улар билан фақат жуссаларингиз аралашиб юрсин, амалларингиз билан эса улардан фарқли бўлинг».
Соф эътиқодли мўминлар, хусусан, бугунги кунда ислом оламининг ҳеч қаерига сиғмаяптилар. Ҳозирда ягона Аллоҳга бўйсунадиган мўминлар учун омонлик диёрининг топилиши мушкул. Ҳақ-ҳуқуқлари топталиб, фисқу фужур тантана қилаётган бир кунда биродарларимиз қаерга бош олиб кетишга ҳам ҳайронлар.
Ҳижрат қиладиган жойнинг ўзи бўлмаса, қаерга ҳижрат қилинади?
Агар ҳижрат қиладиган жой топилса, дунёнинг тўрт томонига сочилиб кетган мўминлар ўша ҳижрат ховлисига тўпланишлари керакми?
Умуман ҳижратнинг ўзи нима? У фақат туғилган юртни ташлаб чиқишми?
Ҳижрат қачон фарз ва қачон мустаҳаб бўлади?
Унинг мақсадлари, сабаблари нима?
Ушбу рисоламизда Аллоҳ таъоло тавфиқи ила юқоридаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таъоло барчамиздан қилган хайрли амалларимизни Ўз даргоҳида қабул этсин. Пайғамбаримиз ва саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг аҳли-оиласи ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.
Абдул Мунъим Мустафо
1422-ҳ.й. 24-Рамазон / 2001-й. 9-декабр
Зарур таърифлар
«Ҳижрат» сўзининг луғавий маъноси бир жойдан иккинчи жойга кўчиш демакдир.
Шариатда эса «ҳижрат» деб Аллоҳ йўлида куфр ерини ташлаб, ислом юртига ёки фитна авж олган ердан фитна камроқ жойга чиқишга айтилади.
Демак, бошқача қилиб айтганда Аллоҳ розилигини топиш имкони бўлган ерларга интилиш ва шундай ерларни ўзига ватан қилиш ҳамда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ишлар ривож топган ерлардан ўзини олиб қочиш ҳижратдир.
Ҳажр аслида бирон нарсани тарк қилмоқ, ундан узоқлашмоқ дегани бўлиб, араб тилидаги васл (уламоқ, боғламоқ, жамламоқ маъноларини англатувчи) сўзининг зиддини англатади.
Шунинг учун ёмон нарсани ҳажр қилиш вожиб бўлади ва бундай ҳажр таҳсинга сазовор. Аммо шариатда мақталган бир хайрли амални ҳажр қилиш ножоиз бўлиб, аксинча уни васл қилиш, яъни унга яқинлашиш лозим.
Ҳижрат икки турли бўлади:
Биринчиси: Жон ва дин саломатлиги йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, Аллоҳ йўлида куфр ерини тарк этиб, ислом диёридан бошпана топмоқ ёки фитна авж олган ерларни ташлаб, фитна камроқ бўлган ерга чиқмоқдир.
Бундай ҳижрат шариатда собит бўлиб, у ҳақда бир қанча оят-ҳадислар ворид бўлган.
«Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқса, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, батаҳқиқ унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир». («Нисо»-100).
«Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни албатта бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри-мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!». («Наҳл»-41).
«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, билингки), албатта Парвардигорингиз, (Макка мушриклари томонидан азобланиш, куфрга мажбур қилиниш билан) фитналарга дучор этилганларидан кейин (Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага) ҳижрат қилган, сўнг (Аллоҳ йўлида) жиҳод этиб, (бу жиҳод машаққатларига) сабр-тоқат қилган зотлар учун (мададкор, ёрдамчидир). Албатта Парвардигорингиз У (меҳнат-машаққатларни кўтарганларидан) кейин (улар учун) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». («Наҳл»-110).
«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир». («Анфол»-74).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Мушриклар билан уларнинг диёрида бирга яшаган кишидан (мусулмонлар) зиммаси пок». (Табароний ривояти).
«Мушриклар орасида яшаётган барча мусулмондан мен покман,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. - Ё Расулуллоҳ, нега?- деб сўрадилар. - Уларнинг (яъни мушрик билан мўмин) ёққан гулҳанлари (бир-бирига) кўринмаслиги лозим,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Термизий ривояти).
«Менга Аллоҳ буюрган беш калимани сизларга (ҳам) буюраман: қулоқ солиш, итоат, жамоат, ҳижрат ва жиҳод».(Термизий ривояти).
«Абу Фотима розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар:
- Ё Расулаллоҳ, менга шундай бир амални ўргатингки, уни мудом тўлиқ адо этай.
- Ҳижратни маҳкам тутгин, зеро унинг мисли йўқ!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).
Яъни ҳижрат муҳожирга дунёю охиратда кўп яхшиликлар келтиргани боис, унга тенг келадиган бошқа нарса йўқдир.
«Жарир розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъат олаётганларида ёнларига бордим ва:
- Ё Расулуллоҳ, қўлингизни беринг, сизга байъат бераман. Менга шартларингизни айтинг, сиз яхшироқ биласиз!- дедим.
- Аллоҳга ибодат қиласиз, намозни қоим этасиз, закот берасиз, мусулмонларга насиҳатгўй бўласиз ва мушриклардан йироқ юрасиз. (Ана шу шартларга биноан) байъатингизни қабул қиламан!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).
«Ким мушрик билан бирлашиб, у билан бирга яшаса, ўша (мушрик) билан баробардир». (Силсилаи саҳиҳа).
«Кимга Аллоҳ йўлида (жиҳодга чиққан чоғида) бирон шиш (чипқон) чиқса, бу ундаги шаҳидлар аломати-белгисидир». (Абу Довуд ривояти)
«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан: Мадинада туғилиб ўсган бир киши Мадинада вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқигач дедилар:
- Қанийди у ўзга юртда вафот қилганида.
- Нима учун, ё Расулуллоҳ?- дейишди саҳобалар.
- Агар киши туғилиб ўсган еридан бошқа юртда вафот этса, унинг учун жаннатда туғилган еридан то қадами узилган жойга қадар ўлчаб берилади». (Насоий ривояти).
Булардан ташқари Аллоҳ йўлида ҳижрат қилишга чақирувчи ҳамда ҳижратдан қолишни қораловчи яна бир қанча ҳадислар мавжуд.
Иккинчиси: Гуноҳ-маъсиятларни ва Аллоҳ қайтарган ҳар қандай нарсани ҳажр қилиш, яъни тарк этиш.
«Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат қолган киши мусулмондир. Аллоҳ таъоло қайтарган нарсадан ҳижрат қилган киши муҳожирдир». (Бухорий ривояти).
Юқорида ўтган ҳадислардан маълумки Аллоҳ таъоло мўминни мушриклар орасида яшашдан ҳам қайтарган. Демак, мазкур ҳадис ҳижратнинг ҳар иккала турини ўзида жамлаган.
«Одамлар моллари ва жонларига (унинг тажовузидан) омонда бўлган киши мўминдир, хато ва гуноҳларни тарк қилган киши муҳожирдир». (Ибн Можа ривояти).
«Ҳижратнинг энг афзали - Парвардигоринг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир». (Аҳмад ривояти).
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг афзал ҳижрат ҳақида сўрашганида: - Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этган киши!- деб, жавоб бердилар». (Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Ибн Ҳажар ёзади:
- Ҳижрат зоҳирий ва ботиний бўлади. Ёмонликка буюрувчи нафс ва шайтон чақириғига жавоб бермаслик - ботиний ҳижрат. Динини фитналардан олиб қочиш - зоҳирий ҳижрат.
Ҳижрат сабаблари ва мақсадлари
Ҳар бир ҳижратнинг шаръий ҳукм доирасига кирмоғи учун маълум сабаб ва мақсадлар топилиши лозим. Акс ҳолда бу ҳижрат саналмайди. Қуйида ана шу сабаб ва мақсадларнинг энг муҳимлари хусусида сўз юритамиз.
1. Ибодат ва дин саломатлиги
Агар мўминнинг дину ибодатига тазйиқ ўтказилса ва Аллоҳ унга вожиб қилган диний амалларни у ўз юртида адо этолмаса, унинг учун ибодатини эркин адо этадиган, динига тўла амал қила оладиган бошқа жойга ҳижрат қилиш фарз бўлади. Чунки инсон Аллоҳ таъолога ибодат қилмоқ учун яратилган. Яъни, унинг тириклигининг мазмуни, ҳаётининг бош мақсади - Аллоҳ азза ва жалла ибодати бўлмоғи керак. Шундай экан мўмин киши ана шу йўлда ҳар қандай нарсасидан воз кеча олиши лозим.
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». («Ваз-Зариёт»-56).
«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». («Баййина»-5).
Ушбу оятлардаги ибодат калимаси умумий маънода келган бўлиб, у Аллоҳ таъолога суюкли бўлган зоҳирий ва ботиний барча амалларни, сўз ва ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
Инсон ҳаётининг моҳияти саналмиш Аллоҳ таъоло ибодати тинчликда ҳам, уруш ҳолатида ҳам, сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳамиша асосий ғоя-мақсадлигича қолаверди.
Шу боисдан қаерда Аллоҳ таъолога тўлиқ ибодат қила олса, мўмин ўша ерни ватан тутади. Қаерда ибодат қилиш эркинлиги йўқолса, у ерни тарк этади.
«Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар менгагина ибодат қилинглар!». («Анкабут»-56).
Инсон ибодатини комил суратда адо этмоғи учун Аллоҳ таъоло ерни кенг қилиб қўйгандир. Яъни бирон ерда ибодатга тўсқинлик қилинса, инсон албатта ибодат эркинлиги мавжуд бўлган бошқа ерни топиши ва у ерга ҳижрат қилиши мумкин. Демак, ибодатдаги ноқислик учун яшаётган жойни баҳона қилиб бўлмайди.
Юқоридаги ояти каримани олимлар қуйидагича шарҳлаганлар:
Мужоҳид айтади: - Менинг ерим кенгдир. Унда ҳижрат қилиб, жиҳод қилинглар.
Саъид ибн Жубайр айтади: - Бирон ерда гуноҳ-маъсиятлар қилинаётган бўлса, уни тарк этинглар. Зеро, Менинг ерим кенгдир.
Ато айтади: - Маъсиятга буюрилсангиз, у ердан қочиб чиқинг. Чунки Менинг ерим - кенг. Шунингдек, яшаётган жойида содир этилаётган маъсиятларни ўзгартиришга қурби етмаган ҳар бир мўмин ибодат қилиш имкони бор ерларга ҳижрат қилмғи лозим.
Мутарриф ибн Абдуллоҳ айтади: - Менинг ерим, яъни сизларга беражак ризқим кенгдир. Бас ҳижрат қилинглар.
Ибн Касир ўз тафсирида ёзади: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаҳарлар Аллоҳнинг шаҳарларидир. Бандалар Аллоҳнинг қулларидир. Қаерда яхшиликни топсангиз, ўша ерни ватан тутингиз», деганлар. Шу боис Маккада аҳвол оғирлашгач, саҳобалар Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Динларини фитнадан олиб қочган зотлар Ҳабаш ерларида ибодат эркинлиги ва бошпана топдилар. Нажоший (Аллоҳ уни раҳматига олсин) саҳобаларга ҳурмат кўрсатиб, уларни ўз ҳимоясига олди ва уларни озод-эркин инсонлар қилиб қўйди.
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: «Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Ҳеч шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари беҳисоб равишда тўла-тўкис қилиб берилур»». («Зумар»-10).
Мазкур ояти каримада Аллоҳ таъоло тақвога буюриш билан Аллоҳнинг ери кенг эканлигини бир-бирига боғлиқ суратда зикр қилди. Гўёки шундай хитоб бўлмоқда: Эй, Аллоҳнинг бандаси, ҳеч нарса сизни тақводан тўсмасин. Агар юртингизда сизни тақводан тўсмоқчи бўлсалар, билингки - Аллоҳнинг ери кенгдир. Бундай ерни тарк этиб, ҳақиқий тақво ва ибодатга имкон бўлган юртни ватан тутинг.
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу ерда чорасиз-бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди? (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишади. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97).
Ўз ватанлари ва ҳовли-жойларини қизғанганлари ҳамда кофирлар сонини кўпайтиришга хисса қўшганлари учун Аллоҳ таъоло ҳижрат қилишга қодир бўла туриб, ундан қолган кимсаларни ўз жонига зулм қилганлар деб атади ва ҳижрат қилишлари мумкин бўлган ер мавжуд бўла туриб, улар келтираётган арзимас важ-баҳоналарни эътиборга олмади.
Ҳижратнинг аҳамиятини таъкидловчи омиллардан яна бири шуки, золимлар орасида - уларнинг мункар ишларини инкор этмасдан - ҳаёт кечириш кишининг динига, хулқига ва турмуш тарзига ёмон таъсир қилади. Шунинг учун Аллоҳ таъоло зулм эгалари билан ўтирмасликни буюрди.
«Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!» («Анъом»-68).
«Ахир (Аллоҳ) сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики улар билан ўтирган экансизлар), демак сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг худди ўзисиз. Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». («Нисо»-140).
Яъни, амри маъруф ва наҳйи мункар қилмасдан, ўз ихтиёри билан ана шу даврада ўтирган киши ҳукмини Аллоҳ таъоло шу мажлис эгалари ҳукми билан баробар қилди. Демак, улар куфр устида ўтирган бўлсалар, у ҳам кофир бўлади, агар улар фосиқлик ёки зулм устида бўлсалар, у ҳам золим ёки фосиқ бўлади.
Умар ибн Абдулазиз шароб ичиб ўтирган бир неча кимсани тутиб келтирилганда уларга дарра уришни буюрди. Улар орасида бир рўзадор ҳам бор эди. Табиийки, у ичмаганди. «Бу рўзадор»,- дейилганда, Умар ибн Абдулазиз: «(Модомики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг худди ўзисиз», деган оятни ўқиди ва ҳалиги рўзадорни ҳам дарралатди.
«Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бин Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг осий бўлганлари ва ҳаддан ошганларидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!». («Моида»-78,79).
Тафсирларда келадики, Бани Исроил маъсият ишларга қўл урганида, уламолари уларни қайтардилар. Бироқ улар ҳаромдан тийилмадилар. Бора-бора уламолари ҳам аста-секин ўз қавми билан гуноҳ-маъсиятларда иштирок этадиган ва ҳаромдан тийилмайдиган бўлишди. Шунда Аллоҳ таъоло уларни бир-бирларига ўхшатиб қўйди. Улар Довуд, Сулаймон ва Исо бин Марям тилида лаънатландилар.
Аввал қавмини мункардан қайтарган ва шундан сўнггина уларга ўхшаб қолганлар ҳоли шу бўлса, мункар қилинаётган ўринда ҳеч бир эътирозсиз қатнашиб ўтирганларнинг жазоси нима бўларкин-а?! Шубҳасиз, улар аввалгилардан кўра жазоланишга, Аллоҳнинг раҳматидан йироқ этилишга кўпроқ сазовордир.
Ҳадиси шарифда келадики:
«Яхши суҳбатдош билан ёмон суҳбатдошнинг мисоли гўё мушк-анбар эгаси билан босқон босувчига ўхшайди. Мушк-анбар эгаси ё сенга мушк ҳадя қилади, ё ундан ўзинг сотиб оласан, лоақал ундан мушкнинг ҳушбўй ҳидини туясан. Босқон босувчи эса ё кийимингни куйдириб қўяди ёки ундан бадбўй ҳид топасан». (Муттафақун алайҳ).
Демак, золимларни ҳажр қилиш, ёмонлар даврасидан йироқ бўлиш ислом шариати талабларидандир. Ушбу талабга шариат буйруқларига мувофиқ равишда риоя қилмоқ лозим.
2. Жон омонлиги
Агар мўмин киши золимлар уни қатл қилмоқчи бўлаётганларини сезса ёки улар тарафидан жонига шу каби жиддий бир таҳдидни ҳис этса ва ўзини бу тажовуздан ҳимоялашга қодир бўлмаса, ўз ҳаётини ва аҳли-оиласини омон сақлаш учун бехавотир ерларга ҳижрат қилади.
Зеро, Ислом шариатининг асосий мақсадларидан бири ҳам инсон ҳаётининг ҳар қандай хатардан омонлигини таъминлашдир. Шунинг учун шариатда ўлим хавфи таҳдид солганида бир қанча рухсатлар кучга киради.
Мўмин хаётини сақлаб қолиш учун зарурат туғилганда айрим ҳаром нарсаларни ейиши мумкин. Масалан, саҳрода ташналикдан ўлар ҳолатига келган инсон маст қилувчи ичимликдан бошқа нарса топмаса, сувли жойга етиб олгунга қадар унга кифоя қиладиган миқдорда ҳаром ичимликдан ичиши мумкин.
Очликдан силласи қуриган киши ҳалол егуликка етиб олгунига қадар, очликдан ўлмайдиган миқдорда ўлимтик ёки чўчқа гўштидан ейиши мумкин.
«Ахир У сизларга ҳаром қилган нарсаларни муфассал баён қилиб қўйгандир. Магар чорасиз қолган ҳолларингиздагина (у ҳаром қилинган нарсалардан ейишларингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) билмаган ҳолларида ўз ҳаво-хоҳишлари билан (ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам) йўлдан оздирурлар. Албатта Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир». («Анъом»-119).
«Албатта У сизларга фақат ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим бўлмаган ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир». («Бақара»-173).
Мазкур ва бошқа далилларга таяниб уламолар: «Заруратлар маҳзуротларга (мумкин бўлмаган ишларга) рухсат очади» деган фиқҳий қоидани ишлаб чиққанлар:
Мусулмон жонини сақлаб қолиши учун тилида куфр калимасини айтиши ҳам мумкин.
«Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни Диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улар учун улуғ азоб бордир». («Наҳл»-106).
Мушриклар Аммор розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишга ва ўз олиҳаларни мақтаб гапиришга мажбур қилишди. Аммор розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган барча ишни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди.
- Қалбинг нима дейди?- сўрадилар ундан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
- Қалбим фақат иймон билан ором топади,- жавоб берди Аммор розияллоҳу анҳу.
- Агар улар ўз қилмишларини қайтаришса, сен ҳам шу қилган ишингни такрорлашинг мумкин,- деб йўл кўрсатдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Агар киши шундан бошқа имкон топмаса, ўзи ва аҳли-оиласини ҳалокатдан қутқариш учун куфр диёрига ҳам ҳижрат қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим асҳобларини Ҳабашистон ерига ҳижрат қилишга буюрдилар. Ҳабашистон куфр мамлакати бўлсада, адолатпарвар шоҳи билан танилган юрт эди. Ҳимоячисиз қолган мўминлар Макка мушриклари зулмидан фақат Ҳабашистонга ҳижрат қилиб қутилдилар.
Ибн Ҳазм айтади: - Зулмдан қутулиш учун мусулмонлар орасида ҳимоячи тополмай дорул ҳарбга (мусулмонлар билан уруш ҳолатидаги давлатга) қочишга мажбур бўлган киши - башарти у ерда мусулмонларга қарши курашмаса ва мўминлар зарарига кофирларга ёрдам бермаса - гуноҳкор бўлмайди. Чунки у шундан бошқа чораси йўқ бўлган музтар ҳисобланади.
Шунинг учун имом Зуҳрий Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб «Агар Ҳишом ибн Абдулмалик вафот этса, Рум ерларига кетаман», деб қарор қилганди. Чунки Ҳишомнинг ўрнига ўтириши кутилаётган Валид ибн Язид Зуҳрийни ўлдиришга назр қилганди. Шундай ҳолатга тушган ҳар қандай инсоннинг ҳолати узрли ҳисобланади.
3. Мусулмонлар сафини кўпайтириш, мушрикларни заифлаштириш.
Маълумки, ҳижратнинг асосий ғояларидан бири жиҳод фаризасига ҳаёт бағишламоқ, мўминлар сафини зиёда этиб, мушриклар кучини кесмоқдир. Ҳижрат билан жиҳод бир-биридан ажралмайдиган ва бир-бирини тақозо қиладиган муталозим нарсалардир. Сўзимиз далили сифатида бир неча оят-ҳадисларни келтириб ўтамиз:
«Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва моли-жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар бир-бирларига дўстдирлар». («Анфол»-72).
«Албатта иймон келтирган, (ватанларидан) ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида курашган зотлар ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ мағфиратли, раҳмлидир». («Бақара»-218).
«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир». («Анфол»-74).
Эътибор беринг, юқоридаги оятларда ҳижрат калимаси ҳамма жойда жиҳод калимасидан олдин зикр қилинган.
«Модомики жиҳод бор экан, ҳижрат тўхтамайди». (Аҳмад ривояти).
Яъни бирон жиҳод қилинадиган ер бор экан, албатта ҳижрат ҳам мавжуддир. Зеро Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқ учун мўминлар бирлашмоқлари, жиҳод ерида тўпланмоқлари керак. Бу эса улардан ўша ерга ўз юртларидан ҳижрат қилишларини тақозо этади.
«То тавба узилмагунга қадар (яъни тавба қабул этилмай қоладиган кун келгунга қадар) ҳижрат тўхтамайди. Тавба эса қуёш мағрибидан бош кўтаргунга қадар узилмайди». (Аҳмад, Абу Довуд ривояти).
Маълумки жиҳод қиёматга қадар давом этади:
«Отлар пешонасига қиёматга қадар яхшилик - ажр ва ўлжа битилгандир». (Муслим ривояти).
Демак, жиҳод учун лозим муқаддима бўлган ҳижрат ҳам қиёматга қадар тўхтамайди.
Дорул ҳарбдан ҳижрат қилмаган мусулмонлар куфр аҳли учун жонли қалқон вазифасини ўташга мажбур бўлиб қолишлари мумкин. Чунки айрим ҳолатларда кофирлар ўз юртида истиқомат қилаётган мусулмонларни биродарларига қарши жанг қилишга мажбурлайдилар. Ана шундай хатарли эҳтимолга шаръий далилларда кўп бора ишора қилиб ўтилади.
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97).
Ушбу оятда зикр этилган мусулмонлар ҳижрат қилишга ва мусулмонлар сафига қўшилишга қодир бўла туриб, бундай қилмадилар. Шу билан улар ўз жонларига жабр қилдилар. Чунки кўп ўтмай – Бадр жангида - мушриклар Мадинага ҳижрат қилмай Маккада қолиб кетган мусулмонларни ўз биродарларига қарши жангга чиқишга мажбур этдилар.
Уларнинг баъзилари шу жангда мўминлар ўқидан ҳалок бўлишди. Шунда мўминлар қўлидан вафот топганлар Аллоҳ ҳузурида чорасиз қолганлари ва мажбурланганларини узр келтирмоқчи бўлишди. Бироқ Аллоҳ уларнинг узрларини қабул қилмади...
Абдуллоҳ ибн Аббос айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Маккада қолган мусулмонлар мушриклар сафини кўпайтириб (мажбуран) жангга чиқишди. Айримларига ўқ тегиб, баъзилари эса қилич зарбидан ҳалок бўлди. Кейин Аллоҳ таъоло ушбу оятни нозил қилди:
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97)». (Бухорий ривояти).
Заҳҳок айтади: «Мазкур оят ҳижрат қилишга қодир бўла туриб, дини хорлансада, мушриклар орасида яшайверган барча-барчага тегишли. Ўзларига зулм қилган бундай кимсалар юқоридаги оят ҳукми билан билиттифоқ ҳаромга қўл урган ҳисобланадилар!!!»
Эътибор қилинг, уларнинг ҳижратни тарк қилишлари охир оқибат мусулмонларга - ўз биродарларига қарши қурол кўтаришга мажбур этди-я! Ҳижрат хусусида гап кетанда албатта уни тарк қилишнинг шу каби оқибатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Аббос, Уқайл ва Навфал каби саҳобалар ҳам Бадр жангига мажбуран мушриклар сафида чиқишганди. Улар мусулмонлар томонидан асир олиндилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Эй Аббос, ўзингизни ва жиянингизни тўлов тўлаб асирликдан озод қилинг!- дедилар.
- Ё Расулуллоҳ, ахир биз сизнинг қиблангизга қараб намоз ўқиймиз-ку, сизнинг шаҳодатингизни айтамиз-ку?!- деб ҳайрон қолди Аббос.
- Эй Аббос, сиз жангга киришдингиз ва мағлуб бўлдингиз!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сўнг қуйидаги оятни тиловат қилдилар:
«Ҳижрат қилсанглар, Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?!».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким бир қавмнинг сонини кўпайтирса (яъни улар билан бирга бўлса), у ўшалардандир. Ким бир қавмнинг қилаётган ишига рози бўлса, ўзи ҳам ўша ишга шерикдир».
Ибн Ҳажар ёзади: «Маъсият аҳли орасида - уларни мункардан қайтариш ёки бир мусулмонни қутқариш мақсадида эмас - балки ўз ихтиёри билан ҳижрат қилмай қолган мусулмонлар хатокорлардир. Қодир бўла туриб ҳижрат қилмаган киши узрли саналмайди. Мушрик қариндошларининг қистови билан ҳижратдан қолган мусулмонлар биродарларига қарши жангга чиқишга мажбур бўлдилар. Уларнинг мақсади биродарларига қарши урушиш бўлмаса-да, барибир зоҳирда мушриклар сонини кўп кўрсатиб туришарди. Ана шунинг учун ҳам улар қораландилар».
Шайҳ Абдуллатиф айтади: «Аллоҳга ибодат қилиб, сиғиниб, Унинг йўлида жиҳод қилиб, душманларини хорлаб, Аллоҳга ўзини бағишламоқ ҳамда пайғамбарга итоат этиб, уни қўллаб-қувватлаб ва мусулмонлар жамоатига қўшилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунмоқ ҳижратнинг асосий мақсадларидандир. Шу боис Қуръоннинг бир неча жойида ҳижрат иймон билан бирга зикр қилинди».
4. Аллоҳга даъват қилмоқ
Аллоҳ йўлига даъват қилмоқ, тавҳид ақидасини халқларга етказмоқ ва одамларни ҳақ дин устида собит этмоқ учун ҳам ҳижрат қилинади.
«Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва (ўзи ҳам) яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонларданман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?!». («Фуссилат»-33).
Ислом бутун оламга юборилган дин. Пайғамбарлар Хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун оламларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Демак, у зот олиб келган динни бутун оламга кўтариб чиқмоқ лозим.
Бироқ Аллоҳ йўлидаги даъват одамларга Исломни ҳикмат ва чиройли мавъиза билан етказиб бера оладиган илм эгалари томонидан амалга оширилмоғи лозим. Йўқса, ўзи ҳеч нарсани билмаган киши бировларга нимани ҳам ўргата оларди?!
Эслатма: Ҳижратнинг ҳукми баёнига киришишдан олдин бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчи эдим: Ҳижрат масаласи кўтарилганда юқорида санаб ўтилган барча сабаблар кўздан кечирилмоғи лозим. Вазият тақозоси билан турли кутилмаган масалалар ҳам чиқиши мумкин. Яъни ҳар томонлама пухта ўйлаб ва барча сабаблар ҳисобга олиниб, қарор чиқарилиши мақсадга мувофиқ. Фақат бир тарафни ушлаб олиб, қолган жиҳатларни мутлақо эътиборсиз қолдирмоқ - ақлдан эмас, албатта. Зеро ҳар бир иш қилинишдан олдин ундан келадиган фойда-зарар ҳисоблаб кўрилади...
Ҳижратнинг ҳукми
Ҳижратнинг турлари, сабаблари ҳақида бафуржа гаплашганимиздан сўнг, энди унинг аҳкомлари борасида сўз юритамиз. Ҳижратнинг ҳукмлари тўрт қисмга бўлинади:
1. Фарз.
2. Мустаҳаб.
3. Ҳаром.
4. На фарз ва на мустаҳаб ҳижрат.
1. Фарз ҳижрат.
Агар мўмин бир ерда дини ва жонига етадиган фитна-балолардан қўрқиб яшаса, динини, унинг фаризаларини адо қила олмаса ва кофирларнинг тазйиқи остида улар сафига қўшилиб, биродарларига қарши урушга чиқишдан ўзини олиб қочолмаса...
Бундай ҳолатдаги киши ўзини бало-уқубатлардан қутқариш учун динини зоҳир қилиш имкони бор ерга ҳижрат қилмоғи шарт. Акс ҳолда диний фарзларнинг бирини эътиборсиз қолдирган, қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Юқоридагидек вазиятда ҳижратнинг фарз бўлишига далолат қилувчи оят-ҳадислар ўтган бобда ўрганиб чиқилди.
Ибн Қудома ёзади: «Мушриклар орасида динини зоҳир қила олмаётган, фарзларни адо этишдан ожиз қолган ва айни пайтда ҳижрат қилишга қодир бўлган киши учун ҳижрат фарздир. Чунки оятда айтилдики:
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97)».
Мазкур даҳшатли ваъид-таҳдид ҳижратнинг фарзлигига далолат қилади. Чунки қодир бўлган киши фарзни адо этмоғи шарт. Ҳижрат эса фарз адо этилиши учун зарурдир. Хуллас, вожибнинг адоси учун шарт бўлган нарса ҳам вожибдир».
Хусусан ислом диёри ҳижрат қиладиган мусулмонларга муҳтож бўлиб турса, ҳижрат янада таъкидлироқ тус олади. Масалан Исломнинг аввалида ҳижрат юрти - Мадинаи Мунаввара чор-атрофни ўраб турган мушриклар қаршисида куч-қудрат касб қилмоқ учун муҳожирларга ниҳоятда муҳтож эди.
Ҳижрат шу қадар катта аҳамиятга эга бўлганидан дўст-биродарлик ва нусрат айнан ҳижратга боғлиқ этиб қўйилди.
«Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар, бир-бирларига дўстлардир. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган (яъни, ҳали-ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яъни, бир-бирларингизга ҳамкор, меросхўр бўла олмайсизлар). Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳду-паймон бўлган қавмга (зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўрувчидир». («Анфол»-72).
Дорул ислом билан дорул куфр ўртасида уруш бораётган пайтда ҳам куфр юртидан тезроқ ҳижрат қилмоқ лозим. Чунки мажбуран мушриклар сафига қўшилган мўминлар биродарлари ўқидан ҳалок бўлишлари ва душман учун тирик қалқон вазифасини ўтаб қолишлари мумкин.
Умуман ҳар бир давлат бирон юртга уруш қилмоқчи бўлса, аввал у ердаги ўз фуқароларини олиб чиқишга ҳаракат қилади.
Юқоридагидек ҳолатларда қодир бўла туриб ҳижрат қилмаслик гуноҳ. Ушбу гуноҳнинг даражаси ҳижратдан қолишлик қай натижага олиб боришига қараб турлича бўлади. Агар ҳижратдан қолиш билан киши фисқ-фужур ва зулмга мажбурланса, ҳижратдан қолган кимса гуноҳкор саналади. Агар ҳижратни тарк қилиш туфайли куфрга ва душманга сотилишга мажбур бўлса, ундай кимса муртад-кофир бўлади.
«Нисо» сурасининг 97-ояти ва қуйидаги ояти карима бунга ҳужжатдир:
«Улар (куфр йўлини танлашлари сабабли) ўз жонларига жабр қилган ҳолларида (ўлим) фаришталари уларнинг жонларини олурлар. Шунда улар (тақдирга) тан бериб: «Бизлар бирон ёмонлик-гуноҳ қилган эмасмиз» (дерлар). Йўқ, шак-шубҳасиз Аллоҳ қилган амалларингизни Билгувчидир. Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббир кимсаларнинг борар жойлари нақадар ёмон!» («Наҳл»-28,29).
Мазкур оятлар ҳижратни тарк қилиб, мушриклар билан қолишни маъқул кўрган ва охир-оқибат мушрикларга ёрдам бериб, мўминларга қарши курашишга мажбур бўлган кимсалар хусусида нозил бўлган.
Оятда: «Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз!» дейилиши уларнинг ҳижратни тарк қилиб, мушрикларга ёрдам берганлари сабабли кофир ҳолларида ҳаётдан кўз юмганларини англатади. Чунки фақат кофир ҳолда ўлим топган кимсаларгина дўзахда мангу қолурлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ширк келтириб юрган мушрик исломни қабул қилгач, то мушрикларни ташлаб мусулмонларга қўшилмас экан, Аллоҳ таъоло унинг амалини қабул қилмайди». (Ибн Можа ривояти).
Амални қабул этилишидан мутлақо тўсадиган нарса фақат ширкдир. Аниқки, юқоридаги ҳадисда ҳижратнинг тарк этилиши оқибатида куфрга қайтиш келиб чиқадиган ҳолатлар назарда тутилган.
Шайх Абдуллатиф ёзади: «Аллоҳ душманларига ёрдам бериш, уларнинг дини, мафкураси ва бошқа ботилларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек кофирларни яхши кўриш, уларга итоат этиш ва уларнинг йўлини тутганларни мақташ, кофирларга қарши жиҳодни тарк этиб, уларга худди ака-укадек, дўстдек муомала кўрсатиш - исломга мутлақо ёт бўлган энг улкан ва энг оғир гуноҳлардандир».
Шайхул Ислом Ибн Таймийя ёзади: «Мўғил татарлар қўшини таъминотига ёрдам берган ва уларга қўшилган кимсалар муртаддир. Бундай муртадларнинг қони ва моли ҳалол!»
Бугун баъзи юртларда босқинчилар ва бошқа кофирлар таъминотига ёрдам бераётган, дини ва юрти ҳимояси учун курашаётганларга қарши курашда кофир ёнини олаётган, унинг сафларини тўлдираётган мусулмонлар ҳам муртаддирлар! Бундай кимсаларнинг ҳам қони ва моли ҳалол бўлади.
Ибн Ҳазм ёзади: «Ислом юртини ташлаб куфр ерига қочган кимсалар Аллоҳдан, мусулмонлар имоми ва жамоатидан қочган ҳисобланади. Чунки набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрик орасида қўним топган барча мусулмондан ўзларининг покликларини айтганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат кофирдангина ўзларини пок деб эълон қилардилар!. Зеро Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар».
Аллоҳ ва расули сари ҳижрат қилишдан кўра ўткинчи дунё ва унинг зийнатларини афзал билган кимсалар Аллоҳ таъолонинг ушбу ваъийдига ҳақли бўладилар:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар».» («Тавба»-24).
«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзларини Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир». («Бақара»-165).
2. Мандуб ҳижрат.
Агар мўмин ўз юртида динини изҳор қила олса, фарзларни тўла адо этса ва мусулмонларга қарши мушриклар сафида жанг қилмаслиги кафолатланган бўлса, ушбу ҳолатда ҳижрат мандуб-мустаҳаб саналади. Ҳижратга тарғиб этувчи бир қанча оят-ҳадисларга амал қилган ҳолда мазкур ҳижратни мустаҳаб дея оламиз. Юқорида зикр қилинган сифатлар топилган кишидан ҳижратнинг фарзлиги муайян далилларга асосан соқит бўлади. Масалан:
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди:
- Мен сизга ҳижрат учун байъат бергани келдим. Ортимдан ота-онам йиғлаб қолди.
- Орқангга қайтиб, ота-онангни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин,- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).
Ушбу ҳадис ҳалиги байъат бермоқчи бўлган киши хусусида ҳижратнинг мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Демак, у яшаётган ерида динини изҳор қилишга қодир бўлган мўминлардан бўлган, валлоҳу аълам.
Абу Саъид Худрийдан:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳижрат ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:
- Қўйгин, (яъни ҳижратни қўя тур) ундан кўра айтгинчи, туяларинг борми?
- Ҳа бор.
- Уларнинг закотини берасанми?
- Ҳа, бераман.
- Демак, денгизлар ортида бўлсанг ҳам (яъни ҳижрат юртида эмас, ундан узоқда яшаётган бўлсанг ҳам) амалда давом этавер. Зеро Аллоҳ бирон амалингни зое этмас». (Муттафақун алайҳ).
Изоҳ: Уламолар бу ҳадис шарҳида айтишади-ки, бу аъробий Макка фатҳидан сўнг ҳижрат қилиш ҳақида сўраган, аммо ортида оиласи, бола-чақалари қолиб кетиши эҳтимоли бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга агар қилаётган амаллари шариатга мувофиқ бўлса, Аллоҳ таъоло уларни ҳижратсиз ҳам чиройли қабул этишини баён қилиб йўл кўрсатганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Аллоҳ ва расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса, закотни берса ва Рамазон рўзасини тутса - Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиши ёки туғилган юртида қолишидан қатъий назар - уни жаннатга киритмоқ Аллоҳ таъолога ҳақдир». (Бухорий ривояти).
Демак, Аллоҳ таъоло фарзларини ўз юртида тўлиқ адо этишга қодир инсон учун ҳижрат фарз бўлмайди.
Ибн Қудома ёзади: «Куфр юртида динини зоҳир, фарзларини қойим қилиш имкониятига эга ва айни пайтда ҳижрат қилишга ҳам қодир бўлган киши учун ҳижрат мустаҳабдир. У бир тарафдан кофирларга қарши курашиш, биродарлари сафини тўлдириш, уларга ёрдам бериш учун бошқа тарафдан золимлар билан аралашиб юриб, уларнинг сонини кўпайтирмаслик ва улар қилаётган мункарларга гувоҳ бўлмаслик учун ҳам ҳижрат қилиши мустаҳаб. Фақат ўз юртида ҳам динини зоҳир қила олгани учун унга ҳижрат вожиб дейилмайди».
Абу Нуъайм Наҳҳом ҳижрат қилмоқчи бўлганида қавми - Бану Адий уни тўхтатиб қолди.
- Дининга амал қилган ҳолда шу ерда яшайвер. Биз сени ҳар қандай озордан ўзимиз ҳимоя этамиз. Сен ҳам бизга қилаётган яхшилигингни тўхтатмасдинг,- дейишди улар.
Гап шундаки, Бану Адий етим-есирлари ва бевалари Абу Нуъайм қарамоғида эди. Шундай қилиб у ҳижратни бироз кейинга қолдирди, сўнг ҳижрат қилди.
«Менинг қавмим менга кўрсатган муомаладан кўра сизнинг қавмингиз сизга яхшироқ муносабатда бўлди. Қавмим мени (ўз шаҳримдан ҳайдаб) чиқарди, мени ўлдирмоқчи бўлишди. Қавмингиз эса сизни ҳифзу ҳимоясига олди,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам».
3. На фарз ва на мандуб бўлмаган ҳижрат.
Агар муслим ҳижрат қилишдан мутлақо ожиз бўлса, унинг учун ҳижрат фарз ҳам, мустаҳаб ҳам саналмайди. Ҳижрат қилишни исташи ва ҳаракат қилишига қарамасдан бунга ҳеч қандай чора, имконият ва йўл топа олмаётган ночор мусулмонлар зиммасидан - то ҳижратга қодир бўлгунларига қадар ҳижрат соқит бўлади. Чунки мутлақо чорасиз қолган киши елкасидан мукаллафлик соқит бўлади.
«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар!». («Тағобун»-16).
«Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарсани юклатилмайди». («Бақара»-233).
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди». («Бақара»-286).
Киши бир амалга мукаллаф бўлиши учун аввало ўша амалга қодир бўлмоғи шарт қилинади. Модомики қудрати етмас экан, то қодирлик топмагунча унинг зиммасидан ушбу амал соқит бўлади.
«Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмаган чорасиз (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар бор-ки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир». («Нисо»-98-99).
На бир омон йўл топа олмагани ва на бирон чора қўллай олмагани боис ҳижрат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган аёллар, болалар, кекса ва бемор кишилар узрли саналади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Мен ва онам Аллоҳ таъоло узрли санаган ночорлардан эдик».
Ибн Қудома ҳам «Муғний»да юқоридаги оятни далил келтириб: «Хасталик туфайли ёки куфр юртида яшашга мажбурлангани боис ёҳуд заифлиги жиҳатидан ҳижрат қилишга кучи етмаган кишилар, аёллар ва болаларга ҳижрат вожиб бўлмайди. Қодирлик топилмагани боис улар учун ҳижратни мустаҳаб ҳам дейилмайди», деб таъкидлаган.
4. Ҳижрат қилиш ҳаром бўлган ҳолат.
Ҳижрат сабабли муҳим масолиҳ-манфаъатларга путур етса ва уларни ҳижрат диёрида амалга ошириб бўлмаса, бундай ҳолатда ҳижрат қилиш мумкин эмас. Масалан, дин-диёнатини зоҳир қилишга қодир, фитна-балолардан омонда бўлган киши ўз эътибори ва мавқеидан фойдаланиб кофирларни даъват этиш, заиф биродарларини исломда бардам бўлишга чорлаш ва уларни ҳимоя қилиш каби хайрли ишларни бажара олса, унга ҳижрат қилиш ножоиздир. Агар бундай шахслар ҳижрат қилсалар, бало-офатларга йўл очиб, хайрли ишларга путур етказганлари боис гуноҳкор бўладилар.
Айнан шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам куфр юртида яшаётган Нажошийни Мадинага ҳижрат қилишини буюрмадилар. Бунга сабаб Нажошийнинг ўз юртида қолиши унинг ҳижрат қилишидан кўра мусулмонлар учун фойдалироқ эди. Чунки у Маккадан Ҳабаш юртига бошпана истаб келган саҳобаларни ҳимоясига оларди. Ҳатто у вафот этганида юртида унга жаноза ўқийдиган одам топилмади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига буюрдилар:
- Ўзга юртда вафот этган биродарингизга жаноза ўқинглар!
- Ким у?- сўрашди саҳобалар.
- Нажоший!- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Ибн Можа ривояти)
Яна бир ривоятда:
«Биродарингиз Нажоший вафот этди. Унга жаноза ўқинглар!» (Муслим ривояти)
Имом Шавконий ёзади: «Агар бир кишининг ҳижратдан қолиши кўпчилик мусулмонлар учун фойдали эканлиги аниқ бўлса, масалан унинг амри маъруф ва наҳйи мункар қилишга ёки дин таълимини беришга имкони бўлса, бундай шахснинг динини фитналардан олиб қочиб ҳижрат қилишига қараганда юртида қолиши фойдалироқ бўлади ва ушбу улкан манфаат учун у ҳижрат қилмай туриши лозим. Чунки ҳижрат сабабли бу киши эришадиган шахсий манфаат – агар у ҳижрат қилмаганида мусулмонларга келтириши мумкин бўлган фойда олдида манфаат бўлишдан чиқиб ёмонликка айланади».
Имом Шавконий ифодалаган ҳукм қуйидаги ҳадис доирасига кирса ажаб эмас.
«Одамлар билан аралашиб юриб, улардан етувчи озорларга сабр қилган мўмин одамларга қўшилмайдиган, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшироқдир». (Ибн Можа ривояти)
Шайхул ислом Ибн Таймийя ёзади: «Мазкур масала қуйидаги умумий қоида таркибига киради: Фойда-зарар, яхшиликлар ва ёмонликлар бир вақтда рўбарў келганда рожеҳ яъни, зарари камроқ, фойдаси кўпроқ жиҳат эътиборга олинади. Агар бир хайрли амал ортидан келадиган зарар кўпроқ бўлса, унга буюрилмайди. Ҳатто фойдасидан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин бўлган хайрли амални қилмоқлик ҳаром ҳисобланади. Албатта бунда фойда ва зарар шариат мезони билан ўлчанмоғи шарт...».
Ҳижратга тегишли масалар
Китобимиз янада фойдалироқ бўлиши ва айни мавзуни атрофлича кўриб чиқиш мақсадида келинг, ҳижрат мавзусига доир бир неча масалаларга жавоб бериб ўтайлик.
Биринчи масала: Ўтган фаслларда ҳижратнинг қиёматга қадар давом этиши ҳақидаги ҳадисларни кўриб чиқдик. Ўша ҳадислар билан қуйидаги ҳадис ўртасида қандай боғланиш бор деб ўйлайсиз:
«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ. Лекин жиҳод ва ният (қолади). Агар жиҳодга чорлансангиз, (албатта) отланинг!». (Муттафақун алайҳ).
Бир қарашда ушбу ҳадис юқоридаги далилларга зиддек кўринади. Бироқ бу ерда алҳамду лиллаҳ ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ» сўзлари олимлар томонидан қуйидагича шарҳланган:
- Биринчи маъно: Фатҳдан кейин Макка ислом ва омонлик шаҳрига айланди. Энди аввал бўлганидек, бу ердан бошқа юртларга ҳижрат қилишни тақозо этувчи сабаб қолмади.
- Иккинчи маъно: Бошқа ҳижратлардан ажралиб турадиган Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага қилинадиган хос ва муфаззал ҳижрат тугади. Бу мартабага фақат Макка фатҳига қадар ҳижрат қилган муҳожирларгина ноил бўлдилар.
Қуйида келтирилган ҳадислар ҳам уламоларнинг мазкур шарҳини қувватлайди.
Мужошеъ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади.
«Мен биродарим Абу Маъбад билан Макка фатҳидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим.
- Ё Расулуллоҳ, биродаримдан ҳижрат қилишини шарт қилиб байъат олинг,- дедим.
- (Сен айтаётган) ҳижрат аҳли ўтиб бўлди,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
- Унда нимани шарт қилиб байъат оласиз?
- Ислом, жиҳод ва яхшилик шартини қўйиб,- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Ушбу ҳадисдаги "ҳижрат аҳли ўтиб бўлди" деган сўз - "Маккадан Мадинага қилинадиган хос ҳижрат вақти ўтди. Бу мартабага Макка фатҳигача ҳижрат қилганлар эришди. Макканинг фатҳ этилиб ислом ва омонлик юртига айланиши билан бу яхшилик эшиги беркитилди", деган маънони англатади.
"Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ", жумласини Нававий қуйидагича шарҳ қилган:
«Аслида, дорул-ҳарбдан дорул-исломга ҳижрат қиёматга қадар мавжуд бўлади. Аммо бу ҳадисни уламолар икки хил тушунтирадилар: 1) – Фатҳдан сўнг Макка ҳам ислом ерига айлангани боис энди у ердан ҳижрат қилинмайди. 2) – Афзал, муҳим ва фарз бўлган ҳижрат муддати Макка фатҳ қилиниши билан тугади, бу ҳижратни ўз вақтида бажарган аввалги муҳожирлар бошқалардан тамомила фарқ қиладилар (яъни ана шу афзал ҳижратни қилган муҳожирларга фазлда ҳеч бир муҳожир баробар бўлолмайди)».
Ибн Ҳажар шарҳи: «Маккада яшаган мусулмонларга фарзи айн саналган – уй-жойларини тарк этиб, Мадинага йўл олиш шарт қилинган ҳижрат - тугади. Бироқ жиҳод учун ватанни тарк этиш ҳечам йўқ бўлмайди. Шунингдек, куфр еридан қочиш, илм қидириш ёҳуд динини фитналардан сақлаш каби солиҳ мақсадларда ҳижрат қилиш ҳамда шу нарсаларни ният қилиш қиёматгача боқийдир».
Ибн Арабий ёзади: «Ҳижрат дорул ҳарбдан дорул исломга қочиш демакдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида фарз эди. Пайғамбаримиздан кейин хавф-хатар домида қолганлар учун давом этди. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етишиш мақсадида қилинган ҳижрат тугади».
Ибн Таймийя ушбу ҳадислар тўғрисида шундай дейди:
«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ. Лекин жиҳод ва ният (қолади). Агар жиҳодга чорлансангиз, (албатта) отланинг!» ва «Модомики жиҳод бор экан, ҳижрат тўхтамайди» ҳадисларнинг иккиси ҳам - ҳақ. Биринчи ҳадисдан мурод – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги маълум ҳижрат, яъни Макка ва бошқа шаҳарлардан Мадинага сари ҳижратдир. Ушбу ҳижрат Макка ва бошқа ерлар куфр ерлари бўлган, иймон эса Мадинада тўпланган бир вақтда машруъ эди. Ўшанда куфр диёридан ислом диёрига ҳижрат қилиш бунга қодир ҳар бир мусулмонга вожиб эди. Кейин Макка фатҳ этилиб ислом ерига айланди, қолган араблар ҳам исломга кириб уларнинг ҳам ерлари ислом ватани бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ", деб айтдилар.
Аммо мўминнинг куфр ва маъсият еридан ислом ва тоат-ибодат юртига ҳижрат қилиши- худди унинг куфру маъсиятдан тавба қилиб иймон ва ибодатга қайтиши сингари - Қиёматга қадар давом этаверади. Зеро Аллоҳ таъоло айтади:
«(Муҳожир ва ансорлардан) сўнг ҳижрат қилган ва сизлар билан бирга жиҳод қилган зотлар - ана ўшалар сизлардандир».
Бир гуруҳ салаф уламолари ушбу оятда зикр қилинганлар қаторига қиёматга қадар иймон келтирган, ҳижрат қилган ва жиҳод қилган барча мўминлар кириб кетади, дейишган».
Иккинчи масала: Юқорида дорул куфр ёки дорул ҳарб ва дорул ислом деган иборалар ўтди. Хўш биз нимага асосланиб бир юртнинг дорул ислом ёки дорул куфр эканини аниқлаймиз?
Дорул ислом деб - ислом аҳкомлари билан ҳукм юритиладиган ва ислом шариати устун бўлган ерни айтилади. Агарчи, аксарият аҳолиси мусулмонлардан бўлмаса ҳам.
Дорул куфр ёки дорул ҳарб эса - куфр ҳокимияти ғолиб бўлган ва куфр ҳукми устун бўлган ердир. Агарчи аҳолисининг аксарият қисми мусулмонлардан бўлса ҳам.
Ибн Қаййим ёзади: «Жумҳур сўзига биноан мусулмонлар қўним топган ва ислом аҳкоми жорий бўлган юрт дорул исломдир. Ислом диёрининг ёнида бўлса-да, ислом ҳукмлари жорий этилмаган юрт дорул ислом ҳисобланмайди. Маккага анча яқин бўлган Тоиф ҳам, шунингдек соҳил бўйи ерлари ҳам Макка фатҳи билан дорул исломга айланиб қолгани йўқ».
Шавконий ёзади: «Қаерда, кимнинг сўзи олий бўлса, шунга қараб ҳукм чиқарилади. Агар бир юртда буйруқ ва таъқиқ ҳуқуқи мусулмонлар қўлида бўлса, яъни, у ердаги кофирлар ислом аҳлидан берухсат ўз куфрларини зоҳир эта олмасалар, бу юрт дорул исломдир. Бундай юртда айрим куфр хислатларининг кўриниши уни дорул ислом ҳукмидан чиқаролмайди. Чунки бунга сабаб кофирларнинг шон-шавкати эмаслиги аниқ. Ахир ислом ўлкаларидаги яҳудий, насоро ва бошқа зиммийлар ҳолати шундай эмасмиди?! Қайси ерда бунинг акси бўлиб, куч-салтанат кофирлар қўлида бўлса, ундай юртнинг ҳукми - дорул куфр бўлади».
Ибн Қудома ёзади: «Қайси ўлка аҳолиси диндан қайтиб, ўзларига исломдан бошқа ҳукмни қабул этса, бу ўлка дорул ҳарб ҳисобланади. Уларнинг муртадликдан кейин дунёга келган фарзандлари асир олиниб, мол-мулклари ўлжа қилинади. Ислом амири уларга қарши уруш очиши лозим бўлади. Шунинг учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобалар билан бирга аҳли риддага қарши уруш қилди. "Биз учун у ер куфр аҳкомларини жорий этилган кофирлар юртидир"- деди Абу Бакр розияллоҳу анҳу. Шу билан муртадлар яшаган ерлар дорул ҳарб деб эътибор қилинди».
Саййид Қутб «Зилол»да ёзади: «Ислом назарида ва мўмин эътиқодида бутун дунё фақат иккига бўлинади: дорул ислом ёки дорул ҳарб. Бундан бошқа учинчи бир тараф бўлиши мумкин эмас. Мусулмон ҳокимлар қўл остида яшаётган ва ислом шариати жорий бўлган юрт - дорул исломдир. Дорул ислом аҳолисининг ҳаммаси мусулмон бўлиши ҳам, ярми мусулмон, ярми эса зиммийлардан ташкил топиши ҳам ёҳуд бутун аҳолиси зиммий бўлиши ҳам мумкин. Муҳими - юрт дорул ислом деб аталмоғи учун у ерда ислом ҳукмлари ва ислом шариати татбиқ этилмоғи шарт.
Ислом аҳкомлари татбиқ этилмаган, ислом шариати ҳукм қилмайдиган юрт – дорул ҳарбдир. Дорул ҳарб аҳолисининг ҳам кимлардан ташкил топган бўлиши аҳамиятсиздир. Дорул ҳарб аҳолиси ўзини мусулмон деб санаши мумкин ёки фақат аҳли китоб ё бошқа кофирлардан бўлиши ҳам мумкин. Бу ерда ҳам юртнинг куфр ё ислом диёри саналишидаги асосий мезон - ислом аҳкомлари ва шариат татбиқининг йўқлигидир. Яъни, ушбу асосга биноан мусулмон жамоа учун бундай юрт дорул ҳарб деб ҳисобланади».
Шайх Ҳасан Банно ёзади: «Ислом ҳеч шубҳасиз дин ва давлатдир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, ислом инсоният таълими ва ижтимоий аҳкомлар таълимини ўзида жамлаган бир раббоний шариатдирки, унинг ҳимояси, ёйилиши, мўминлар орасида татбиқ этилиши ва иймон келтирмаган одамларга етказилиши давлат устига яъни, мусулмон жамоасининг раҳбари зиммасига юкланган. Айни аҳкомлар ҳимоясини таъминлай олмаган ҳоким исломий ҳоким эмас. Ислом шариатини беэътибор ташлаб қўйган давлат ислом давлати эмас. Агар исломий жамоа ёки уммат исломнинг оёқости қилинишига рози бўлса, бундай жамоанинг исломийлиги фақат тилидагина қолади, у ислом жамоати эмас».
Муҳаммад Қутб ёзади: «Жумҳур уламо сўзига биноан қаерда қайси қайси ҳукм юритилишига қараб юртнинг ислом ёки куфр юрти эканлиги аниқланади.
Аксарият аҳолиси ғайридин бўлса-да, шариат ҳукми юритилган жой дорул ислом ҳисобланади. Шунинг учун аҳолиси асосан мажусийлардан ташкил топган Ҳиндистон ҳам бир пайтлар шариат ҳукми юритилгани учун дорул ислом саналган. Аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган юртда Аллоҳ шариати ҳукм юритмас экан, бу юрт дорул ҳарбдир. Агар у ердаги мусулмонлар динларидан қайтган бўлсалар, улар юрти муртадлар ери дейилади».
Бироқ, мазкур диёрларнинг дорул ҳарб ва дорул куфр деб аталиши у ердаги жами аҳолининг кофир ва муртадлигини англатмайди. Бинобарин уларга кофир ёки муртадга қилингандек муомала қилинмайди. Уларнинг орасида мўмини ҳам, кофири ҳам бор. Ҳар бирига ўзига хос муносабатда бўлмоқ лозим.
Мардин шаҳрида ҳокимият ва куч-қудрат кофирлар қўлида эди. Айни пайтда унинг аҳолиси мусулмонлардан ташкил топган эди. Шайхул ислом Ибн Таймийядан ана шу шаҳар хусусида сўрашди:
- У ер дорул куфр ва дорул ҳарб саналиб, аҳолисига куфрга қилинган муомала кўрсатиладими ёки аҳолисининг аксарияти мусулмонлиги назарда тутилиб у ерни дорул ислом дейиладими?
Шайхул исломнинг жавоби қуйидагича бўлди:
«Мусулмонларнинг Мардин ёки бошқа ерда яшашларидан қатъий назар қонлари ва моллари ҳаромдир. Агар Мардин аҳли у ерда ўз динларини зоҳир қилишдан ожиз бўлсалар, уларга ҳижрат қилиш вожиб бўлади, мабодо динларини зоҳир қилишга қурбилари етса, у ҳолда улар учун ҳижрат мустаҳаб.
У ерда яшовчи мусулмонлар дин душманларига моллари ё жонлари билан ёрдам бермоқлари ҳаромдир. Улар ўзларини панага олибми, бирон баҳона топибми - қандай қилиб бўлмасин - бу ҳаром ишдан тийилмоқлари шарт. Агар кофирга ёрдамчи бўлиб қолмаслик учун ҳижратдан ўзга чора тополмасалар, уларга ҳижрат қилиш фарзи айн бўлади.
Мардинликларнинг ҳаммасини мунофиққа чиқариш, уларни ҳақорат қилиш мумкин эмас. Зеро мунофиқларнинг сифатлари қуръону суннатда аниқ баён қилинган ва Мардин аҳлининг фақат бир қисмигина ушбу сифат остига кириши мумкин.
Бу шаҳарни дорул ислом ҳам, дорул ҳарб ҳам деб бўлмайди. Бу учинчи тоифага мансуб бир шаҳар бўлиб, мусулмонларига алоҳида, шариатдан бош тортганларига алоҳида муомала қилиниши керак. Чунки бу ер ислом ҳукмлари жорий бўлган дорул ислом мақомида ҳам, аҳолиси кофирлардан ташкил топган дорул ҳарб мақомида ҳам турмайди».
Аксарият ислом шаҳарларидаги аҳвол юқоридаги зикр қилинган Мардин шаҳридаги ҳолат билан бир хил бўлгани боис, Ибн Таймийя фатвосини уларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Шаҳарлар ҳамиша ҳам бир хил сифатда ва ҳолатда туравермайди. Худди инсон баъзан кофир ё фосиқ бўлиб, сўнг мўминга айлангани ёки аксинча бўлганидек, шаҳарлар ҳам баъзан дорул ислом, базан дорул куфр номини олади.
Шайхул ислом Ибн Таймийя ёзади:
- Дорул ислом, дорул куфр ва дорул фисқ сифатлари ҳеч қачон ўзгармайдиган таъриф эмас. Шаҳар аҳолисининг ҳолатига қараб мазкур сифатлар ҳам ўзгариб - ўрин алмашиб туради. Тақводор мўминлар ватан тутган ер - дорул ислом, кофирлар маконига айланган жой эса - дорул куфрдир. Фосиқлар яшаётган ер фосиқлар юрти деб аталади. Бир ер аҳолисининг сифатлари ўзгариши билан ер номи (яъни, мўминлар юрти, кофирлар ери каби номлар) ҳам ўзгаради. Аллоҳ таъоло айтади:
«Аллоҳ (бир) қишлоқни зарбулмасал қилди: (У қишлоқ) тинч-омон, хотиржам эди».
Ушбу оят дорул куфр бўлган Макка хусусида нозил қилинган. Макка Аллоҳ таъолога ер юзидаги энг суюкли шаҳар. Оятда шаҳарни «тинч-хотиржам» дейилганда - табиийки шаҳарнинг ўзи эмас, унинг аҳолиси назарда тутилган, демак шаҳарлар бамисоли одамлар кабидир. Инсон баъзан кофир, баъзан мўмин, баъзан фосиқ ва баъзан тақводор бўлганидек, жойлар ҳам аҳолиси эътибори билан турланиб туради.
Учинчи масала: Ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга қилинадими ёки унинг бошқа кўринишлари мавжудми?
Ҳижратнинг ўз сабаблари, ғоялари бор. Қачон ушбу сабаблар ва ғоялар вужудга келса, ҳижрат муаммоси ҳам вужудга келади. Бинобарин, ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга қилинадиган сафар эмас. Ҳижрат дорул куфрдан дорул исломга, мураккаб куфр еридан соддароқ куфр юртига, зулм ва фосиқлик авж олган макондан зулм камроқ ерга, хавф-хатар бор жойдан тинч-хотиржамлик диёрига - шариат қоидасига биноан енгилроқ зарарга рози бўлиб, кичик зарар билан улкан зарарни дафъ этиб - ҳижрат қилиш мумкин.
Имом Шавконий ёзади: «Ҳижрат ёлғиз куфр еридан бўлиши шарт этилмаган. Қаерда мункар тантана қилса ва амри маъруф, наҳйи мункар қилиш имкони бўлмаса, ҳаромхўрларнинг таъзирини берадиганлар топилмаса, мўмин бандага бундай ердан жони ва динини қутқариб қочмоқ вожиб бўлади. У қурби етса, маъсият авж олмасдан бошқа бир ерни ватан тутади».
Демак, бир ўлкада жойлашган икки шаҳарнинг биридан иккинчисига, бир қишлоқдан бошқасига ва ҳатто бир маҳалладан қўшни маҳаллага ҳам ҳижрат қилиш мумкин экан. Чунки бир шаҳар иккинчисидан, бир маҳалла бошқа бир маҳалладан фарқи дин эътибори билан яхшироқ, солиҳроқ бўлиши мумкин.
Баъзида шаҳарнинг бир бурчаги зулм, маъсият ва фисқу фужур билан тўлиб-тошган бўлса, иккинчи қисми тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан яшнаётган бўлади. Яхшилар орасида яшаш, маъсиятларнинг кўзга ташланмаслиги, исломий жамоатлар бўлиши албатта, кишига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда, ҳеч шубҳасиз Аллоҳ таъоло учун ҳижрат қилиш ниятида фисқ ва аҳлоқсизлик маконини тарк этиб, яхшилар даврасига кўчиб ўтмоқ мандуб амал ҳисобланади. Айрим ҳолатларда (юқорида баён қилиб ўтганимиздек) фарз ҳам бўлиши мумкин.
Исломий жамоатлардан холи, жумъалар ўқилмайдиган фосиқлар маконини тарк этиб, яхшилар даврасига - солиҳлар жамоатига қўшилмоқ лозим. Азонлар баралла айтиладиган ва хайрли амаллар макони бўлган юртни ватан тутинг.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Қишлоқда ёки саҳрода уч киши бўлсаю улар ўртасида намоз жамоат қоим қилинмас экан, шайтон уларни эгаллаб олади. Сизлар жамоатни маҳкам тутингиз. Бўри ҳам суровидан ажралиб қолган қўйни ейди». (Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Кимки заруратсиз уч жумъани тарк қилса Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Кетма-кет учта жумъани тарк қилган кимса исломни орқасига улоқтирган бўлади».
Ҳеч қачон жумъа ва жамоатга нисбатан эътиборсиз қараманг. Зеро, исломда уларнинг шаъни улуғ.
Тақво қилмоқчи бўлган мўмин учун ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга кўчиш билан чекланмайди. Агар сиз холис ният қилиб динингизни ва жонингизни фитна-зулмлардан асрашга киришсангиз, Аллоҳ сизни чорасиз қолдирмайди.
«Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлини (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир (яъни, Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир». («Талоқ»-2,3).
Тўртинчи масала: Бугун кўпчилик мусулмонлар ғарбга ҳижрат қилишаяпти. Уларнинг ана шу сафарлари ҳам Аллоҳ йўлидаги ҳижрат ҳисобланадими?
Бу ерда асосан икки нарсага қараб хулоса чиқарилади.
Биринчи: улар нима сабабдан ғарбга йўл олдилар? Иккинчидан, мазкур сафардан кўзланган ниятлар қандай?
Агар шаръий эътиборга молик ва муҳим сабаб туфайли ҳижрат қилишга мажбур бўлган бўлса, бу шаръий жоиз сабаблардандир. Масалан, муслим ўз ватанида динини зоҳир эта олмаса ёки ўлим, қамоқ каби зулм тури унга таҳдид солаётган бўлса, бошпана бўладиган исломий диёр топилмаса ва фақат бегона ғарб юртида динига, жонига ибодатига омонлик ҳамда имконият берилса, ушбу ҳижрат сабаби шаръан саҳиҳдир.
Албатта мўминнинг ҳижратидан ва кофирлар юртида яшашидан мақсад фақат дини, жони ва аҳли оиласини омон сақлаб, Парвардигорига яхшироқ ибодат қилиш бўлмоғи керак. Ҳижрат мол-дунё ёҳуд бир аёл жамолига етишиш учун қилинган бўлмасин.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Амаллар ниятлар биландир (яъни, амал ниятга қараб бўлади).белгиланади). Ҳар кимга ният қилгани бўлади. (шунинг ажри берилади.) Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, бас, унинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учундир. Кимнинг ҳижрати бирон мол-дунё учунқўлга киритиш ёки бирон бир аёлни никоҳга олиш учун бўлса, бас, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир.
Хуллас, агар ният тўғри, сабаблар яроқлисолиҳ бўлса, кишининг ҳатто ғарбга қилган сафари ҳам ҳижратдир. Агар ният нотўғри, сабаблар фосид бўлса, ундай кимсанинг сафари Аллоҳ йўлидаги ҳижрат дейилмайди. Бошқа мақсадлар учун кофир юртниюртини ватан тутиб, динидан тойилиб кетган кимсалар гуноҳкор бўладилар.
Биз юқорида бир қанча далилларни келтириб ўтдик. Саҳобалар ҳам куфр юртига – Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Уларнинг ниятлари тўғри, сабаблари ўринлисолиҳ эди. Шу боис улар Аллоҳ йўлидаги муҳожирлар номини олишди.
Ибн Ҳазм бошқа имконият топа олмаган киши муайян зулмдан қутулиш учун дорул ҳарбга қочиб ўтса ва мўминларга қарши кофирларга ёрдам бермаса, унинг ҳижратида ҳеч қандай ҳараж йўқ, деб фатво берди.
Машҳур ислом олими Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб Зуҳрий халифалик замонида, ислом ерлари кенг пайтда яшаган бўлишига қарамасдан, зулм кўрмаслик учун рум юртларига кетишга азм қилган эди. Зеро, Ибн Ҳазм таъкидлаганидек, унинг бошқа чораси қолмаганди. Сабаби - ўша даврдаги шаҳзода Валид ибн Язид ҳукм тепасига келиши билан уни қатл қилишга онт ичганди.
Шундай экан, ҳатто соқол қўйиш ёки исломий кийинишни улкан гуноҳ санаб, буни жиноятчилик аломати деб биладиган, ўз мусулмон халқига қарши ҳақиқий зулмтеррор сиёсатини олиб бораётган золим ҳокимлар қўл остида яшашни тасаввур қилиб кўринг. Боз устига, диний эркинликка шароит яратилган ислом юртининг ўзи бўлмаса - мўмин қаерга ҳижрат қилиши мумкин?!
Ушбу мажбурлик ҳолати Имом Зуҳрийнинг қийин аҳволидан бир неча баробар ёмонроқ эмасми?!
«Муставрид ал-ҚурашийҚурайший Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳузурида шундай деди:
- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Қиёмат қоим бўлганда одамларнинг кўпи Румликлар кўпчиликни ташкил қилган бир пайтда қоим бўлади», деганларини эшитганман».
- Нима деяётганингни ўйлаб гапир!- деди Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу.
- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганимни айтдим.
- Агар айтганларинг рост бўлса, мен Румликларда борбилган тўртта хислатни айтай:
1. Улар фитна вақтида энг ҳалимоқил бўладиган;
2. Мусибатдан сўнг ўзларини энг тез ўнглаб оладиган;
3. Чекингандан кейин энг тез фурсатда ҳужумга қайтадиган;
4. Мискинларга, етим ва заифларга энг яхши муомала қиладиган одамлар бўладилар.
Яна жуда чиройли бешинчи хислатлари ҳам бор – улар подшоҳлар зулмиданшоҳлар зулмига энг узоққарши одамлар бўлади». (Муслим ривояти).
Улуғ саҳобийнинг 1400 йил муқаддам билдирган мулоҳазаси бугун айрим ғарб давлатларида ўз тасдиғини топган. Хусусан, подшоҳлар зулмидан узоқ бўлишХусусан, шоҳлар зулмига қаршилик кўрсатиш масаласида.
Бизнинг «мусулмон» ҳокимларимизҳокимларимизга айнан мана шу зарур ҳислат билан хулқланишлари керак эди, агар улар мусулмон бўлсаларетишмайди.
Модомики Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу(р.а.) айтган сифатлар душманларимизда мавжуд экан, уларга бўлган нафратимиз туфайли бу шаҳодатни инкор этмаслигимиз лозим. Биз ҳатто душманимизга нисбатан ҳам адолатли бўлиб, улардаги борундаги бир сифатни тан олмоғимиз лозим. Чунки ислом ҳамиша адолат қилишга буюради.
«Эй мўминлар, Аллоҳнинг ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан гувоҳлик берувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка чорламасин. Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ҳабардордир».
(«Моида»-8).
«Эй мўминлар, адолат билан тургувчи, (шунингдек), ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун (тўғри) гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни, гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафс-ҳавога эргашиб кетманглар!».
(«Нисо»-135).
Бешинчи масала: Америка ва бошқа ғарб давлатларида яшовчи айрим мусулмонлар ана шу давлатларнинг қуролли кучларида ҳизмат қилаяптилар. Уларнинг ҳукми нима бўлади? Агар ана шу қўшинлар сафида туриб мўминларга қарши жанг қилишга мажбур бўлсалар уларнинг мажбурликлари эътиборга олинадими?
Жавоб: Кофир давлатлар қуролли кучларида (ўз хоҳиши билан) ҳизмат қилиш мутлақо мумкин эмас. Чунки бу кофирларни дўст тутиш ва мўминларга қарши уларга ёрдам беришдан бўлиб, шариат ҳукмига биноан кишини исломдан чиқаради.
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас».
(«Моида»-51).
Қуртубий ёзади: «Аллоҳ таъоло «Бас, у ўшалардандир» деди. Яъни унинг ҳукми яҳудий ва насороларнинг ҳукмидек бўлади. Кофирларга қарши урушилганидек, у ҳам душман саналади. Унинг ҳам жойи жаҳаннам бўлади».
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб юқоридаги оятга таяниб мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам бермоқ ва уларнинг ёнини олмоқ кишини диндан чиқаради, дейди.
Шайх Сулаймон ёзади: «Куфр юртида кофирлар билан дўст-иноқ бўлиб, улар сафида жанг қилмоқ каби амаллар куфрдир».
Ибн Ҳазм ҳам юқоридаги оятга таяниб шундай дейди: «Оятдан кўриниб турибдики, яҳуд ва насороларни дўст тутган кимса кофирлар жумласидан саналади. Ушбу ҳақиқат хусусида биронта мусулмон бошқача фикр билдирмаган».
Юсуф Қарзовий ғалати бир фатво чиқарган. Унинг фикрича, Америка фуқаролари бўлган мусулмонлар Америка давлати ва халқи олдидаги ватан ва миллат бурчини исломий биродарликдан устун қўйиб Америка қўшини сафида Афғонистондаги мусулмонларга қарши жанг қилиши мумкин экан!?
Қарзовий ушбу тутуриқсиз ва тажовузкор фатвосини чиқариши билан кишини диндан чиқарадиган икки кабирага аралашиб қолади.
Биринчидан, у динда мутлақо ҳаром саналган ишга – мушриклар ёнини олиб мусулмонларга қарши жанг қилишга рухсат берди.
Иккинчидан, у ватанпарастлик ва миллатпарастликни ақида ва дин асосига бино бўлган исломий муҳаббатдан устун қўйди. Қарзовийнинг фатвосида исломий биродарликни четга суриб, Аллоҳнинг энг ашаддий душманларини дўст тутмоқ лозим деган хулоса келиб чиқади.
Юсуф Қарзовий ўзининг беъмани фатвоси билан америкалик кофирлар томонидан Афғонистон мусулмонларига қарши қилинган ҳар битта жиноятда, аниқроғи, ҳар дона отилган ўқда ўша мушриклар шеригига айланди.
Америкаликлар бомбалари остида қанчадан-қанча муслималар, гўдаклар ва қариялар ҳалок бўлишди. Қиёмат куни ана шу аёллар, гўдаклар ва қариялар Қарзовийнинг ёқасидан тутиб, Оламлар Парвардигори ҳузурига судраб борадилар. Улар сўрайдилар:
- Сен нимага асосланиб, кофир америкаликларга бизни ўлдиришга фатво бердинг?! Қайси асосга биноан бизнинг қонимизни тўкишда кофирлар ёнига мусулмонлар ҳам қўшилиши мумкин деб «ижтиҳод» қилдинг?!
Қарзовий ана шу саволларга жавоб ҳозирлаб қўйсин. Бироқ бу саволларнинг жавоби йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- (Қиёмат куни) бир кимса бошқа бир кишининг қўлидан тутиб келади.
- Эй Парвардигор, мана бу мени ўлдирганди!- дейди.
- Сен уни нима учун ўлдирдинг?- сўрайди Аллоҳ таъоло.
- Иззат-азизлик фақат сеники бўлиши учун ўлдирдим!- деб жавоб беради қотил.
- Албатта иззат меникидир!- дейди Аллоҳ таъоло.
Яна биров бошқа бир кимсанинг қўлидан тутиб келади.
- Эй Парвардигор, мана бу мени ўлдирган эди.
- Сен уни нима учун ўлдирдинг?- сўрайди Аллоҳ таъоло.
- Иззат фалончиники бўлиши учун ўлдирдим?- деб жавоб беради қотил.
Аллоҳ таъоло айтади:
- Иззат уники эмас!- дейди Аллоҳ таъоло.
Қотил қилган ишининг жазосини тортади». (Насоий ривояти).
Қиёмат куни америкаликлар зулми остида жон берган аёллар, гўдаклар, чоллар ва умуман барча мусулмонлар Аллоҳ таъолога илтижо қиладилар:
- Ё Парвардигор, мана бу Қарзовий ўзининг тажовузкор фатвоси билан бизнинг қонимизни тўкишда америкаликларга ёрдамчи бўлди. Сенинг номингдан ўзи билмаган нарсасини гапирди.
Ўша куни Қарзовий иззат-азизлик Аллоҳники бўлиши учун шундай дегандим, дея олармикин?! Ёки америкаликларнинг зулми, туғёни ғолиб бўлиши учун шу сўзни айтгандим, дейдими? Ахир иззат, ғолиблик ёлғиз Аллоҳники эмасми?
Савол: Агар мусулмон ўз биродарига қарши жангга чиқишга мажбурланса, унинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Аввало унинг мажбурланиши шаръий эътиборга молик бўлмоғи шарт. Яъни у то мажбурлангунга қадар ўзини бу жиноятдан қутқаришга қодир эдими? Агар қодир бўла туриб юртини, мол-давлатини, аҳли оиласини хуллас, дунёни яхши кўргани учун ўзини қутқармаган бўлса, унинг мажбурлиги шаръан эътиборга олинмайди. Дунёда ҳам, охиратда ҳам унинг ҳукми кофирларнинг ҳукми билан бир хил бўлади.
Қуртубий Икримадан ривоят қилади:
«Исломни қабул қилсалар-да, лекин ҳижрат қилмасдан Маккада қолган айрим мусулмонлар Бадр жангига мушриклар сафида чиқишга мажбур бўлдилар. Ораларида кимлардир ўша жангда ҳалок бўлишди. Шунда Аллоҳ таъоло қуйидаги ояти каримани улар хусусида нозил қилди:
«Албатта (мусулмонлар билан бирга «ҳижрат» қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда эдингиз?», деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар»... («Нисо»-97)».
Агар мушриклар сафида жанг қилишга мажбурланганлар Аллоҳ таъоло санаб ўтган кекса, -ногирон, чорасиз эркак-аёллар ва гўдаклардан бўлишса, уларнинг ҳукми қуйидагича:
Мажбурланган мусулмонлар мусулмонларга қарши фитна-тузоқ қўймайдилар, уларга қарата ўқ отмайдилар. Бироқ мужоҳидлар уларни ўлдириб қўйишлариўлдиришлари мумкин. Мажбурланганларнинг бу ҳатти-ҳаракати кофирлар томонидан уларнинг ўлдирилишига ёки ҳибсга олинишига олиб борса ҳам, мажбурланганлар ҳеч қачон биродарларига қарши иш қилмайдилар. Чунки мушриклар сафида жанг қилишга мажбур бўлган мусулмоннинг қони мужоҳид биродарларининг ҳаётидан қимматроқ турмайди. Мажбурлик айрим ўринларда узр саналса-да, у ҳеч қачон бошқа бир мусулмоннинг қонини тўкишга рухсат бермайди. Чунки ҳар иккисининг қони бир хилда ҳаром.
Мусулмонлар ўзаро урушаётган фитна жангида эса ҳеч кимга қўшилмасдан жангни тарк қилмоқ лозим. У чекиниш ҳатто унинг ўлдирилишига сабаб бўлса ҳам, мўмин қўлига қурол олмасин, ўшанда барча гуноҳ қотилнинг зиммасида бўлади. Фитна жангида ёки кофирлар сафида мажбуран мусулмонларга қарши жангга чиққан пайтда мусулмонга қарши қурол кўтармаслик керак.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ҳали фитна, фирқаланиш ва ихтилоф бўлади. Ана шу кунлар келганида қиличингни Уҳуд тоғига уриб синдириб ташла! Сўнг сенга то бир хатокор қўл ёки ажалинг етгунга қадар уйингда ўтир!». (Ибн Можа ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Мусулмонлар ўртасида фитна чиққан пайтда қиличингни ёғочдан (қилиб)қўлинга) қилич ол. (Яъни фитна жангида иштирок этма)».
(Ибн Можа ривояти).
Савол: Мусулмонлар ўқидан ҳалок бўлган мажбурланганларнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Кофирлар сафида жанг қилишга мажбур бўлган мусулмонлар ўз диндош биродарлари ўқидан ҳалок бўлсалар, ниятларига кўра тириладилар. Уларни ўлдирган мусулмонлар гуноҳкор бўлмайдилар. Чунки жангда кофирлар сафида турган кишини ҳеч ким мусулмон деб ўйламайди.
Ибн Таймийя ёзади: «Биз кофирлар сафида жангга чиқишга мажбур бўлган мусулмонни душмандан фарқлай олмаймиз. Агар уларни ўлдириб қўйсак, биз узрли саналамиз ва қилган ҳаракатимизга ажр оламиз. Улар эса ниятларига яраша бўладилар. Чиндан ҳам мажбур бўлгани учун кофирлар сафида жангга чиққан бўлса, қиёматда ниятига кўра тирилади. Агар дин учун ўлдирилса, унинг ўлими мусулмонлар сафида ҳалок бўлаётганларнинг ўлимидан улканроқ (мусибат) эмас... Агар бир киши бошқа бир мусулмонни ўлдиришга мажбурланса, унинг мажбурланганлиги билиттифоқ узр саналмайди. Чунки у ўз жонини сақлаб қолиши учун бошқа бир бегуноҳ биродари қонини тўкиши мумкин эмас..».
Агар мусулмон киши кофирлар сафида мусулмонларга қарши - ҳаттоки номига бўлса ҳам - жангга чиқиш билан қамоқа олиниш ўртасида ихтиёрли бўлса, ўз диндош биродарларига қарши кофир сафида урушгандан кўра қамоқни афзал билмоғи шарт.
Олтинчи масала: Куфр ерида туғилган ва шу ерда вояга етган мусулмонлар нима қилиши керак?
Жавоб: Бундай мусулмонларнинг сони бир неча юз миллиондан ортиқ... Бунинг устига уларнинг туғилган юртларини ташлаб, номаълум ўлкаларга ҳижрат қилишга буюрадиган фатвонинг имкони йўқ. Кофир давлат фуқаролари бўлмиш мусулмонлар қуйидаги уч йўл олдида ихтиёрлидирлар. Мазкур йўлларнинг қай бири уларнинг дину дунёларига хайрлироқ бўлса, ўшани танласинлар.
а). Улар кофирлар қўл остида омонликда яшайверсинлар. Улар модомики, динларини зоҳир қилишга қодир эканлар, модомики, куфр давлати ўртадаги аҳдни бузиб зулм ва тажовуз кўчасига кирмаган экан, ўз ватанларида қолсинлар.
Савол: Куфр давлатининг фуқароларига юклайдиган мажбуриятлари, ҳақлари бўлади. Ана шу ҳақ ва мажбуриятларнинг баъзилари шариатга зид келса-чи?
Жавоб: Куфр давлатининг шариатга зид бўлмаган ҳақ-ҳуқуқларига вафо қилишда ҳеч қандай ҳараж йўқ. Бироқ ислом шариати ва ақидасига тўғри келмайдиган ҳар қандай амал четлаб ўтилади. Чунки Аллоҳ азза ва жаллага исён бўладиган ўринларда бандаларга - ким бўлишларидан қатъий назар - итоат қилинмайди.
Эътироф этмоқ жоизки, диний эркинлик борасида, хўжакўрсинга исломий давлати деб юритиладиган ҳудудларда яшовчи мусулмонларга қараганда айрим куфр давлатларига фуқаро бўлган мусулмон биродарлар яхшироқ аҳволдалар.
б). Мусулмонлар кофир давлат уларга берган омонлик ва барча аҳдларни ўзига қайтиб бериб, қўлларидан келса, жиҳод эълон қилсинлар. Албатта шариат назарига биноан - агар улар кофир бўлсалар - бу афзал йўл. Ана шунда ҳар иккала томон ўртадаги аҳд ва ҳақ-ҳуқуқлардан халос бўлади...
в). Шарт-шароит, фойда-зарар ва ҳижратнинг мақсад-сабаблари кўздан кечирилганида ҳижрат қилиш маъқул топилса, яхшироқ юртга ҳижрат қилсинлар. Агар яхшироқ ернинг ўзи бўлмаса, улар ҳижрат қилишдан ожиз кишилар ҳукмида бўлишади ҳамда зиммаларидан ҳижрат мажбурияти соқит бўлади. Чунки ёмон ерни ташлаб бошқа бир ёмон ерга кўчиш ва бу йўлда куч, маблағ, вақт сарф қилиш шариат қайтарган беҳуда ишлар сирасидандир.
Еттинчи масала: Бугун аксарият ислом миллати тоғутлар ҳукми остида зулм ва хорлик кўриб яшамоқда. Хўш, мусулмонлар бу ерлардан ҳижрат қилишлари керакми? Улар қаерга ҳижрат қилмоқлари лозим? Умуман ушбу ҳолатда улар қандай йўл тутсинлар?
Жавоб: ҳокимлар диндан қайтиб, диндошларига хиёнат қилиб, дин душманларини дўст тутиб муртадлик қилсалар, уларга қарши мусулмонларни қўзғатмоқ, жиҳод эълон қилмоқ лозим. Токи уммат золимлар зулмидан, куфридан ва даҳрийлигидан омонлик топсин. Биз муртадлар хоҳлаган бузғунчилигини қилишлари учун юртимизни уларга бўшатиб бермаслигимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни курашишга буюрганлар.
«Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни даъват қилдилар. Биз у зотга байъат бердик. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам биздан қуйидагиларга байъат олдилар: бизга ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, оғир кунларимизда ҳам, енгил кунларимизда ҳам қулоқ солиб бўйинсунмоқ, иш эгалари (яъни амирлар)га қарши чиқмаслик фақат очиқ куфрни кўрсангизлар (уларга қарши чиқинг). Бу ҳолатда сизларда Аллоҳнинг ҳужжати бўлади». (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амирлар очиқ куфр йўлига ўтишса, уларга қарши курашга изн бердилар. Хоҳлаган ишларини қилишлари учун кофир ҳокимларга шаҳрингизни бўшатиб беринг, демадилар.
«Саҳобалар сўрашди:
- Уларга қарши урушмаймизми?
- Йўқ, модомики намоз ўқишса,- дедилар набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Муслим ривояти).
Яъни очиқ куфр йўлини тутсаларгина кофир ҳокимларга қарши жиҳод қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Энг яхши раҳбарларингиз сизлар яхши кўрадиган, сизларни ҳам яхши кўрадиган, сизлар ҳаққига дуо қиладиган, улар ҳам ҳақларингизга дуо қиладиган раҳбарларингиздир. Энг ёмон раҳбарларингиз эса, сизлар ёмон кўрадиган, сизларни ёмон кўрадиган, сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиган раҳбарларингиздир.
- Ё Расулуллоҳ, унда бу амирларга қарши чиқмаймизми?-дейишди саҳобалар.
- Йўқ, модомики орангизда намозни қоим қилсалар, модомики орангизда намозни қоим қилсалар».
(Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига диққат қилинг. Пайтамбаримиз золимлар қаршисидан орқа ўгириб қочишга, ҳижрат қилишга эмас, балки уларга қарши жанг қилишга буюрдилар. Жангнинг қачон бошланишини ҳам айтдилар.
Биз бу билан ҳижрат эшиклари батамом ёпилган демоқчи эмасмиз. Йўқ, ҳижратга қиёматга қадар давом этажак!
Бироқ ушбу вазиятда фақат истисновий имконсиз ҳоллардагина ҳижрат қилинади. Яъни барча сабаблар ўрганиб, сўнг бир қарорга келинади.
Савол: Агар уммат кофир ҳокимларга қарши жиҳод қилишдан ожиз бўлса, нима қилмоқ керак?
Жавоб: Аввало бундай ожизликка умматнинг ўзи сабабчи бўлади. Модомики ожиз эканлар, то жиҳодга етарли куч тўплагунларига қадар яширин суратда ҳозирлик кўрадилар. Уммат Бани Исроилга ўхшаб сахрода адашиб, улоқиб юрмасдан, анча кутишга тўғри келса ҳам, золимларга қарши курашади.
«(Эй мўминлар), улар (га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур». («Анфол»-60).
Мусулмонлар икки йўлдан бирини танлашлари лозим. Ёки жиҳод қиладилар ёки унга тайёргарлик кўрадилар. Учинчи йўл мавжуд эмас. Яъни, аслида умматуммад жиҳод қилиши лозим. Аммо вақтинча жиҳодга қодир бўлмаса, кофирларга қарши курашга қодир бўлиш учун куч тўплаши керак. Ҳижрат жиҳод қилишга ҳам, жиҳод тадоригини кўришга ҳам мутлақо имкон бўлмаган истисновий ҳолатларда кучга киради. Ахир саноғи бир миллиарддан ошадиган умматнинг ожиз, нотовон саналиши ғалати эмасми?!
Ибн Таймийя ёзади: «Ожизлик туфайли жиҳод соқит бўлган пайтда унга тайёргарлик кўриб, куч-қувват тўпламоқлик вожиб бўлади. Чунки вожибнинг амалга ошиши учун шарт бўлган нарса ҳам вожибдир».
Муртад ҳокимлар бамисоли маккор ўғриларга ўхшайди. Бой хонадонда бақувват эркакларнинг бўлмаслиги ўғрилар учун айни муддао. Тоғут ҳокимлар қадим қадимдан зулм-зўровонликка бош эгмайдиган ҳақиқий эрлардан қутулиш йўлини қидиришган. Чунки улар ҳақ учун курашадиган зотлар бор экан, хотиржам юра олмаганлар. Шунинг учун ушбу маккор сиёсат тоғутлар томонидан қиёматга қадар татбиқ этилади.
«Қавмнинг жавоби эса, фақат мана бундай дейишлари бўлди: «Уларни (яъни, Лут ва унинг тобеларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан».» («Аъроф»-82).
«Кофир йўлини тутган кимсалар ўзларига келган пайғамбарларга: «Албатта биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарурмиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтурсизлар», дедилар». («Иброҳим»-13).
Куфр келтирган кимсалар барча пайғамбарларга барча замонларда шундай таҳдид қилишган:
«Албатта биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарурмиз. Чунки сизлар бор экансизлар, биз хотиржам юра олмаймиз. Сизлар кўнглимиз тусаган ишни қилишдан бизни тўсиб, ҳаётимизни заҳар қиляпсизлар. Шу боис сизлар ўлишингиз, ўлдирилишингиз ёки қувғин қилинишингиз шарт. Ана шунда қалбимиз ором топади».
Шунинг учун мужоҳид мўминлар курашни тарк этиб, ўзлари билмаган ҳолда золимларга севинч улашмасинлар.
Саккизинчи масала: Муслима аёл инсон қиёфасида юрган махлуқларкимсалар тазйиқига учраса, жони, шаъни ва аёллик шарафига қилинадиган тажовуздан хавотирга тушса, ўзга юртларга маҳрамсиз ҳижрат қилиши мумкинми?
Жавоб: Ана шундай мушкул аҳволда қолган муслима агар зулмдан қутулишнинг бошқа чорасини топа олмаса, маҳрамсиз ҳам ҳижрат қилаверади. Иншааллоҳ, бу масалада ҳараж йўқ. Чунки заруротлар маҳзуротларга рухсат беради.
Ибн Қудома ёзади: «Муслима аёл ёки қиз кофирлар орасидан чиқиб кетишга йўл қидирса, ҳар қандай мусулмоннинг уни кофирлар орасидан чиқариб қўйиши жоиз. Бунга қуйидаги ривоят далил бўлади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани тарк этдилар. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қизи йўл бўйида ўтирарди. Йўлдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди.
- Эй Амакимнинг ўғли, мени кимга ташлаб кетяпсиз?- деди Ҳамзанинг қизи.
Али розияллоҳу анҳу қизни олиб, Фотима розияллоҳу анҳуга топширдилар. Улар Мадинага бирга ҳижрат қилишди».
Бироқ ҳижрат фарз эмас мустаҳаб бўлса, маҳзуротларга йўл очадиган зарурот йўқлиги туфайли аёлнинг маҳрамсиз ҳижрат қилиши мумкин бўлмайди.
Тўққизинчи масала: Барча золимларга бир ҳилда муомала қилиниб, улардан четланиш лозимми? Ёки уларнинг турларига қараб турлича муомала қилинади.
Жавоб: Золимлар бир неча турга бўлинадибўланади ва уларнинг ҳар бирига ўзларига хос муомала қилинади.
Биринчи: Кофирлар ва муртадлар.
Ҳақдан юз ўгириб куфрдан бошқасини тан олмайдиган кофир ва муртадлар билан алоқа қилинмайди, уларнинг суҳбатларида, давраларида ўтириш мумкин эмас.
«Ахир (Аллоҳ) сизларга Китобда: «қачонки Аллоҳнинг оятларини инкор қилинаётганлигини ва масхара қилинаётганлигини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг ўзисиз. Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». («Нисо»-140).
«(Иброҳим деди): «Мен сизлардан ҳам, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган (бутларингиздан) ҳам четланурман ва (Ёлғиз) Парвардигоримга илтижо қилурман. Шояд Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан (сизлар каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман»». («Марям»-48).
Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам золимларни ва уларнинг бутларини тарк этгач, Аллоҳ унга Исҳоқ ва Яъқубни тортиқ этди.
Бефарзанд кишилар Аллоҳ учун золим мушриклар ва уларнинг бутларини тарк этсинлар. Мен бефарзанд биродарларимга бундан яхши давони билмайман.
«Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга (ўғли) Исҳоқ ва (набираси) Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик». («Марям»-49).
Мушрику кофирлардан йироқ юринг, шояд Парвардигорингиз сизга ўз раҳмати ва розилигини нозил этса.
«(Эй асҳоби каҳф!) Модомики, сизлар улардан (мушриклардан) ва Аллоҳдан ўзга - улар сиғинаётган нарсалардан четланган - юз ўгирган экансизлар, энди (Ёлғиз Парвардигорингиз - Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиш учун) ғорга паноҳ топиб борингиз. Парвардигорингиз сизларга ўз раҳмат-марҳаматини кенг-сероб қилур ва сизларнинг ишларингизни ўнглар». («Каҳф»-16).
Мўминлар билан кофирлар ўртасидаги алоқа аслида адоват ва нафрат устига қурилгандир.
«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсаларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар». («Мумтаҳана»-4).
Нуҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақни тан олмаган мутакаббир ўғли тўфонда ғарқ бўлди. Нуҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғлини қутқаришни сўраб Аллоҳга илтижо қилганида қуйидаги раббоний танбеҳни эшитди:
«(Аллоҳ) айтди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас! Албатта у(нинг қилган амали - куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир. Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида асло Мендан сўрамагин! Албатта Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман»». («Ҳуд»-46).
Савол: Барча кофирлар бир ҳилда ҳажр қилиниб четга суриб қўйиладими?
Жавоб: Кофирлар билан муомала қилишдаги асл асос уларни ҳажр қилиш - четга суриб қўйишдир. Кофирнинг исломга адовати қанчалик ортса, уни ҳажр қилиш ҳам шунчалик қаттиқлашади. Шунга биноан Аллоҳ каломини эшитишни истаб, омонлик сўраган кофир билан душман мақомида турган ашаддий кофирга бир ҳилда муомала қилинмайди. Қалби исломга ошно этилаётган ғайридин билан исломга қарши курашувчи кофирга ҳам бир хил муомала қилинмайди.
Хуллас, куфр, даҳрийлик ва ҳақдан юз ўгириш қанчалик ашаддий кўриниш олса, ҳажр ва алоқани узиш ҳам шунчалик кескинлашади. Аксинча, кофирда ҳаққа мойиллик, динга рағбат уйғонишига қараб унга бўлган муносабат ҳам юмшайди. Ушбу ҳолатларда кофир билан алоқа боғлашнинг ўзига хос сабаблари ва шаръий оқловлари бўлади. Яна Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.
Кофир Биз кофир билан муомала қилишдаги асл - ҳажр ва ўртани узишликдир.узишлик эканини айтган эдик. Бироқ айрим мустасно ҳолатларда маълум маънода алоқа қилишга рухсат берилади. Масалан:
а) Муслим фарзанд кофир ота-онасига хайр-яхшиликлар қилади. Фақат дин ва ақида масаласида уларга бўйсунмайди.
«Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма!». («Луқмон»-15).
Албатта кофир ота-онани ҳикмат ва чиройли мавъиза билан мудом ҳақ йўлига даъват этмоқ ва Аллоҳдан ҳидоят тиламоқ уларга қилинадиган энг улкан яхшиликлардандир. Шояд Аллоҳ таъоло уларни фарзандлари сабабли ҳаққа йўллаб, жаҳаннам ўтидан халос этса.
«Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодананҳудан: Онам – у мушрика эди – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида меникига келди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нима қилиш кераклигини сўрадим:
- Онам (бирон нарса беради деб) умидвор бўлиб келибди. У билан алоқа (яхшиликлар) қилсам бўладими?
- Ҳа- дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Унга силаи раҳм қилгин».
б) Бирон мушрик ёки кофир Аллоҳ каломини эшитиш учун омонлик сўраса, уни ҳимояга олиш мумкин.
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ўз ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг! Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир». («Тавба»-6).
в) Агар қўшнингиз кофир ёки мушрик бўлса, унга ҳам чиройли муносабатда бўлиб, яхшиликлар қилишга мажбурсиз. Чунки қўшнининг – ҳатто кофир бўлса ҳам – ҳақлари бор. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу қўй сўйди ва:.
- Менинг яҳудий қўшнимга ҳам гўшт чиқариб бердингларми?- деди у - Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Жаброил менга қўшнига яхшилик қилишни айтаверганидан, қўшни ҳам мерос олса керак, деган гумонга бордим. (Яъни, қўшни ҳам меросхўр қилинса керак...)».
г) Исломга мойиллигимоиллиги кўриниб турган, қалби дингабинга ошно этилаётган кофирни ҳаққа етаклаш мақсадида у билан яхши муносабатда бўлиб, яхшиликлар қилинади.
«Албатта садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кимсаларга...». («Тавба»-60).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа-эҳсонлар билан айрим мушриклар қалбини эгаллаганлари ва уларнинг исломни қабул қилганлари тарихдан маълум.
д) Ислом даъватчилари динсиз кимсалар орасига киришга мажбурлар. Улар кофирларни исломга даъват этиш, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш учун уларнинг давраларига кириб, озорларига сабр қиладилар. Иншааллоҳ, бунинг асло зарари йўқ. Аксинча бундай ҳатти-ҳаракат Аллоҳ таъолога яқинлаштирувчи энг яхши амаллардан саналади.
«(Одамларни) Аллоҳ (нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» («Фуссилат»-32).
Бироқ, ушбу муҳим вазифага киришувчи киши қуйидаги муҳим шартларга эътибор қилмоғи лозим:
- Даъватчи нимага буюриб, нимадан қайтараётганини яхши тушуниши керак. Ўзи ҳеч нарсани тушунмайдиган киши бошқаларга бирон нарсани ўргатиши маҳол. У бир мункарни ундан ҳам ёмонроқ мункар билан инкор этса ёки бир фитнага ундан ҳам улканроқ фитна билан қарши чиқса, буни илм ёҳуд тушунча деб аташ мумкин эмас.
- Кофирлар даврасида - уларга Аллоҳ даъватини етказиб, устларига ҳужжатни қоим қилиш учунгина - ўтириш мумкин. Улар орасида бундан ортиқ ушланиб қолмаслик керак.
- Мункарни кўрганида жим турмасин. Чунки унинг сукути тасдиқ маъносида тушунилади.
- Агар наҳйи мункар қила олмаса ёки кофирлар унинг гапларига қулоқ солишмаса, ўзи ҳам кофирлар билан бир хил бўлиб қолмаслиги учун мўмин киши уларнинг даврасини дарҳол тарк этсин.
Демак, Фақат юқоридаги шартларга биноан динсизлар даврасига кириш мумкин.
е) Кофирнинг яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтармоқ. Жавоб тариқасида кофирга яхшилик қилмоқнинг иншааллоҳ, ҳаражли жойи йўқ.
Оғир кунларда Мутъим ибн Адий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламсаллам ни ўз ҳимоясига олиб, яхшилик қилганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг яхшилигини зиёдаси билан қайтаришга тайёр эканликларини Бадр жангидан сўнг қуйидагича ифодаладилар:
- Агар Мутъим ибн Адий ҳаёт бўлиб, манави бадбўйлар (асир тушган мушриклар)ни деб ўртага тушганида, унинг учун асирларни озод қилиб юборардим. (Абу Довуд ривояти)
(Мутъим ибн Адий Бадрдан анча олдин мушрик ҳолида вафот этган).
«Абдуллоҳ ибн Аббос деди:
- Агар Фиръавн менга «Аллоҳ сенга барака ёғдирсин», деганида мен «сенга ҳам», деб жавоб берардим. Фиръавн ўлиб кетган-да».
Бу яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш қабилидандир.
Юқоридаги васл, чиройли муомала ва яхшилик қилиш ҳақида келтирилган мисолларни ҳиссиётга берилиб, ислом ақидасига зид ҳаракат ёки мушрикларни дўст тутиш, деб тушунмаслик лозим. Биз қайси кофирларга қачон ва нима учун яхши муомала қилинишни баҳоли қудрат баён этиб ўтдик. Яна Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.
Иккинчи: Золим ва фожир султонларни ҳажр қилинади.
Золим султонлар зулми куфр даражасига чиқмаган бўлса-да, зўравонликлари ва мункар ишларида ёрдамчи бўлиб қолмаслик учун суннатга биноан улар ҳажр қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ҳали бошингизга ўз атрофига фақат ёмонларни тўплайдиган, намозни вақтидан кечиктирадиган амирлар келади. Ким ўша кунларга етса, асло раҳбар, миршаб, солиқ йиғувчи ёки ҳазиначи бўлмасин». (Ибн Ҳиббон ривояти).
- «Мендан кейин тепангизга фақат билган нарсасини гапирадиган, маъруф амаллар қиладиган ҳокимлар келади. Уларга итоат қилиш чин итоатдир. Бир қанча вақт ана шундай яшайсизлар. Сўнг тепангизга шундай амирлар келадики, улар билмаган нарсаларини гапириб, билмайдиган ишларини қиладилар. Ким уларга ҳамфикр ва ёрдамчи бўлиб кучларига куч қўшсалар, ана ўшалар (ўзлари ҳам) ҳалок бўлибдилар, (ўзгаларни ҳам) ҳалок қилибдилар. Сиз уларнинг орасида таналарингиз билан аралашиб юринг ва амалларингиз билан улардан ажралиб туринг». (Табароний ривояти).
Илм, шараф ва адолат билан танилган ҳақиқий мўминлар золим ҳокимларнинг ёнларида юрмасинлар, уларнинг зулм-зўравонликларига беихтиёр ёрдамчи бўлиб қолишмасин. Чунки авом халқ уларни кўриб, «Агар бу ҳоким яхши одам бўлмаганида бундай яхши зотлар унинг ёнида ёрдамчи бўлиб юрмасди», деган нотўғри хулосага келади. Ана шунда золимнинг ёрдамчиси бўлганлар ўзлари ҳам ҳалок бўладилар, ўзгаларни ҳам ҳалок қиладилар».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сизлар (улар қилаётган айрим ишларини) маъруф деб, (айримларини) мункар деб биладиган амирлар бўлади. Ким уларга қарши курашса, нажот топади. Ким улардан йироқ юрса, саломат қолади. Ким улар билан аралашиб юрса, ҳалок бўлади».
(Табароний ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«- Яхшилаб қулоқ солинглар: Мендан кейин шундай амирлар бўладики, ким улар орасига кирса, ёлғонларини тасдиқласа ва зулм-зўровонликларига ёрдам берса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман. У (охиратда) менинг ҳавзимдан сув ичмайди. Ким уларнинг орасига кирмаса, зулмларига ёрдам бермаса ва ёлғонларини тасдиқ этмаса, у мендан, мен ҳам унданман. У ҳавзимдан сув ичади».
(Термизий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«- Ким султон эшигига келса, фитналанади. Киши султонга қанчалик яқинлашса, Аллоҳдан шунчалик узоқлашади». (Аҳмад ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«- Ким ботил ёрдамида ҳақни инкор қилишда золимга ёрдам берса, Аллоҳ ва расулининг зиммаси ундан покдир».
Золим ҳокимлардан йироқ юриш хусусида яна бир қанча ҳадисларни келтириш мумкин. Эътибор беринг, Аллоҳни бир деб биладиган, намоз ўқийдиган золим раҳбарларга ёрдамчи бўлиш қанчалар қаттиқ қораланган. Энди ўзларини исломнинг ашаддий душманлари деб биладиган муртад ва кофир ҳокимлар ёнини олиш хусусида нима дейиш мумкин?!
Бироқ, золим ҳокимлардан четланиш лозим экан, деб уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйиш ярамайди. Хусусан илм эгалари золим раҳбарларни ҳаққа чақириб турмоқлари, уларга амри маъруф наҳйи мункар қилмоқлари лозим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Шаҳидлар саййиди – Ҳамза ибн Абдул Муттолиб ва золим раҳбар қаршисига чиқиб, уни маъруфга буюргани ва мункардан қайтаргани учун ўлдирилган киши!». (Ҳоким ривояти, Ас-Саҳийҳа 374).
«Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтади: «Биз қаерда бўлсак ҳам маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни айтамиз деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат бердик!».
(Муттафақун алайҳ).
Фақат золим ҳокимлар ёнига ҳақни айтгани чиққан биродарларимиз қўрқиб ёки мол-дунё таъмасида уларнинг ёнини оладиган маддоҳларга айланиб қолишдан ҳазир бўлсинлар. Чунки, қанча олимлар амри маъруф, наҳйи мункар қилмоқ қасдида саройга бориб, бутунлай ўзгариб қайтди. Энди улар аксинча, золим ҳокимларни ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтаришга тушдилар. Бу оғир имтиҳондан фақат Аллоҳ асраган бандаларгина саломат чиқадилар, холос!
Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича золим ҳокимлар бошчилигида ҳам душманга қарши жиҳод қилинаверади. Мусулмонлар ёмон ҳокимларнинг ёмонликларидан четланишади. Лекин улар маъруф ишларга буюришса, албатта итоат қилишади. Жиҳод яхши амир раҳбарлигида ҳам, фожир амир бошчилигида ҳам қиёматга қадар қилинаверади. Чунки, жиҳоднинг тарк этилиши жуда ҳунук оқибатларги олиб келади.
Учинчи: Гуноҳкор-осий золимларни ҳам ҳажр қилинади.
Гуноҳкор осийларни ҳажр қилиш маълум маънода фиқҳ ва тақвога боғлиқ. Чунки ҳажр гуноҳкорларни гуноҳ-маъсиятдан тўсишда фойдали бўлган ҳолатларда уларнинг гуноҳларига яраша қилинади. Ҳажр гуноҳкорлар учун ҳам, бошқалар учун ибрат бўлмоғи лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотидан узрсиз қолган уч нафар саҳобани бошқалардан ажратиб қўйдилар - ҳажр қилдилар. Ушбу ҳажр улар учун жуда фойдали бўлди.
Бироқ ҳажр фойда ўрнига зарар келтирса, гуноҳкорларни фисқу-фасодда баттарбадтар бўлишларига олиб борса, ҳажр қилинмайди. Чунки ҳажр бу ерда фойда бермайди ва ислом аҳди - диний биродарлик борлиги учун улар четга суриб қўйилмайди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Биродарини уч кеча (кундуз)дан ортиқ ҳажр қилмоқ мусулмон учун ҳалол бўлмайди». (Муттафақун алайҳ).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Мусулмонни уч (кун)дан ортиқ ҳажр қилмоқ мусулмонга (ҳалол) бўлмайди. Учрашиб қолишса, (биродари) уч марта салом берса-ю, у биронтасига жавоб қайтармаса, (ҳажрнинг)биродарининг..) гуноҳи унга бўладибилан қайтади».
Ўнинчи масала: Шариатда ҳижрат қилишга маълум бир жой тавсия этилганми? Ватан тутиб яшаш афзал саналган юрт мавжудми?
Жавоб: Айрим юрт ва минтақаларни ватан тутмоқнинг ҳамда мазкур ерларда яшашнингяшовчиларнинг фазли хусусида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Ана шундай афзал юртлар сирасига Шом ерлари ва Мадина шаҳри киради. Қуйида Шом ва Мадина ҳақида айтилган ҳадисларнинг бир қисмини келтириб ўтамиз.
Биринчи: Мадина ва унда яшаш хусусидаги ҳадислар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Агар билсалар, Мадина улар учун яхшироқэнг яхши (шаҳар)дир. Ким Мадинадан юз ўгириб, уни ташлаб кетса, Аллоҳ таъоло Мадинага ундан яхшироқ кишини беради. Ким Мадинанинг кўргулик ва қийинчиликларига сабот билан турса, қиёматда мен унга шафоатчи ёки гувоҳ бўламан». (Муслим ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Мадинанинг бошига шундай замонлар келадики, одамлар қишлоқларгачет жойларга кетишади. Улар (ўзлари учун) қулай жойни излашади, қулай жойни топадилар ҳам.топишади. Сўнг Мадинага келиб, оилаларини ҳам олиб кетадилар. Агар улар билсалар, Мадина улар учун яхшироқдир». (Аҳмад ва бошқалар ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Қай бирингиз Мадинада (яшаб, шу ерда) вафот этишга имкон топса, шундай қилсин. Ким Мадинада вафот этса, қиёмат куни мен унга гувоҳ ёки шафоатчи бўламан». (Термизий ва бошқалар ривояти).
Иккинчи: Шом хусусидаги ҳадислар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Шомга барокотлар ёғилсин! Шомга барокотлар бўлсин!
- Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай деяпсиз?- сўрашди саҳобалар.
- Шом узра Аллоҳ фаришталари қанотларини ёзиб турибди!-дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Агар Шом аҳли бузилса, сизларда хайр-яхшилик қолмайди. Умматимдан бир тоифа то қиёмат қойимга қадар ғолиб бўлиб туради. Ёрдамсиз ташлаб кетганлар уларга зарар беролмайди». Бир ривоятда: «Улар Шомда бўлади», дейилган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ҳали ҳижрат кетидан ҳижрат бўлади. Ер аҳлининг энг яхшилари Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган ерларни ватан тутганлардир».
Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фаластин ва унинг атрофига ҳижрат қилганлар.
Ҳадисдаги Шом калимаси бугунги Фаластин, Сурия, Ливан ва Урдун ерларини ифодалайди.
Лекин Мадинадан ҳам, Шомдан ҳам афзал бир юрт бор. У Аллоҳ йўлида жиҳод қилинаётган, кофирлар билан кураш бораётган ерлардир.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида (мўминларни ҳимоя қилиб, жангга шай бўлиб энг олдинги маррада) бир кун бел боғлаб турмоқ дунё ва ундаги бор нарсадан яхшироқдир. Сизларнинг жаннатдаги қамчингизнинг ўрни (яъни, қамчи эгаллаган жой) дунё ва ундаги бор нарсадан яхшироқдир. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун банданинг эрталаб ёхуд кечқурун (озгина) юриши дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқдир». (Муттафақун алайҳ).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида бир кеча-кундуз бел боғлаб турмоқ бир ой (кундузлари) рўза тутиб, (кечалари) намоз ўқиб чиқишдан яхшироқдир. Агар у ўша ерда вафот этса, унга қилаётган амали жорий бўлади (узилмасдан давом этади). Ризқи етказиб қўйилади ва (қабр) фитналаридан омонлик топади». (Муслим ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида бир соат жангга шай бўлиб турмоқ қадр кечаси ҳажарул асвад олдида қоим бўлмоқдан яхшироқдир». (Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида бир кун бел боғлаб турмоқ бошқа ерларда ўтказилган минг кундан яхшироқдир». (Насоий ва Термизий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида бир кеча бел боғлаб турган киши минг кеча-(кундуз) рўза тутиб, намоз ўқигандекдир». (Ибн Можа ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ йўлида (жангга шай бўлиб) кишининг сафда туриши Аллоҳ наздида унинг олтмиш йиллик ибодатидан яхшироқдир». (Ҳоким ривояти).
Субҳаналлоҳ! Жангга тайёрланиб сафда туришлик бир соатга ҳам чўзилмаслиги мумкин. Ана шу бир соатга етар-етмас туриш олтмиш йиллик ибодатдан хайрлироқ саналса-я! Жиҳодни тарк этиб фақат ибодат билан машғул бўлган кишилар қандай қилиб мужоҳидлар мартабасига эришиши мумкин?
«Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
- Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳодга тенг келадиган нарса борми?-сўрашди саҳобалар.
- Сизлар унга (жиҳодга тенг амални қилишга) қодир эмассизлар.
Саҳобалар саволларини икки уч марта қайтаришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар сафар: «қодир эмассизлар», деб жавоб бердилар. Сўнг дедилар:
- Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли то жиҳодга кетган киши қайтгунга қадар тинимсиз намоз ўқиб, рўза тутиб, Аллоҳ оятлари билан бирга бўлган одамнинг мисолига ўхшайди». (Муттафақун алайҳ).
Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди:
- Ё Расулуллоҳ, эрим ғазотга чиқиб кетди. Мен у намоз ўқиса намозига ва умуман барча ишига тақлид қилардим. Энди менга шундай бир амални ўргатингки, у билан эримнинг амалига етишиб олай.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен эринг қайтиб келгунга қадар ўтирмасдан (тинмасдан) намоз ўқишга, узлуксиз рўза тутишга, бирон лаҳза чалғимасдан Аллоҳни зикр қилишга қодирмисан?
- Бу иш қўлимдан келмайди.
- Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар шундай қилишга тоқатинг етганида ҳам эрингнинг амалининг ўндан бирига-да етолмаган бўлардинг».
(Имом Аҳмад ривояти).
Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг афзалликлари зикр қилинган ривоятларнинг фақат бир қисмини келтириб ўтдик, холос. Агар улар ҳақида батафсил ёзадиган бўлсак, ривоятлар бир китобга сиғмай кетарди. Аллоҳ таъоло барчамизни муҳоҳидлардан, уларга ёрдам бериб, уларни дуо қилиб, уларни яхши кўрадиган чин мўминлардан қилсин!
Унутманг, ҳеч қачон ер кишининг мартабасини ошириб, уни муқаддас қилиб қўймайди. Инсонга дунё-ю охират бахтини, шарафини олиб келувчи сабаб унинг амалидир.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу биродари Салмон Форсийни муқаддас ерга - Шомга ҳижрат қилишга чақирди. Салмон Форсийнинг жавоби қуйидагича бўлди:
- Муқаддас ер ҳеч кимни муқаддас қилиб қўя олмайди. Инсонни фақат амали муқаддас қила олади.
Фузайл ибн Иёз Маккада яшарди. Кўп вақтини ҳарамда ўтказарди- ҳарамда ўқилган намоз бошқа масжидда ўқилган юз минг намозга тенг-. Абдуллоҳ ибн Муборак эса Турсусда душманга қарши жангга шай бўлиб, Аллоҳ йўлида бел боғлаб турарди. У жиҳоднинг афзалликлари, ҳатто ҳарамдаги ибодатдан ажри улуғлиги хусусида қасида ёзиб, биродари Фузайл ибн Иёзга жўнатди. Абдуллоҳ ибн Муборакнинг мактубини ўқигач, Фузайл ибн Иёз ҳарамда ўтириб йиғлади:
- Абу Абдурраҳмон рост айтибди ва тўғри насиҳат қилибди.
Абдуллоҳ ибн Муборак қуйидаги мисраларни битган эди:
Эй Ҳарам обиди, айт, сен не билан машғулсан,
Билки, ибодат аталмиш овунчоқ-ла машҳурсан.
Юзларимиз қон зарбидан алвон тусга кирганда,
Юзларингни кўз ёш билан ювибми, сен мағрурсан?!
Димоғимиз чанг тўзону, дуд-тутундан қорайди,
Балки, мушк-анбар бўйидан, сен бугун мамнунсан.
Муҳаммаднинг ваъдаси бор, сўзлари ростдир унинг,
«Жанг тўзони ичра юрсанг, сен оловдан мабрурсан».
Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, У зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин! Сўзимиз сўнгида Аллоҳ таъолога ҳамду санолар айтиб қоламиз.
Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган