Росулуллоҳни севасизми?
Категориялар
Full Description
Сиз хам севасизми Расулуллохни..?!
Бисмиллахир рохманир рохийм
Анас розияллоху анху ривоят киладилар: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай мархамат килдилар: “Сизлардан бирортангиз, токи, мен унга отасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра севиклирок бўлмагунимча иймони комил бўлмайди”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Бу хадис бир неча фойдаларни ўз ичига олади. Куйида уларни батафсил кўриб чикамиз:
Биринчи фойда: Пайгамбарга мухаббат кўйиш шарт
Ушбу хадиснинг мазмуни пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламга мухаббатнинг шартлигини кўрсатади. Бу мухаббат шундок бўлмоги лозимки, токи, бизнинг калбларимиз хеч кимни унданда кучлирок севмасин, гарчи улар бизга энг якин инсонлар – фарзандларимизу ота-оналаримиз бўлса хам. Бундан хам кўра, биз Аллохнинг элчисини ўзимиздан хам ортик яхши кўришимиз керак. Бу хакда“Сахихул Бухорий”да келтирилган ушбу хадисда шундай баён этилади: “Бир куни Умар ибни Хаттоб розияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга карата: “Ё Расулуллох, мен сизни ўзимдан ўзга, барча нарсадан ортикрок яхши кўраман!” дедилар. Пайгамбаримиз унга жавобан: “Жоним кўлида бўлган Зотга касамки, сиз мени ўзингиздан хам кўпрок яхши кўришингиз керак”— дедилар. Шундай дейишларига Умар розияллоху анху: «Хакикатан хам, хозир мен сизни ўзимдан хам ортик яхши кўриб колдим!” деганларида, Расулуллох: “Эй Умар, мана энди тўгри бўлди!” дедилар.
Шундай килиб, агар пайгамбар алайхисссаломга бўлган мухаббат, кишида хали у даражага чикмаган экан, демак, унинг иймони хали тўла-тўкис иймон шартларига жавоб бермайди ва у инсон хали иймоннинг хакикий лаззатини тотиб кўрмабди. Бухорий ва Муслим ривоят килган хадисда Анас розияллоху анху ривоят киладиларки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: “Уч хусусиятга эга бўлган кишигина, хакикий иймон лаззатини тотибди...” деб, шулардан бирини Аллох ва расулини бошка хамма нарсадан каттикрок севган кишини келтирганлар.
Иккинчи фойда: Нима учун айнан шундай мухаббат лозим?
Пайгамбарга бўлган бу каби мухаббатни, факат, динига жиддий эътибор килган инсонгина хис эта олади. Бунинг окибатида, унинг асосий гами - яратилиш хикмати учун бўлади, бошкача айтганда, унинг асосий гами Улуг ва Олий зот Аллохга куллик килиш бўлиб, бу инсон фоний дунё ва унинг зеб-зийнатларидан кўра, абадий хаётни афзал санай олади.
Энди, пайгамбарни яхши кўришга ундайдиган мухим омилга келсак, бунинг замирида, айнан у зот оркали биз Хак динга йўлланганимизни ва Ўз пайгамбарини жўнатиш билан Аллох таоло бизни жаханнамдан куткарганини ва унга эргашибгина бу бокий хаётда мувафаккият ва нажотга эришиш мумкинлиги ётганлигини англаб етиш лозим бўлади. Энди, илм сохиблари, такводор зотлар ва Ислом даъватини таркатиш билан машгул бўлган кишилар хакида гапирадиган бўлсак, улар энг аввало, Аллохнинг элчисига эргашганликлари ва у зот инсонларга келтирган нурни бир бўлагини кабул килганликлари сабабли севилишга лойикдирлар. Кариндошлар, ахлу-аёл, фарзандларга бўлган севгига келсак, бу асли дунёвий севги бўлиб, у ўзаро хуш кўриш, ёктириш ёки моддий манфаатлардан келиб чиккан бўлади ва дунё тугаб,
“...киши ўз ога-инисидан хам, онаси ва отасидан хам, хотини-ю, бола-чакасидан хам кочадиган....” Кун келиши билан ўз интихосига етади.
Шу йўсинда, агар инсон калбининг кўпрок ўрнини аёлларга, болаларга, олтин-кумуш жамгариш каби дунёвий неъматларга бўлган мухаббат эгаллаган бўларкан, у холда, инсон ушбу нарсаларга эришиш йўлидаги жамики нарсаларни яхши кўра бошлайди. Калбдаги бу севги энди, дин ахлига ва уларни етакчиси бўлган, пайгамбарлар саййиди бўлмиш- Мухамммад алайхиссаломга бўлган севги билан ракобатлаша бошлайди.
Учинчи фойда: Мухаббатнинг аломатлари
Пайгамбарга бўлган мухаббатнинг кўриниши ўткинчи хис-туйгулардан холи бўлиши, самимий бўлиши ва мўминнинг калбидан шу кадар чукур жой олиши лозимки, токи, у мухаббат уни хеч качон тарк этмасин. Айнан мана шу севги инсон калбига хаёт бахш этади, уни эзгу амаллар килишга ундайди ва уни разолат ва гунохлардан тўхтатиб туради. Бу мухаббатни ўзига хос аломатлари бўлиб, бу аломатлар оркали самимий киши билан ёлгон даъволар килувчи, каззоб кишининг ажратиб олиш мумкин.
Ушбу аломатларнинг бир нечасини зикр киламиз:
1- Пайгамбар буюрган нарсага эргашиш ва кайтарган нарсадан кайтиш оркали, у зотга бўлган тўлик итоатни изхор этиш.
Самимий ва холис киши сирасига шундай инсонни киритиш мумкинки, бирон ишни, агар Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни бажаришни амр этганларини билиши биланок, дарров уни бажаришга шошилган, ўша буйрук гарчи, у одатланган бирон одатга ёки нафсу-хохишига карама-карши бўлса хам, уни бажаришдан заррача бўйин товламаган инсондир. Бу инсон бундай ўринда олдин хотинига, фарзандларига, ота-онасига ёки урф бўлган одатларга итоат этиш керак, кейин эса пайгамбарга итоат этиш керак деб хисобламайди. Чунки, у юкорида саналган барча нарсалардан мукаддам пайгамбарни кўпрок севади ва албатта, севувчи ўз севиклисига итоатли бўлади. Калби яхши кўрган кишисига, яъни, расулуллохга, у зот амалга оширишни амр этган ишлардан бўйин товлашлик ва нахий этган ишларнинг окибатидан кўркмасдан килаверишлик билан хилоф бўлган, хамда, бу ишларини факат ўз кўнгил хохишларигагина караб бажарган инсон, кўриниб турибдики, пайгамбардан кўра кўпрок ўзини яхши кўрадиган инсондир.
Пайгамбаримиз беш вакт намозга канчалик эътибор берган ва хаётларини охирги лахзаларида хам ўз якинларини ва мусулмон умматини намозга каттик риоя этишга васият этиб кетган бўлишларига карамай, баъзи кишиларни хатто, шу беш вактлик фарз намозларни хам тўхтатиб кўйишаётганини ва уни адо этишмаётганини кўрасиз. Яна шундайлари учрайдики, улар пайгамбарнинг каттик нафратига дучор бўладиган амаллар-ичкиликбозлик, зино, судхўрлик каби огир гунохларни бемалол килиб юришади. Уларнинг орасида яна шундайлари хам борки, уларни расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафотларидан сўнг пайдо килинган, агар хаёт бўлганларида, шубхасиз, у зот тарафидан рад этилиши мукарар бўлган, янги пайдо килинган, хурофий, бидъат амалларга каттик туриб, берилиб риоя этаётган кишилар сифатида топасиз. Лекин, шунга карамасдан, бу кишиларни бошкалардан хам кўпрок пайгамбарни яхши кўришларини даъво килаётганларига хам гувох бўласиз. Нима бўлганда хам, Аллох барча нарсани кўриб турибди.
2- Пайгамбарга ёрдам ва кўмак бериш, у кишига нисбатан хурмат ва эхтиром кўрсатиш пайгамбарга бўлган севгини ифодасидир. У зотнинг вафотларидан сўнг эса мўминлар килишлари мумкин нарса, бу- Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг Суннатларига хурмат ва эхтиромда бўлиш, Суннатни махкам туриб химоя килиш билан бўлади ва барча кийинчилигу машаккатларга чидам ва собитлик билан, уни инсонлар ичида таркатиш, уларни ушбу пайгамбар Суннатларига амал килишга чакиришдан иборат бўлади.
3- Аллохнинг расулига бўлган мусулмоннинг мухаббатини яна бир кўриниши- у расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам буюрган ёки кайтарган нарсаларни тўла ишонч билан тан олади ва шундай деб хисоблайди, пайгамбар карор килган ишлар борасида хеч кандай огирлик, хараж сезмайди ва суннатга тааллукли барча нарсаларни малолланмасдан, кийин санамасдан бажаради.
Энди пайгамбардан бошка кишилар хакида гапирадиган бўлсак, яъни, уламолар, солих даъватчилар - булар пайгамбарга эргашувчи кишилардан ўзга эмаслар. Шунинг учун хам, пайгамбарни хакикий севувчи инсон уларнинг хар кайсидан факат пайгамбар келтирган нарсанигина кабул килади. Чунки, тўлик равишда пайгамбарга эргашишгина мўминни жаннатга элтади. Бу хакда Аллох таоло шундай мархамат килади: “Агар унга бўйинсунсангиз хидоят топурсизлар” (Нур, 54). Пайгамбардан бошка кишилар эса, тўгри бўлишлари хам мумкин, хато килишлари хам мумкин.
4- Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам намозни кандай адо этганлар, канака тахорат олганлар, кандай ётганлар, кандай таомланганлар, буларни барида у зотдан ўрнак олишга интилиш, шу билан бирга, Расули акрамдаги беозорлик, тавозеъ, сахийлик, сабрлилик, каноат каби ахлокий сифатларидан ибрат олишга харакат килиш хам, Пайгамбарга бўлган чин мухаббатнинг аломатларидандир.
5- Пайгамбар алайхиссаломга кўп-кўп салавотлар айтиш, у зотни кўп ёд килиш, эслаш хам мўмин кишининг расулуллохга бўлган севгиси аломатларидандир.
Бу хакда пайгамбар шундай мархамат килганлар: “Кимки менга бир марта салавот айтса, Аллох таоло буни эвазига у инсонга ўнта салавот (ажр) битади”. (Муслим ривояти)
Бу аломатлар сирасига, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам билан учрашишни хохлаш ва унга интик бўлиш ва бунга эришиш учун керак бўлса, барча нарсаларни фидо килишликка рози бўлиш хам киради.
6- Пайгамбарга мухаббат аломатларидан яна бири, у зот яхши кўрган инсонларни яхши кўришликдир.
Бунга масалан, Абу Бакр Сиддик разияллоху анху Умар разияллоху анху ва Оиша розиялллоху анхоларни яхши кўриш, хурматлаш киради. Ва сахих хадисларда ворид бўлган, Пайгамбарга севикли бўлган кишиларни хам келтириш мумкин. Шундай килиб, биз пайгамбар ёктирган зотларга нисбатан калбимизда иликлик ва хурмат туйишимиз ва у зот ёктирмаган тоифаларни эса ёмон кўришимиз керак. Яна, у зотга мухаббатимизнинг ифодаси ўларок, пайгамбар ёктирган сўзлар, феъллар, амалларни хам ёктиришимиз, яхши кўришимиз максадга мувофикдир. Анас розияллоху анху ривоят килган хадисда, бир куни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам тикувчилик киладиган, бир вактлар ўзлари озод килган бир кулларининг олдига келганларида, собик куллари Расулуллохни ошковок билан мехмон килади. Анас розияллоху анху айтадиларки: “Пайгамбаримизни ошковок еяётганларини кўрганимдан бери, мен хам ошковокни яхши кўриб колдим”. (Бухорий ривояти)
Тўртинчи фойда: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга нисбатан мухаббатни вужудга келишига имконият яратувчи сабаблар нимада?
Пайгамбарга нисбатан мухаббатни вужудга келишига имконият тугдирадиган ва калбда бу севгини ортишишига сабаб бўладиган нарсалар куйидагилар бўлиб, буларни хосил килишга хар бир мусулмон интилиши керак:
— Инсонларнинг калблари шундай яратилганки, унда ўзига нисбатан яхшилик килганни, мурувват кўрсатганни яхши кўриш хусусияти бор. Шундан келиб чикиб, биз шуни англайликки, пайгамбар бизга ота-онамиздан хам кўпрок яхшилик кўрсатдилар, у хам бўлса, Аллохнинг изни ила бизни зулматдан нурга олиб чикдилар, бизга фойдали ва хайрли насихатларни килдилар, бизга дину-диёнатни танитдилар хамда зулмнинг барча турларидан бизни огох этдилар. Яна шу нарсани нечоглик тушунишимиз керакки, агар, Аллох мархамат кўрсатиб, ушбу пайгамбарни юборишлик билан бизга мурувват килмаганда эди, хаммамиз жахолат боткогига ботган кўйимиз, эртага, наузибиллах, жаханнамга ўтин бўлишимиз турган гап эди. Аллох таоло пайгамбаримизга бизнинг номимиздан энг яхши салавотлар ва саломларни етказсин!
— Пайгамбар алайхиссаломни хаёт йўллари, сийратлари, у зотнинг жиходлари, сабру бардошлари, Исломнинг олий бўлиши йўлида берган курбонлари, чеккан жафолари, дин йўлидаги фидокорликлари хакида тафаккур килмогимиз керак. Ул зотнинг тавхидни етказиш ва ширкни йўкотиш майдонидаги мехнатлари, хар кандай бошка бир инсоннинг мехнатидан кўра юкори, олий туриши бу - айни хакикатдир.
— Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламдаги мўминларга нисбатан тавозе ва хушмуомалалари, мунофик ва кофирларга нисбатан катиккўл ва катъиятликлари, алохида ажралиб турувчи жасоратлари, сахийликлари, рахмдилликлари ва бошка кўплаб юксак ахлокий сифатлари хакида хам фикр юритиш ва ўрнак олиш лозим. Мехрибон Аллох хам пайгамбаримизни юксак ахлок эгаси эканликларига гувохлик бериб, шундай дейди: “Албатта сиз улуг Хулк устидадирсиз” (Калам, 4).
— Яна бу ўринда пайгамбаримиз Аллох таолонинг наздида кандай мавкега эга эканликларини билишимиз, у киши, аввалийну охирийн пайгамбарлар ичида энг яхшиси ва пайгамбарларнинг энг охиргиси эканликларини ёдда тутмогимиз керак. Шу билан бирга, Киёмат кунидаги у зотга бериладиган, у билан Аллох бошка пайгамбарлардан афзал килгани, умматларини шафоат килиш хукуки, у кишини “макомул махмуд” (макталган ўрин)га сазовор бўлишлари, Киёмат куни, остида Одам алайхиссаломдан тортиб, барча у кишига эргашган инсонлар жамланадиган “ливаул хамд” (хамд байроги)ни кўлларида тутишлари ва жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи инсон эканликлари хамда бундан бошка, сахих хабарларда келган кўплаб фазилатлар сохиби эканликларини билишимиз фойдалидир.
Мутаржимдан:
Аллох таоло бизни хам Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг содик умматларидан килиши ва у зотга бўлган чин севги ила бахраманд этишини илтижо килганимиз холида, сўзимизни саййидимиз таълим берган бир дуо билан якунламокни хохладим: «Аллохумма инна нас’алука хуббак ва хубба ман юхиббук ва хубба амалин юкоррибуна ила хуббик» “Аллохим, биз Сендан сени севмокни, Сени севганларни севмокни, Сени севгингга якинлаштирадиган амалларни биз учун севимли килмогингни сўраймиз!”.
Муаллиф: доктор Абдулазиз Мажид
Мутаржим: Вадуд Ахмад
1423 йил, сафар ойининг 26 куни.
(2003 йил 28-апрел)