У ҳозир сўроққа тутилади
Мақолада киши дафн қилингандан кейин қабрда сўроққа тутилиши ва шундага тааллуқли бўлган нарсалар зикр қилинади.
Категориялар
Full Description
У хозир сўрокка тутилади
Муаллиф: Абдуррахмон ибн Мухаммад Лухайб
Мутаржим: Абу Жаъфар ал Бухорий
Азиз дўстим!
Хозиргина кабрга кўйиб, устидан тупрок тортилган ва сиз йўкотган одам расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларига: «Биродарингиз учун истигфор айтинглар, матонатни сўранглар! Чунки у, хозир сўрокка тутилади»- дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Унга нималар хакида савол берилади?
Ундан дини, пайгамбари, билими ва бу дунёда килган барча ишлари хакида савол берилади. Бу саволлар ва уларга бериладиган жавоблар оддий ва осондек туюлади. Бирок, кабрда Аллох осон килган одамлар учунгина жавоб бериш осондир!
Азиз дўстим, кабр – охират манзилларининг биринчисидир. Унда ким нажот топса, ундан кейинги ишлар осондир. Кабрда нажот топа олмаган одамларнинг кейинги ишлари чатокдир.
Севимли дўстим, шуни унутмангки, сиз кабрга кўйган одам дафн маросимидан кайтар экансиз, оёк товушларингизни эшитиб туради. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Банда кабрга кўйилиб, якинлари ундан узоклашар эканлар, уларнинг оёк товушларини эшитади»- дедилар».
Азиз дўстим, бир тафаккур килиб кўринг-чи, кабрга кўйилган шу маййит сиз бўлсангиз Аллохдан нималарни умид килар эдингиз?!
Шунинг учун хам, бу дунёнинг ўткинчи ва фоний эканини унутманг. Аллох таъоло деди: «Ер юзидаги барча (махлук) фоний бўлгувсидир. (Факатгина) буюклик ва икромлар сохиби бўлган Роббингизнинг юзигина бокий колади». Холбуки, Аллох таъоло бизларни имтихон ва синов учун яратган.
Азиз дўстим, унутмангки, хар биримиз гафлатдамиз. Ичимиздаги хар бир одамни ичида бўлган майлликлари Роббимизга юзма-юз келадиган кунга тайёргарлик кўришдан чалгитиб кўйди. Бас, качон уйгонамиз?! Качон тайёргарлик кўрамиз?! Ўзимизни ўзимиз качон хисоб-китоб киламиз?! Ўликни кўрганимиздами?! Кўз олдимизда йўл харакати ходисасида мажакланган ёш йигитнинг жасадини кўргандами?! Ёки ўзимизга якин бўлган севимли одамни йўкотиб, уни кабрга кўйиб, устидан тупрок тортиб, кейин эса уни унутганимиздами?!! Ёхуд биримизнинг дунёси ёки мол-мулкига бало келганидами?! Ахир унда хам бир оз ўйланиб. Кейин яна гафлатимизга кайтмаяпмизми?!
Севимли дўстим, вакт ўтиши ва янги сахифаларнинг очилишидан аввал, Аллох билан ахдни янгиланг: Унга муножот килинг, килган хатоларингизга эътироф этиб, кўз ёши тўкинг. Муножотнинг лаззатини хис этинг, Аллох учун куллик ва хокисорликни эътироф этинг! Аллохга хакикий тавба килинг ва Роббингизга муножот килиб: «Аллохим, мен жонимга кўп жабр килдим. Гунохларни эса Сенгина кечирасан! Аллохим, мени ўзинг кечир ва менга рахм кил! Дархакикат, Сен кечирувчи ва рахмли зотсан»- деб айтинг.
Аллох таъоло: «Аллохга тавба килиб, гунохларини кечиришини сўрамайдиларми? Холбуки, Аллох кечирувчи ва рахмли зотдир» - деди.
Бир одам дўстларидан бирига ушбу мактубни ёзибди:
Тўймасдан килдим мен хатоларимни.
Гунох, сустлик, ўжарликка бўлдим сазовор.
Роббим, Каримсан, кечир гунохларимни,
Менинг хаста калбим Сендан умидвор!
«Дўстим!
Бу дунёда экансан, ўлимни умид килсанг хам топа олмайдиган диёрга келишдан аввал ўлимдан кўрк. Ўтган нарсаларга афсус билан кўз ёшларинг тўк. Беш вакт намозни, хусусан, бомдод намозини жамоат билан ўкиш учун гайрат кўрсат. Хонадонингни кўшиклар каби харом нарсалар ва (агар мубтало бўлган бўлсанг) йўлдош антенналаридан тозала. Хонадонингни фаришталар, рахмат ва Аллохга якинлик хукмрон бўлган исломий хонадонга айлантир. Фарзандларинг ва кўл остингда бўлган барчани Аллох рози бўладиган ва севадиган нарсалар билан тарбия кил.
Судхўрликдан саклан! чунки у, дунё ва охиратдаги зиёндир. Савобли ишларга буюриб, гунох ишлардан кайтар. Ислом ва мусулмонлар гамини еб, кечаю-кундуз дининг учун хизмат кил! Аллох йўлига китоб ва овоз тасмаларини хадя килиш хамда яхши сўзлар билан даъват эт! Ўз хаётингда, махаллангда, кўни-кўшниларинг ўртасида эзгуликларни ёй! Бу, солих амалларни килишга насихат килиш, Аллох яхши кўриб, рози бўлган ишларни килиш билан бўлади. Унутма-ки, бу амалларнинг барчасини качонлардир бир куни кўйилажагинг кабрингда топасан!».
Азиз дўстим, мусулмонлар калбида хар бир ходиса олдида мехр ва шафкат пайдо бўлади. Бирок, бу калбларни камраб олган гунох пардалари сабабли ўта заиф бўлгани учун хам бир холатдан бошкасига тез ўзгаради (Аллох ўзи офият берсин).
Севимли дўстим, бу дунёда яна канча яшайсан? Олтмиш йил... саксон йил... юз йилми?! Кейинчи?!..
Кейин ўлим, ундан кейин хисоб-китоб, ундан кейин ё жаннат ёки жаханнам!!
Хомид Лаффоф дейди: «Одам фарзандининг холига войлар бўлсин! Унинг олдида уч нарса бор: алами аччик ўлим, азоби каттик жаханнам ва савоби буюк жаннат».
Ибн Саммок деди: «Маййитлар ўлимдан кўркиб йигламайдилар. Улар ўтган вактга хасрат килиб йиглайдилар. Чунки улар, хали киришга тайёр бўлишмаган диёр каршиларидан чикди-да, унга кирдилар. Бизнинг ўтган вактимиз канча-ю, колган вактимиз канча?! Аллох номига онт ичиб айтаманки, бу хакда фикр юритган одам юрту дўстларни, хуш ва нохуш барча нарсани тарк этади».
Севимли дўстим, шуни аник билингки, ўлим фариштаси сиз томон йўл олган. У бугун йўликмаган бўлса-да, сизни унутгани йўк. Унутмангки, бу дунёнинг хаёти машаккат, неъматлари имтихон, янгиси эски, мулки фоний, мухаббати узиладиган, яхшиликлари талашиладиган нарса бўлиб, уни кўлга киритганлар ё ўткинчи неъмат ичрадирлар, ёки бу улар учун балодир ёхуд хал килувчи ўлим келиб барчасидан айиргувчидир..
«Эй кавмим, бу хаёт дунёси мато-фойдаланишдир. Охират эса. Баркарорлик диёридир».
Бу дунёдаги умр киска, кўз тиккан хатарлар кўп, банда икки холатнинг биридадир: унинг ўтган умри - Аллохнинг унга кандай муносабатда бўлиши номаълум, келажаги – канча умри колди ва Аллохнинг унда кандай такдирлари бор.
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Дунё – диёри бўлмаганларнинг диёри, бойлиги бўлмаганларнинг бойлиги бўлиб, уни акли бўлмаганларгина тўплайдилар»- дедилар» (Имом Ахмад ривояти, Албоний бу хадисни заиф деган).
Шунинг учун хам, дўстим ёш бўлсангизда, кабрга киришдан аввал тавба килишга шошилинг!
Аллох таъолодан кабрларимизни жаннат богчаларидан бири килишини, жаханнам чукурларидан бири килмаслигини сўраймиз.. Аллохим, биз Сендан кабр азобидан панох сўраймиз... Аллохим биз Сендан кабр азобидан панох сўраймиз...
Дўстим, Аллох сизга сабр ва савоб умидини насиб этсин... Аллох таъолодан маййитингизни рахмат килиши, кечириши, унинг кабрини кенг ва мунаввар килиши, ўз рахмати билан жаннатига киритишини сўрайман. Дархакикат, У эшитувчи ва дуоларни ижобат килувчи зотдир.
Севимли дўстим, маййитингиз учун дуо килишни унутманг. Чунки у, дуога жуда хам мухтож ва дуо сизнинг у учун берган катта совгангиздир.
Аллох таъолодан тавбаларимни кабул килиши, хатоларимни кечириши ва бу дунёдаги менинг ва барча мусулмонларнинг охирги сўзларини «Ла илаха иллаллох» килишини сўрайман. Омийн.
Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин...
* * *