×
Ушбу мақолада "Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва уларга мухлат ҳам берилмади!” (Духон, 25-29) оятларининг тафсири ҳақида сўз боради.

Йиглар Еру, йиглар осмонлар…

 

“Улар канчадан-канча богларни, чашмалар, экинзорлар ва улуг-гўзал жойларни колдириб (ўзлари гарк бўлиб) кетдилар!  Ва (канчадан-канча) ўзлари вактичоглик килган неъматларни бошка бир кавмга мерос килиб бердик!  Бас, уларга осмон хам ер хам (аза тутиб)  йиглагани йўк ва уларга (тавба-тазарруъ учун)  мухлат хам берилмади!” (Духон, 25-29)

Ушбу оят Мусо алайхисалом хакларидаги киссаларидан бири бўлиб, Аллох уларга золим Фиръавнни зулмидан нажот бериб, уларни ортларидан кувиб келаётан жойида денгизга гарк килгандан кейин зикр этилмокда. Шунча мулку-давлат, куч-куввату зўравонлик бир лахзада, хар нарсага Кодир Аллохнинг амри ила бархам топди. Уларнинг барча нарсалари бошкаларга колиб кетди. Бир дамда бу оламда улардан ном-нишон колмади, Фиръавннинг жасадини мустасно килганда. Энди, Аллох оятни давомида мархамат килади: “Бас, уларга осмон хам ер хам (аза тутиб)  йиглагани йўк ва уларга (тавба-тазарруъ учун)  мухлат хам берилмади!”. Оятни мана  шу ери мени кўп уйлантирарди. Нима осмон ва Ер хам йиглайдими?  Хўп, кофирга йигламас экан, нима, мўминга йиглайдими?  Бу саволларнинг келиб чикиши, табийки, мени мўътабар тафсир китобларидан бехабарлигимдан, пайгамбаримизнинг муборак хадисларидан жуда кам билишим сабабидан ўзга нарса эмасди. Якиндагина, тафсир китобларида ушбу оятга берилган шархлар ила танишиш менга насиб бўлди. Жалолайн тафсирида ушбу оятга шундай киска изох берилади: “Бас, уларга осмон хам ер хам (аза тутиб)  йиглагани йўк..”, “мўминларга мухолифки, улардан бири вафот топса,  унга йиглаган ердаги намоз ўрни-ю, яхши амаллари кўтарилиб турадиган масъад-чикиш ўрнини йўкотиб йиглаган осмон бўлаги каби”. Субханаллох! Нимадир ойдинлашгандек бўлади

Шошиб, Куртубий тафсирини вараклайман: “Анас ибни Молик ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  мархамат киладилар: “Кайсики мўмин киши борки, унинг учун осмонда икки эшик бордир. Биридан унинг ризки нозил бўлиб, тушиб турса, иккинчисидан унинг сўзлари ва амаллари кўтарилиб, кириб туради. Мўмин вафот килар экан, у эшикларни йўкотган само йиглай бошлайди” дедилар ва куйидаги оятни ўкидилар: “Бас, уларга осмон хам ер хам (аза тутиб)  йиглагани йўк”. Яъни, у халок килинган кофир биронтаси ер юзида бирон яхши амал килмадики, токи уни йўкотиб йигласа ва ундан бирон солих амал кўтарилмадики, осмон унга аза тутиб йигласа. Мужохид : «Албатта, ер ва осмон мўмин вафотига кирк кун аза тутиб йиглайдилар” деганларида, Абу Яхё: “Жуда таажжубку” дедилар. Шунда Мужохид: “Таажжубланяпсизми? Ахир нима учун ер, тириклигида уни рукуъ ва сажда ила обод килиб турган мўминга кайгуриб йигламасин! Нима учун осмон йигламасинки, ахир мўминнинг хаётлигидаги тасбеху такбирлари билан худди ари гуввилаши каби гувиллаб турган бўлса осмон!”   Али ва ибн Аббос розияллоху анхумолар айтишади: «Мўмин учун ердаги намоз ўрни ва осмондаги амаллари кўтарилиш ўрни азадор бўлиб йиглашади” Демак, юкоридаги оятга кайтадиган бўлсак, у кофирларга,  Фиръавннинг кўшинларига осмондаги амаллар ўринлар-ю, ердаги ибодат ўринлари аза тутиб йиглашмади.

Буларни ўкир экан, киши ўйга толади. Кунига минглаб ибодат ўринларидан ажраётган она ер кай ахволда нола килаяпти экан хозир?!? Кунига минглаб солих амаллар кўтарилиб турган туйнуклари ёпилаётган само кандай фигон чекаяпти экан, хозир?!!  Бир мўминга шунча азадор бўладиган бу еру осмон, олам узра, мўминлар устида кечаётган бу урушлар, кон тўкишлар, зўравонликларга кандай чидаяпти экан?!!

Шу каби фикрлар хаёлингизни банд этганда, Муборак каломдаги бошка бир оят хотирингизга куйилиб келади: “(Эй Мухаммад), сиз харгиз: “Аллох золим кимсаларнинг килаётган амалларидан гофил”, деб ўйламанг! Факат Аллох уларни(нг жазоларини) кўзлар (дахшатдан) котиб коладиган (кўркинчли киёмат) Кунига колдирмокда, холос...” Ва сал таскин топиб, енгил хўрсиниб кўясиз...

Изох: (Муфассир ибни Касир оятнинг тафсирида шундай бахс юритадилар: “Осмоннинг йиглашини баъзилар, унинг кизаришидир дейишади. Лекин, булар асоссиз ва заиф далиллардир. Масалан, имом Хусайн ибн Али ибн Абу Толиб, пайгамбаримизнинг суюкли набиралари ўлдирилганда, осмон тўрт  хафта кизариб турди, куёш тутилди, хаммаёк, хатто, тошларни таги кўтариб каралса хам кип-кизил кон каби бўлиб колди, деган гаплар ёлгон ва сафсатадан ўзга нарса эмасдир, дейдилар ибни Касир рохимахуллох. Чунки, Хусайиндан кўра афзалрок инсон-оталари Али  розияллоху анху  ўлдирилганида бу каби холат кузатилмади, Хазрати Усмон  розияллоху анху  мазлум холда ўлдирилдилар, бу кўриниш бўлмади, Умар  розияллоху анху мехробда катл килиндилар хамки, бу кўриниш йўк, яъни осмоннинг кизариши, хар-хил гайритабиий ўзгаришлар. Хатто, бу каби холат башариятнинг дунё ва охиратдаги саййиди Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот топганларида хам бўлмади-ку. Бу нарсалар нима учун зикр килинаяпти, ер ва осмоннинг йиглаши хак, бунга оят хам, пайгамбару сахобийларнинг сўзи хам далолат килиб турибди, лекин, кайфияти, кандай холатда амалга ошиши, кўриниши кандай бўлиши бу гайб нарсалардандир).