Ғусл ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Ғусл ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
الغسل وأحكامه
مقتبس من كتاب رسالة في الفقه الميسر
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Ғусл
А) Ғуслнинг луғавий ва истилоҳий таърифлари
«Ғусл» — «ал-Ғусл» сўзи(даги ғайн ҳарфи) замма (“у” унлиси) билан ўқилса «сув», «ал-Ғасл» сўзи(даги ғайн ҳарфи) фатҳа (“а” унлиси) билан ўқилса «ювиш», «ал-Ғисл» сўзи(даги ғайн ҳарфи) касра (“и” унлиси) билан ўқилса «ишқор» ёки «покловчи модда» маъносини англатади.
Ғуслнинг истилоҳий маъноси
Шариатдаги ғусл: покловчи сувни бошнинг тепасидан оёқнинг кафтларини ҳам қоплайдиган тарзда махсус кўри-нишда қуйишдир. Эркак ва хотин-қизлар ғусли орасида фарқ йўқдир. Бироқ, ҳайз ва нифос (туғруқ) қонлари тўхтаганидан сўнгра, (таносил аъзосига) мазкур қонлар ҳидини йўқотадиган хушбўй нарсани қўйиш керак.
Б) Ғусл қилишни тақозо этадиган ишлар:
Ғусл қилишни тақозо қиладиган ишлар олтитадир. Улар:
1– Уруғнинг эркак ёки хотин-қизлардан лаззат билан отилиб чиқиши.
2– Закар бошининг қин ичида кўринмай қолиши.
3– Мусулмон киши вафот этса, уни ювиш фарздир. Фақат, Аллоҳ йўлида олиб борилган урушда шаҳид бўлган мусулмон ювилмайди.
4– Ҳақиқий кофир ёки (Ислом динидан чиқиб) муртад бўлган одамнинг мусулмон бўлиши.
5– Ҳайз қони(нинг келиши).
5– Нифос қони(нинг келиши).
В) Ислом динида мустаҳаб бўлган ғусллар:
а) Жума куни учун ғусл қилиш.
б) Эҳром боғлаш учун ғусл қилиш.
в) Маййитни ювган ғассолнинг ғусл қилиши.
г) Икки ҳайит учун ғусл қилиш.
д) Телбалик ёки беҳушликдан ҳушига келган пайтда ғусл қилиш.
е) Маккага кириш учун ғусл қилиш.
ё) Қуёш ёки ой тутилганида ёхуд ёмғир тилаб ўқила-диган намоз — истисқо учун ғусл қилиш.
ж) Истиҳоза қони келаётган хотин-қизларнинг ҳар бир намоз учун ғусл қилишлари.
з) Фойдали йиғинлар учун ғусл қилиш.
Г) Ғуслнинг шартлари
Ғуслнинг шартлари еттитадир:
а) Ғусл қилишни фарз қиладиган нарсанинг тўхташи.
б) Ният.
в) Оқиллик.
г) (Яхшилик билан ёмонлик ўртасини) ажрата олиш.
д) (Истеъмоли) мубоҳ бўлган покловчи сув.
е) Бадандан сувнинг етишига монеъ бўладиган нарсалар-ни тозалаш.
Д) Ғуслнинг вожиби
Ғуслнинг вожиби басмала (бисмиллаҳ дейиш) бўлиб, қасдсиз унутилса зарари йўқ, қасддан айтилмаса зарари бордир.
Е) Ғуслнинг фарзлари
Ғуслнинг фарзлари ният ва бутун танага, жумладан, оғиз ва бурун ичларига сувни етказишдир. Уларга сувнинг етгани ҳақида гумоннинг устун бўлиши етарлидир.
Биров суннат ёки фарз ғусл учун ният қилган бўлса, бу нияти ҳар иккиси учун ҳам яроқлидир. (Масалан, биров жунубликдан қутулиш учун фарз ғуслга ва айни замонда жума куни бўлгани учун жума ғуслига ният қилса ва битта ғусл қилса, бу ғусли ҳар икки ҳолат учун ҳам яроқли бўлаверади).
Жунублик ва ҳайз учун битта ният билан қилинган битта ғусл кифоя қилади.
Ё) Ғуслнинг суннатлари
Ғуслнинг суннатлари қуйидагилардир:
а) Басмала айтиш.
б) Ифлос нарсаларни ювиш.
в) Қўлларни идишга тиқишдан илгари ювиш.
г) Ғуслдан илгари таҳорат қилиш.
д) Ўнг томондан бошлаш.
е) Амалларни пайдар-пай қилиш.
ё) Баданнинг ҳар жойини ишқалаш.
ж) (Ғусл қилинган ердан) бошқа ерга четланиб оёқларни ювиш.
Ж) Ғуслнинг макруҳлари
Ғуслда қуйидаги ишларни қилиш макруҳдир:
а) Сувни исроф қилиш.
б) Ифлос (нажас) жойда ғусл қилиш.
в) Девор ва унга ўхшаш тўсиқлар бўлмаган (очиқ) жойда ғусл қилиш.
г) Турғун сув ичида ғусл қилиш.
З) Жунуб одамга ҳаром бўлган ишлар
Жунуб одамнинг қуйидаги ишларни қилиши ҳаромдир:
а) Намоз ўқиш.
б) Каъба тавофи.
в) Қуръонни муқовасиз ушлаш ёки кўтариб юриш.
г) Масжидда ўтириш.
д) Қуръон ўқиш.