×
Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг никоҳ ва турмуш ҳаётидаги суннатлари қисқа ва енгил услубда баён қилинади.

    Пайғамбаримизнинг никоҳ ва турмуш ҳаётидаги суннатлари

    «Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд

    —™


    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    هديه صلّى الله عليه وسلّم في النكاح والمعاشرة

    مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    د. أحمد بن عثمان المزيد

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    14- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг никоҳ ва турмуш ҳаётидаги суннатлари[1]

    1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ушбу ҳадислар саҳиҳдир:

    “Менга сизларнинг дунёдан аёллар ва хушбўй нарсалар суюкли қилинди. Кўз қувончим эса намозда қилинди” (Насоий ривояти).

    “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, бас, уйлансин!” (Муттафақун алайҳ).

    (Эрини) яхши кўрадиган ва туғадиган аёлларга уйланинг!” (Абу Довуд ривояти).

    2- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига яхши муомала қилиб, чиройли турмуш кечирар эдилар. Айтар эдиларки: “Сизларнинг яхшиларин-гиз ўз аҳли-аёлига яхши бўлганингиздир ва мен ўз аҳли-аёлига энг яхши бўлганингизман” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

    3- Аёлларидан бири қайтарилмаган бирон нарсани истаса, уларнинг кўнглига қарардилар.

    Ансорларнинг қизларини (хотинлари) Оиша билан бирга ўйнашлари учун жўнатар эдилар. Оиша бир идишдан (сув ёки сут) ичса, у зот идишни олар ва у оғзини қўйган жойга оғзини қўйиб ичар эдилар. Оишанинг қўйнига бошларини суяган ҳолда Қуръон ўқир эдилар. Баъзан Оиша ҳайзли бўлар, унга изор ўраб олишни буюрар ва у билан мубошара[2] қилар эдилар.

    4- Аср намозини ўқигач, аёлларини айланиб чиқар, уларга яқинлашар, аҳволларини сўрардилар. Кечаси бўлганда навбати келган аёлининг уйига келиб, кечани фақат унинг ёнида ўтказар эдилар.

    5- Тунаш, ёнида бўлиш ва нафақани аёллари орасида тенг тақсимлар эдилар. Баъзан бошқа аёлларининг олдида улардан бирига қўлларини узатар эдилар[3].

    6- У зот аёлига кечанинг бошида ҳам, охирида ҳам яқинлашарди. Агар кечанинг бошида яқинлашса, баъзан ғусл қилиб ухласалар, баъзан таҳорат қилиб ухлар эдилар.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хотини-нинг орқасига (яъни, орқа авратига) яқинлик қилган киши малъун (яъни, лаънати)дир”, дедилар (Абу Довуд ривояти).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сиздан бирингиз аёлига қўшилмоқчи бўлса, “Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона мо розақтана”, (маъноси: “Эй Аллоҳ! Биздан ва бизга ризқ қилиб берадиганинг (фарзанд)дан шайтонни йироқ қил”, деса, агар бунда уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, у (бола)га шайтон ҳеч қачон зарар бермайди”, дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

    7- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар бирортангиз уйланса ёки хизматкор ёда улов сотиб олса, унинг пешонасидан ушлаб (пешонасига қўлини қўйиб, туя бўлса, ўркачига қўлини қўйиб), барака тилаб Аллоҳга дуо қилсин, Аллоҳ азза ва жалланинг исмини айтиб, қуйидагича дуо қилсин: «Эй Аллоҳ! Мен Сендан унинг ва унга (туғма) табиат қилиб берган нарсангнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва унга табиат қилиб берган нарсангнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман» (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

    8- Уйланган кишига шундай дуо қиларди: “Баракал-лоҳу лака, ва барока алайка, ва жамаъ байнакумо ала хойр”, (маъноси: “Аллоҳ сизга бу никоҳни баракотли этсин. Аллоҳ сизга баракотлар ёғдирсин ва иккингизнинг ўртангизни яхшиликда жамла-син”) (Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).

    9- Агар сафарга чиқмоқчи бўлсалар, аёллари орасида қуръа ташлар, қуръа қай бирига чиқса, ўша аёли Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом билан бирга кетар, қолган аёлларига эса ўрнига бирон кун ўтаб бермасдилар.

    10- Уйларга, уйларнинг қурилишига, баландлатилиши-га, безанишига-ю кенгайтирилишига эътибор бер-масдилар.

    11- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўрни келганда аёлларидан бирига) талоқ берганлар ва қайтариб ҳам олганлар, аёлларига бир ой ийло[4] қилдилар, лекин ҳеч қачон зиҳор[5] қилмадилар.

    [1] Зодул-маод (1/154).

    [2] Либос устидан яқинлашмоқ.

    [3] Зодул-маод (1/194).

    [4] Ийло — эрнинг ўз хотинига яқинлашмасликка қасам ичиши ва яқинлашмаслиги.

    [5] Зиҳор — эрнинг ўз хотинини онаси ёки никоҳига олиб бўлмайдиган яқинига ўхшатиши.