Радио ва ойнаи жаҳондан жамоатга эргашиш ҳукми
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
Радио ва телевизордан жамоат намозига эргашишнинг ҳукми
حكم الصلاة خلف المذياع أو التلفاز
الأوزبكي > - Ўзбекча - Uzbek<
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
الشيخ محمد بن صالح العثيمين
Таржимон: Абу Муҳаммад Али Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
ترجمة: أبو محمد علي البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Савол:
Бир мусулмоннинг, алалхусус аёлларнинг радио ёки телевизордан тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилаётган намоздаги имомга эргашиб, жамоат бўлиб намоз ўқишлиги жоизми?
Жавоб:
Бирор кишининг радио ёки телевизор воситасида имомга иқтидо қилиши жоиз эмас. Чунки жамоат билан ўқилган намоздан мақсад, бир ерда тўпланишликдир. Шунга кўра, жамоат бир ерда бўлиши ёки сафлар бир-бири билан туташган бўлиши керак. Радио ёки телевизор воситасида имомга иқтидо қилиб намоз ўқишликнинг жоиз эмаслиги мазкур мақсаднинг ҳосил бўлмаслиги сабаблидир. Бордию бунга рухсат берсак, ҳар ким беш вақт намозни, ҳатто жумъа намозини ҳам уйида ўқишга имкон топган бўларди, бу эса жумъа ва жамоат намозининг қоидаларига зиддир.
Шунга биноан, хоҳ аёллар бўлсин, хоҳ бошқалар радио ёки телевизор орқасидан намоз ўқишлиги ҳалол эмас.
Тавфиқ Оллоҳдандир.