Тавҳид ва иймон 12
Категориялар
Full Description
- Ҳисоб ва мезон
- Номаи аъмол китобини
олиш кайфияти: - Мезоннинг (тарозининг)
ўрнатилиши - Инсонлар қиёмат кунида
нимадан сўраладилар? - Ҳисоб китобнинг кайфияти
- Бошқа умматлардан ҳисоб-китоб қилинадиган тоифалар
- Амалларни ўлчашнинг кайфияти
- Қиёмат кунида кофирларнинг амалларининг ҳукми
- Дунёда қилган амалларини
қиёматда кўриши - Амаллар учун ҳам дунёда ва
ҳам охиратда мукофот берилиши - Қиёмат кунида
ёш гўдакларнинг ҳукми
- Номаи аъмол китобини
Тавҳид ва иймон 12
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2015 - 1436
التوحيد والإيمان 12
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية «
محمد بن إبراهيم التويجري
مترجم: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2015 - 1436
Ҳисоб ва мезон
Ҳисоб: Оллоҳ таоло қиёмат кунида бандаларини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳузурида жамлайди ва ҳар бирининг дунёда қилган амалларини ўзига кўрсатади. Ундан кейин эса, яхши амалларнинг савобини ўн баробардан етти юз баробаргача ва ундан ҳам бир неча баробар зиёда қилиб беради. Ёмон амалларнинг жазосини эса, кўпайтирмаган ва камайтирмаган ҳолда, бирига бир қилиб беради.
Номаи аъмол китобини
олиш кайфияти:
Маҳшардаги одамларнинг ҳаммасига бу дунёда қилган яхши ва ёмон амалларининг китоби берилади. Жаннат аҳлининг китоби ўнг қўлига ва жаҳаннам аҳлининг китоби чап қўлига орқа тарафидан берилади.
«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У зотга йўлиққувчисан.
7. Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
8. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак.
9. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду ҳуррам ҳолда қайтажак.
10. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса.
11. Бас, у ўлимини чақириб қолажак.
12. Ва дўзахга киражак!» (Иншиқоқ: 6-12).
«Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: «Эҳ, қанийди, менга китобим берилмаса эди!
26. Ва мен ҳисоб-китобим (яъни оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди!
27. Эҳ, қанийди, ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатгувчи-узгувчи бўлса (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди!» (Ал-Ҳааққо: 25-27).
Мезоннинг (тарозининг)
ўрнатилиши
Қиёмат куни одамларни ҳисоб-китоб қилиш учун тарозилар ўрнатилади. Оллоҳ таоло одамларни бирма-бир ҳисоб қилади, уларнинг қилган амаллари ҳақида сўрайди.
Ҳисоб-китоб тамомлангач, амаллар тарозида тортилади. У икки паллалик ҳақиқий тарозидир.
“Биз қиёмат куни учун адолатли мезон-тарозилар қўюрмиз, бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас. Агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани-да келтирурмиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилгувчидирмиз” (Анбиё: 47).
“Бас, энди (у Кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур.
8-9. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир!
10. Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!
11. (У) қизиган дўзахдир!” (Ал-Қориъа: 6-11).
Ибн Умар разияллоҳу анҳу дейдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: мўмин киши қиёмат кунида Раббиси азза ва жаллага шу қадар яқин бўладики, ҳатто Раб таоло унинг устига қўлини қўяди ва қилган гуноҳларига иқрор қилдиради ва дейди: “Шу гуноҳларингни биласанми?” Мўмин: “Ҳа, биламан, эй Раббим”, дейди. Раб таоло: “Мен бу гуноҳларингни дунёда сатр қилдим, бугун уларни кечираман”, дейди. Мўминнинг гуноҳлари кечирилиб, яхши амаллари ёзилган китоби қўлига берилади.
Аммо кофирлар ва мунофиқлар эса, барча халойиқларнинг устида: “Мана булар Оллоҳга ёлғон тўқиганлардирлар”, — деб эълон қилинади” (Муттафақун алайҳи).[1]
Инсонлар қиёмат кунида
нимадан сўраладилар?
«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро: 36).
«(Эсланг, Оллоҳ қиёмат кунида) уларга нидо қилиб: «Сизлар (бор деб) гумон қилгувчи бўлган «шерикларим» қаерда қолишди?» деганида, устларига Сўз — азоб тушиши ҳақ-муқаррар бўлган кимсалар (яъни одамларни Ҳақ йўлидан оздирган доҳийлар): «Парвардигоро, ана у бизлар йўлдан оздирган кимсаларни ҳам худди ўзимиз йўлдан озган каби йўлдан оздиргандирмиз (яъни бизлар ҳам, барчамиз ўз ихтиёримиз билан озгандирмиз). Бизлар Сенга (яъни уларнинг йўлдан озишларига айбдор эмасмиз) оқдирмиз. Улар бизларга ибодат қилгувчи бўлмаганлар, (балки ўз ҳавои нафсларига ибодат қилганлар)», дерлар» (Қосос: 62).
“(Оллоҳ) уларга нидо қилиб: «Пайғамбарларимга нима жавоб қилган эдинглар?» дейдиган кунда” (Қосос: 65).
“Парвардигорингиз номига қасамки, албатта, уларнинг барчасидан қилиб ўтган иш — амаллари ҳақида сўраймиз” (Ҳижр: 92-93).
“Етимнинг молига то у балоғат ёшига етгунича яқинлашганлар, магар энг чиройли йўсинда (унга бирон зиён етказмасдан яқинлашинглар — тасарруф қилинглар). Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир” (Исро: 36).
“Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар” (Такасур: 8).
“Энди албатта пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қилурмиз. Энди албатта уларга, билган ҳолимизда, (қилиб ўтган ишлари ҳақида) сўйлаб берурмиз. (Зотан) Биз ғойиб — йўқ эмас эдик, (балки барча нарсага гувоҳ бўлиб турган эдик)” (Аъроф: 6).
Абу Барза ал-Асламий разияллоҳу анҳу дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат кунида инсон токи, умрини нималар билан ўтказганини, билган илмига қандай амал қилганини, қаердан молни топиб, қаерга сарфлаганини ва жисмини қандай амаллар билан қаритганининг жавобини бермагунича Раббисининг олдида тик туради”.[2]
Ҳисоб китобнинг кайфияти
Инсонлар ҳисоб қилинишда икки синфга бўлинадилар:
Биринчи синф инсонлар, енгил ҳисоб қилинадилар, уларнинг амаллари фақат бир марта рўпара қилиб кўрсатилади, ҳар бир амаллари алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинмайди.
Оиша разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг амаллари қиёмат кунида ҳисоб-китоб қилинса, албатта ҳалок бўлади”, дейдилар.
Шунда Оиша разияллоҳу анҳу дедилар: “Мен дедим: “Эй Оллоҳнинг Расули! Оллоҳ таоло: “Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак”, демадими?!.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уларнинг амаллари фақатгина бир марта рўпара қилиб кўрсатилади, ҳар бир амаллари алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинмайди. Кимда ким амаллари ҳисоб-китоб қилинганда муноқаша қилинса (яъни бирма-бир ҳисоб қилинса), шубҳасиз азобланади.[3]
Иккинчи синф инсонлар, оғир ҳисоб-китоб қилинадилар. Улар ҳар бир катта ва кичик ишлари учун муноқаша қилинадилар. Агар қилган гуноҳларига иқрор бўлсалар, шу иқрорлари билан жазоланадилар. Агар айбларини тан олмасдан яширсалар, Оллоҳ таоло уларнинг оғизларига муҳр босиб, бошқа аъзоларини гапиртиради.
“Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур” (Ёсин: 65).
Бошқа умматлардан ҳисоб-китоб қилинадиган тоифалар
Қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб барча инсонлар учун умумий бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам булардан етмиш минг кишини жаннатга ҳисобсиз ва азобсиз киришини истисно қилганлар.
Кофирлар ҳисоб-китоб қилинганларида, уларга амаллари рўбару қилинади. Улар гуноҳларига яраша азобланадилар, кимнинг гуноҳи кўпроқ бўлса, унинг азоби гуноҳи озлардан кўра қаттиқроқ бўлади. Гуноҳи озларидан азоб енгиллаштирилади, лекин жаннатга кирмайдилар.
Қиёмат кунида энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган уммат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидир. Мусулмон киши энг аввал намоздан сўралади, агар намоз тўлиқ бўлса, қолган амаллари енгил ҳисоб қилинади. Агар намозда камчилик бўлса, қолган амаллари ҳам қаттиқ ҳисоб қилинади. Одамларнинг ўртасида энг аввал тўкилган қонлар учун ҳисоб-китоб қилинади.
Амалларни ўлчашнинг кайфияти
Қиёмат кунида бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари мезонда ўлчанади, кимнинг ёмон амаллари оғир келса, ҳалок бўлади.
Оллоҳ таоло бандаларнинг ўртасидаги адолатини зоҳир қилиш учун инсоннинг ўзини, амалларини ва саҳифасини мезонда тортади.
Қиёмат кунида банданинг мезонида қўйиладиган энг оғир нарса — ҳусну хулқдир.
“(Амалларни) тўғри тортишлик ўша Куни бўлур. Бас, кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.
9. Кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил бўлса, бас, улар (Бизнинг оятларимизни инкор қилиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир» (Аъроф: 8-9).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Қиёмат кунида жисми катта, семиз инсонни мезонга келтирилади ва у Оллоҳнинг ҳузурида пашшанинг қанотича ҳам вазнни эгалламайди. Агар истасангизлар шу оятни ўқинглар: “Бас, Биз Қиёмат кунида улар (қилиб ўтган амаллар) учун ҳеч қандай қадр-қиймат бермасмиз!” (Муттафақун алайҳи).[4]
Қиёмат кунида кофирларнинг амалларининг ҳукми
Қиёмат кунида иймонсиз қилганлари учун кофирларнинг ва мунофиқларнинг бу дунёда қилган амаллари қабул қилинмайди. Уларнинг қилган барча амаллари ҳабата бўлади.
“Оллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Ундай кимсалар (Қиёмат Кунида) Парвардигор-ларига рўбару қилинурлар ва барча гувоҳлар: «Мана шулар Парвардигор шаънига ёлғон сўзларини сўзлаганлар», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Оллоҳнинг лаънати бўлур” (Ҳуд: 18).
“Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар қилган амалларининг мисоли худди бўронли кунда қаттиқ шамол учириб кетган кулга ўхшайди — улар қилган амалларидан бирон фойдага эга бўла олмайдилар. Бу — йўлдан озишнинг ўзидир” (Иброҳим: 18).
“Улар фаришталарни кўрадиган кунни (яъни қиёмат кунини эсланг), У кунда жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар уларга) дерлар: «(Ҳар қандай хушхабар сизлар учун) бутунлай ҳаромдир». (Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон: 22-23).
Дунёда қилган амалларини
қиёматда кўриши
Қиёмат кунида бандаларнинг қилган амаллари ўзларига кўрсатилади, ҳар бир инсон ўзининг қилган катта ва кичик амалини кўради. “Залзала” сурасида келганидек:
“Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар! Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!” (Залзала: 6-8).
Амаллар учун ҳам дунёда ва
ҳам охиратда мукофот берилиши
Анас разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Оллоҳ таоло мўминнинг яхши амалларини зоя кеткизмайди, унинг мукофотини бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам беради. Аммо кофир банда, қилган яхши амалларининг эвазига бу дунёда ризқланади, қиёмат кунида эса, савоб оладиган бирор яхши амали қолмайди”.[5]
Қиёмат кунида
ёш гўдакларнинг ҳукми
Ёш ҳолида вафот қилган гўдаклар, ота-оналари мусулмонлар бўлса ҳам, мушриклар бўлса ҳам, улар оталари Одам алайҳиссаломнинг суратида жаннатга кирадилар ва катталар жаннатда уйланганлари каби, улар ҳам уйланадилар. Зеро жаннат аҳлининг ичида бўйдоқлари бўлмайди.