Таваккул қилиш
Категориялар
Манба
Full Description
Аллохга таваккал!
»وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ«
«...Ким Аллохга таваккал килса, бас, (Аллохнинг) Ўзи унга Етарлидир...»
(Талок сураси: 3)
Бисмиллахир рохманир рохим
Аллох таолога чексиз хамду санолар, Унинг пайгамбари Мухаммад, ахли байти, сахобалари хамда тобиинларга кўпдан-кўп дуруду салавотлар бўлсин!
Кейин...
«Аллохга таваккал килдим».
• Аввало ушбу калиманинг маъноси:
Ушбу калимани кўпчилик айтади. Уни тил билан айтилсада аслида у калб амалларидандир. Баъзилар тонгда, баъзилар окшом айтади. Умуман олганда хамма хар хил холатда айтади. Бирок, бу сермазмун калиманинг маъносини озчилик тушунади. Мана шу тушунганлардан хам озчилиги уни оддийгина айтилинган сўзлик даражасидан, ўзи билан Аллох таолонинг ўртасидаги кучлик алока воситаси – узилмас ришта даражасига кўтара олади.
Таваккал ўзингни барча ишларингда Аллох таолога топширмогинг. У Аллох таолога ишонч ва Унинг кудрати, куввати ва илмига бўлган иймондир. Демак у комил суратда Аллох субханаху ва таолога суянишдир. Бунинг самараси эса, Аллох таолонинг баъзи исм ва сифатларига амалий равишдаги комил иймондир.
Шунинг учун хам Имом Ибн ал-Каййим айтадилар: «Таваккал диннинг ярми, иккинчи ярми эса, инобат — Аллохга кайтмок (икбол этмок) – Унга тавба килмокдир. Зеро дин Аллохга ибодат, Унинг Ўзидангина ёрдам сўрашдир. Таваккал Аллохнинг Ўзидангина ёрдам сўраш, инобат эса ибодатдир». (Мадорижус-соликийннинг сайланмаси: 336-сахифа) Демак, Аллох таолонинг Ўзидангина ёрдам сўрамогинг заифлигингни, (келажакни) билмаслигингни тан олмогинг хамда У Буюк Зотнинг илмига, кудратига иймон келтириб, Унга бўйин эгиб, Ундан куч-кувват талаб килиб, У Зотни яхши кўрмогинг – буларнинг хаммаси Аллох субханахуга холис килинган ибодатлар жумласидандир.
• Юсуф сурасидаги «...Бас, Шайтон у (Юсуф алайхиссаслом)дан ўз Роббиси (Аллох таоло)ни зикр килишни (ёдга олишни) унуттирди...» 42-оятнинг тахкики.
Ибн ал-Каййим ушбу оят тафсирида шундай дейдилар: ″Албатта, Аллох таолонинг Юсуф алайхиссаломни бир-неча йил зиндонда колиб кетишларига махкум этишлиги у зотнинг Аллох таолодан ёрдам сўрашдан аввал, ўзлари каби бир инсондан ёрдам талаб килганликлари томонидан келди″,— деган маънони кувватлайдилар. Юсуф алайхиссаломнинг ўзларидек бир инсондан ёрдам талаб килганликлари зиндондан кутулишлиги гумон килинган йигитга: ″Мени роббинг(яъни, хожанг – подшох) хузурида ёдга олгин!″, деган сўзларида намоён бўлади. Аллох таолонинг: «Бас, Шайтон у (Юсуф алайхиссалом)дан ўз Роббиси (Аллох таоло)ни зикр килишни (ёдга олишни) унуттирди» (ушбу маънони муфассирлардин Мужохид ва Мукотилдан ривоят килинган), деган сўзининг шархи эса, ″Шайтон Юсуф алайхиссаломни Хакикий, Буюк Роббисини зикр килиб, Унинг Ўзидангина ёрдам талаб килишини унуттирди. Натижада у зот ўзлари каби инсондан ёрдам талаб килдилар. «Бас, (Юсуф алайхиссалом) бир неча йил зиндонда колиб кетдилар».
Аллох субханаху ва таоло бандасининг Ўзидан бошкасидан ёрдам талаб килишини асло кабул килмайди. Зеро, Аллох таолодан ўзга зот хар канча куч ва кудрату салтанат хамда хисобсиз куролли кучга эга бўлмасин, бари бир у харакати, интилишлари, хохиш-истаклари Аллохнинг кудрати ва иродаси остида бўлган заиф бир бандалигича колаверади.
• Таваккалнинг хакикий – тўгри тушунчаси.
Баъзилар таваккални нотўгри тушунадилар. Уларнинг гумонларича ″таваккал″ зохирий сабабларни хисобга олмаган холда ўзни ўту-чўкка уришдир. Бу эса, тартиб-интизом билан яратилган хаёт конунига зиддир. Зеро Аллох таоло бу дунёдаги барча ишларни тартиб-интизом ва зохирий сабабларга боглик килиб яратган.
Зохирий сабабларни ушлаш хакикий таваккалга зид эмас, балки у таваккалнинг шартларидандир. Сиз зохирий сабабларни хамма нарса шунга боглик дейдиган даражада ушланг кейин Аллохга шундай таваккал килингки халиги сабабларнинг заррача ахамияти колмасин. Мисол килиб айтадиган бўлсак: сайёрангиз билан сафарга чикмокчи бўлсангиз, сиз уни обдон текширасиз, мойига, хавосига карайсиз шундай бўлсада сиз Аллохга, унинг хифзу-химоясига хамда тавфикига мухтож эканлигингизни хис киласиз ва: Эй парвардигор, мен сенинг рахаматингга, хифзу-химоянгга мухтожман ўзинг бало-казолардан саклагин, Ўзингга таваккал килдим, деб йўлга тушасиз.
Бир киши кайсидир нарсани тижорат учун шартта олса, эй Аллох ўзингга таваккал килдим, Ўзинг хар ишга кодирсан деса, бу мўминнинг иши эмас. Мўмин бирор нарса билан тижорат килмокчи бўлса бозорни, нарх-навони ўрганади, канакаси кетади, канчага тушадию, канчада сотилади. Шундан кейингина Аллохга таваккал килиб ишни бошлайди. Бошка барча сохалар хам худди шу кабидир. Биз Аллох таолонинг Марям сурасидаги: «(Мана шу куриб колган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар» (Марям: 25),—деган, оятини ўкиб, унинг маъносига яхши эътибор берсак, ушбу хаёт зохирий сабабларга боглик холатда яратилган эканига яна бир бор амин бўламиз. Аллох таоло Биби Марямга хеч кандай зохирий сабабсиз ризк-насибаларини келтиришга кодир эди. Бирок У Буюк Зот, хаёт зохирий сабабларга боглик эканлигини билдириб кўйиш учун, тугурукдан янги кутилган, унинг асаридан батамом фориг бўлиб улгурмаган Биби Марямга куриб коган бўлса хам хурмо дарахтини силкитишга фармон килди. Бу билан Аллох таоло Ўзининг кудрати ва муъжизасини намойиш этган бўлса, иккинчи томондан, яшаш учун зохирий сабабларни асло унунмасликка ишорат этади. Демак, Аллохга таваккал килган кишининг зохирий сабабларни амалда кўлламоги хакикий маънодаги таваккалга асло зид эмас. Балки, зохирий сабаблар билан бирга килинган таваккалгина хакикий – тўгри таваккал ва Аллох таолонинг хаётдаги жорий конунидир.
Биз ушбу маънони Куръон оятлари ва пайгамбаримизнинг суннатларидан жуда кўп ўринда топишимиз мумкин. Келинг Анфол сурасидаги: «...(Эй Мухаммад алайхиссалом, уларнинг юзига кўлингиздаги бир сиким тупрокни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балки Аллох отди...». (17-оят)ни ўкиб биргаликда тахлил килайлик: Жиходлардан бирида пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кўлларига бир сиким тупрок олиб, уни кофирларнинг юзларига карата улоктириб, сепиб юборган эдилар. Ушбу тупрок зарралари кофирларнинг барчасининг кўзига кириб, бу хам галаба сабабларидан бири бўлган эди. Кўриб турибмизки: Аллох субханаху ва таоло Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан мана шу сабабни яъни, кофирларнинг юзига бир сиким тупрокни улоктириб, сепиб юборишни ирода килди. Лекин хакикий нусрат бергувчи эса, У Аллох таоло Ўзи эди. Шунинг учун хам, Аллох таоло бир сиким тупрокни сиз отганингиз йўк, Мен отдим деб миннат килмокда. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эса, Аллохга хакикий таваккал килганларидан кейин, зохирий сабаблардан бирини, албатта бу Аллох томонидан бўладиган нусратга сабабдир деган холис нийят билан кўлладилар, холос.
Хаж кунларининг бирида Умар ибн ал-Хаттоб розияллоху анху бир жамоа камбагалларни кўриб колди ва уларга сизлар кимсиз деб сўз котди. Улар биз "таваккалчилармиз" дедилар. Умар: ёлгон сўзладинглар, таваккалчи ерга донни сепиб кейин Аллохга таваккал килган кишидир, дедилар. Бу каби мисолларни жуда кўп келтириш мумкин, бирок, бахсимиз киска бўлгани учун шуниси билан кифояланамиз.
• Таваккал ва бугунги кунимиз
Хозирги кунда биз мусулмонлар хакикий маънодаги таваккалдан анчагина йироклашган кўринамиз. Баъзиларимиз факатгина зохирий сабабларга каттик богланиб олиб нажот ва нусратни моддий, зохирий сабаблардангина кутмокдамиз, баъзиларимиз эса, таваккалнинг зохирий сабабларини асло кўлламай туриб хам, том маънодаги хакикий – тўгри таваккалга етиша оламиз деб ўйламокдамиз. Моддийлик галаба килган хозирги кунимизда кўпчилигимиз ушбу моддий хаётга каттик берилиб кетганимиз боис, таваккал ва шу каби улуг маънолардан четда колиб кетмокдамиз.
Аллох таоло хаммаларимизни тўгри йўлга Ўзи хидоят этсин! Сухбатимизни пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг таваккал хакидаги бир хадиси шарифлари билан якунламокка карор килдик:
(( إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ : بِسْمِ اللَّهِ ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ ، قَالَ : يُقَالُ حِينَئِذٍ : هُدِيتَ ، وَكُفِيتَ ، وَوُقِيتَ ، فَتَنَحَّى عنه الشَّيطانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ : كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ ، وَكُفِيَ ، وَوُقِيَ ؟ )) .
«Кимки, уйидан чиккан пайтда: ″Бисмиллахи таваккалту алаллох ва ла хавла ва куввата иллаа биллах (маъноси: Аллохнинг номи билан (уйдан чикдим), Унга таваккал килдим, куч ва кудрат факатгина Аллохнинг Ўзидандир) деб айтса″, унга: ″хидоятландинг, химояландинг ва кифояландинг яъни, кафолатландинг″,— дейилади. Бас, буни эшитган Шайтон ундан узоклашади. Шунда иккинчи Шайтон унга айтади: ″Батахкик хидоятланган, химояланган ва кафолатланган кишига сенинг учун кандай йўл бўлиши мумкин!″» (Яъни, уни сен кандай килиб адаштира олардинг, буни сира иложи йўк!) (Темизий ривоятлари)
Мана азиз ўкувчи ўзингиз кўриб турганингиздек, уйдан кўчага чикаётган киши Аллохга таваккал килиб, унинг ўзигагина суянган холда чикса, у албатта Аллох таолонинг химоясида бўлиб, Шайтоннинг шарридан омонда бўлар экан. Аллох таоло хаммаларимизни хакикий равишда Ўзига таваккал килмогимизга муваффак айласин!
ИНТ
Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган