Ширк
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
Ширк
"Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий" китобидан иқтибос
﴿الشرك﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Шамсуддин Ҳакимзода
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2009 - 1430
﴿الشرك﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم بن عبد الله التويجري
ترجمة: شمس الدين حكيم زادة
تحرير: شمس الدين درغامي
2009 - 1430
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ширк
Ширк бу Аллоҳ таолонинг рубубиятида, улуҳиятида ва исм сифатларида Унга бир нарсани шерик қилмоқликдир. Бошқача лафз билан айтганда, агар бир инсон оламларни яратишда Аллоҳнинг шериги бўлган ёки Ундан бошқа яна бир “худо" ибодатга лойиқдир деб даъво қилса ёки Аллоҳга исмларида ва сифатларида ўхшаш нарса бор деб эътиқод қилса мушрик бўлади.
● Ширкнинг хатарлилиги.
1) Ширк бу жуда қабиҳ зулмдир. Чунки, у туб моҳиятида Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос бўлган Тавҳид (ягона илоҳлик) ҳуқуқига тажовуз қилишдир. Агар тавҳид адолатлар адолати бўлса, ширк зулмлар зулмидирки, ширк қилган одам Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони исмида, зотида ва сифатларида нуқсонли деб ҳисоблаган, Унга итоат қилишдан такаббурланган, Аллоҳнинг ҳаққини бошқага раво кўрган ва бошқани Унга тенг қилган ҳисобланади. Шунинг учун Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қиёмат куни Ўзига ширк қилган ҳолда йўлиққан одамни кечирмаслигини эълон қилди:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишлигини кечирмас ва ундан бошқасини ҳоҳлаган одами учун кечирар"[1]
2) Аллоҳга ширк қилиш катта гуноҳдир. Ким Аллоҳдан бошқага ибодат қилса, ибодатни ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйган ўз ҳақдоридан бошқага бағишлаган бўлади. Аллоҳ таоло деди:
Албатта, ширк энг катта зулмдир!"[2]
3) Катта ширк банданинг барча амалларини ҳабата (бекор) қилиб, ўзига ҳалокатни вожиб қилади.
“(Эй, Муҳаммад!) Сенга сендан илгариги(пайғамбар)ларга “агар ширк қилсанг, албатта, амалинг ҳабата ўзинг эса ноумидлардан бўласан!" деб ваҳий қилингандир"[3]
وعن أبي بكرة رضي الله عنه قال: قال النبي ×: «أَلا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» ثَلاثاً، قاَلوُا: بلَىَ ياَ رَسُولَ ا٬، قَالَ: «الإشْرَاكُ بِا٬، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ»، وَجَلَسَ وَكَانَ مُتّكِئاً «أَلا وَقُولُ الزُّوْرِ» قَال: فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا: لَيْتَـهُ سَكَتَ. متفق عليه([4]).
2. Абу Бакра розияллоҳу анҳу дедилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч маротаба такрорлаб айтдиларки: “ҳой, мен сизларга энг катта гуноҳларнинг хабарини берайинми?". (Саҳобалар) “Ҳа, ё расулуллоҳ" дедилар. (Шунда расулуллоҳ) айтдилар: “Аллоҳга шерик келтирмоқ.., ота онага оқ бўлмоқ..." шундай деб ёнбошлаб ётган жойидан туриб, ўтирдиларда “ҳой, яна ёлғон сўзламоқ!!!" дедилар. (Абу Бакра) айтди: шундай деб такрорлайвердилар токи, биз (ичимиздан) “тўхтаса кошкийди" деб қолдик.“[5]
● Ширкнинг қабоҳатлари.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тубандаги тўрт оятда ширкнинг тўрт қабоҳатини баён қилади:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишлигини кечирмас ва ундан бошқасини ҳоҳлаган одами учун кечирар. Кимда ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, жуда катта гуноҳ тўқибди"[6]
“Ким Аллоҳга ширк келтирса, (ҳақиқатдан) жуда узоқ адашибди"[7]
“Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, Аллоҳ унга Жаннатни ҳаром қилгай ва борар жойи жаҳаннам бўлгай! Золимларга ёрдамчи йўқдир!"[8]
“Ва ким Аллоҳга шерик қўшса, гўёки осмондан қулаб тушиб, уни (йиртқич) қуш (ўлжа қилиб) олган ёки уни (қаттиқ) шамол узоқ жойга учириб кетган кабидир"[9]
● Ширк аҳлининг уқубатлари ҳақида
1. Аллоҳ таоло деди:
“Мушриклар ва аҳли китоблардан иборат кофирлар жаҳаннам оловида абадий қолажаклар. Ана ўшалар махлуқотларнинг энг ёмонларидир!"[10]
2. Аллоҳ таоло айтди:
“Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Оллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Оллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз"[11]
3. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “кимда ким Аллоҳдан бошқа тенгдошга (Аллоҳга шерик қилган ёлғон худоларга) дуо қилган ҳолда ўлса дўзахга тушгай!"[12]
● Ширкнинг асоси
Ширк биносининг асоси ва қоидаси Аллоҳдан бошқага боғланишликдир. Ким Аллоҳдан бошқага боғланса, Аллоҳ уни Ўзидан тамоман узиб, ўша нарсага топшириб қўяди, у туфайли азоблайди, хор қилади ва ҳеч бир ёрдамчисиз танҳо ташлаб қўяди. Аллоҳ таоло деди:
“Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ(га ибодат) қилмагинки, манфур ва хор бўлиб ўтириб қолгайсан!"[13]