Иймон аҳлига Раҳмон таолонинг
Қўлингиздаги ушбу китобда Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига қилган нидолари жамлангандир. Мусулмонларга илм ва ҳидоят бўлган бу нидоларни бир китобда жамлаш ва шарҳлаб баён қилишга муваффақ этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қуръонда келган бу нидолар тўқсонга етган бўлиб, у мусулмон киши дунё ва охиратига тааллуқли муҳим масалаларни ўз ичига олган. Ҳар бир мусулмон дунёда бахтли-саодатли ҳаёт кечириши, охиратда дўзахдан нажот топиб, жаннатга кириши учун Парвардигорининг бу нидоларни ўрганиб унга амал қилиши вожиб.